тренировка жараёнини режалаштириш

DOC 117,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1476298456_65493.doc тренировка жараёнини режалаштириш режа: 1. режалаштириш мохияти ва ахамияти, унинг турлари 2. тайёргарлик мезоциклларини режалаштириш 3. тайёргарлик микроциклларини режалаштириш 4. йиллик тайёргарлик циклида тренировкани ташкил килиш тизимини моделлаштириш 5. тренировканинг катта боскичини тузиш модели 6. режалаштиришнинг ноанъанавий шакли 7. курашчилар тренировка жараёнини замонавий режалаштириш режалаштириш мохияти ва ахамияти, унинг турлари спорт тренировкасини режалаштириш - бу спорт тайёргарлиги вазифаларини хал этиш шартлари, воситалари ва услубларини, спортчи эгаллаши лозим бўлган спорт натижаларини олдиндан кўзлашдир. спортчилар тайёргарлигини тўјри режалаштириш бу мазкур спортчилар контингенти (ёки битта спортчи) хусусиятларининг тахлилидан келиб чикиб, тайёргарлик жараёнидаги асосий кўрсаткичларни белгилаш хамда уларни вакт оралијида такссимлашдир (в.п.филин, н.а. фомин, 1980). сўнгги пайтларда спорт курашида тренировка жараёнини режалаштириш тўјрисидаги тасаввурлар анча ўзгарди. бу мусобака коидаларига баъзи ўзгартиришларнинг киритилиши ва халкаро кураш федерациясининг мусобака беллашувлари томошабоплигини ошириш бўйича кўйган талаблари билан бојлик. хозирги пайтда катта тажриба материали тўпланган, спортчилар тайёргарлигини янада юкори даражада сифатли режалаштириш учун объектив шарт-шароитлар яратилган. спортчилар …
2
тиш хисобланади. бу даврларда ўзаро бојлик бўлган максадлар комплекси амалга оширилиши лозим. дарс (машјулот) тренировка жараёнининг элементар таркибий кисми хисобланади. алохида машјулотлардан тренировка куни, улардан - микроцикл ташкил топади, бир нечта микроцикллар бирлашмаси янги, нисбатан мустакил, тренировка жараёнининг бутун бўлаги бўлган мезоцклни хосил килади. бир нечта мезоцикларнинг бирлашмаси янада йирик ва нисбатан тугалланган тузилма - макроциклни ташкил этади (г.с.туманян, 1984). тренировканинг микро-, мезо- ва макроцикллар каби даврларга ажралишига караб нагрузкалар ўлчамлари, хажми, шиддати, тайёргарлик воситалари хамда услублари ўзгаради. спорт курашида ўкув-тренировка жараёнини режалаштириш куйидаги шаклларда амалга оширилади: - истикболли - боскич, давр, йил, бир катор йиллар учун; - кундалик - тренировка микроцикли учун; - тезкор - бир машјулот учун. курашчиларнинг кўп йиллик тренировкасига мўлжалланган режани тузишда спорт кураши ривожланиш йўлининг башорати хамда мусобакалар коидаларидаги ўзгаришларга амал килиш лозим. шу сабабли тренировка воситалари, хажми ва шиддати вазифаларининг ўзгаришини назарда тутиш зарур. истикболли режа бутун ўкув гурухи каби алохида хар бир курашчи …
3
ши) кўлланилади. кундалик режалаштириш тузилмасига турли омиллар: ўкиш ва мехнат тартиби, машјулотлар мазмуни, сони ва нагрузкалар ўлчамларининг умумий йијиндиси, тренировка нагрузкаларига бўлган реакциянинг алохида хусусиятлари хамда курашчилар малакаси таъсир этади. тезкор режалаштириш кундалик режалаштириш асосида амалга оширилади. бундай режалаштириш тури вазифалар, воситалар, услублар, нагрузка хажми ва шиддатини аниклаштиришни кўзда тутади. тренировка машјулотлари тузилмаси, биринчи навбатда, максимал тренировка самарасига эришишга каратилганлиги билан белгиланади. тренировканинг тезкор режасига мувофик машјулотлар конспекти тузилади, унда тайёрлов (бадан киздириш) асосий ва якуний кисмлар, такрорлашлар сони, танаффуслар давомийлиги хамда дам олиш хусусияти баён килинади. тренировка жараёнида учта давр: тайёргарлик, мусобака, ўтиш даврлари ажратилади. тайёргарлик даврида тренировкалар фаол дам олишдан шиддатли махсус ишга, жисмоний сифатларни кейинчалик хам ривожлантиришга, кураш техникаси ва тактикасини эгаллаш хам такомиллаштиришга аста-секин ўтишни таъминлашга каратилган. бу даврда спортчиларнинг олдинда турган мусобака даврида муваффакиятли фаолият кўрсатиши учун мустахкам пойдевор яратиш лозим. тайёргарлик даврининг асосий вазифалари организмнинг функционал имкониятларини ошириш, умумий жисмоний тайёргарликни яхшилаш ва курашчи …
