hujayraviy jarayonlar biofizikasi

PPTX 52 стр. 3,8 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 52
мавзу; моддаларнинг биомембраналар орқали ташилиши. режа. 1. диффузия ва ўтказувчанлик. 2. пассив ва актив транспорт. мавзу; ҳужайравий жараёнлар биофизикаси. режа. 1. мембраналарнинг тузилиши. 2. биомембраналарнинг тузилишига оид ҳозирги замон тасаввурлари 3. биомембраналарнинг хоссалари. маълумки, барча тирик ҳужайраларнинг ички муҳити ташқи муҳитдан мембрана орқали ажралиб туради. шунингдек, ҳужайра органеллалари, компартментлари (ҳужайра ички қисмлари) ҳам мембрана билан қопланган. мембрана сўзи лотинча membrana - юпқа парда деган маънони беради. ҳужайра мембранаси қалинлиги ўртача 7 - 10 нм га тенг. у ҳужайрани ташқи муҳитдан чегаралайди, моддаларнинг танлаб ўтказилишини таъминлайди ҳамда турли хил ташқи таъсирлардан ҳимоялайди биомембраналар оқсил молекулалари, липидлар, сув ва анорганик компонентлардан ташкил топган. мембрана липидлари 14-22 та углерод атомларидан иборат занжир бўлиб, фосфолипидлар, гликолипидлар ва стероидлардан ташкил топган. фосфолипидлар молекуласи икки қисмдан ташкил топган: бош қисми (қутбланган гидрофил) ва дум қисми (гидрофоб). фосфолипиднинг бош қисми фосфор кислотаси қолдиғи, гидрофоб дум қисми углеводородлар қолдиғидан ташкил топган. липид молекулалари ҳужайра мембранасида қалинлиги 3,5-4,0 нм …
2 / 52
осил қилади. оқсиллар ҳужайра қуруқ массасининг 10-15 % ни, липидлар 25-75 % ни ташкил қилади. сув мембранада боғланган, эркин ва кам боғланган шаклларда бўлиши мумкин. ички боғланган сув, алоҳида молекулалар ҳолида углеводород молекулалариаро жойлашиб, ямр- спектроскопияда корреляцион вақти:  с = 10-7 сек ни ташкил этади. боғланган сув гидрат қобиқ ҳолида липид ва оқсил қутбли қисмларида жойлашиб, осмотик нофаоллиги учун эритувчи эмас. эркин сув изотроп ҳаракатчан кўринишда бўлиб, липид қатламлар орасида жойлашади. биомембранада жойлашган оқсил молекулаларининг тахминан 40% α - спирал шаклида бўлади. биомембраналарнинг тузилиши ва фаолият механизмларини тушунтиришда 1925- йилда гертер ва грендел, 1935- йилда ф.даниэлли ва г.давсон томонидан дастлабки фикрлар билдирилди. ушбу гипотезага кўра биологик мембраналар икки қават липид молекулалари қавати ва уни икки томонидан ўраб турувчи оқсил молекулалари глобулалар йиғиндисидан ташкил топганлиги таъкидланади (расм. 5.2.1.). ф.даниэлли томонидан илгари сурилган илмий фаразларда мембрана структурасида икки қаватли фосфолипид молекулалари радиал ҳолатда жойлашган. бунда фосфолипид молекуласининг қутбли атом гуруҳлари мембрана …
3 / 52
илляр шаклда эканлиги таъкидланади. 1966- йилда ж.ленард ва с.сингер томонидан биомембраналарнинг тузилишини тушунтиришда мембрананинг суюқ-мозаика модели яратилди. унга кўра мембрана суюқ фазадан ташкил топган липид молекулалари ва унда ботиб турувчи ёки сузиб юрувчи оқсил молекулаларидан иборатлиги таъкидланади. биомембраналарнинг тузилишига оид ҳозирги замон гипотезаларининг асосини 1966 -йилда ж.ленард ва с.сингер томонидан биомембраналарнинг тузилишини тушунтиришда яратилган суюқ-мозаика модели қисман ташкил қилади. шу билан бирга замонавий биофизика фанида биомембраналарнинг структура тузилишида оқсил молекулаларининг жойлашиш конформациялари тўлиқ тушунтириб берилади. биомембранада жойлашган оқсил молекулаларининг ион каналлари ҳосил қилиш механизмлари, рецептор оқсил молекулалари, липид молекулаларининг турлари ва вазифаси каби мураккаб ҳолатлар илмий жиҳатдан тўлиқ асослаб берилган. ҳужайра мембранасининг қалинлиги ж.робертсон томонидан тахминан 75 ао эканлиги қайд этилган ва кўпгина тажрибалар асосида бу кўрсаткичнинг ўртача қиймати 100 ао деб баҳоланган. ҳужайра мембранасининг кимёвий таркиби ва таркибий қисмларининг ўзаро жойлашиш конформациялари мембрана фаолияти хусусиятларига мос келади. электрон микроскопда кузатилганда ҳужайра мембранаси иккита, қалинлик ўлчами ўртача 20 ао га …
4 / 52
алади. шу билан бирга улар ҳар хил йўналишда браун ҳаракати кўринишида ҳам ҳаракатланиши мумкин. диффузияда ҳар бир молекула типи ўзининг концентрация градиенти бўйича ҳаракатланади. масалан, ўпкада кислород қонга диффузияланади, шу билан бир вақтда углерод (ii)-оксиди қондан альвеолаларга диффузияланади. ёғда эрувчи моддалар мембраналарнинг липид матрискида эриб, ундан осонлик билан ўтади. сув ва сувда эрувчи диаметри кичик ионлар мембранадан ҳар икки томонга ўта олади. ҳужайрага о2 диффузияси юқорида ифодаланган концентрация градиенти асосида бориб, ҳужайранинг кислородга эҳтиёжи, яъни оксидланиш реакциялари қийматига боғлиқ ҳолда амалга ошади ва бунда со2 кўпайиши кузатилса, авторегулятив процесслар ишга тушиб, кислородга нисбатан градиент пасайтирилади. биологик мембраналар орқали электр зарядига эга бўлмаган, нейтрал моддаларнинг ўтиш жараёни диффузия ҳисобланади. бу жараён дастлаб фик томонидан ўрганиб чиқилган ва миқдорий жиҳатдан қуйидагича ифодаланади: j = - ddc/dx бу ерда: j - модданинг биомембрана орқали оқими; d – диффузия коэффицентини ифодалайди. яъни мембрана орқали моддаларнинг диффузияланиш оқими модданинг концентрация фарқи бўйича ҳаракатланувчи кучига тўғри …
5 / 52
. осонлашган диффузияда субстратнинг мембрана орқали ўтиш оқими қуйидаги тенглама билан ифодаланади: j = j maxs0/(km + s 0 ) бу ерда: s0 – мембрана қарама қарши томонидаги субстрат концентрацияси фарқига боғлиқ қиймат; k m – константа эса j = jmax/2 ҳолатда диффузия оқими қийматини ифодалаб, физик маъносига кўра ферментатив катализ жараёнида қўлланилган михаэлис – ментен константасига ўхшаб кетади ва умумий жараён тезлигини белгилаб беради. зарядли заррачаларни мембрана орқали электродиффузияланиши нернст -планк тенгламаси орқали ифодаланади : j = -u rt (dc/dx)-uczf(φ/dx) бу ерда: u – ион ҳаракатчанлиги, r - газ доимийси, т - абсолют температура, c- концентрация, z - ион валентлиги, f - фарадей сони, φ/dx - электр градиенти, c/dx – концентрация градиенти. нейтрал молекулалар ва ионларни мембрана орқали ташилиши пассив ва актив транспортга бўлинади. актив транспорт- энергия сарфланиши билан юз беради. бу энергия атф гидролизланиши ёки митохондрияда нафас занжири орқали электрон ўтказилиши энергияси ҳисобига ҳосил бўлади. актив транспортда моддалар …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 52 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "hujayraviy jarayonlar biofizikasi"

