ислом ҳуқуқида жиноят ва жазо

DOC 51,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1352869090_39227.doc ислом ҳуқуқида жиноят ва жазо режа: 1. ислом ҳуқуқи манбаларининг жиноят ва жазо билан боғлиқ бўлган асосий қоидалари. 2. қуръонннинг жиноят ва жазо тўғрисидаги қоидалари. 3. суннанинг мусулмон жиноят ҳуқуқи манбаи сифатидаги ўрни. 4. жазо тушунчаси ва унинг турлари. турли мазҳаблар учун умумий бўлган таълимотларга кўра, жиддий ҳисобланган ҳар қандай гуноҳ – жиноят ислом тақиқларини бузганлик учун жазога лойиқ хатти – ҳаракатлар сифатида қаралиши керак бўлган. бу тақиқлар ислом асосларини, хусусан унинг ҳуқуқий тамойиллари ва меъёрларини, беш асосий қадрият - дин, ҳаёт, ақл, наслни давом эттириш ва мулкни ҳимоя қилишга қаратилган. бурхонуддин марғинонийнинг «ҳидоя» асарида жиноят деб, қонун тилида – шахсга ва мулкка қарши қаратилган қонун билан тақиқланган қилмиш тушунилади, деб кўрсатилган. «мухтасар» номли асарда «жиноят» сўзи луғатда жиноят ва гуноҳ маъносини, шариат истилоҳида одамнинг жонига жазоларига зарар келтириш маъносини билдиради. ислом жиноят ҳуқуқида кенг тарқалган таснифга кўра барча ҳуқуқбузарликлар уч гуруҳга бўлинади: 1) «аллоҳ ҳуқуқи»га (яъни бутун мусулмон …
2
ирига кўра, бундай қилмишлар аллоҳга қарши жиноят бўлиб, улар учун жазо бериш «аллоҳнинг ҳаққи» ҳисобланади. ушбу тоифага киритилган жиноятлар орасида қўйидагилар бор: - зино; - туҳмат (казф); - майхўрлик (хамр); - ўғрилик (сиркат); - диндан қайтиш (ридда); - исён (муфсид). фиқҳда айрим шахс эмас, балки оила жиноят ҳуқуқининг субъекти ҳисобланади. одам ўлдиришга жамиятга қарши эмас, балки ўлдирилган шахснинг оиласига қарши содир этилган жиноят сифатида қаралади. шу билан бир қаторда, ўрганилган назарий манбаларда одам ўлдириш жиноятининг бешта тури: 1) қасддан ўлдириш; 2) қасдга ўхшаш ўлдириш; 3) беқасд ўлдириш; 4) хато-янглиш ўлдириш; 5) бирон сабаб билан ўлдириш турлари ва тушунчалари ҳам аниқ кўрсатилган. қиёс янги пайдо бўлган масаланинг сабабини қуръони каримда, суннада ва ижмоъда ўз ечимини топган масалаларининг сабабларига солиштириш йўли билан унга ҳукм чиқаришга имкон беради. ислом ҳуқуқида жиноят ва жазо бўйича қабул қилинган қоидалар қўйидагилардир: 1. жазо қонунларини ўтмишга қаратиш (“атф” ва “мосабоқ”) 2. “қасос” ёки қилинган ишга ўхшатиб “муқобала” …
3
нг оғирлиги ва айбдорнинг шахсига қараб, таъзир чораси сифатида жамоатчилик иззаси, қози ёки ҳукмдорнинг огоҳлантириши, тартибга чақирувчи суҳбат ва бошқа таъсир чоралари қўлланилиши мумкин. таъзир муқаррар тарзда айбдорнинг тавба қилиши, узр сўрашини назарда тутади, оғирроқ ҳолларда эса, у қилган гуноҳи учун эваз тўлаши (каффорат) лозим. жиноий қилмишлар ҳам, бошқа тақиқланган, қораланадиган ва номақбул амаллар ҳам ислом ҳуқуқида «аллоҳ чегаралари»ни бузиш деб баҳоланади. «эй, пайғамбар, қачонки, сизлар (мўминлар) хотинларингизни талоқ қилсангизлар, уларнинг иддаларида (поклик пайтларида) талоқ қилинглар ва иддани сананглар! раббингиз - аллоҳдан қўрқинглар! (идда тугагунча) уларни (яшаб турган) уйларидан (ҳайдаб) чиқармангизлар ва улар ҳам ўзларича чиқиб кетмасинлар. фақат улар очиқ фаҳш (бузуқлик ёки идда ўтмай чиқиб кетиш каби) ишни қилсаларгина (уйларидан чиқарилурлар). бу аллоҳнинг чегараларидир. кимки, аллоҳ чегараларидан тажовуз қилиб ўтса, демак, у ўзига зулм қилибди. сиз билмассиз, эҳтимол, аллоҳ бу (талоқ)дан кейин бирор ишни пайдо қилар». (қуръони карим, «талоқ» сураси, 1-оят). мусулмонларнинг муқаддас китобида аллоҳнинг бузиб бўлмайдиган қонун-чегаралари мавжудлиги …
4
- ҳақорат қилиш, баданга шикаст етказганлик учун - баданга шикаст етказиш; 2) тўкилган қон эвазига ҳақ ёки жарима (дийа) тўлаш, у одам ўлдириш учун ҳам, баданга шикаст етказиш учун ҳам белгиланиши мумкин; 3) қиёс асосида қонунга биноан белгиланадиган жазо; 4) шариат судьяси (қози) ишни кўриб чиқиб тайинлайдиган жазо. дийа - хун ҳақи, одам ўлдирганлик, баданга шикаст етказганлик ёки жароҳатлаганлик учун тўланадиган товон пули. дийа масалалари фиқҳнинг барча бўлимларида кўриб чиқилади, лекин асосан уқубот бўлимида шарҳланади. ислом ҳуқуқшунослиги қоидаларидан бири икки норма тўқнашган ҳолда, қўлланилиши камроқ куч-ғайрат талаб қиладиган норма устун қўйилишини назарда тутиши бежиз эмас. инсонга танлаш эркинлигини берувчи мазкур ёндашув, агар қуръон ва суннада бошқа қоида назарда тутилган бўлмаса, амаллар, сўзлар ва нарсаларни баҳолаш мезони ижозат ҳисобланади, деган машҳур ислом ҳуқуқий аксиомаси билан ҳам мустаҳкамланган. шуни таъкидлаш зарурки, айрим диний мажбуриятларни бажармаганлик ва ахлоқ қоидаларига риоя қилмаганлик учун уқубот (жиноят ҳуқуқи)да соф юридик жазолар назарда тутилган. бошқача қилиб айтганда, …
5
8. указ президента руз и.а.каримова “об отмене смертной казни “. народное слово 02.08.05. 9. указ президента руз и.а.каримова “о передаче судам права давать санкцию на заключение под стражу”. народное слово.09.08.05. 10. ўз.р.жиноят кодекси 01.04.1995. (янги таҳрири)

