жиноят ва жазо тайинлаш тўғрисидаги қоидаларни либераллаштириш масалалари

DOC 174,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1351966699_27997.doc жиноят ва жазо тайинлаш тўғрисидаги қоидаларни либераллаштириш масалалари www.arxiv.uz жиноят ва жазо тайинлаш тўғрисидаги қоидаларни либераллаштириш масалалари маълумки, жиноятчиликка карши курашда ва унинг олдини олишда қўлланиладиган асосий воситалардан бири, бу жиноий жазо ҳисобланади. юридик адабиётларда жазо тушунчаси, унинг мақсадлари юзасидан кўплаб тадқиқотлар олиб борилган.1 жазонинг моҳияти ва юридик табиатини очиб бериш, жиноят ҳуқуқида марказий масалалардан бири бўлиб, усиз жазонинг мазмун ва мақсади, тарбиявий ва огоҳлантирувчи аҳамияти тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш мумкин эмас. жиноят ва жазо ҳаётдаги турли ҳодисалар бўлиб, ўз навбатида, уларнинг бир-бири билан боғлиқлигини инкор этиб бўлмайди. жиноят – алоҳида шахс томонидан (гуруҳ) қонун нормаларини бузиб, муайян ҳаракат ёки ҳаракатсизликни содир этиш билан боғлиқ бўлса, жазо – давлатнинг мажбурлов чораси бўлиб, унинг жиноят содир қилган шахснинг жиноий хулқига нисбатан муносабатидир. яъни жиноят ва жазо бир-бири билан боғлиқ ва ажралмас бўлиб, бир-бирисиз мавжуд бўлолмайди, улар ҳаракат ва қарши ҳаракат, хавф ва ушбу хавфни бартараф этувчи, зарар (ёвузлик) ва унга …
2
ва принципларини, қандай ижтимоий хавфли қилмишлар жиноят эканлигини аниқлайди, ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини белгилайди». жазонинг мазмуни, унинг тушунчаси ва белгилари билан, ўз навбатида, у қайси ижтимоий-иқтисодий формация доирасида мавжуд эканлигига, қандай ижтимоий, сиёсий, маданий, маънавий қарашлар ҳукмрон эканлигига боғлиқдир. чунки «жазонинг турлари ва тизими у ёки бу жамиятда жиноятчиликка қарши курашда ҳукмрон бўлган қарашларни ифода этади. яъни жазо тизими жиноятчиликка қарши курашда ҳукмрон бўлган қарашлар натижасида шаклланиб ва такомиллашиб, жамиятнинг ривожланиш босқичи ва натижаларини англатади». 1 жамиятнинг такомиллашуви ва ижтимоий-иқтисодий формацияларнинг алмашинуви натижасида, шунингдек, жиноят тушунчаси ҳам ўзгариб бораверади. бошқача қилиб айтганда, ижтимоий ўзгаришлар ҳар доим жазонинг тушунчаси, характери, мақсадлари ва тизими, турларига бевосита таъсир қилиб келган. жумладан, ўзбекистон республикасининг мустақиллик ва суверенитетга эришиши давлат ва жамият олдида ҳуқуқий демократик давлат ҳамда фуқаролик жамиятини қуриш бўйича долзарб ва юксак вазифа, мақсадларни юзага келтирди. бу борада жиноят қонунини либераллаштириш …
3
ўлмаган янги жазо турлари киритилган бўлса, иккинчидан, вақт ўтиши билан ўз аҳамиятини йўқотган баъзи бир жазо турлари амалдаги жиноят кодексига киритилмади. шу ўринда ўзр 1959 йилги жиноят кодексида назарда тутилган жазо турлари ва жазо тизими тўғрисида тўхталсак. маълумки, ўзбекистон республикасининг 1959 йилги жиноят кодекси, тарихий ривожланишига кўра, қабул қилинган иккинчи жиноят қонунларидан бири бўлиб ҳисобланади. ушбу кодекс ҳам ўзида прогрессив, ривожланган нормаларни мужассамлаштирганлигига қарамасдан, ўзбекистон республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган жиноят кодексидан ўзининг вазифалари, принциплари жиҳатидан тубдан фарқ қилади. ушбу кодексда биринчи ўринда давлат манфаатлари қўйилган бўлиб, жазо тизимига назар солсак, жазолар оғиридан енгилига қараб тузилган бўлиб, амалиётда кам аҳамиятли қилмишлар учун ҳам оғир жазолар тайинлаш ҳолатлари маълум эди. хусусан, ўзбекистон республикасининг 1959 йилги жиноят кодексида: а) озодликдан маҳрум қилиш; б) сургун; в) бадарға қилиш; г) озодликдан маҳрум қилмасдан ахлоқ тузатиш ишлари бериш; д) муайян мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш; е) жарима солиш; …
