кулги зимнидаги жиддият(г. гулом шум бола асари хакида)

DOC 85,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662751827.doc кулги зимнидаги жиддият кулги зимнидаги жиддият сир эмас, ҳозирда ғафур ғулом номи тилга олинсаёқ хаёлимизга унинг шўро ёзувчиси эканлиги, шеърларида шўрони куйлагани келади — хафсаламиз совигандек бўлади. бугун, юбилей баҳона адибнинг асарларини қайта варақларкан, беихтиёр “кейинги йилларда қарор топган бу хил муносабат адолатдан йироқроқ тушмайдими” деган андиша туғилади... ғафур ғуломнинг кенг оммага маълум ва суюк қиссаси —“шум бола”га ҳозирда кўпроқ саргузашт асар, кулги асари деб қараймиз. ҳа, чиндан ҳам шум боланинг турфа хангомаларга бой саргузашти, ундаги ичакузди ҳолатлар шундай ўйлашимизга асос берар. бироқ, эътибор қилинса, адибнинг кулгиси, саргузаштли сюжет ботинида унинг замонаси ҳақидаги анчагина жиддий ўй-фикрлари, таҳлилий мулоҳазалари ётганини ҳам кўришимиз мумкин бўлади. маълумки, шум бола ҳикоясини ўзи ўсган муҳит билан таништиришдан (шу ўринда бир шартни қабул қилайлик: бу, аслида, ўсмирлик пайтидаги ҳаётнинг адиб хотирасида тикланган энг муҳим нуқталаридир) бошлайди. шум боланинг айтишича, унинг сингари “бозорда санқиб юрган дайди болалар учун қувончли эрмаклардан бири бозор, маҳалла, кўча-кўй жиннилари эди. …
2
врини кузатаркан адиб унга таҳлилий назар ташлайди, фожеалар илдизини очиб беришга интилади. дарҳақиқат, туркистон чор россиясининг бозорига айлангач, маҳаллий ҳунарманд-косибларнинг маҳсулотлари завод-фабрика маҳсулотлари билан рақобат қилолмай қолди. табиийки, мустамлака шароитида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятлари мавжуд эмас, бу эса мазкур иқтисодий-ижтимоий тангликни янада кучайтиради. натижада асрлар давомида шаклланган турмуш мароми издан чиқдики, бу нарса давр кишилари руҳиятида чуқур ва оғриқли из қолдириши муқаррар эди. ғафур ғулом талқинида карим жинни, майрамхонлар шу хил ижтимоий ҳолатнинг алайно-ошкор қурбонлари сифатида бўй кўрсатади. шуниси ҳам борки, адиб талқинида мавжуд шароитнинг таъсир доираси анчайин кенг бўлиб, у асло битта-иккита жинни билан чекланмайди. жумладан, шум бола ўзи ва ўртоқлари ҳақида айтади: “эртадан кеч кўча чангитиб, ҳамманинг жонига тегиб, кампирлардан қарғиш эшитиб, ўспиринлардан калтак еб, сандироқлаб юрадиган увин-тўда бекорчи болалармиз”. кўрамизки, ҳадемай мустақил ҳаётга қадам қўйиши ва ҳозирдан шунга тайёрланиши лозим бўлган 14-17 ёшли ўсмирлар бекорчиликка маҳкум. сабаби оталарининг “кўпчилиги майда косиблар бўлганликлари учун уларнинг …
3
ибойга ойига “хом пишиқ аралаш икки пуд ўн етти қадоқ олма” бадалига ёлланади. бир ойу ўн тўққиз кун ишлагани эвазига олинган олмани олти ярим тангага пуллайди. ёки хожибобо такясидаги хизмати учун ойига бир сўмдан ҳақ олади. омон шум бола билан илк бора учрашганида мардикорчилик билан “мирикам икки танга” (ўттиз беш тийин) орттирган бўлса, кейин “бир йилга икки тўқлию бир эчки” бадалига чўпонликка ёлланадики, буни пулга айлантирса тахминан ўн беш сўмларни ташкил қилади. кўрамизки, қуюқ-суюқ ёвғонини чиқариб ташланса, бир ойлик иш ҳақи ўртача бир сўм-бир сўм йигирма тийинни (кунига ўртача 4-5 тийин) ташкил қилади. дарвоқе, қиссанинг қирқдан ортиқ ўрнида нарх-наво ҳақида маълумот берилгани ҳам бежиз эмасга ўхшайдики, улардан айримларини келтириб ўтамиз: “иккита қовоқ солган зоғора” — бир пақир(икки тийин) “битта оби нон” — бир пақир “бир хурмача қатиқ” — бир пақир “бир газ арзон чит” — саккиз ярим пақир “бир кеча тунаш учун” — ярим танга (ўн тийин) “ярим қадоқ пашмак …
4
г ожиз имкониятларини ҳам ифода этади. зеро, бозор — иқтисодий ҳаёт барометри, унда халқнинг иқтисодий ҳолати кўзгудагидек акс этади. шу боис ҳам қиссада бозор, ундаги савдо-сотиқ тасвирига қайта-қайта дуч келамиз (бизнингча, айни шу нуқталар тасвирида кўпроқ адибнинг таҳлилий нигоҳи сезилади). шум боланинг фикрича, расталар ичида “таърифи етти иқлимга кетгани” — “бит бозор” деб ном олган эски-туски бозори. бу ерда истаган нарса топилади: “салдоти шим дейсизми, пойма-пой сағри кавуш дейсизми, бирор етти йилгина кийилган, асли матои нима эканлиги маълум бўлмаган гуппи дейсизми, маллахон замонидан қолган мурсак дейсизми...” модомики эски-туски бозори авжида экан, бу — халқнинг қашшоқлашаётганидан нишона: сабаби тирикчилик важҳидан бу матахларни бозорга чиқараётганлар ҳам, қўли қисқалигидан фақат шунда харид қилишга қодир кишилар ҳам етарли. дарвоқе, шум бола билан омон айни шу “бит бозор”да “ота касбини ўзгартириб, лахтакфурушлик қилиб юрган” ўртоқлари ҳуснибийни учратишади. ҳуснибийнинг уларнинг олдида бироз мақтаниброқ айтишича, ишлари яхши кетаётир, чунки “лахтакларнинг харидори кўп”. сабаби: “бир газ арзон чит …
5
л ҳам йўқ” деган таассурот ҳосил бўлиши ҳам шундан. истеъмолчи оммада пул йўқлигидан бозорлар касод, “ҳамма бозор касод”лиги эса иқтисодий ҳаёт тўхтаганидан далолат, бунинг бор оғирлиги яна меҳнаткаш, косиб-ҳунарманд бошига тушади. кўрамизки, адиб талқинида халқнинг иқтисодий аҳволи тобора оғирлашиб боради, ортиқ чидаш қийин бўлган, “йўғон чўзилиб, ингичка узиладиган” шароит юзага келади... хожибобо такясидаги кўкнориларнинг бир суҳбати “замонанинг бузуқлигидан, подшоларнинг нотинчлигидан, фуқаронинг бузилиб беҳаё бўлиб кетганлигидан, ор-номус барбод бўлиб, хотинлар, ёш болалар қўлдан қўлга мол бўлиб сотилаётганидан, хуллас калом, шариати мустафонинг оёқ ости бўлиб назардан қолаётганлигидан...” нолиш билан якунланади. тўғри, буни шум бола бироз киноя билан ҳикоя қилади, боз устига, бу гаплар кўкнорилар тилидан айтилаётир. эҳтимол шундандир, бу шикоятларни жиддий қабул қилишга мойил эмасмиз: улар сархуш кўкнориларнинг навбатдаги алаҳсирашидек туюлади бизга. ҳолбуки, ғ.ғулом “сўзчи ҳолин боқма, боқ сўз ҳолини, кўрма ким дер ани, кўргилким не дер”(а.навоий) ақидасича иш тутган, қиссада шу хил шикоятларга асос бергулик ҳолатларни тасвирлаган. зеро, мавжуд шароит нафақат …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "кулги зимнидаги жиддият(г. гулом шум бола асари хакида)"

