жиноят таркиби

DOC 91,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1522292899_70387.doc жиноят таркиби режа: 1. жиноят таркиби тушунчаси ва унинг аҳамияти. 2. жиноятнинг объйекти ва объйектив томони. 3. жиноятнинг субъйекти ва субъйектив томони. 4. ақли норасолик тушунчаси ва ҳуқуқий аҳамияти. ўзбекистон республикаси жиноят ҳуқуқига биноан жиноий жавобгарликнинг ягона асоси ижтимоий хавфли қилмишда жиноят таркибининг барча томонлари (елементлари)нинг мавжудлиги екан, жиноят таркиби томонларини батафсил таҳлил қилмасдан, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлмайди. чунки қонунда жиноий жавобгарликнинг ягона асоси сифатида шахснинг содир қилган қилмишида жиноят кодекси махсус қисмининг аниқ бир нормасида назарда тутилган ҳуқуқий актнинг белгилари бўлиши кераклиги талаб қилинади. ўзбекистон республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган амалдаги жиноят кодекси махсус қисмида жиноятларнинг қатъий рўйхати берилган бўлиб, ҳар бир моддада муайян жиноят таркибининг белгилари кўрсатилади. демак, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ва муайян жиноятни содир этишда айбдор деб топилиши учун жиноят ҳуқуқи қоидаларига мувофиқ равишда шахснинг қилмишида муайян жиноят таркиби борлиги аниқланади. одил судлов органлари ўз ихтиёрлари ёки хоҳишларига кўра агар қилмишларда …
2
гуруҳини ўз ичига олган жиноят таркиби структурасининг таркибий қисмидир. ҳар бир жиноятнинг жиноят таркиби унинг объектив ва субъектив томонларини ифодаловчи белгилари йиғиндисидан иборат бўлиб, объектив томони белгилари жиноятнинг объекти ва объектив томонини ифодаловчи белгилари йиғиндисидан, субъектив томонини ифодаловчи белгилари жиноятнинг субъекти ва субъектив томонини ифодаловчи белгилари йиғиндисидан иборатдир. демак, жиноят таркиби тўртта томондан (елементлардан) иборат бўлиб булар жиноятнинг объекти, объектив томони, субъекти ва субъектив томонидан иборат бўлиб, бу томонларнинг ҳар бирининг ўзига хос белгилари бўлиб, бу белгилар йиғиндиси жиноят таркибини ташкил қилади. жиноят объекти ва объектив томони объектив ҳақиқатни ўзида мужассамлаштирса, субъекти ва субъектив томони жиноят содир қилган шахснинг субъектив хусусиятларини ифодалайди. масалан, ўғрилик жиноятининг объекти мулк бўлса, объектив томондан ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланса, бу жиноятнинг субъекти ўн тўрт ёшга тўлган ҳар қандай шахслар бўлса, субъектив томондан қасддан қилинадиган жиноятдир. талончилик жиноятининг объекти мулк бўлса, объектив томондан ўзганинг мулки очиқдан-очиқ талон-торож қилинади, субъекти ўн тўрт ёшга тўлган …
3
а мувофиқ жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар шахс, унинг ҳуқуқ ва еркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари мулк, табиий муҳит, тинчлик, инсониятнинг хавфсизлигидир. ижтимоий муносабат-одамлар ўртасидаги ташкилотлар, давлат ва фуқаролар ўртасидаги, қадриятлар юзасидан бўладиган муносабатдир. ана шу муносабатларни амалга ошириш жараёнида моддий неъматлар ва бошқа қимматликлар ёки кишилар еҳтиёжларини қондирадиган моддий ёки моддий бўлмаган бойликлар яратилади. ушбу муносабатлар жиноятнинг объекти ҳисобланиб, улар қонунларнинг муайян тармоқлари билан тартибга солинади. жиноят қонуни еса ана шу объектларни ҳар қандай жиноий тажовузлардан ҳимоя қилади. тажовуз қилинган объектнинг аҳамияти жамият учун қанчалик юқори бўлса, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ҳам юқори бўлади. айнан жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабат жиноят объектининг зарурий белгиси ҳисобланади. жиноятнинг объектидан жиноятнинг предмэтини фарқлай билиш талаб қилинади. жиноятнинг предмэти жиноятчи бевосита таъсир қиладиган нарса, ашё бўлиши мумкин. жиноятнинг предмэти ижтимоий муносабат бўла олмайди, аммо ижтимоий муносабатнинг бир елементи бўлади. масалан, жиноятчи велосипедни ўғрилаб кеца, велосипед ўғрилик жиноятининг предмэти, шу …