4
эришиш назарий билмларни кенгайтиршдан иборат. бу боскичда спортчилар, малакаларига караб, масъулиятли мусобакаларда иштирок этадилар. тренировканинг ўтиш даврига тренировка нагрузкасининг пасайиши хос бўлади. даврнинг асосий вазифалари: саломатликни мустахкамлаш ва организмни чиниктириш, умумий жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш. асосий воситалар: спорт ўйинлари, сузиш ва бошк. тўјри тузилган ўтиш даври организм функционал имкониятларини кейинчалик хам ривожлантириш, курашчининг махсус тайёргарлигини яхшилаш учун кулай шарт-шароитлар яратади. тайёргарлик мезоциклларини режалаштириш тренировка мезоцикли 3 хафтадан 6 хафтагача давом этадиган тренировка жараёни боскичидир. мезоцикллар асосида тренировка жараёнини ташкил этиш уни тайёргарлик даври ёки боскичининг асосий вазифасига мувофик тизимлаштириш, тренировка нагрузкалари ва мусобака фаолиятининг оптимал динамикаси, турли тайёргарлик воситалари ва услубларининг максадли уйјунлашуви, педагогик таъсир омиллари хамда тиклаш тадбирлари ўртасидаги мувофикликни таъминлашга, турли сифатлар ва кобилиятларни ривожлантиришда зарур изчилликка эришишга имкон яратади (л.п.матвеев, 1977, в.н.платонов, 1986). л.п.матвеев (1976) анъанавий мезоциклларнинг саккизта турини ажратади: тортувчи; базавий, улар ривожлантирувчи ва баркарорлаштирувчи бўлади; назарот-тайёргарлик; сайкаллаштирувчи; мусобака олди; мусобака тикланиш-тайёрлов ва тикланиш-саклаб турувчи. хар …
5
рат-тайёргарлик, мусобака олди ва мусобака. муаллиф фикрига кўра, тортувчи мезоциклларнинг асосий вазифалари спортчиларни махсус тренировка ишини самарали бажаришга максадли якинлаштиришдан иборатдир. базавий мезоциклларда организм асосий тизимларининг фукнционал имкониятларини ошириш, жисмоний сифатларни ривожлантириш, техник, тактик ва рухий тайёргарликни такомиллаштириш бўйича асосий ишлар олиб борилади. назорат-тайёргарлик мезоциклларида спортчиларнинг аввалги мезоциклларда эришган имкониятлари (мусобака фаолияти хусусиятига мувофик) синтезлаштирилади, яъни интеграл тайёргарлик амалга оширилади. мусобака олди мезоцикллари спортчи тайёргарлиги давомида аникланган майда камчиликларни бартараф этиш, унинг техник имкониятларини такомиллаштириш учун мўлжалланган. бу мезоциклларда маълум бир максадга каратилган рухий тактик тайёргарлик алохида ўрин эгаллайди. мусобака мезоцикллари сони ва тузилмаси спорт турининг ўзига хос хусусиятлари, спорт календари хусусиятлари, спортчилар малакаси ва тайёргарлик даражаси билан белгиланади. мезоциклларнинг умумий тузилмаси баркарорлиги уларнинг мазмунини мунтазам такомиллаштириб боришга, таъсирчан назорат ўрнатишга хамда с.м.вайцеховский (1979) таклиф этган “илгариловчи” режалаштириш тамойилини амалда юзага чикаришга ёрдам беради. ушбу тамойилга биноан жорий макроциклнинг микроцикллари ва мезоциклларидаги тренировка натижалари дархол навбатдаги макроциклнинг шунга ўхшаш тузилмалари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тренировка жараёнини режалаштириш" haqida

1476298456_65493.doc тренировка жараёнини режалаштириш режа: 1. режалаштириш мохияти ва ахамияти, унинг турлари 2. тайёргарлик мезоциклларини режалаштириш 3. тайёргарлик микроциклларини режалаштириш 4. йиллик тайёргарлик циклида тренировкани ташкил килиш тизимини моделлаштириш 5. тренировканинг катта боскичини тузиш модели 6. режалаштиришнинг ноанъанавий шакли 7. курашчилар тренировка жараёнини замонавий режалаштириш режалаштириш мохияти ва ахамияти, унинг турлари спорт тренировкасини режалаштириш - бу спорт тайёргарлиги вазифаларини хал этиш шартлари, воситалари ва услубларини, спортчи эгаллаши лозим бўлган спорт натижаларини олдиндан кўзлашдир. спортчилар тайёргарлигини тўјри режалаштириш бу мазкур спортчилар контингенти (ёки битта спортчи) хусусиятларининг тахлилидан келиб чикиб, тайёрг...

DOC format, 117,5 KB. "тренировка жараёнини режалаштириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.