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ислом ҳуқуқида жиноят ва жазо" haqida

1352869090_39227.doc ислом ҳуқуқида жиноят ва жазо режа: 1. ислом ҳуқуқи манбаларининг жиноят ва жазо билан боғлиқ бўлган асосий қоидалари. 2. қуръонннинг жиноят ва жазо тўғрисидаги қоидалари. 3. суннанинг мусулмон жиноят ҳуқуқи манбаи сифатидаги ўрни. 4. жазо тушунчаси ва унинг турлари. турли мазҳаблар учун умумий бўлган таълимотларга кўра, жиддий ҳисобланган ҳар қандай гуноҳ – жиноят ислом тақиқларини бузганлик учун жазога лойиқ хатти – ҳаракатлар сифатида қаралиши керак бўлган. бу тақиқлар ислом асосларини, хусусан унинг ҳуқуқий тамойиллари ва меъёрларини, беш асосий қадрият - дин, ҳаёт, ақл, наслни давом эттириш ва мулкни ҳимоя қилишга қаратилган. бурхонуддин марғинонийнинг «ҳидоя» асарида жиноят деб, қонун тилида – шахсга ва мулкка қарши қаратилган қонун билан тақиқланган қилмиш тушун...

DOC format, 51,5 KB. "ислом ҳуқуқида жиноят ва жазо"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.