юрак қон томир тизими биокимёси

PPT 72 pages 2.8 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 72
биоорганик ва биологик кимё кафедраси биологик кимё 2-курс мушак биокимёси маърузачилар: профессорлар: р.а. собирова, о.а. аброров, ф.х. иноятова, доцент м.а. атаходжаева биологик кимё 2-курс юрак қон томир тизими биокимёси кўриб чиқиладиган саволлар миофибриллаларнинг асосий оқсиллари, уларнинг молекуляр тузилиши саркоплазматик оқсиллар, мушакнинг экстрактив моддалари ва мушакларда энергетик алмашинувнинг ўзига хослиги мушаклар қисқариши ва бўшашининг биокимёвий механизмлари источники энергии мышечного сокращения. мушаклар дистрофияси ва дегенерациясида биокимёвий ўзгаришлар юрак қон томир тизими инфаркт миокарда эндотелий атеросклероз. 3 турдаги мушак тафовут этилади: скелет, юрак ва силлиқ мушаклар. мушак тўқимаси тана вазнини 40-42% ни ташкил этади. мушакларни асосий динамик функцияси – қисқариш ва кейинчалик бўшашиши ҳисобига ҳаракатчанликни таъминлаш. мушаклар қисқарганда кимёвий энергияни механик энергияга айланиши билан боғлиқ бўлган иш амалга ошади. кўндаланг-тарғил мушаклар паралел жойлашган мушак толаларидан иборат. хар бир тола битта кўп ядроли хужайра хисобланади. мушак хужайраларининг асосий қисмини миофибриллалар ташкил қилади. қисқаришни таъминловчи саркомерлар икки турдаги паралел жойлашган ипсимон филаментлардан: қалин миозин филаментлари …
2 / 72
ментлардан иборат. а-дискнинг кўндаланг кесимида филаментларнинг иккиламчи гексагонал тўр ҳосил қилиши кўринади, яъни филаментларнинг ҳар бири бошқа турдаги олти филамент билан ўралган. қисқаришда саркомер ўзининг бирламчи узунлигига нисбатан 25-30%га калталашади. максимал қисқаришда тўқнаш келувчи ингичка филаментлар бир-бири бўйича силжийди ва қисман бир-бирини ёпади, айни вақтда қалин филамент учлари саркомер иккала z-чизиқлари билан боғланади. катта ёшдаги одам ва ҳайвон мушак тўқимасида 72 дан 80% гача сув сақланади. мушак массасини 20-28%ни қуруқ моддаларга асосан оқсилларга, тўғри келади. оқсиллардан ташқари қуруқ моддалар таркибига гликоген ва бошка углеводлар, турли липидлар, азот сақловчи экстрактив моддалар, органик ва ноорганик кислоталар тузлари ва бошқа кимёвий бирикмалар киради. мушак тўқимаси оқсиллари 3 асосий гуруҳга бўлинади: саркоплазматик, миофибрилляр ва строма оқсиллари. барча мушак оқсилларидан биринчиси 35%, иккинчиси – 45%, учинчиси 20% ни ташкил этади. бу оқсиллар сув ва турли ион кучланишга эга бўлган тузли эритмаларда эриши билан бир-биридан кескин фарқланади. миофибрилланинг муҳим оқсиллари бўлиб, юқори ион кучли тузларда эрувчи …
3 / 72
орат бўлган 1 та полипептид занжирдан иборат. f-актин g-актин полимерланиш маҳсулоти бўлиб, қўш спиралли структурага эга ва цитоскелетнинг мухим структур элементи хисобланади. ипсимон тропомиозин (64 кда) 7 актин суббирликларини ўз ичига олади ва f-актин билан боғланган. тропомиозин миофибрилла оқсилларини 4-7% ни ташкил этади. тропонин (78 кда) комплекс бўлиб 3 хил суббирликлардан ташкил топган (т, с, i). у актин ва тропомиозин билан боғланиш хусусиятига эга. скелет мушакда барча миофибрилла оқсилларининг 2% ташкил этади. тропониннинг tn-т ва tn-i суббирликлари цамф га боғлиқ протеинкиназалар иштирокида фосфорилланиш қобилятига эга. тропонин тропомиозин билан бирикиб натив тропомиозин комплексини ҳосил қилади. бу комплекс актин филаментларига бирикади ва склет мушаги актомиозинига кальций ионларига сезувчанлик хусусиятини беради. қолган α- ва β-актинин, десмин, коннектин (титин) ва виментин оқсиллар миқдори кам. саркоплазматик оқсиллар саркоплазматик оқсилларга миоген, миоглобин, глобулин х ва миоальбумин киради. миоген – сувда ва тузли эритмаларда яхши эрийди. у мураккаб комплекс бўлиб, физик-кимёвий хусусиятлари яқин бўлган қатор оқсилларни сақлайди. …
4 / 72
сий вазифаси мушакларда кислородни ташиш ва захиралаш (кислороднинг 14% миоглобинда сақланади). миоглобинга кислородни боғланиши гемоглобинга нисбатан 5 маротаба юқори. мушак экстрактив моддалари скелет мушагида қатор мyҳим азот тутувчи экстрактив моддалар сақланади: аденил нуклеотидлари (атф, адф, амф), аденил қаторига кирмайдиган нуклеотидлар, креатинфосфат, креатин, креатинин, карнозин, ансерин, эркин аминокислоталар ва бошқалар. карнозин ва ансерин мия ва мускулларда топилган. мускулларда уларнинг концентрацияси 100 г тўқимага 100-200 мг атрофида бўлади. карнозин ва ансерин чарчаш натижасида пасайган мушак қисқаришининг амплитудасини оширади. азотсиз моддалардан мушакда қуйидагилар бўлади: гликоген, глюкоза ва гексозафосфат қолдиқлари, сут кислотаси, пируват ва бошқа карбон кислоталар. мушак тўқимасида нейтрал ёғлар ва холестерин, ноорганик тузлар ва микроэлементлар ҳам учрайди. мушак қисқариш муаммоси ўз ичига 3 аспектни олади: энергетик морфологик (мушак толаларини микро- ва субмикроструктураси ўзгаради). биофизик-кимёвий энергия механик энергияга трансформация қилинади. бир валентлик ион ва кальций иони градиентининг мушак қисқаришидаги роли нерв импульси таъсирида мионеврал пластинкадан ацетилхолин ажралади, у мушак толаси мембранасининг na+ ва …
5 / 72
га олиб келади. бўшашган скелет мушакларида тропониннинг тропомиозин билан комплекс хосил қилиши миозин бошчаларини актин билан боғланишига тўсқинлик қилади. цитоплазмада са2+ концентрацияси ≥10-5 m ортиши уни тропониннинг с-суббирлиги билан боғланишига олиб келади. тропонин конформацияси ўзгаради, тропонинтропомиозин комплекс парчаланади ва актин молекуласида миозин билан боғланиш маркази очилади. бу эса актин-миозин циклини бошлаб беради. қисқариш тугагандан сўнг са2+ ср га қайта фаол транспорт хисобига ташилади, тропонин с са2+ ни ажратади, тропонин-тропомиозин комплекс ўз холига қайтади, актин-миозин цикли тугайди ва мушаклар бўшашади. мушаклардаги энергетик алмашинувнинг ўзига хос томонлари мушакларнинг қисқариши ва бўшашиши учун энергия атф сифатида бўлади. заҳира энергия кўп бўлмаган миқдордаги атф ва креатинфосфат ҳолатида бўлади. бу заҳира 10-12 сек. га етади. мушак бетўхтов ишлаганда 40-50 сек.дан кейин гликогеннинг анаэроб парчаланиши энг юқори бўлади, 60-70 сек.дан кейин ишлаётган мушакка о2 транспорти ортиши ҳисобига аэроб жараёнлар устун туради. атфнинг ресинтези креатинфосфат + адф  креатин + атф фермент креатикфосфокиназа. имф ни хосил бўлиши: …

