aqoid matnlari

DOC 48 pages 255.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 48
microsoft word - aqoid_matnlari_ziyouz_com.doc ўзбекистон мусулмонлари идораси ақоид матнлари нашрга тайёрловчи ва таржимон: шайх абдулазиз мансур «тошкент ислом университети» нашриёт-матбаа бирлашмаси тошкент — 2006 маълумки, ўрта асрларда калом илми диний-фалсафий фикрлар, исломнинг назарий асосларини ўрганиш ва унинг ақидаларига эътиқод қилиш борасидаги илмларни ифодалаган. шунингдек, бу илм исломдаги турли фирқа ва оқимларнинг қуръон ҳамда сунна таълимотини ақл-идрокка тобе этиш каби қарашлари, ўзаро мунозаралари натижасида шаклланган. муқаддима меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи ила ҳамду сано ул холиқи доногаким, бизларни ақлу нутқ ила сарафроз ва илму маърифат ила эъзоз этибдур. яна, салавоту саломлар ул рисолатпаноҳ расулигаким, суннати саниялари шарофатидан имону ақидаларимизга софлик ва ахлоқу амалларимизга поклик етибдур. аммо баъд, ақлу дониш ва маърифат аҳлига махфий эмасдурким, ақоид илми диний фанлар онаси ва илмий мавзулар дурдонасидир. ани дилга жо қилмай туриб, ибодат ва амалларга ружу қилмоқ комил бандалик эмас, балки айни шармандаликдир. шу боисданму шайх сўфи аллоёр демишлар: ақида билмаган шайтона элдур, агар минг …
2 / 48
емоқчисан?»дир. айтишларича, шайх абу мансур калом илмига ружу қилган пайтларида шогирдлари кўпайиб кетган ва улар ўзаро баҳс қилганларида бир-бирларига араб тилида кўпинча «мо турид?» деб мурожаат қилганлар. шу сўз кўпчилик қулоғига тез-тез чалинавергач, шайх шогирдларини мотуридийлар, қишлоқ номини эса мотурид деб атай бошлаганлар (зарнужий. «таълим ал-мутаъаллим» шарҳи). насаблари пайғамбаримиз муҳаммад (с.а.в.) маккаи мукаррамадан мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб келганларида ўз уйидан жой берган машҳур саҳобий - абу айюб холид ибн зайд ибн кулайб ал-ансорий ҳазратларига бориб етади, деб нақл қиладилар. бу нисбатни баъзи муаррихлар рад этганлар. туғилган йиллари ҳақида тарихий манбаларда қатъий маълумот йўқ, лекин тақрибий ёки тахминий саналар берилган. масалан, унинг аббосий халифалардан мутаваккил (232-247ҳ.) даврида яшаганлари аниқ. яна, муҳаммад ибн муқотил ар-розий (ваф. 248 ҳ.) ва насир ибн яҳё ал-балхий (ваф. 268 ҳ.) каби устозларидан сабоқ олганликларини назарда тутилса, шайхнинг туғилган йилини 238 ҳ. деб тахмин қилиш мумкин. лекин бошқа манбада, аниқроғи «ислом» қомусида туғилган йиллари 870 милодий йил …
3 / 48
а қабристонида эканлиги ишончли манбалар ва илмий тадқиқотлар асосида ўз тасдиғини топди. шунга биноан 2000 йилнинг май ойида ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан бу хусусда махсус фатво чиқарилди. илмий унвонлари: · имомул-ҳудо (ҳидоятга элтувчи имом); · қудвату аҳлис-сунна (аҳли суннат пешвоси); · мусаҳҳиҳу ақоидил-муслимин (мусулмонлар ақоидини ислоҳ этувчиси); · имомул-мутакаллимин (калом илми олимларининг пешвоси); · рабибу аҳлис-сунна (аҳли сунна вал-жамоа тарбиясини олган); · ал-имом аз-зоҳид (дунёни тарк этган имом); · аш-шайх ал-имом ва ҳоказо. устозлари (шайхлари) шайх абу мансур мотуридийнинг устозлари ёки шайхлари имом аъзам абу ҳанифа — нўъмон ибн собитнинг шогирдлари ҳамда шогирдларининг шогирдлари бўлганлар. улардан баъзиларини эслатиб ўтамиз: 1. абу наср ал-иёзий (аҳмад ибн аббос). бу зот абу бакр аҳмад ибн исҳоқ ал-жузжонийдан таълим олганлар. шайх абу мансур ҳам фиқҳ дарсида абу насрга шерик бўлиб, ал- жузжонийда ўқиганлар. ал-иёзий сомонийлар даврида дорул-ҳарбда асир ҳолида турк диёрида шаҳид бўлганлар («тарихи самарқанд»дан). 2. муҳаммад ибн муқотил ар-розий. рай шаҳрининг қозиси бўлган …
4 / 48
лхий ва абу муқотил ҳафс ас-самарқандийдан сабоқ олган ҳанафий мактабига мансуб фиқҳ ва калом уламоларидандир. вафотлари 268 ҳ. йилда воқеъ бўлибдур. шогирдлари абу мансур мотуридий ҳазратлари ақида фанидаги сунний - ҳанафий йўналишини давом эттириб, кўп изланишлардан кейин мотуридия мактабига асос солдилар. шу аснода кўплаб шогирдларини етиштириб чиқарганлар. қуйида улардан баъзи машҳурлари тўғрисида қисқача маълумот берамиз: 1. абул-қосим исҳоқ ибн муҳаммад ибн исмоил ибн зайд ал-қозий — ал-ҳаким ас- самарқандий (вафоти 335 ёки 342 ҳ. й. чокардиза қабристонига дафн этилган). у шайх мотуридийнинг энг йирик шогирдларидан бири бўлиб, тасаввуф илмини балх машойихларидан, фиқҳ ва калом илмини шайх абу мансур ҳазратларидан олган. узоқ вақт самарқандда қозилик вазифасини ўтаган. асарларидан «саводи аъзам», «имон» рисоласи машҳурдир. 2. абул-ҳасан али ибн саид ар-рустуфағний ас-самарқандий. ҳанафия фиқҳи ва усули бўйича шуҳрат қозонган. у билан устози шайх мотуридий ўртасида мужтаҳид хатосига оид масалада ихтилоф кечган. «иршодул-муҳтадий», «аз-завоид вал-фавоид», «ал-асъилату вал- ажвиба», «баёнус-суннати вал-жамоа» каби асарлар муаллифидир. вафоти …
5 / 48
-йуср муҳаммад ал-паздавийнинг акаси. иккиси ҳам шайх абу мансурнинг яқин шогирдларидан саналмиш абдул-карим ал- паздавий авлодидан. абул ҳасан 483 ҳ./1089 м. йилда вафот этган. 2. абул-йуср муҳаммад ибн муҳаммад ибн ҳусайн ибн абдил-карим ал-паздавий. ал-крзий ас-садр деган унвон билан танилган. 421 ҳ. йилда туғилган. имом киндий каби файласуфларнинг фалсафасини ва мўътазилийлар ёзган китобларни ҳатто уйда сақлаш ҳам зарарли деб билар эди. зеро, уларни мутолаа қилиб кўриб, шундай хулоса ҳосил қилганди. ҳатто, абул-ҳасан ашъарий китобларини ҳам хатоларини ажрата олмайдиган кишилар ўқиши дуруст эмас деб билар эди. усул ва фуруъ бобида кўп китоблар тасниф этган. самарқандда қозилик қилган ва ҳадис илмидан дарс ҳам берган. «усул ад-дин», «ал-мураттиб», «ал- воқеот», «ал-мабсут» каби асарлари бор. шогирдлари нажмиддин умар ибн муҳаммад ан-насафий, усмон ибн али ал-пойкандий, аҳмад ибн наср ал-бухорий, ўз ўғли қозий абул-маолий аҳмад ва бошқалар. 493 ҳ. йилда вафот этган. 3. абул-муъин маймун ибн муҳаммад ибн муҳаммад ибн муътамид ибн муҳаммад ибн муҳаммад …

