авесто хақида бир неча сўз ёки ибтидоий жамоа даврида табиат мухофазаси

DOC 83,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404037575_50154.doc авесто хаšида бир неча сœз ёки ибтидоий жамоа даврида табиат мухофазаси авесто хақида бир неча сўз ёки ибтидоий жамоа даврида табиат мухофазаси ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов «авесто» хусусида шундай айтган эди: «энг мўътабар, қадимги қўлёзмамиз «авесто»нинг яратилганига 3000 йил бўлаяпти. бу нодир китоб бундан xxx аср муқаддас икки дарё оралиғида, мана шу заминда умргузаронлик қилган аждодоларимизнинг биз авлодларига қолдирган маънавий, тарихий меросдир. «авесто» айни замонда бу қадим ўлкада буюк давлат, буюк маънавият, буюк маданият бўлганлигидан гувохлик берувчи тарихий хужжатдирки, уни хеч ким инкор этолмайди». «авесто» нафақат шарқ, балки ер шари ахлини эзгуликка даъват этаётган мўъжизакор хайқириқ. асарнинг ўлмаслиги, абадийлиги ва буюк қадрияти ана шунда. зотан, миллат яшар экан, хаёт давом этар экан, эзгулик ва яратувчилик абадий. миллат қонида, халқ қалби ва тафаккурида анъаналар, урф-одатлар, турмуш тарзи қатларида «авесто» ғоялари яшайверади (н.жўраев, 2001). юнеско қарори билан 2001 йилда бутун жахон ахли «авесто» асари яратилганлигининг 2700 йиллигини нишонлашдилар. давлат тилида илк …
2
онишманд зотдир. у поклик ва хақиқат худоси хисобланади. юқорида номлари зикр қилинган водийларнинг ахолиси оташпараст бўлиб, улар болалигидан авестонинг асосий ғояларини сингдириб тегишли хаётий хулосалар чиқаришган. бу жараён наслдан-наслга ўтиб борувчи хусусиятга эга бўлган. кейинроқ авесто ёзуви пайдо бўлганлиги сабабли қонун ёзилган ва замона зайли билан ўзгартиришлар киритилган. авестонинг бизгача етиб келган қадимги нусхаси 1324 йилда чоп этилган бўлиб, у хозир копенгаген (дания) шахрида сақланмоқда. оташпарастлар авваллари баландликларда, тоғда, сув олдида, дарё ва кўл атрофида ибодат ва сажда қилишган, кейин эса ибодатхоналар қурилиб, ундан кейин хайкаллар пайдо бўлган. тарих гувохлик беришича 2300 йил олдин самарқанд юнонликлар томонидан қамал қилиниб, зарафшон водийси ахолиси ва истилочилар ўртасида шиддатли жанглар бўлиб ўтган (спитамен қўзғолони). александр македонский даврида самарқанд суғд давлатининг пойтахти эди. александр македонский истилосидан кейин зардўштийлик таълимотини «зороастризм» деб атай бошладилар, «астрон» атамаси юлдузни англатган. ҳозирги авесто эрамиздан олдинги vi-iv асрга тааллуқлидир. у тарихий муқаддас китоб бўлиб, унда ахолининг иқтисодий-ижтимоий хаёти, диний …
3
ибодатхоналар ва авесто матнлари мавжуддир. 1220 йил мўғуллар самарқандга хужум қилиб, жомеъ масжидига ўт қўйдилар ва шахарни ер билан яксон қилдилар. яқинда археологлар афросиёб харобаларидаги жомеъ масжиди айвонидан турли хил нодир қазилма буюмларни топиб олдилар. шулардан сопол кўзачада игна баргли дарахт ва катта жуссали иккита хайвон тасвири мавжуддир. археологик қазилма натижасида масжид жойлашган жойда олти метр чуқурликдан оташпарастларнинг ибодатхонаси топилди. ибодатхонадан милоддан олдинги iii асрга оид нигинли узук топилган. узукнинг ўлчами 7 миллиметр бўлиб, унда искандар зулқарнайн акси мавжуд. узукда акс топган суворий бошида шохона кийими бўлиб, унда тож хам мавжуд. афросиёб топилмалари мисолида бир неча аср олдин рўй берган тарихий воқеаларни билиб олиш мумкин. оташпарастлик ибодатхонасининг топилиши, юнонликлар томонидан самарқанднинг истило этилиши, араблар босқини, муғул қўшинлари томонидан шахарга ўт қўйилиши ва шунингдек темурийлар сулоласи давридаги санъатсеварлик сингари тарихий саналар шахримизнинг қадимийлигидан, халқимизнинг юксак санъатга эга эканлигидан дарак беради. авесто матнлари 21 жилд китобдан иборатдир. абу райхон беруний фикрича «авесто» …
