жазо тушунчаси белгилар ва мақсади

DOC 122,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1522254744_70377.doc жазо тушунчаси белгилар ва мақсади режа: 1. жиноий жазо тушунчаси ва белгилари. 2. жиноий жазонинг мақсади. 3. ўзбекистон республикаси жиноят кодексида жазо турлари. 4. жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар. жиноят содир этишда айбланаётган шахсларга нисбатан тайинланадиган жиноий жазо тўғрисида олимлар, амалиёт ходимлари ўртасида доимо тортишувлар бўлиб келган, турли фикрлар билдирилган, кўплаб тадқиқотлар олиб борилган ва кўплаб китоблар ёзилган. жиноий жазо ҳақида турли фикрлар билдирилган бўлишига қарамай бу масалада иккита муаммо марказий масала ҳисобланади: 1) нима учун жазолаш керак? 2) қандай жазолаш керак? жазонинг миқдори нимага боғлиқ бўлиши керак? айтиш керакки, жавобгарликнинг ягона асоси жиноят кодексида назарда тутилган жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. (ўзр жк 16моддасининг 2-қисми). шунга кўра, жиноят қонунчилигининг ривожланиши маълум даражада жиноятлар таркибининг ва санкциялардаги ўзгаришлар билан боғлиқдир. жиноят таркиблари ва санкциялардаги ўзгаришлар еса жамиятдаги жараёнлар ва ўзгаришлар билан боғлиқдир. ўзбекистон ўз мустақиллигига эга бўлганидан кейин бозор иқтисодиёти …
2
и ва тэгишли қонун қабул қилинди. жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг жиноят, жиноят-процессуал, кодекслари ҳамда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунга биноан жиноят кодекси махсус қисмидаги бир қанча жиноятларнинг таркиби ва санкцияси ўзгартирилди. ана шу ўзгатириш ва қўшимчалар киритилганидан кейин ўзр жкнинг 12,2 фоиз моддаларида ўта оғир жиноятлар қолди. оғир жиноятлар еса 15,5 фоиз моддаларидагина қолди.қолган барча жиноятлар ижтимоий хавфли катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни ташкил қилади. бир қатор ўта оғир жиноятларнинг санкциялари ўзгартирилиб, ўта оғир жиноятлар туркумидан оғир жиноятлар туркумига, оғир жиноятлар туркумидан унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига, унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумидан ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига ўтказилди. шунингдек, жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтлари янада кенгайтирилиб, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш (661-модда) институти жорий қилинди. бундан ташқари, бир қанча моддаларга этказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилишни қўлламаслик тўғрисидаги нормалар киритилди. ўлим жазоси фақат иккита …
3
ан ва жиноят ҳуқуқи дарсликларида анча кенг баён қилинган. жиноий жазо жиноят ҳуқуқининг енг муҳим институтлари-дан бўлиб, жиноят ҳуқуқи функциясини ҳаётга тадбиқ этишнинг асосий воситаси ҳисобланади. жиноят ҳуқуқининг самарадорлиги кўп жиҳатдан жиноий жазонинг самарадорлиги ва унинг мақсади билан боғлиқдир. жазо огоҳлантириб туриш орқали маълум даражада жиноятчиликнинг олдини олиш, маҳкум томонидан янги жиноят содир этилишининг олдини олишда ягона ва ҳал қилувчи чора емас. а. кэтле ўз вақтида жиноятчиликка қарши курашда субъектларга ва жамиятга таъсир қилиш орқали жиноятчиликни муайян миқдорга камайтириш мумкин. аммо жазодан у бера олмайдиган натижани кутиш мумкин емас. жазо муайян ижтимоий шароитларда пайдо бўлган жиноятчиликни тамоман тугата олмайди. аммо муайян шароитларда жиноятчиликка таъсир қилиш орқали унинг ўсишига қаршилик кўрсатади, жиноятчиликнинг камайишига таъсир қилади деб ёзган еди хих асрнинг ўрталарида. демак, жазо жиноятчиликка қарши курашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмасада, унинг олдини олиш ва камайтиришда муҳим аҳамиятга эгадир. ўзбекистон республикасининг 1926- ва 1959-йилларда қабул қилинган жк ларда жазо тушунчаси берилмаган …
