jinoat huquqi (umumiy qism)

DOC 7 sahifa 78,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
жиноят ҳуқуқи (умумий қисм) маърузачи: жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси доценти, ю.ф.ф.д. (phd) ш.д.хайдаров. 2-мавзу. жиноят ва жиноятларни таснифлаш. жиноий жавобгарлик ва унинг асослари мавзу режаси: 1. жиноят тушунчаси ва белгилари. 2. жиноятларни таснифлаш. 3. жиноий жавобгарлик тушунчаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари. 4. жиноят таркиби жиноий жавобгарликка тортишнинг асоси. 5. жиноят таркибининг тузилиши. 1. жиноят тушунчаси ва белгилари. жиноят деб – жиноят қонуни билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади (жк 14-моддаси 1-қисми). фақатгина, қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсилик) жиноят бўла олади. жиноят содир қилиш тўғрисидаги фикр жиноят сифатида қабул қилинмайди. жиноят белгилари қуйидагилар: - қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги; - қилмишнинг ҳуқуққа хилофлилиги; - қилмишда айбнинг мавжудлиги; - қилмишнинг жазога сазоворлиги. қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги бу – содир қилинган қилмиш жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказиши ёки шундай зарар етказиш реал хавфини туғдириши мумкинлигини англатади. қилмишнинг ҳуқуққа хилофлилиги …
2 / 7
вфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлик даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ва келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади. жиноятларни таснифлаш - жазо тайинлаш, жиноий жавобгарликдан озод қилиш, жазодан озод қилишда эътиборга олинади. жк 15-моддасида жиноятларнинг қуйидагича таснифланган: - ижтимоий хавфи катта бўлмаган; - унча оғир бўлмаган; - оғир; - ўта оғир жиноятлар. ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга - қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради. унча оғир бўлмаган жиноятларга - қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо …
3 / 7
ёки модда қисмида назарда тутилган энг оғир жазо турининг максимал миқдоридан келиб чиқиб аниқланади. 3. жиноий жавобгарлик тушунчаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари. жиноят учун жавобгарлик бу - жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсга нисбатан суд томонидан ҳукм қилиш орқали жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилишида ифодаланадиган жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибатидир (жк 16 - моддаси). суд томонидан ҳукм қилиш орқали тайинланадиган: - жазо чорасига - жк 43 - моддасида назарда тутилган жазо турларидан бирини тайинлашини назарда тутса; бошқа ҳуқуқий таъсир чорасига эса - тиббий йўсиндаги ва вояга етмаганларга нисбатан тарбия йўсиндаги мажбурлов чораларини қўлланилишини назарда тутади. жазо - суд томонидан қўлланиладиган ва шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини маълум муддатга чеклаш ёки улардан маҳрум қилиш билан бирга уни қайта тарбиялаш мақсадини кўзловчи давлатнинг мажбурлов чораси тушунилади. жиноий жавобгарлик асоси деганда – шахсни жиноят содир этишда айбдор деб топиш учун исботланиши лозим бўлган ҳолатлар мажмуи тушунилади. жиноий жавобгарлик асосини - …
4 / 7
асоси бўлиши; - содир бўлган ҳодиса (ҳолат) белгиларини жк махсус қисми тегишли моддаларида белгиланган жиноят таркиби билан солиштирган ҳолда квалификация қилиши; - жиноят таркибининг тўғри аниқланиши жиноятни тўғри квалификация қилиш учун асос бўлиши ва бу эса ўз навбатида одил судловни амалга ошириш ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда пировард натижада айбланувчининг тақдирини тўғри ҳал этишда аҳамиятга эга бўлиши; - бир томондан муайян жиноят таркиби белгиларини, иккинчи томондан содир бўлган жиноят таркиби белгиларининг бир - бирига мослигини қайд этиш жиноят содир қилган шахс ҳуқуқлари кафолатларидан биридир, яъни унинг ўзи содир қилган қилмишини қонунга мувофиқ квалификация қилишни талаб қилиш ҳуқуқини ифодалаб бериши; - жиноят таркиби ва унинг белгиларининг аниқланиши суд-тергов амалиётида жиноий - ҳуқуқий нормани қўллашда қонунийлик принципининг муҳим кафолати бўлишлигида ифодаланади. 5. жиноят таркибининг тузилиши. жиноят таркиби элементларини – жиноят таркибининг объектив ва субъектив томонларининг зарурий ва факультатив белгилари ташкил этади. жиноят таркиби элементлари қуйидагилар: - жиноят объекти; - жиноятнинг объектив томони; - …
5 / 7
жиноят содир этиш воситаси ёки қуроли, мотив ва мақсад, шунингдек махсус субъект белгилари киради. жиноят таркиби факультатив белгиларининг аҳамияти қуйидагиларда кўринади: - улар жиноят қонунида кўрсатилган айрим ҳолларда жиноят таркибининг зарурий белгиси бўлиб келиши; - қонунда кўрсатилган ҳолларда жиноят таркибининг оғирлаштирувчи, ўта оғирлаштирувчи ёки енгиллаштирувчи таркибининг зарурий белгиси бўлиб келиши; - ушбу белгилар жиноят таркибига киритилмаган, киритилган бўлсада, жиноятни квалификациясига таъсир қилмайдиган ҳолатларда, жазо тайинлашда оғирлаштирувчи ёки енгиллаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилиши мумкинлиги. жиноят ҳуқуқида жиноят таркиби қуйидаги турларга бўлинади: № жиноят таркибининг турлари 1. ижтимоий хавфлилик даражасига қараб: - асосий (оддий таркибли); - оғирлаштирувчи таркибли; - енгиллаштирувчи таркибли. 2. жиноят таркиби объектив томонининг хусусиятига қараб: - моддий таркибли; - формал таркибли; - кесик таркибли. 3. жиноят таркиби белгиларининг ифодаланиш усулига кўра: - оддий таркибли; - мураккаб таркибли. асосий (оддий) таркибли жиноятлар деб - жиноят учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ёки енгиллаштирувчи ҳолатларни назарда тутмайдиган жиноят таркибига айтилади (мас: жк 97-моддаси 1-қисми …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"jinoat huquqi (umumiy qism)" haqida

жиноят ҳуқуқи (умумий қисм) маърузачи: жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси доценти, ю.ф.ф.д. (phd) ш.д.хайдаров. 2-мавзу. жиноят ва жиноятларни таснифлаш. жиноий жавобгарлик ва унинг асослари мавзу режаси: 1. жиноят тушунчаси ва белгилари. 2. жиноятларни таснифлаш. 3. жиноий жавобгарлик тушунчаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари. 4. жиноят таркиби жиноий жавобгарликка тортишнинг асоси. 5. жиноят таркибининг тузилиши. 1. жиноят тушунчаси ва белгилари. жиноят деб – жиноят қонуни билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади (жк 14-моддаси 1-қисми). фақатгина, қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсилик) жиноят бўла олади. жиноят содир қилиш тўғрисидаги фикр жиноят сифатида қабул қилинмайди. жиноят ...

Bu fayl DOC formatida 7 sahifadan iborat (78,5 KB). "jinoat huquqi (umumiy qism)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: jinoat huquqi (umumiy qism) DOC 7 sahifa Bepul yuklash Telegram