jinoat huquqi (umumiy qism)

DOC 8 sahifa 80,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
жиноят ҳуқуқи (умумий қисм) маърузачи: жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси ўқитувчиси в.т.суннатов. маъруза: тамом бўлмаган жиноятлар мавзу режаси: 1. тамом бўлмаган жиноятлар тушунчаси, белгилари ва турлари. 2. жиноятга тайёргарлик кўриш. 3. жиноят содир этишга суиқасд қилиш. 4. жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш. 1. тамом бўлмаган жиноятлар тушунчаси, белгилари ва турлари амалдаги жиноят қонунида тамом бўлган жиноят тушунчаси берилмаган. лекин жиноят ҳуқуқида тамом бўлган жиноят деб - шахснинг содир қилган ижтимоий хавфли қилмишида жиноят қонунида назарда тутилган жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлса, ушбу қилмиш тамом бўлган жиноят деб топилишига айтилади. агарда, жиноят моддий таркибли бўлса - ижтимоий хавфли оқибат келиб чиққандагина, жиноят тамом бўлган деб топилса; формал таркибли жиноятларда эса - жиноят қонуни билан тақиқланган ижтимоий хавфли қилмишнинг ўзи содир қилинган пайт тугалланган жиноят деб эътироф этилади. жиноят содир қилиш босқичлари деб - ижтимоий хавфли қилмиш содир этилишини ифодаловчи ҳаракатлар босқичининг мажмуига айтилади. яъни қасднинг шаклланиши ва …
2 / 8
ир қилинадиган жиноятларда ва ҳаракатсизлик орқасидан содир қилинадиган жиноятларда жиноят босқичлари (тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилиш) мавжуд бўлмайди. 2. жиноятга тайёргарлик кўриш шахснинг қасддан қилинадиган жиноятни содир этиш ёки яшириш учун шарт-шароит яратувчи қилмиши ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра содир этилиши бошлангунга қадар тўхтатилган бўлса, бундай қилмиш жиноятга тайёргарлик кўриш деб топилади. жиноятга тайёргарлик кўришда, шахс жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга тажовуз қилишга улгурмасдан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, тўхтатилиши тушунилади. жиноятга тайёргарлик кўришнинг объектив ва субъектив белгилари мавжуд бўлиб, улар қуйидаги ҳаракатларда ифодаланиши мумкин. объектив белгиларига: - жиноят содир этиш воситаларини; - жиноят иштирокчиларини излаб топиш; - жиноят содир қилиш учун келишиш; - жиноят объектига тажовуз бошланмасдан ташқи таъсир туфайли тўхталиши. субъектив белгисини эса - жиноятниннг тўғри қасддан содир этилиши ташкил этади. яъни, шахс содир этаётган ижтимоий хавфли қилмишининг хавфлилик хусусиятини англайди, тайёргарлик кўраётган қилмиши қандай хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига кўза етади ва шундай оқибатлар келтириб чиқаришини истаб …
3 / 8
и. жиноятга суиқасд қилиш ҳам тайёргарлик кўриш сингари объектив томондан шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмайди. лекин жиноятга суиқасд қилишда жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга тажовуз бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаслигида ифодаланади. субъектив белгисини эса - жиноятга суиқасд фақатгина, тўғри қасддан содир этиладиган жинояларда мавжуд бўлишида ифодаланади. яъни шахс содир этаётган ижтимоий хавфли қилмиши жиноят содир этишга қаратилганлигини англайди, жинояти қандай хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига кўза етади ва шундай оқибатлар келтириб чиқаришини истаб туриб тажовуз қилади, бу моддий таркибили жиноятларда кузатилади. формал таркибли жиноятларда эса - шахс жиноят содир этишга бевосита қаратилган ҳаракатини истаб содир қилиши тушунилади. - моддий таркибли жиноятларда суиқасд - шахснинг ўйлаган ижтимоий хавфли оқибати келиб чиқмаслигида ифодаланса; - формал таркибли жиноятларда эса - шахс қилиши лозим бўлган ҳаракатларини тўлиқ бажара олмаслигида ифодаланади. жиноят ҳуқуқи суиқасдни бир неча турларга бўлиб ўрганади. улар: № суиқасд турлари 1. суиқасдни амалга оширилганлик даражасига кўра тамом …