Want to read more?

Download all 48 pages for free via Telegram.

Download full file

About "aqoid matnlari"

microsoft word - aqoid_matnlari_ziyouz_com.doc ўзбекистон мусулмонлари идораси ақоид матнлари нашрга тайёрловчи ва таржимон: шайх абдулазиз мансур «тошкент ислом университети» нашриёт-матбаа бирлашмаси тошкент — 2006 маълумки, ўрта асрларда калом илми диний-фалсафий фикрлар, исломнинг назарий асосларини ўрганиш ва унинг ақидаларига эътиқод қилиш борасидаги илмларни ифодалаган. шунингдек, бу илм исломдаги турли фирқа ва оқимларнинг қуръон ҳамда сунна таълимотини ақл-идрокка тобе этиш каби қарашлари, ўзаро мунозаралари натижасида шаклланган. муқаддима меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи ила ҳамду сано ул холиқи доногаким, бизларни ақлу нутқ ила сарафроз ва илму маърифат ила эъзоз этибдур. яна, салавоту саломлар ул рисолатпаноҳ расулигаким, суннати саниялари шарофатидан имону ақидаларимизга софлик ...

This file contains 48 pages in DOC format (255.0 KB). To download "aqoid matnlari", click the Telegram button on the left.

Tags: aqoid matnlari DOC 48 pages Free download Telegram