суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва жиноят қонунини либераллаштириш масалалари

DOC 536,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
-ҳуқуқ ислоҳотлари ва жиноя.doc суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва жиноят қонунини либераллаштириш масалалари кириш……………………………………………………………………....5 1-боб. суд-ҳуқуқ ислоҳотлари даврида ўзбекистон республикаси жиноят қонунини либераллаштириш тушунчаси, мақсади ва асосий йўналишлари……………………………………………………………………8 1.1. ўзбекистон республикаси жиноят қонунини либераллаштириш тушунчаси ва асосий йўналишлари……………………………………………..8 1.2. ўлим жазосини бекор қилиш – жиноят қонунини либераллаштиришнинг асосий йўналиши сифатида…………………………20 2-боб. жиноят ва жазо тайинлаш тўғрисидаги қоидаларни либераллаштириш масалалари………………………………………………37 2.1. жиноий жазо чораларини либераллаштириш……………………37 2.1. жиноят учун жазо тайинлаш қоидаларини либераллаштириш…62. 2.2. жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш қоидаларини либераллаштириш масалалари…………………………………………………83 2.3. вояга етмаганларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қоидаларни либераллаштириш……………………………………………………………102 хулоса …………………………………………………………………114 фойдаланилган адабиётлар…………………………………………120 кириш фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳар бир демократик давлатнинг устувор вазифасидир. бу борада республикамиз конституцияси қабул қилиниши муносабати билан инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш мақсади белгиланиб, унда инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитети ғояларига, шунингдек, демократия ва ижтимоий адолатга содиқлик эълон қилинган, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидаларининг устунлиги тан олинди. мазкур принциплардан келиб чиқиб, ўзбекистон республикаси президенти …
2
ликаси президенти и.каримовнинг «адолат – қонун устуворлигида1» деб номланган нутқида белгилаб берилганидек, – инсон омили бўлиб, давлатнинг жиноятчиликка қарши курашдаги одил сиёсати орқали адолат ҳамда қонун устуворлигини таъминлашдан иборат. мамлакатимиз президенти и.каримов томонидан илгари сурилган ушбу инсонпарвар ғоялар, ўз навбатида, жиноий жавобгарлик, жазо тизими ва унинг турлари, жиноят учун жазо тайинлаш қоидаларини такомиллаштиришга танқидий жиҳатдан ёндашишга хизмат қилиб, жазонинг аниқ турлари учун ўрнатилган нормаларни тубдан қайта кўриб, ислоҳ қилиш ва уларни такомиллаштиришни тақозо этди. зеро, булардан кўзланган асосий мақсад – «жамиятимизни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир».2 ўзбекистон республикасининг 2001 йил 29 августдаги «жиноий жазо чораларини либераллаштириш муносабати билан жиноят кодекси, жпк ва мжткларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонуни ўзбекистон республикасининг жиноят ва жазо тўғрисидаги қонунчилигини такомиллаштириш, уни либераллаштириш борасида фундаметал асос бўлиб хизмат қилади1. айнан ушбу қонун асосида мамлакатимизда ҳуқуқий тизимни эркинлашувига олиб келган бир қатор қонунлар қабул қилинди. бу борада ўлим жазосининг бекор қилиниши ва …
3
моҳиятига кўра қонуннинг орқага қайтиш кучига эгалигини ифодалайди. чунки унга кўра, жиноят содир этишда айбланаётган фуқароларга тайинланган жазолар либераллаштирилмоқда ёки жавобгарлик ёки жазодан озод қилиш мумкин бўлган нормалар доираси кенгайтирилмоқда; иккинчидан, жиноят қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар жиноий таъқиб этиш ҳамда жиноятларни судда кўришнинг асослари ва асосий принципларини тубдан ўзгартиришга қаратилган; учинчидан, киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, биринчи навбатда, айрим жиноят-ҳуқуқий нормаларда сақланиб қолган тоталитар режим асоратларини бартараф этишга йўналтирилган; тўртинчидан, ривожланиб бораётган демократик жамиятнинг қонунлари хусусиятининг ўзиёқ, уларга ихтиёрий тарзда ва сўзсиз риоя этилиши ҳамда ижросини тақозо этади. ушбу монографияда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари даврида ўзбекистон республикаси жиноят қонунини либераллаштириш тушунчаси, мақсади ва асосий йўналишлари ўз аксини топган. жумладан, ишда жиноят қонунининг муҳим институтлари, яъни жиноят учун жазо тайинлаш қоидаларини либераллаштириш, уларни такомиллаштириш юзасидан фикрлар билдирилган, улар талабчан китобхоннинг айрим фикрлари билан тўғри келмаслиги мумкин, бу ҳақда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган кишиларга муаллиф олдиндан ўзининг самимий миннатдорлигини изҳор қилади. 1-боб. суд-ҳуқуқ ислоҳотлари даврида …