4
декси 42-моддасининг 1-қисмига кўра «жазо - жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланиладиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир». ушбу қоидадан кўринадики, жиноий жазо фақат ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси билан, қилмишида жиноят таркиби мавжуд бўлган, айби тўла исботланган шахсларгагина қўлланилиши мумкин. қонунда назарда тутилган ушбу жиноят-ҳуқуқий тушунча, ўз навбатида, жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан қўллаш жараёнида амал қиладиган асосий қоидалар, таъсир чоралари, уларни белгилаш борасидаги принцип ва мақсадларини ифода этади. шунинг учун жиноят ҳуқуқида жазо тўғрисидаги таълимот ҳар доим олимлар, амалиётчилар ўртасида катта қизиқиш уйғотиб, доимо мунозарали бўлиб келган. қонунда жиноий жазога тўғридан-тўғри таъриф берилишига қарамасдан, юридик адабиётларда бугунги кунда жазо ва унинг мақсадлари борасидаги тушунчалар ҳозиргача мунозаралидир. юридик адабиётларда жиноий жазонинг тушунчаси борасида турли хил қарашлар мавжуд. жумладан, жиноий жазо: - содир этилган жиноятнинг ҳуқуқий оқибати ёки содир …
5
нинг мақсади, жиноят қонунида муҳим масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. бу борада ҳуқуқшунос олимларнинг ягона фикри мавжуд эмас. аммо, таъкидлаш керакки, амалдаги жиноят қонунида биринчи марта жазодан кўзланган мақсад тушунчаси ишлаб чиқилди, унга кўра жиноий жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятини давом эттиришга тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек, бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади. «жазо инсонга азоб бериш, қийнаш, ўч ва қасос олиш мақсадларида эмас, айбдорнинг шахси ва у томонидан содир этилган жиноий қилмишнинг хавфлилик даражаларига қараб, уни жазолашдир» .1 ўзбекистон республикаси жиноят кодекси 42-моддасининг мазмунига кўра, жазонинг мақсадлари янада аниқлаштирилиб, жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятини давом эттиришга тўсқинлик қилиш, маҳкумнинг янги жиноят содир этишининг олдини олиш ҳамда бошқа шахсларнинг жиноят содир этишини олдини олиш мақсадларида қўлланилади. шунга кўра, жиноят учун жазо тайинлашдан мақсад, аввало, унинг мақсадларига эришишда намоён бўлади. ўзбекистон республикаси жиноят кодекси 42-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган жазонинг мақсадига эришишни кенгроқ маънода …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жиноят ва жазо тайинлаш тўғрисидаги қоидаларни либераллаштириш масалалари" haqida

1351966699_27997.doc жиноят ва жазо тайинлаш тўғрисидаги қоидаларни либераллаштириш масалалари www.arxiv.uz жиноят ва жазо тайинлаш тўғрисидаги қоидаларни либераллаштириш масалалари маълумки, жиноятчиликка карши курашда ва унинг олдини олишда қўлланиладиган асосий воситалардан бири, бу жиноий жазо ҳисобланади. юридик адабиётларда жазо тушунчаси, унинг мақсадлари юзасидан кўплаб тадқиқотлар олиб борилган.1 жазонинг моҳияти ва юридик табиатини очиб бериш, жиноят ҳуқуқида марказий масалалардан бири бўлиб, усиз жазонинг мазмун ва мақсади, тарбиявий ва огоҳлантирувчи аҳамияти тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш мумкин эмас. жиноят ва жазо ҳаётдаги турли ҳодисалар бўлиб, ўз навбатида, уларнинг бир-бири билан боғлиқлигини инкор этиб бўлмайди. жиноят – алоҳида шахс томонидан (гуруҳ) қонун нормаларини б...

DOC format, 174,0 KB. "жиноят ва жазо тайинлаш тўғрисидаги қоидаларни либераллаштириш масалалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.