moddalar bioraqamlar orqali tashilishi

PPT 36 pages 4.6 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 36
презентация powerpoint биология таълим йўналиши 3-курс талабалари учун “моддаларнинг биомембраналар орқали ташилиши” мавзусидаги тақдимот биологик мембраналарда нейтрал молекулалар ва ионлар актив ҳамда пассив транспорти ташилиш турлари, уларнинг мустақил ёки мустақил бўлмаслигига қараб қуйидаги­ларга ажратилади: унипорт - битта модданинг мустақил транспорти (масалан, о2 нинг ҳужайрага кириши), симпорт - икки хил модданинг бир йўналишдаги биргаликда ташилиши (масалан, қандлар ёки аминокислоталарнинг nа+ билан биргаликда ҳужайрага кириши), антипорт - икки хил модданинг боғланган ҳолда қарама-қарши йўналишда мембрана орқали ташилиши (масалан, атф4- билан адф3-нинг митохондрия ички мембранаси орқали қарама-қарши йўланишдаги антипорти). * моддалар мембраналар орқали 2 хил йўл билан ташилади: актив транспорт - энергия сарф этилиши билан бориб, кимёвий ёки электрокимевий потенциал ( = 0 еки  > 0 ) градиентига қарши йўналишда амалга ошади. унинг энергия манбаи атф ҳисобланади. пассив транспорт - модданинг қўш қават орқали кимёвий (ноэлектролитлар) ёки электрокимёвий (ионлар) потенциал градиенти йўналишидаги ( < 0), яъни потенциал кам томонга йўналган диффузиясидан иборат. …
2 / 36
г биомембрана орқали оқими; d – диффузия коэффицентини ифодалайди. dc/dx – концентрация градиенти яъни мембрана орқали моддаларнинг диффузияланиш оқими модданинг концентрация фарқи бўйича ҳаракатланувчи кучига тўғри пропорционал ҳисобланади. бунда: d = rtu u – ион ҳаракатчанлиги диффузия тезлиги фик қонунига мувофиқ белгиланади, бу қонунга кўра диффузия тезлиги (dm/dt) концентрация градиентига (ds/dx) ва модда диффузияланувчи соҳа юзаси (s) га пропорционал бўлади: dm/dt = - ds(ds/dx) * шунингдек, модда оқимининг зичлиги фик қонунига мувофиқ, қуйидаги формула орқали ифодаланади: бунда d — диффузия коэффициенти. c0 ва с — модданинг ҳужайра ташқарисида ва ичидаги концентрацияси, l - мембрана қалинлиги. фик қонунини мембрана ўтказувчанлиги коэффициенти p орқали ҳам ёзиш мумкин . ўтказувчанлик коэффициенти p қуйидагича аниқланади: бунда к — модда концентрациясининг мембрана ташқарисида ва ичидаги нисбатини кўрсатувчи тақсимланиш коэффициенти деб аталади. * сувда эрувчан йирик моддалар, масалан, органик кислоталарнинг анионлари мембранадан ўта олмайди. уларнинг транспорт механизмлари осонлашган диффузия тарзида кечади. молекулаларнинг мембранадан ташилиши, фақат уларни …
3 / 36
ийси, t - абсолют температура, с- концентрация, z - ион валентлиги, f - фарадей сони, φ/dx - электр градиэнти, dc/dx– концентрация градиэнти. ҳужайрада кечадиган бир қатор жараёнлар, қўзғалиш, атф синтези, ионли таркибни сақлаш мембраналар орқали модда ўтиши билан боғлиқ ҳолатда амалга ошади. мембрананинг фосфолипид фазасида қутбсиз моддалар, масалан, органик ёғли кислоталар, эфирлар яхши эрийди. бу моддалар мембрананинг липид фазаси орқали яхши ўтади. липид қўш қатлами орқали қутбли, сувда эрувчи моддалар: тузлар, асослар, шакарлар, аминокислоталар ва спиртлар ёмон ўтади. кейинги даврда липид қўш қатлами орқали кичик қутбли молекулалар ўтишини фосфолипид молекулаларининг мой кислотали думлари орасида кичкина бўшлиқлар — кинкилар ҳосил бўлиши билан боғлашади. иссиқлик ҳаракати туфайли «кинки»ларнинг мембранага кўндаланг ҳолда кўчиши рўй беради, бунда уларга тушган кичик молекулалар, биринчи навбатда сув молекулалари ҳам кўчади. мембранадаги липид ва оқсил тешиклар орқали липидларда эримайдиган ва сувда эрувчан гидратлашган ионларнинг молекулалари ўтади. бунда мембрана орқали ўлчамлари катта молекулаларнинг ўтиши қийин бўлади. бунда кўчишнинг танланувчанлиги …
4 / 36
инг максимал қийматига эришади (тўйиниш). l модданинг с ташувчи воситасида мембрана орқали кўчиши қуйидаги тенглама ёрдамида аниқланади: бунда, а0 — модданинг ҳужайра ташқарисидаги концентрацияси, а. —ҳужайра ичидаги концентрацияси. шакар ва аминокислоталарнинг қатор аъзолар (ичаклар, буйрак, ўпка) эпителийсида кўчиши ташувчилар орқали амалга ошади. шакар кўчиши учун флоризин, ингичка ичакларда аминокислоталар транспорти рўй бериши учун пиридооксалфосфат бўлиши керак. * ҳаракатчан ташувчи ердамида амалга ошадиган осонлашган транспорт интенсивлигига мембрананинг фазоик ҳолати кучли даражада таъсир этади, мембрана "қаттиқ" ҳолатга ўтганда бу хил транспорт тезлиги кескин камаяди. ваниномисин ва бошқа ионофорлар тубан концентрация ҳолида ион­ларнинг мембрана орқали ташилишини тезлатади ва улар эффекти жиҳатидан ферментларга ўхшаб кетади. шунинг учун уларнинг фаолияти­ни ферментатив катализ қоидалари асосида тасвирлаш мумкин. нейтрал ва зарядли молекулаларнинг биологик мембраналар орқали ўтказилиши, асосан, осонлашган транспортнинг ҳар хил механизмлари, яъни ҳаракатчан ташувчилар ва ион каналлари воситасида амалга оширинади. бу хил транспорт, муайян моддаларни "таниб", уларни мембрана орқали ташишга қодир оқсиллар ва мембрананинг бошқа тар­киби …
5 / 36
бу хил ўзгаришлар мембрана потенциали, каналнинг маълум бир кимёвий моддалар билан таъсирлашиши еки канал таркибий қисмларининг махсус фосфорланиши билан шартланиши мумкин. биологик мембраналарда учрайдиган каналлар бошқарилишининг, ками­да, уч хил усули маълум. биринчи усулига биноан, канал электр майдони томонидан бошқари­лади. мембранада, қутбланганлик ҳолатининг ўзгаришидан таъсирла­надиган, электр зарядига эга қурилма мавжуд бўлиб, у кучланиш сенсори номи билан юритилади. иккинчи усули, ион канали, маълум бир кимевий бирикма ёки би­рикма билан таъсирлашадиган рецепторга эга бўлиши мумкин. содир бўладиган таъсирлашиш натижасида канал очилади. учинчидан кимёвий модданинг мембранадаги рецептор билан таъсирлашиши ҳужайрада, протеинкиназанинг фаолланишига сабаб бўлувчи, иккиламчи воситачи (масалан, с-амф) нинг пайдо бўлишига олиб келади. воситачи ўз навбатида, ион каналини фосфорлаб очади. ионларнинг мембрана орқали актив ташилиши актив транспорт энергия сарфланиши билан юз беради. бу энергия атф гидролизланиши ёки митохондрияда нафас занжири орқали электрон ўтказилиши энергияси ҳисобига ҳосил бўлади. актив транспортда моддалар ва ионлар мембрана орқали кимёвий ёки электрокимёвий потенциал градиентига қарши йўналишда ташилади. ионларнинг мембрана …