4
ргани – олий мажлиснинг норматив (меъёрий) ҳужжати бўлиб, у жиноят ҳуқуқининг умумий принциплари ва вазифалари, айрим жиноий қилмишларнинг белгилари, уларни содир этганлик учун жазо чораларини белгилайди. ўзбекистон республикасининг амалдаги жиноят қонуни 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган бўлиб, 1995 йил 1 апрелдан куч кирган. жиноят қонуни – тарихий ўзгарувчан категория, чунки ижтимоий ишлаб чиқаришнинг узлуксиз равишда ривожланиши, ишлаб чиқариш ва бошқа ижтимоий муносабатларнинг доимий равишда мукаммалашиб, ривожланиб бориши, жамият ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ғоявий жиҳатдан ўзгариб бориши, ўз навбатида, жиноят қонунчилигида ўзгаришлар юз беришига олиб келади.1 дарҳақиқат, ўзбекистон республикасининг амладаги жиноят кодекси республика мустақилликка эришгандан кейин қабул қилинган дастлабки жиноят кодекси бўлиб, у олдинги қонунлардан туб фарқ қилади. бугунги кунда ўзбекистон республикасининг амалдаги жиноят қонуни - қонун чиқарувчи олий давлат ҳокимияти органи олий мажлиснинг қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, умум эътироф этилган халқаро ҳуқуқий нормалар асосида қабул қилинган ҳуқуқий акт ҳисобланади; - у ўзининг вазифалари, принциплари, мақсади билан олдинги қонунлардан …
5
н қандай жиноий жазолар тайинланиши мумкинлигини белгилаб, муайян ҳуқуқий шартлар мавжуд бўлган инсонпарварлик, одиллик принципларидан келиб чиққан ҳолда, жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилишни назарда тутади; - фуқароларни ўзбекистон республикасининг конституцияси ва бошқа қонун талабларига риоя қилиш руҳида тарбиялашга хизмат қилади. юқоридагилар билан бирга, ўзбекистон республикасининг амалдаги жиноят қонуни жиноят ҳуқуқининг ягона манбаи ҳисобланади. зеро, жиноят ҳуқуқининг нормалари фақат жиноят қонунида мужассамлашган бўлиб, қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлиги фақат ушбу қонун билан белгиланади. таъкидлаш керак, ўзбекистон республикасида жиноят қонунини такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилаётган бўлиб, у ўзига хос тарихга эга. жиноят қонунчилиги тарихида амалдаги жиноят кодекси қабул қилинган кодексларнинг учинчиси бўлиб, ўзбекистон республикасининг биринчи жиноят кодекси 1926 йил 16 июнда қабул қилинган ва 1926 йил 1 июлдан амалга киритилган. ушбу кодекс ўша вақтдаги рсфср кодексига асосланган ҳолда тузилган бўлиб, унда ўз вақтида инсонпарварлик ғояларига зид баъзи бир нормалар мавжуд бўлиб, у қонли репрессияларни ўтказишда «ҳуқуқий асос» бўлганлиги билан характерланади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва жиноят қонунини либераллаштириш масалалари" haqida

-ҳуқуқ ислоҳотлари ва жиноя.doc суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва жиноят қонунини либераллаштириш масалалари кириш……………………………………………………………………....5 1-боб. суд-ҳуқуқ ислоҳотлари даврида ўзбекистон республикаси жиноят қонунини либераллаштириш тушунчаси, мақсади ва асосий йўналишлари……………………………………………………………………8 1.1. ўзбекистон республикаси жиноят қонунини либераллаштириш тушунчаси ва асосий йўналишлари……………………………………………..8 1.2. ўлим жазосини бекор қилиш – жиноят қонунини либераллаштиришнинг асосий йўналиши сифатида…………………………20 2-боб. жиноят ва жазо тайинлаш тўғрисидаги қоидаларни либераллаштириш масалалари………………………………………………37 2.1. жиноий жазо чораларини либераллаштириш……………………37 2.1. жиноят учун жазо тайинлаш қоидаларини либераллаштириш…62. 2.2. жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш қоидаларини либе...

DOC format, 536,0 KB. "суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва жиноят қонунини либераллаштириш масалалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.