4
аётига қарши жиноятлар-нинг объекти шахснинг ҳаёти бўлиб, жкнинг 97-103-моддаларини ўз ичига олади) ёки фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва еркинликларига қарши жиноятларнинг объекти фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва еркинликлари бўлиб, жк нинг 141-149-моддаларини ўз ичига олади. махсус объект ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг махсус қисмида назарда тутилган барча жиноятларни муайян гуруҳга киритиб таснифлаш ва объектнинг ижтимоий аҳамиятига қараб бу бўлим ва мавзуларни жкдаги тартибдаги тизимда жойлаштириш имконини беради. амалдаги жиноят кодекси махсус қисми бўлим ва мавзуларга бўлинган бўлиб, махсус объектни ҳам иккига бўлиб ифодалаш мумкин. махсус объект ўз навбатида яна объектнинг турларига қараб гуруҳларга бўлинади. жумладан, жк махсус қисмининг биринчи бўлимида шахсга қарши жиноятлар жойлаштирилган. демак, жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар ичида шахс енг муҳим объект сифатида жк махсус қисмининг биринчи бўлимига жойлаштирилган. шахсга қарши жиноятлар ҳам ўз навбатида ҳаётга қарши, соғлиққа қарши, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавф туғдирувчи, жинсий еркинликка қарши, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши, шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши …
5
г бевосита объекти инсон ҳаёти бўлса, 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст этказиш) нинг бевосита объекти шахснинг соғлиғидир. жиноятнинг объектларини таснифлашда умумийликдан махсусликка, махсусликдан алоҳидаликка дэган қоидага асосланилади. яъни умумий объектдан махсус объектлар гуруҳи ажратилади, махсус объектлар еса алоҳида объектларга ажратилади ва жк махсус қисмида назарда тутилган жиноятлар объектига кўра тавсифланади. жиноят таркибининг яна бир муҳим томони (елементи) жиноятнинг объектив томонидир. жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга қарши қилинган ижтимоий хавфли ҳаракат ёки ҳаракацизликнинг ташқи ҳолатларини ифодаловчи белгилар жиноятнинг объектив томони деб айтилади. жиноятнинг объектив томони кишининг сезги аъзолари (ешитиш, кўриш, англаш, мазаси ва ҳидини билиш) орқали киши била оладиган ҳаракат ёки ҳаракацизликнинг ташқи ҳолатларини ифодаловчи ташқи томонидир. ҳар қандай инсон томонидан қилинадиган қилмишлар (ҳаракат ёки ҳаракацизликлар) ички ва ташқи моҳиятга эга бўлиб, объектив томони қилмишнинг ташқи ҳолатидир. жиноий қилмиш ҳам ҳаракат ёки ҳаракацизлик орқали содир этилиб, жиноятни содир этишда ишлатилаётган ҳаракат ёки ҳаракацизликнинг усули, ҳаракат қилиш шароити, вақти, жойи, жиноят натижасида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жиноят таркиби" haqida

1522292899_70387.doc жиноят таркиби режа: 1. жиноят таркиби тушунчаси ва унинг аҳамияти. 2. жиноятнинг объйекти ва объйектив томони. 3. жиноятнинг субъйекти ва субъйектив томони. 4. ақли норасолик тушунчаси ва ҳуқуқий аҳамияти. ўзбекистон республикаси жиноят ҳуқуқига биноан жиноий жавобгарликнинг ягона асоси ижтимоий хавфли қилмишда жиноят таркибининг барча томонлари (елементлари)нинг мавжудлиги екан, жиноят таркиби томонларини батафсил таҳлил қилмасдан, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлмайди. чунки қонунда жиноий жавобгарликнинг ягона асоси сифатида шахснинг содир қилган қилмишида жиноят кодекси махсус қисмининг аниқ бир нормасида назарда тутилган ҳуқуқий актнинг белгилари бўлиши кераклиги талаб қилинади. ўзбекистон республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган амалдаг...

DOC format, 91,0 KB. "жиноят таркиби"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: жиноят таркиби DOC Bepul yuklash Telegram