жиноят окибатлари ва жазонинг мутаносиблиги

DOC 73,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1351968436_28067.doc жиноят оқибатлари ва жазонинг мутаносиблиги www.arxiv.uz жиноят оқибатлари ва жазонинг мутаносиблиги бугунги юзага келган объектив воқелик миллий қадриятимизга ва жаҳон ҳамжамияти эътироф этган инсонпарварлик тамойилларига таянган ҳолда шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳуқуқий ислоҳотларнинг барча жабҳаларида ҳимоя қилишни тақозо этади. инсонпарварлик жиноят қонунчилигини либераллаштириш жараёнининг таркибий қисми сифатида унга мутаносиб бўлган ҳолда у орқали ҳозирги кунда жазолаш хусусияти билан ажралиб турадиган ҳуқуқни қўллаш соҳасини эркинлаштирмоқда. давлатимиз раҳбари и.каримов таъкидлаганидек, “биз ҳокимиятнинг учинчи тармоғи – суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва янада либераллаштиришга алоҳида аҳамият берамиз” . кишилик жамиятида жиноятчиликка қарши кураш доимо ахлоқ-одоб қоидалари воситаси билан бир қаторда турлича жазоларни қўллаш орқали амалга оширилиб келган. барча давлатларда ва ҳамма даврларда жиноят деб ҳисобланган ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатлар кўлами ҳам, улар учун белгиланган жазо чоралари ҳам бир зайлда бўлган эмас . инсонга жазо унинг нафақат ижтимоий хавфли ҳаракати учун, балки ундан келиб чиқадиган оқибатларга қараб белгиланади. бирор жиноят оқибатсиз бўлмайди. шу нуқтаи назардан …
2
и объектга қарши қаратилган ва айни вақтда жиноятнинг объектив томони мазмунига боғлиқ. в.н.кудрявцев​нинг фикрича, жиноий оқибат, бу қонун билан қўриқланадиган тажовуз объекти бўлмиш ижтимоий муносабатлар ва уларнинг иштирокчиларига ҳаракат (ҳаракатсизлик) билан жиноий ҳуқуқий нормада белгиланган моддий ва маънавий зарар етказишдан иборат . ҳуқуқий адабиётларда жиноятларнинг моддий ва расмий турлари ҳақида қарашлар қачон ва қай тарзда шакллангани тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ. лекин, назаримизда, дастлаб ҳар қандай жиноят моддий бўлиши ҳақида қарашлар мавжуд бўлиб, кейин эса баъзи қилмишлар муайян моддий оқибатларга олиб келмаса-да, ижтимоий онг ва маънавиятга путур етказиши сабабли жиноят 1956 деб ҳисоблана бошлаган. демак, моддий жиноятлар тушунчаси – аввал, расмий деб аталувчи маънавий жиноятлар тушунчаси – кейинроқ шаклланган. бунга кўплаб асрлар давомида жиноят қай тарзда юз берган, уни ким ва қандай вазиятларда, нима сабабдан ва қанақа мақсадда содир этганига оид амалий кузатувлар асос бўлган. жазо белгилашда, аввало, жиноят оқибати, ушбу оқибатнинг келиб чиқиш сабаблари тўла аниқланиши, жазонинг адолатли бўлишига замин …
3
гини кўра билган ёҳуд англаши лозим бўлган бўлиши керак. бу ҳолатда жиноят биринчи ҳаракатга нисбатан қасддан, оқибатига эса эҳтиётсизлик орқасида содир этилмоқда. жиноят қонуни жиноий оқибатлар нимадан иборат эканлигини аниқ кўрсатмайди. фанда ҳам бу масала мунозарали. а.мамедовнинг таъкидлашича, баъзи ҳолларда бир жиноят бир қанча оқибатларга олиб келиши мумкин. муайян ҳолларда жиноят натижасида келиб чиқадиган бир қанча оқибатлар ижтимоий муносабатларнинг бошқа турлари ўзаро боғлиқлиги натижасида у ёки бу муносабатларни ўзгариши билан ифодаланади .арда жиноят натижасида келиб чиқадиган бир қанча оқибатлар ижтимоий муносбатларнингкўришади. бу оқибатлар ҳақиқий ва юридик бўлиши мумкин. ҳақиқий оқибатларга ҳаракат (ҳаракатсизлик) натижасида келиб чиққан барча оқибатлар, юридикка эса, фақат жиноят қонунчилигида белгиланган оқибатлар киради. юридик адабиётларда жиноятнинг маънавий (инсоннинг ахлоқий тарбиясига зарар етказиш), жисмоний (инсон ўлими, соғлиғига шикаст етказиш), моддий (мулкий зарар), экологик (атроф табиий муҳитни ифлослантириш), сиёсий оқибатлари тўғрисида фикрлар билдирилган. сиёсий оқибатлар ўз ичига жамият ва давлат тузуми ёки ҳуқуқ тартибот учун хавф туғдирадиган оқибатларни ҳам қамраб …