Want to read more?

Download all 72 pages for free via Telegram.

Download full file

About "юрак қон томир тизими биокимёси"

биоорганик ва биологик кимё кафедраси биологик кимё 2-курс мушак биокимёси маърузачилар: профессорлар: р.а. собирова, о.а. аброров, ф.х. иноятова, доцент м.а. атаходжаева биологик кимё 2-курс юрак қон томир тизими биокимёси кўриб чиқиладиган саволлар миофибриллаларнинг асосий оқсиллари, уларнинг молекуляр тузилиши саркоплазматик оқсиллар, мушакнинг экстрактив моддалари ва мушакларда энергетик алмашинувнинг ўзига хослиги мушаклар қисқариши ва бўшашининг биокимёвий механизмлари источники энергии мышечного сокращения. мушаклар дистрофияси ва дегенерациясида биокимёвий ўзгаришлар юрак қон томир тизими инфаркт миокарда эндотелий атеросклероз. 3 турдаги мушак тафовут этилади: скелет, юрак ва силлиқ мушаклар. мушак тўқимаси тана вазнини 40-42% ни ташкил этади. мушакларни асосий динамик функцияси ...

This file contains 72 pages in PPT format (2.8 MB). To download "юрак қон томир тизими биокимёси", click the Telegram button on the left.

Tags: юрак қон томир тизими биокимёси PPT 72 pages Free download Telegram