ғафур ғулом 5

DOC 50,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1460897926_64345.doc ғафур ғулом (1903-1966) ўзбекистон халқ шоири ғафур ғулом 1903 йил 10 майда тошкент шаҳрининг қўрғонтеги маҳалласида туғилган. тўққиз ёшида отасидан, ўн беш ёшида онасидан етим қолган ёш ғафур аввал эски мактабда, сўнгра рус-тузем мактабида таълим олган. октябр тўнтаришидан кейинги йилларда муаллимлар тайёрлаш курсини битириб, мактабларда ўқитувчилик қилди. 1923 йилдан болалар уйида мудир ва тарбиячи, сўнг «камбағал деҳқон», «қизил ўзбекистон», «шарқ ҳақиқати» газеталари таҳририятларида ишлаган. шоирнинг болалик йилларида кечирган туйғулари, ота-она меҳрига қонмаган ўксик қалб туғёнлари кейинчалик «сен етим эмассан» сингари шеърларида ўз ифодасини топган бўлса, муаллимлик йиллари, болалар уйидаги фаолияти давомида беғубор ёшлар дунёсини чуқур ўрганганлиги «шум бола» қиссасида аниқ кўзга ташланади. ғафур ғуломнинг илк шеърий тўпламлари «динамо» ва «тирик қўшиқлар» 1931-1932 йилларда китобхонларга тақдим этилган. 1930-йилларда шоир «тўй», «икки васиқа» сингари балладалар билан бир қатор ҳикоя, очерк, фелъетонлар ҳамда «нетай», «ёдгор», «тирилган мурда» қиссаларини яратди. уруш йилларида эса ўз ижодининг бутун ҳароратини босқинчиларга қарши курашаётган қаҳрамон халқига қаратди, …
2
ватлаш руҳидаги асарлари яратилди. 1943 йилдан ғафур ғулом ўзбекистон фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси, 1963 йилда 60 йиллик юбилейи мунасабати билан ўзбекистон халқ шоири фахрий унвонларига сазовор бўлган. 2003 йил май ойида мустақил ўзбекистон халқ шоири таваллудининг 100 йиллигини тантанали нашонлади. ғафур ғуломнинг «тирилган мурда» (1934), «ёдгор» (1936) қиссаларидан фарқ қилувчи «шум бола» асари 30-йилларда ёзила бошлаган эди. салкам ўттиз йиллик қизғин ижодий меҳнати натижаси бўлмиш бу қиссада ёзувчи ўспирин болакайларнинг ғаройиб саргузаштларини қизиқарли ва таъсирчан тарзда жонлантирганки, асарни ўқир экансиз, қаҳрамонларнинг ҳаётий, табиий, беғубор кулгуга йўғрилган «шумлик»лари сизни сира бефарқ қолдирмайди. дунё кезиб, ҳаммани лол қолдирадиган, бахт излаган бу болакайлар гоҳ ҳаётнинг аччиқ синовларига дуч келишади, гоҳо разил, жоҳил инсонлар билан, гоҳо меҳрибон, оддий одамлар билан учрашишади, ҳар сафар ўша ҳаётий бахтни топдим деганларида, у олисларга «учиб кетади». эндигина 14-15 ёшларга кираётган бу болакайлар қувлик, шумлик, болаларча айёрлик ва ҳозиржавоблик билан ҳаёт зиддиятларини енгиб ўтишади. уларнинг барча саргузаштлари шум боланинг …
3