Want to read more?

Download all 36 pages for free via Telegram.

Download full file

About "moddalar bioraqamlar orqali tashilishi"

презентация powerpoint биология таълим йўналиши 3-курс талабалари учун “моддаларнинг биомембраналар орқали ташилиши” мавзусидаги тақдимот биологик мембраналарда нейтрал молекулалар ва ионлар актив ҳамда пассив транспорти ташилиш турлари, уларнинг мустақил ёки мустақил бўлмаслигига қараб қуйидаги­ларга ажратилади: унипорт - битта модданинг мустақил транспорти (масалан, о2 нинг ҳужайрага кириши), симпорт - икки хил модданинг бир йўналишдаги биргаликда ташилиши (масалан, қандлар ёки аминокислоталарнинг nа+ билан биргаликда ҳужайрага кириши), антипорт - икки хил модданинг боғланган ҳолда қарама-қарши йўналишда мембрана орқали ташилиши (масалан, атф4- билан адф3-нинг митохондрия ички мембранаси орқали қарама-қарши йўланишдаги антипорти). * моддалар мембраналар орқали 2 хил йўл билан ташилади: а...

This file contains 36 pages in PPT format (4.6 MB). To download "moddalar bioraqamlar orqali tashilishi", click the Telegram button on the left.

Tags: moddalar bioraqamlar orqali tas… PPT 36 pages Free download Telegram