4
. жиноятчилик билан курашишда жазони оғирлаштириш эмас, балки уни меъёрида тайинлаш усули самарали экани, шубҳасиз. агар шахс ўз хоҳиши билан жиноятни охирига етказмаган бўлса, ҳеч қачон унга максимал жазо тайинланиши мумкин эмас. оқибат келиб чиқмаган тақдирда, шуни эътиборга олиб жазо меъёри либераллаштирилиши муҳимдир. жазони белгилаш уни содир этишга таъсир этган иқтисодий омилларни, шахсга нисбатан қилинган, унинг руҳиятига таъсир қилган ҳаракатлар, далолатлар, қўрқитишларни ҳам ҳисобга олиш ўринлидир. шахсни жиноятнинг зарарли оқибатларини тўхтатишга, бартараф этишга қаратилган фаол ҳаракатлари инобатга олиниши керак. жиноят содир этган шахсга жазо тайинлаш унга жисмоний изтироб бериш ёки қадр-қимматини камситишни назарда тутмасдан, уни қайта тарбияланиши ва янгитдан жиноят содир этмаслиги учун зарур ва етарли таъсир чораларини инсонпарварлик тамойилининг моҳиятини белгилайди . жазо меъёри содир этилган жиноят оғирлигидан бир мисқол ҳам ортиқ бўлмаслиги лозим. мамнуният билан таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда жиноят қонунчилигини либераллаштириш соҳасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. бунга мисол қилиб, етказилган моддий зарар миқдори қопланган тақдирда, озодликдан …
5
содир этилган жиноятга нисбатан жазонинг мутаносиб бўлиши, мамлакатимизда ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг cамарасини янада оширади. � каримов и. бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. т.: “ўзбекистон”, 2005. -43 б. � абдумажидов ғ. оғир жазолар самара бермайди. // тдюи ахборотномаси. 2007. №1 55-б. � новоселов г. без преступных последствий нет преступления // российская юстиция. 2001. №3. с.56. � кудрявцев в.н. объективная сторона преступления. м., 1960.с.197 � мамедов а. соотношение и взаимосвязь объекта и объективной стороны преступления // уголовное право. 1999. №2. с.56. � рустамбоев м.х. ўзбекистон республикаси жиноят кодексига шарҳлар. умумий қисм. “илм зиё. 2006. 36-б.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жиноят окибатлари ва жазонинг мутаносиблиги" haqida

1351968436_28067.doc жиноят оқибатлари ва жазонинг мутаносиблиги www.arxiv.uz жиноят оқибатлари ва жазонинг мутаносиблиги бугунги юзага келган объектив воқелик миллий қадриятимизга ва жаҳон ҳамжамияти эътироф этган инсонпарварлик тамойилларига таянган ҳолда шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳуқуқий ислоҳотларнинг барча жабҳаларида ҳимоя қилишни тақозо этади. инсонпарварлик жиноят қонунчилигини либераллаштириш жараёнининг таркибий қисми сифатида унга мутаносиб бўлган ҳолда у орқали ҳозирги кунда жазолаш хусусияти билан ажралиб турадиган ҳуқуқни қўллаш соҳасини эркинлаштирмоқда. давлатимиз раҳбари и.каримов таъкидлаганидек, “биз ҳокимиятнинг учинчи тармоғи – суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва янада либераллаштиришга алоҳида аҳамият берамиз” . кишилик жамиятида жиноятчиликка қарши кураш доим...

DOC format, 73,0 KB. "жиноят окибатлари ва жазонинг мутаносиблиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.