бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлашнинг айрим муаммолари

DOC 82.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1351844687_26097.doc бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлашнинг айрим муаммолари www.arxiv.uz бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлашнинг айрим муаммолари қанчалик қайғули туюлмасин, жиноятчилик ҳамма мамлакатларда ва ҳамма даврларда бўлган. бироқ ўтиш даврида унинг мазмуни фақат жиноий қилмиш доираси билангина чекланиб қолмайди. янги мустақил давлатларда амалга оширилаётган ислоҳотлар орқали амалда мулкни қайта тақсимлаш жараёни юз бермоқда. айни шу ҳол ислоҳотларнинг моҳиятини белгилайди. аввалги тузумда давлат томонидан тартиб олинган бойлик эндиликда уни яратган ва ўз меҳнати билан кўпайтириётганларга тегишли бўлиши лозим. қайта тақсимлашнинг моҳияти шундадир деб ёзган эди президентимиз и.а.каримов . президентимизнинг ушбу айтган гаплари ёзилганига тарихан унча кўп вақт бўлгани йўқ. ўзбекистонда ислохатларни жадал суръатларда босқичма-босқич олиб борилганлиги туфайли, янги ижтимоий тузумини шакиллантириш йўлида улкан мувофаққиятларга эришилди. янги жамият бошқарув тизимининг асослари яратилди. ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи кўплаб қонунлари қабул қилинди ва республикамиз ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилди. президентимиз и.а.каримов ўзбекистон республикаси конститцуиясинниг 14 йиллигига бағишланган тантанали маросимда …
2
нормаларини эркинлаштириш борасида жуда кўп моддаларга ўзгартиришлар киритилди, айрим моддалар қайта қабул қилинди, бир қатор янги моддалар киритилдики, булар ўзбекистон жиноят қонунини либераллаштириш ва такомиллаштиришда катта аҳамиятга эга бўлди. айниқса жавобгарликка тортиш ва жазо тайинлаш масалаларини янада мукаммаллаштириш, жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш масалаларидаги ўзгартиришлар жиноят ҳуқуқининг жуда катта ютуғи бўлди. жиноят қонунинг асосий моддаларидан бири бўлган бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш (жк 59-моддаси)нинг янги таҳририда қабул қилиниши жиноят қонунини либераллаштириш йўлида қилинган муҳим ишлардан бири бўлди. 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган амалдаги жиноят кодексининг 59-моддасида бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш назарда тутилган бўлиб, агар шахснинг содир қилган жиноий қилмиши жиноят кодекси махсус қисмининг битта нормаси билан квалификация қилинган бўлса, кодекснинг 54-моддасида белгиланган қоидаларга асосланган ҳолда жазо тайинланади. агарда шахс бир неча жиноятларни содир этиб, улардан бирортаси учун ҳали судланган бўлмаса, жазо тайинлаш масаласи қандай ҳал қилиниши керак деган савол туғилади. бундай ҳолда …
3
тутилган икки ёки ундан ортиқ жиноятни содир қилган бўлса ҳар бир жиноят учун алохида–алохида жазо тайинлаб, ана шу тайинланган жазоларни қисман қўшиш ёки тўла қўшиш йўли билан ягона жазо тайинланар эди. мазкур модданинг 2004 йил 27 августда қабул қилинган янги таҳририда тўла ёки қисман қўшишдан ташқари қоплаш усули ҳам назарда тутилган. ушбу модданинг иккинчи қисмида “агар жиноятлар мажмуини фақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар ва унча оғир бўлмаган жиноятлар ташкил этса, унда тайинланган енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш ёҳуд тайинланган жазоларни тўла ёки қисман қўшиш йўли билан жазо узил-кесил тайинланади. бунда узил-кесил тайинланган жазо содир этилган жиноятлардан энг оғири учун назарда тутилган энг кўп жазо муддатидан ёки меъёридан ортиқ бўлмаслиги лозим”,— дейилади. қонун чиқарувчи орган 59-моддани янги таҳрирда қабул қилар экан, унинг олдинги таҳририда мавжуд бўлган камчилик ва хатони тўғриламаган ва ўша камчилиги билан қабул қилинган. ушбу модданинг янги таҳририни таҳлил қилиб, унда учта хатога йўл қўйилганлигини кўриш мумкин. булар, …
