жиноят ҳуқуқи

DOCX 542 стр. 767,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 542
ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги жиноят ҳуқуқи 1-боб: жиноят ҳуқуқи тушунчаси ва предмети 1. жиноят ҳуқуқи тушунчаси жиноят ҳуқуқи тушунчаси икки: қонунчилик соҳаси ва ҳуқуқ тармоғи маъносида қўлланилади. юриспруденция, яъни юридик фанлар тизимида ҳам жиноят ҳуқуқи мустақил ҳуқуқий фан сифатида муҳим ўрин эгаллаган. жиноят ҳуқуқи бошқа ҳуқуқ тармоқларидан, хусусан, махсус ҳуқуқ тармоқларидан ўзига ҳос вазифалари, предмети ва тартибга солиш метод(услуб)лари билан фарқ қилади. жиноят ҳуқуқи қилмишнинг жиноийлиги ва бундай жиноий қилмишлар учун тайинланадиган жазо чораларини белгиловчи ҳамда жиноят содир этилиши билан юзага келувчи ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи юридик нормалар тизимидир. жиноят ҳуқуқи ҳуқуқ тизимининг мустақил ҳуқуқ тармоғи бўлиб, қилмишнинг жиноят эканлигини, жиноий жавобгарликнинг асослари ва чегаралари, жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилувчи ҳолатларни белгиловчи олий давлат хокимияти органи томонидан ўрнатилган ҳуқуқ нормалари йиғиндисидир. жиноят қонунчилиги – олий давлат хокимияти органи томонидан ўрнатилган жиноят деб ҳисобланадиган қилмишлар доираси, уларни содир этганлик учун жавобгарлик, жазо тайинлаш, жазо турлари ва хажми, жиноий жавобгарлик ва …
2 / 542
ўқув интизоми сифатида қўлланилиб, у юридик ўқув юртларидаги жиноят ҳуқуқи бўйича ўқув материаллари ва мавзу режаларини ўз ичига олади. демак, жиноят ҳуқуқи тушунчаси: ҳуқуқ тармоғи, қонунчилик соҳаси, юридик фан ва ўқув интизоми сифатида қўлланилиши мумкин. жиноят ҳуқуқи ҳуқуқ тармоғи сифатида умуммажбурийлик ва мустақиллик ҳусусиятларини ўзида акс эттиради.[footnoteref:1] [1: "уголовное право. общая част”. ((учебник для вузов). под общ. редакцией доктора юр. наук, проф., з.а.незнамова) // “инфра-норма”, м:.1999, с-3,4.] жиноят ҳуқуқининг умуммажбурийлик ҳусусияти шунда намоён бўладики, шахс жиноий қилмиш содир этдими – у жавобгарликка тортилиши керак, жиноят содир этганликда айбдор деб топилган шахсни жавобгарликка тортиш эса давлат томонидан мажбурлов чоралари(кучи)ни қўллаш орқали таъминланади. жиноят ҳуқуқининг бундай ҳусусиятга эгалиги ушбу ҳуқуқ соҳаси нормаларининг императивлигини билдиради. жиноят ҳуқуқининг умуммажбурийлик ҳусусияти қуйидаги икки омил билан белгиланади: биринчидан, жабрланувчини ҳимоя қилиш, унинг ҳуқуқлари ва қонун билан кўрикланадиган манфаатларини тиклаш ҳамда жиноий қилмиш натижасида етказилган зарарни коплаш; иккинчидан, жиноий қилмиш содир этган шахсни тарбиялаш, уни жиноий жавобгарликка …
3 / 542
қуқ соҳаси сифатида давлат ва жамият манфаатлари, хавфсизлиги ва нормал ривожланишига тажовуз қилувчи қилмишларни жиноят деб топиш учун асос бўлувчи белгилар доирасини мустақил ўрната олишида ифодаланади. ҳуқуқ соҳаси ва ўқув интизоми сифатида жиноят ҳуқуқининг мустақиллиги қуйидаги икки белги орқали намоён бўлади: 1) тартибга солиш предмети, яъни жиноий қилмиш содир этилганидан кейин жиноят содир этган шахс ва махсус ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар орқали давлат ўртасида вужудга келадиган ижтимоий муносабатлар. 2) тартибга солиш методи (услуби), яъни ҳуқуқбузарликларга олиб келувчи қилмишларни маълум бир шаклда жиноят-ҳуқуқий тақиқлаш, жиноят содир этганликда айбланаётган шахсларни жавобгарликка тортиш ва жазо тайинлашни белгилаш. бир сўз билан айтганда, жиноят ҳуқуқининг тартибга солиш методи-жиноят ҳуқуқи предмети ҳисобланган ижтимоий муносабатларга таъсир этиш усуллари ва воситалари йиғиндисидан иборат. юқоридаги фикрларга асосланиб хулоса қилиб айтганда, жиноят ҳуқуқи – қилмишнинг жиноийлигини, жиноий жавобгарликка тортиш асослари ва принципларини, жазо тайинлаш, жазо турлари ва хажмини, жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилувчи ҳолатларни белгиловчи олий давлат хокимияти …
4 / 542
р учун ягона қонуний манбаа сифатида намоён бўлади; иккинчидан, жиноят ҳуқуқи ўзининг тартибга солиш предметига эга бўлиб, ушбу ҳуқуқ соҳасининг предмети ҳисобланувчи ижтимоий муносабатлар жиноий қилмиш содир этилиши билан вужудга келади; учинчидан, жиноят ҳуқуқи махсус тартибга солиш услубига эга бўлиб, бундай услублар ва уларнинг ҳаракатига таъсир этувчи юридик фактлар бошқа ҳуқуқ соҳалари учун хос эмас. 1. жиноят ҳуқуқи предмети хар бир ҳуқуқ соҳасининг предмети ва методлари унинг бошқа ҳуқуқ соҳаларидан фарқларини кўрсатувчи асосий мезон ҳисобланади. nota bene! жиноят ҳуқуқи предмети жиноят ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлардир. жиноят ҳуқуқининг предмети деганда шахс, жамият ва давлат манфаатларига хавф солувчи жиноий қилмиш содир этилиши билан вужудга келадиган ижтимоий муносабатлар тушунилади. жиноят ҳуқуқи предметини аниқлаш бу жиноят ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар доирасини белгилаш демакдир. кенг маънода жиноят ҳуқуқининг предмети деганда, шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаган ҳолда жиноят ҳуқуқи нормаларининг ижтимоий муносабатларга таъсир этиш тартиби тушунилади[footnoteref:4]. ижтимоий муносабатларни юридик …
5 / 542
ят ҳуқуқий муносабатларни вужудга келишига сабаб бўлувчи юридик фактдир. ўз навбатида жиноят ҳуқуқий муносабатларнинг: 1. икки томонламалик 1. тегишлилик (тааллуқлилик) 1. абсолют 1. императивлик каби ҳусусиятларга эгалиги унинг бошқа ҳуқуқ соҳаларининг предмети ҳисобланган ижтимоий муносабарлардан фарқловчи асосий белгиси ҳисобланади. жиноят ҳуқуқий муносабатларнинг икки томонламалик ҳусусияти шуни англатадики, бундай ижтимоий муносабатларда бир томондан - давлат ўзининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари орқали иштироқ этса, бошқа (иккинчи) томондан эса - жиноят содир этган шахс катнашади. жиноят ҳуқуқий муносабатларнинг императивлиги (қатъийлиги) унинг қонун билан қатъий ўрнатилганлиги ва давлат томонидан белгиланган нормаларнинг бажарилиши катъийлигини билдиради. жиноят ҳуқуқи предмети ҳисобланувчи ижтимоий муносабатларнинг тааллуклилиги - умуммажбурий муносабатлардан айнан кайси муносабатларнинг жиноят ҳуқуқи нормалари томонидан тартибга солинишини билдиради. жиноят ҳуқуқий муносабатларнинг яна бир ўзига хос хусусиятлардан бири унинг абсолютлиги бўлиб, бундай ижтимоий муносабатларда давлат иккинчи томонга нисбатан устунлик мавқеига эга бўлади. бизга маълумки, ҳуқуқ назариясида икки турдаги: 1. салбий (ретроспектив), яъни содир этилган ҳуқуқбузарликнинг оқибати сифатида вужудга келувчи; …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 542 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жиноят ҳуқуқи"

ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги жиноят ҳуқуқи 1-боб: жиноят ҳуқуқи тушунчаси ва предмети 1. жиноят ҳуқуқи тушунчаси жиноят ҳуқуқи тушунчаси икки: қонунчилик соҳаси ва ҳуқуқ тармоғи маъносида қўлланилади. юриспруденция, яъни юридик фанлар тизимида ҳам жиноят ҳуқуқи мустақил ҳуқуқий фан сифатида муҳим ўрин эгаллаган. жиноят ҳуқуқи бошқа ҳуқуқ тармоқларидан, хусусан, махсус ҳуқуқ тармоқларидан ўзига ҳос вазифалари, предмети ва тартибга солиш метод(услуб)лари билан фарқ қилади. жиноят ҳуқуқи қилмишнинг жиноийлиги ва бундай жиноий қилмишлар учун тайинланадиган жазо чораларини белгиловчи ҳамда жиноят содир этилиши билан юзага келувчи ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи юридик нормалар тизимидир. жиноят ҳуқуқи ҳуқуқ тизимининг мустақил ҳуқуқ тармоғи бўлиб, қилмишнинг жиноят эканлигин...

Этот файл содержит 542 стр. в формате DOCX (767,7 КБ). Чтобы скачать "жиноят ҳуқуқи", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жиноят ҳуқуқи DOCX 542 стр. Бесплатная загрузка Telegram