1662751827.doc кулги зимнидаги жиддият кулги зимнидаги жиддият сир эмас, ҳозирда ғафур ғулом номи тилга олинсаёқ хаёлимизга унинг шўро ёзувчиси эканлиги, шеърларида шўрони куйлагани келади — хафсаламиз совигандек бўлади. бугун, юбилей баҳона адибнинг асарларини қайта варақларкан, беихтиёр “кейинги йилларда қарор топган бу хил муносабат адолатдан йироқроқ тушмайдими” деган андиша туғилади... ғафур ғуломнинг кенг оммага маълум ва суюк қиссаси —“шум бола”га ҳозирда кўпроқ саргузашт асар, кулги асари деб қараймиз. ҳа, чиндан ҳам шум боланинг турфа хангомаларга бой саргузашти, ундаги ичакузди ҳолатлар шундай ўйлашимизга асос берар. бироқ, эътибор қилинса, адибнинг кулгиси, саргузаштли сюжет ботинида унинг замонаси ҳақидаги анчагина жиддий ўй-фикрлари, таҳлилий мулоҳазалари ётганини ҳам кўришими...

Формат DOC, 85,0 КБ. Чтобы скачать "кулги зимнидаги жиддият(г. гулом шум бола асари хакида)", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: кулги зимнидаги жиддият(г. гуло… DOC Бесплатная загрузка Telegram