4
шда “жиноятлар мажмуи” ўрнига “жиноятлар жами” деб 33-моддани номини ўзгартириш мақсадга мувофиқ бўлади. маълумки, 33-модда жиноятларни жамлашнинг назарий асоси бўлиб, 59-модда бир неча жиноятлар учун жазо тайинлаш қоидаларидир. шунга кўра, 59-моддада берилган бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш 33-моддада назарда тутилган қоидаларга асосланиши керак. ана шу ҳар икки моддани солиштириб таҳлил қилиш орқали уларнинг бир-бирига тўла мос келмаётганлигини аниқлаш мумкин. 33-модданинг биринчи қисмида “ушбу кодекс махсус қисмининг турли моддаларида ёки битта моддасининг турли қисмларида назарда тутилган, жавобгарликка тортиладиган икки ёки бир неча жиноий қилмишни содир этиш, агарда улардан бирортаси учун ҳам шахс судланган бўлмаса, жиноятлар мажмуи деб топилади”,— дейилади. ушбу қонун мазмунига кўра фақатгина жк махсус қисмининг турли моддаларидагина эмас, балки битта модданинг турли қисмларида назарда тутилган, алоҳида-алоҳида жиноятларни содир қилиш ҳам жиноятлар жамини ташкил қилади. бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлашни белгиловчи 59-модданинг 1-қисмида эса “шахс махсус қисмининг турли моддаларида назарда тутилган икки ёки ундан …
5
оддасининг турли қисмларида назарда тутилган жавобгарликка тортиладиган икки ёки бир неча жиноий қилмишни содир этиш”,— жиноятлар жамини ташкил этиши аниқ баён қилинган. қонундаги ана шу камчилик туфайли судлар битта модданинг турли қисмларида назарда тутилган алоҳида-алоҳида жиноятлар бир-биридан мустақил равишда содир этган тақдирда уларнинг энг оғири билан жазо тайинлашмоқдалар. натижада жиноят қонунининг 10-моддаси (жавобгарликнинг муқарарлиги принципи) 54-модда (жазо тайинлашнинг умумий асослари); 33-модда (жиноятлар мажмуи); 59-модда (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва бошқа бир қатор нормаларнинг талаблари бузилмоқда. ана шу юқорида баён қилинганларни ҳисобга олиб 33- ва 59-моддаларни бир-бирига мослаш мақсадида 59-модданинг 1-қисмидаги “шахс махсус қисмининг турли моддаларида”,— деган сўзлардан кейин “битта моддасининг турли қисмларида”— деган сўзлар билан тўлдириш таклиф қилинади. учинчидан – жиноят кодекси 59-моддасининг 6-қисмида охирги гапи шундай дейилади: “бундай ҳолда жиноятлар мажмуи бўйича суд томонидан тайинланган жазо муддатига биринчи ҳукм юзасидан жазонинг ўталган қисми қўйилади”,— дейилади. амалда ҳеч қачон улар қонундаги бу нотўғриликдан жазо тайинлашда фойдаланмайдилар. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлашнинг айрим муаммолари"

1351844687_26097.doc бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлашнинг айрим муаммолари www.arxiv.uz бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлашнинг айрим муаммолари қанчалик қайғули туюлмасин, жиноятчилик ҳамма мамлакатларда ва ҳамма даврларда бўлган. бироқ ўтиш даврида унинг мазмуни фақат жиноий қилмиш доираси билангина чекланиб қолмайди. янги мустақил давлатларда амалга оширилаётган ислоҳотлар орқали амалда мулкни қайта тақсимлаш жараёни юз бермоқда. айни шу ҳол ислоҳотларнинг моҳиятини белгилайди. аввалги тузумда давлат томонидан тартиб олинган бойлик эндиликда уни яратган ва ўз меҳнати билан кўпайтириётганларга тегишли бўлиши лозим. қайта тақсимлашнинг моҳияти шундадир деб ёзган эди президентимиз и.а.каримов . президентимизнинг ушбу айтган гаплари ёзилганига тарихан унча кўп...

DOC format, 82.5 KB. To download "бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлашнинг айрим муаммолари", click the Telegram button on the left.