4
с устодан деган идишда сақлар эдилар. улар шунингдек қуёш, ёруғлик, юлдузлар, хосил ва сув (дарё, кўл) (илох) маъбудларига хам эътиқод қилардилар. қадимги замонда итнинг инсон учун қадр-қиймати катта бўлиб, инсон итларга нисбатан катта хурмат ва эътиқод изхор қиларди. ким итга азоб берса, ё хақорат қилса у гўё умрининг охиригача бахтсиз бўлади, деб хисобланарди. оч қолган итга овқат бериш савоб иш хисобланган. чунки итни ахуро мазданинг садоқатли посбони деб билардилар. қадимги эронда отни муқаддас хайвонлардан хисоблардилар. ривоятларга кўра гўё сигир хайвонлардан биринчи бўлиб табиатда пайдо бўлган, шунинг учун қадимги одамлар унинг гўштидан овқат тайёрламас эдилар. ўсимликлар орасида хам муқаддас хисобланган турлар мавжуд эди, масалан, хаома. қадимда одамлар чорвачилик учун от, туя, қорамол, қўй ва яйловлар учун хам дуохонлик қилардилар. чорвачилик билан шуғулланадиган одамларни хурмат қилардилар, уларни бой-бадавлат хисоблардилар. зардўштийларнинг муқаддас китобида, хусусан унинг «вандидот» ва «готлар» қисмларида дехқончилик, чорвачилик, ғаллакорлик, ерни суғориш, боғдорчилик, ўғитлаш, балиқчилик ва бошқалар хақида нодир маълумотлар мавжуддир. …
5
нинг биринчи бобида 16 давлат санаб ўтилган. тоғлар бир неча гурухларга тақсимланган. оташпарастлар фикрича ер шар шаклидадир. денгизлар хақида гапирилган, уларни заррин деб атаган, китобда тахминан орол, каспий денгизлари ёки балхаш кўли хақида гап боради. асарда амударё ва сирдарё ўрталаридаги ерлар бой ривожланган ўлка сифатида ажойиб манзаралари билан тасвирланган. ахолисининг мехнаткашлиги қайд қилиб ўтилган. (ф.бойназаров, 1991 йил). бу манба инсониятни «эзгу фикр», «эзгу сўз» ва «эзгу иш»га тарғиб қилади. ҳақиқат манфаатдан кўра энг олий неъмат эканлиги унинг мисраларида тажассум топган. китобни мутолаа этганда у инсон ақлу-заковатини хаётини яхшилашга ундайди. дин, эътиқод ва уни танлаш авестонинг энг мухим хусусиятларидандир. унда касалликларнинг сабаблари ва унинг олдини олиш йўллари қайд этилган. ўша вақтда одамлар ўсимлик ва сутдан муқаддас шифобахш ичимлик тайёрлаганлар ва уни «хаома» деб атаганлар. бу қобусноманинг мақсади инсон маънавиятини юксак даражага кўтариш эди. унда жаннат ва дўзах хақида хам гапирилган. инсоннинг яхши хаётини жаннатга ўхшатишган. эзгу ишлар хамма нарсадан улуғ хисобланган. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"авесто хақида бир неча сўз ёки ибтидоий жамоа даврида табиат мухофазаси" haqida

1404037575_50154.doc авесто хаšида бир неча сœз ёки ибтидоий жамоа даврида табиат мухофазаси авесто хақида бир неча сўз ёки ибтидоий жамоа даврида табиат мухофазаси ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов «авесто» хусусида шундай айтган эди: «энг мўътабар, қадимги қўлёзмамиз «авесто»нинг яратилганига 3000 йил бўлаяпти. бу нодир китоб бундан xxx аср муқаддас икки дарё оралиғида, мана шу заминда умргузаронлик қилган аждодоларимизнинг биз авлодларига қолдирган маънавий, тарихий меросдир. «авесто» айни замонда бу қадим ўлкада буюк давлат, буюк маънавият, буюк маданият бўлганлигидан гувохлик берувчи тарихий хужжатдирки, уни хеч ким инкор этолмайди». «авесто» нафақат шарқ, балки ер шари ахлини эзгуликка даъват этаётган мўъжизакор хайқириқ. асарнинг ўлмаслиги, абадийлиги ва буюк қадрияти а...

DOC format, 83,0 KB. "авесто хақида бир неча сўз ёки ибтидоий жамоа даврида табиат мухофазаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.