мавзу; моддаларнинг биомембраналар орқали ташилиши. режа. 1. диффузия ва ўтказувчанлик. 2. пассив ва актив транспорт. мавзу; ҳужайравий жараёнлар биофизикаси. режа. 1. мембраналарнинг тузилиши. 2. биомембраналарнинг тузилишига оид ҳозирги замон тасаввурлари 3. биомембраналарнинг хоссалари. маълумки, барча тирик ҳужайраларнинг ички муҳити ташқи муҳитдан мембрана орқали ажралиб туради. шунингдек, ҳужайра органеллалари, компартментлари (ҳужайра ички қисмлари) ҳам мембрана билан қопланган. мембрана сўзи лотинча membrana - юпқа парда деган маънони беради. ҳужайра мембранаси қалинлиги ўртача 7 - 10 нм га тенг. у ҳужайрани ташқи муҳитдан чегаралайди, моддаларнинг танлаб ўтказилишини таъминлайди ҳамда турли хил ташқи таъсирлардан ҳимоялайди биомембраналар оқсил молекулалари, липидлар, сув ва анорг...

Этот файл содержит 52 стр. в формате PPTX (3,8 МБ). Чтобы скачать "hujayraviy jarayonlar biofizikasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: hujayraviy jarayonlar biofizika… PPTX 52 стр. Бесплатная загрузка Telegram