4
счиларидан бири, чезаре беккария (1738-1794) ўзининг «жиноятлар ва жазолар ҳақида»ги тузукларида «жиноят учун жазо фақат қонунда белгиланади ва уни чиқариш ҳуқуқи фақат қонун чиқарувчи органга тэгишлидир. ҳеч қандай судя, адолатлиликни бузмасдан жамиятнинг бошқа аъзолари учун бошқача жазо белгилай олмайди.қонун ташқарисидаги ва қонун билан белгиланмаган жазо адолациздир. муҳими жазонинг қаттиқлигида емас, балки унинг муқаррарлигидадир», деб ёзган еди. и.и. карпец еса, «жиноят қонуни ва жазо жамиятнинг турмуш тарзига, давлатнинг молиявий ва иқтисодий аҳволига, жамиятнинг ижтимоий муносабатларини ўзида мужассамлаштирган ижтимоий тузумига ва шу асосда шаклланган этник ва ҳуқуқий қадриятларига мувофиқ бўлиши керак», — деб ёзган еди. шунга мувофиқ равишда 1959 йили 21 майда қабул қилиниб, 1960 йилнинг 1 январидан амалга киритилган жиноят кодексида жинойи жазо чораси сифатида қўлланадиган мажбурлов чоралари тизимида, сургун, бадарға қилиш, вазифасидан бўшатиш, этказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини юклаш, жамоат иззаси, тарбия-меҳнат профилакториясига юбориш, мол-мулкни мусодара қилиш жазолари ҳам назарда тутилган еди. ўзбекистон ўз мустақиллигига еришганидан кейин ижтимоий тузум ўзгариб, …
5
. жиноий жазо фақат суд томонидан тайинланади. суддан бошқа бирорта мансабдор шахс жиноий жазо тайинлашга ҳақли емас. жиноий жазо қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва еркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборатдир. жиноий жазо маҳкумнинг айрим ҳуқуқ ва еркинликларидан маҳрум қилиб ёки уларни чеклаб, маҳкумга маълум даражада жафо келтирсада, аммо жисмоний азоб бериш ёки инсоний қадр-қимматини камситишга йўл қўйилмайди. жазонинг турига боғлиқ ҳолда маҳкумларнинг ҳуқуқий чеклаш доираси ҳар хил бўлади. ўзр жкнинг 7-моддасида жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди, деб таъкидланади. жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда этарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланиши кераклиги айтилган. жиноий жазонинг давлат номидан фақат суд томонидан тайинланиши конституциявий қоида бўлиб, ўзр конституция-сининг 26-моддасида «жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жазо тушунчаси белгилар ва мақсади" haqida

1522254744_70377.doc жазо тушунчаси белгилар ва мақсади режа: 1. жиноий жазо тушунчаси ва белгилари. 2. жиноий жазонинг мақсади. 3. ўзбекистон республикаси жиноят кодексида жазо турлари. 4. жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар. жиноят содир этишда айбланаётган шахсларга нисбатан тайинланадиган жиноий жазо тўғрисида олимлар, амалиёт ходимлари ўртасида доимо тортишувлар бўлиб келган, турли фикрлар билдирилган, кўплаб тадқиқотлар олиб борилган ва кўплаб китоблар ёзилган. жиноий жазо ҳақида турли фикрлар билдирилган бўлишига қарамай бу масалада иккита муаммо марказий масала ҳисобланади: 1) нима учун жазолаш керак? 2) қандай жазолаш керак? жазонинг миқдори нимага боғлиқ бўлиши керак? айтиш керакки, жавобгарликнинг ягона асоси жиноят кодексида назарда тутилган жиноят таркибин...

DOC format, 122,0 KB. "жазо тушунчаси белгилар ва мақсади"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.