юрак-қон томир касалликлари даволаш ва profilaktika

DOC 30 sahifa 322,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 30
пқ-103 26.01.2022  [окоз: 1.14.00.00.00 соғлиқни сақлаш. жисмоний тарбия. спорт. туризм / 14.01.00.00 соғлиқни сақлаш / 14.01.01.00 умумий қоидалар / 14.01.01.01 соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув; 2.14.00.00.00 соғлиқни сақлаш. жисмоний тарбия. спорт. туризм / 14.01.00.00 соғлиқни сақлаш / 14.01.03.00 аҳолига даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш / 14.01.03.07 даволаш-профилактика ёрдамининг бошқа турлари] [тсз: 1.ижтимоий-маданий масалалар / соғлиқни сақлаш. санитарияга оид қонун ҳужжатлари] ўзбекистон республикаси президентининг қарори юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида аҳолига кўрсатилаётган кардиологик ва кардиожарроҳлик хизматлари сифатини яхшилаш, ҳудудларда юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, барвақт аниқлаш ва самарали даволаш ишларини кенгайтириш, беморлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни зарур дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятини трансформация қилиш мақсадида: 1. қуйидагилар юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда асосий йўналишлар этиб белгилансин: бирламчи тиббиёт муассасалари томонидан даврий тиббий кўрикларни йўлга қўйиш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш; эҳтиёжманд аҳоли қатламларини зарур дори воситалари …
2 / 30
олининг саломатлик профилини (овқатланиш характери, тамакига қарамлик, тана вазни индекси, артериал босим, қондаги қанд ва холестерин даражаси ва бошқалар) баҳолаш; 40 ёшдан ошган аҳолини оилавий поликлиника ва тиббиёт бригадалари орқали йилига камида бир марта манзилли скрининг текширувларидан ўтказиш; юрак-қон томир касалликлари аниқланган беморларнинг ягона электрон реестрини юритиш ҳамда ушбу турдаги касалликлари мавжуд «ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган 200 мингдан зиёд аҳолига эналаприл (enalapril) дори воситасини бепул тарқатиш; эҳтиёжга кўра туман (шаҳар) шифохоналари лабораторияларини коагулометр ускунаси ҳамда зарур реактивлар билан тўлиқ таъминлаш йўлга қўйилсин. 3. ўзбекистон республикаси президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги пф-6099-сон фармонига мувофиқ, юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, «workоut» (маҳалла ва кўча фитнеси) спорт турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун давлат бюджетидан 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 104 миллиард сўмдан маблағлар ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши раиси, вилоятлар …
3 / 30
антиришга қаратилган «профилактика мактаблари»ни ташкил этсин. бунда, «тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналарини ташкил этиб, беморларни 35 турдаги тарқатма материаллар билан таъминласин. 4. соғлиқни сақлаш вазирлиги (б. мусаев), республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази (х. фозилов): а) 2023 йил 1 январга қадар: ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (ш. шерматов) билан биргаликда тиббиётнинг бирламчи бўғинида фаолият юритувчи оилавий шифокорлар ишини соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг протоколига асосланган юрак-қон томир касалликлари хавф-стратификациясини баҳолаш учун мобил илова яратиб, амалиётга татбиқ этсин; асосланган ҳисоб-китоблар ҳамда эҳтиёжга кўра, туман (шаҳар) шифохоналарини 4 турдаги кардиология ускуналари билан жиҳозлаш ҳисобига кўрсатиладиган хизмат турлари 15 тага етказилишини таъминласин; б) республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг (кейинги ўринларда — марказ) ҳудудий филиалларида кардиология йўналишида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари турини босқичма-босқич 15 турдан 35 тургача оширсин. 5. қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар ва тошкент шаҳри ҳокимликлари бир ҳафта муддатда мазкур қарор талабларига мувофиқ тегишли …
4 / 30
а туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари лабораторияларини эҳтиёжга қараб коагулометр ускунаси ва зарур реактивлар билан таъминлаш ҳамда «тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналарини ташкил этиш учун ҳар бир туман (шаҳар) бюджетларида 350 миллион сўмгача маблағ кўзда тутилишини; соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида 4 турдаги кардиология ускуналари мавжудлиги юзасидан хатлов ўтказишни ҳамда зарур бўлган жиҳозларнинг хариди учун ўзбекистон республикаси республика бюджетидан соғлиқни сақлаш вазирлигига марказлашган тартибда ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 60 миллиард сўмгача бўлган миқдорда маблағ ажратилишини таъминласин. 7. соғлиқни сақлаш вазирлиги (у. собиров), марказ (х. фозилов): а) 2023 йил 1 январга қадар марказ клиникасини кўп тармоқли клиника сифатида трансформация қилиш ва зарур бўлган замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш чораларини кўрсин. бунда: 2023 йил 1 январга қадар марказда юрак-қон томир касалликлари илмий тадқиқотлар лабораториялари ташкил қилинсин; 2022 йил 1 февралга қадар молия вазирлиги (ж. абруев), инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ш. вафаев) билан биргаликда марказнинг юрак қон-томир касалликлари …
5 / 30
бўйича директор ўринбосари лавозимини жорий этсин; г) 2022 йил якунига қадар, кейинчалик эса ҳар йили германия, россия ва бошқа давлатларнинг нуфузли тиббиёт муассасаларида 30 нафардан кардиолог мутахассисларнинг соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан малакасини ошириш чораларини кўрсин; д) 2023 йил якунига қадар марказнинг барча ҳудудий филиалларида телемедицина ва телеметрия марказларини ташкил қилсин. 8. қуйидагилар: кардиология хизматини 2022 — 2024 йилларда янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — дастур) 2-иловага мувофиқ; кардиология хизматини 2022 — 2024 йилларда янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш самарадорлигини аниқлаш кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ; республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази филиаллари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг кардиология бўлинмаларини 2022 йилда тиббий ускуналар билан жиҳозлашга доир чора-тадбирлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 9. соғлиқни сақлаш вазирлиги (б. мусаев): шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлган ҳолатларда ўткир коронар синдроми билан оғриган беморлар учун коронарография ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 30 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"юрак-қон томир касалликлари даволаш ва profilaktika" haqida

пқ-103 26.01.2022  [окоз: 1.14.00.00.00 соғлиқни сақлаш. жисмоний тарбия. спорт. туризм / 14.01.00.00 соғлиқни сақлаш / 14.01.01.00 умумий қоидалар / 14.01.01.01 соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув; 2.14.00.00.00 соғлиқни сақлаш. жисмоний тарбия. спорт. туризм / 14.01.00.00 соғлиқни сақлаш / 14.01.03.00 аҳолига даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш / 14.01.03.07 даволаш-профилактика ёрдамининг бошқа турлари] [тсз: 1.ижтимоий-маданий масалалар / соғлиқни сақлаш. санитарияга оид қонун ҳужжатлари] ўзбекистон республикаси президентининг қарори юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида аҳолига кўрсатилаётган кардиологик ва кардиожарроҳлик хизматлари сифатини яхшилаш, ҳудудларда юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, барвақт аниқлаш ва с...

Bu fayl DOC formatida 30 sahifadan iborat (322,5 KB). "юрак-қон томир касалликлари даволаш ва profilaktika"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: юрак-қон томир касалликлари дав… DOC 30 sahifa Bepul yuklash Telegram