бўлиб ёлланган шум бола тунда мол ўрнига эшакни сўйиб қўяди, яна дарбадарликка маҳкум этилади, яна бир қанча саргузаштларни бошидан кечиради. етимпарвар, меҳр-шавқатли одам бўлиб кўринган ҳожи бобога сидқидилдан, астойдил хизмат қилишга киришади. аммо ноҳак айбланиб, яна қувғин қилинади. уддабурон, топқирлиги туфайли ҳар қандай қийин вазиятдан ҳам эпчиллик билан чиқиб кетадиган шум боланинг бу сафар илмли, имонли, диндор одамларга нисбатан ихлоси, ишончи, меҳри чил-чил синади, руҳан кучли изчиробни бошдан кечиради. ана шу холат тасвири қиссада ғоят таъсирчан ёритилгани боис қалбимизда қаҳрамонга нисбатан меҳр, ҳамдардлик уйғонади. асар марказидаги шум бола образини тўлдирувчи, ҳодисаларга аралашувчи бошқа эпизодлар. султон ўғри, ҳар гапида «иннанкейин» сўзини айтавериб барчанинг жонини олувчи бой, эшон, майпараст домла, омон, ҳожи бобо каби персонажлар ўтмиш давр ҳаётини, қаҳрамон қиёфасини турли қутблардан ёритишга йўналтирилган бўлсаларда, охир-оқибат воқеалар сюжети орқали ўзаро чатишиб, «марказий нуқта» - бош қаҳрамонга боғланадилар, яхлит ҳолда асарнинг ўзига хос эпик тафаккурини юзага келтирганлар. биз хх аср бошларидаги халқ ҳаётини, …
4
»да чарчаган». бу манзаралар ичига ақл-ҳушини йўқотган гаранг ҳолатдаги икки ўспирин кириб боради, уларнинг нигоҳи орқали ёзувчи яна ола-таъсир ҳаёт пардаларини бирин-сирин очиб беради, ўз ризқини турли йўллар билан «териб юрган» ночор одамлар кечмишлари ёш саргузаштсеварларни лол қолдиради. оддий косибни тунаб, яна уни ўғри деб миршаблар қўлига топширган муттаҳамларнинг қилмишларини кузатиб, бу ҳодисалар моҳиятини англашга ақли етмаган оқ кўнгил болакайлар жаҳолатдан қочиб қутулмоқчи бўладилар. афсуски, жаҳолат исканжасидан буткул қочиб қутулишнинг иложи йўқ эди. буни асар хотимасидаги воқеалар тўла тасдиқлайди, хилма-хил саргузаштларни бошидан кечириб, уйига қайтган шум бола аччиқ тақдирнинг оғир зарбасига дуч келади. қашшоқликдаги оғир ҳаётдан хароб бўлган оила фожиасини болаларча шумлик, қувлик, топқирлик билан енгиб бўлмаслигига ёш қаҳрамон иқрор бўлади. бозори касод бўлиб сингач, шум боланинг отаси машаққатлардан эзилиб, жинни бўлиб қолади, бу мусибатларни кўтара олмаган муштипар она ҳаётдан кўз юмади. енгил ва қувноқ кулгига йўғрилган шум бола саргузатлари шу тариқа ниҳоясига етади. асарни ўқир экансиз, ёзувчи диалоглардан, қаҳрамон …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ғафур ғулом 5" haqida

1460897926_64345.doc ғафур ғулом (1903-1966) ўзбекистон халқ шоири ғафур ғулом 1903 йил 10 майда тошкент шаҳрининг қўрғонтеги маҳалласида туғилган. тўққиз ёшида отасидан, ўн беш ёшида онасидан етим қолган ёш ғафур аввал эски мактабда, сўнгра рус-тузем мактабида таълим олган. октябр тўнтаришидан кейинги йилларда муаллимлар тайёрлаш курсини битириб, мактабларда ўқитувчилик қилди. 1923 йилдан болалар уйида мудир ва тарбиячи, сўнг «камбағал деҳқон», «қизил ўзбекистон», «шарқ ҳақиқати» газеталари таҳририятларида ишлаган. шоирнинг болалик йилларида кечирган туйғулари, ота-она меҳрига қонмаган ўксик қалб туғёнлари кейинчалик «сен етим эмассан» сингари шеърларида ўз ифодасини топган бўлса, муаллимлик йиллари, болалар уйидаги фаолияти давомида беғубор ёшлар дунёсини чуқур ўрганганлиги «шум бола» қи...

DOC format, 50,0 KB. "ғафур ғулом 5"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ғафур ғулом 5 DOC Bepul yuklash Telegram