4 / 8
бажариши лозим бўлган ҳаракатларни мулкнинг эгаси келиб қолганлиги туфайли, тўлиқ бажара олмаслиги. "яроқсиз" объектга тажовуз қилиш – шахснинг хатоси туфайли жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга зарар етказилмаслигида ифодаланади. яъни жиноят қонуни билан қўриқланадиган объект ижтимоий хавфли тажовуз бошлангунга қадар бошқа сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келиб қолган бўлади. бунда шахс кўп ҳолларда жиноят объектига нисбатан эмас, балки, предметига нисбатан хато қилади. ушбу ҳолатда шахснинг ҳаракатлари тамом бўлган суиқасд сифатида эътироф этилади ва квалификация қилинмоқда. масалан: шахс қасддан одам ўлдириш учун пичоқ уради лекин ўша шахс бошқа бир сабабларга кўра олдинроқ вафот этган бўлади. ушбу ҳолатда шахсни жавобгарликка тортиш асосини – шахс жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказаётганда, унинг яроқсизлигини билмасдан туриб тажовуз қилганлиги билан ифодаланади ва унинг ҳаракатлари қасддан одам ўлдиришга нисбатан суиқасд деб квалификация қилинади. лекин бугунги кунда ушбу фикрларга қарши чиқаётган бир қанча олимлар бор, уларнинг фикрларига кўра, ушбу ҳоатда айбдорнинг ҳаракатлари жиноят сифатида баҳоланиши керак эмас …
5 / 8
ф этилиб, умумий асосларда жавобгарликни келтириб чиқаради ва ушбу ҳолатда ҳам шахснинг ҳаракатлари қасддан одам ўлдиришга нисбатан суиқасд деб квалификация қилинади. жиноятга тайёргарлик кўрганлик ва суиқасд қилганлик учун жавобгарлик. жиноятга тайёргарлик кўрганлик ва жиноят содир этишга cуиқасд қилганлик учун жавобгарлик жк махсус қисмининг тамом бўлган жиноят учун жавобгарликни белгиловчи моддасига мувофиқ ҳал қилинади (жк 25-моддаси 3-қисми). шахс жиноятга тайёргарлик кўриш босқичида тўхтатилганда унинг ҳаркатлари жк махсус қисми тегишли моддаси ва жк 25- моддасининг 1-қисмига ҳавола қилган ҳолда квалификация қилинади (мас: жк 25-моддаси 1-қисми, жк 97-моддаси 1-қисми). шахс жиноятга суиқасд қилиш босқичида тўхтатилганда эса, унинг ҳаркатлари жк махсус қисми тегишли моддаси ва жк 25- моддасининг 2-қисмига ҳавола қилган ҳолда квалификация қилинади (мас: жк 25-моддаси 2-қисми, жк 97-моддаси 1-қисми). лекин жиноятга тайёргарлик кўрганлик ва жиноятга суиқасд қилганлик учун тайинланадиган жазонинг муддати ва миқдори жк махсус қисми тегишли моддасида ёки қисмида тамом бўлган жиноятлар учун тайинланиши назарда тутилган жазо турларининг энг кўп муддатининг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"jinoat huquqi (umumiy qism)" haqida

жиноят ҳуқуқи (умумий қисм) маърузачи: жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси ўқитувчиси в.т.суннатов. маъруза: тамом бўлмаган жиноятлар мавзу режаси: 1. тамом бўлмаган жиноятлар тушунчаси, белгилари ва турлари. 2. жиноятга тайёргарлик кўриш. 3. жиноят содир этишга суиқасд қилиш. 4. жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш. 1. тамом бўлмаган жиноятлар тушунчаси, белгилари ва турлари амалдаги жиноят қонунида тамом бўлган жиноят тушунчаси берилмаган. лекин жиноят ҳуқуқида тамом бўлган жиноят деб - шахснинг содир қилган ижтимоий хавфли қилмишида жиноят қонунида назарда тутилган жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлса, ушбу қилмиш тамом бўлган жиноят деб топилишига айтилади. агарда, жиноят моддий таркибли бўлса - ижтимоий хавфли оқибат келиб чиққандагина, жиноя...

Bu fayl DOC formatida 8 sahifadan iborat (80,5 KB). "jinoat huquqi (umumiy qism)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: jinoat huquqi (umumiy qism) DOC 8 sahifa Bepul yuklash Telegram