исломда оммавий ҳуқуқ ва жиноят ҳуқуқи тушунчалари

DOC 90,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404187129_51704.doc исломда оммавий ҳуқуқ ва жиноят ҳуқуқи тушунчалари режа: 1. оммавий ҳуқуқ 2. жиноят ҳуқуқи ҳуқуқшунослар фикрига кўра, оммавий ҳуқуқ - бу, ҳуқуқнинг хусусий манфаатни ҳимоя қилувчи тармоқларидан фарқли ўлароқ, умумий, ялпи (оммавий) манфаатни таъминловчи муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ тармоқлари мажмуидир. ислом ҳуқуқига келсак, оилавий ҳаёт, ворислик ва вақфлар (ҳабуслар)га доир масалалар шариатда алоҳида, айрим ҳолларда (буни биз олдинги бобларда кўрдик) анча муфассал тартибга солинган. айни вақтда конституциявий, солиқ ва жиноят ҳуқуқи меъёрлари ислом ҳуқуқида кам ўрин эгаллайди. буни ислом ҳуқуқи мутахассислари ҳам таъкидлайди. масалан, таниқли француз ҳуқуқшуноси р.шарль муҳаммад пайғамбар (сав) ўзининг бўлажак ворисларини тайинламагани ислом оммавий ҳуқуқининг бундай камчиликларига муайян даражада сабаб бўлганини айтади. бироқ бу камчиликлар асосан давлат ҳокимиятига унча мос келмайдиган ижтимоий гуруҳлар (масалан, патриархал оила ёки қабила)нинг абсолютистик шакллари қарор топгани билан белгиланади . кўчманчилик билан боғлиқ турмуш тарзи мусулмондан сиёсийдан ҳам кўра кўпроқ диндор одамнинг шаклланишига имконият яратган. илк исломнинг умумхалқ хоҳиш-иродасига асосланган диктатураси …
2
авлати ташкил этган. муҳаддислар ва фақиҳлар ислом давлати - халифалик назариясини ишлаб чиқишда мазкур давлат дин тамойилларига асосланишини назарда тутганлар. мусулмон давлати қандай тузилиши лозимлиги ҳақида қуръонда бирон-бир кўрсатма берилмаган. халифани сайлашнинг белгиланган тартиби ҳам бўлмаган. халифа аввал бошдан диний (имомат) ва сиёсий (амирлик) ҳокимиятга эга бўлган. имомат-халифалик теократик назарияси фақиҳлар томонидан аста-секин, асрлар мобайнида ишлаб чиқилган. назарияга қуръоннинг қуйидаги ояти асос қилиб олинган: «эй, иймон келтирганлар, аллоҳга итоат этингиз, пайғамбарга ўзларингиздан (бўлмиш) иш эгалари (раҳбар)ларга итоат этингиз! бордию, бирор нарсада келиша олмай қолсангиз, аллоҳга ва охират кунига ишонадиган бўлсангиз, уни аллоҳга ва пайғамбарига ҳавола қилингиз! мана шу яхшироқ ва ечими чиройлироқ (иш)дир». (қуръони карим, «нисо» сураси, 59-оят). суннийлик давлат ҳуқуқи назарияси мукаммал тарзда баён этилган энг нуфузли асари шофиъийлик мазҳабидаги қонуншунос абул ҳасан али ибн муҳаммад ал-мавардийнинг «ал-аҳком ас-султония» («бошқарув қонунлари» ёки «султон қонунлари») китобидир. «султон» атамаси дастлаб «ҳукмронлик», шунингдек «ҳокимият, ҳукумат» маъноларини англатган. х аср ўрталаридан у ҳокимият …
3
сифатида баҳолаш мумкин. халифа мамлакатда ички тартибни сақлаш ва сиртдан ҳужумларни қайтариш учун зарур воситаларга эга бўлган. мусулмон жамиятида табақавий тўсиқлар мавжуд бўлмаган; ҳар қандай ҳалол омилкор одам қўллаб-қувватланган, қўли эгри, ёлғончи ва хиёнаткор одамлар ўз жазосини олган. халифалик сарҳадлари жуда катта бўлгани сабабли, давлатнинг у ёки бу вилоятини сулолалар томонидан бошқариш амалиёти қўлланилган. масалан, 759 йил халифа ал-мансур муҳаммад ибн ашасга диндан қайтган берберларни халифалик ҳукми остига қайтаришни топширди. муҳаммад ибн ашаснинг хуросон лашкарида жангларда ўзини кўрсатган ағлаб исмли истеъдодли лашкарбоши бор эди. ағлабнинг ўғли иброҳимга ифрикияни бошқариш ҳуқуқи берилди ва ғазнага муайян миқдорда солиқ киритиб туриш мажбурияти юкланди. мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, халифа бундай «сулола»нинг илдизини ўзи қуритган ёки қўшни вилоят ҳокимига айбдорни жазолашни буюрган. халифаликнинг солиқ тизими бир қарашда содда, лекин анча мукаммал бўлган. қўшимча солиқлар (мукус) пайғамбар амрини бузиш сифатида баҳоланган ва эртами-кечми албатта бекор қилинган. масалан, миср ҳокими салоҳиддин вилоят тахтига ўтиргач, …
4
мавардий (974-1058) халифа билан мусулмон жамоаси ўртасидаги муносабатларга иккала тараф ҳам ўз зиммасига муайян мажбуриятлар олган икки тарафлама шартнома (араб. аҳд) сифатида қарайди. ал-мавардий назариясига кўра, халифанинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат бўлган: - ислом дини ва унинг асосий тамойилларини муҳофаза қилиш; - суд ишлари юзасидан ҳукмлар чиқариш ва мусулмон жамоасидаги низоларни ҳал қилиш; - диний мажбуриятлар тўғри ва узлуксиз адо этилишини таъминлаш, ўз қароргоҳидаги масжидда жума намозида имомлик қилиш; - жиноят қонунларини ижро этиш; - қонунга биноан солиқларни ундириш; - аскарларга ва турли амалдорларга давлат ғазнасидан маош тўлаш; - вилоятларни бошқариш учун ҳокимлар ва амалдорларни тайинлаш; - давлат ишларини шахсан кузатиб бориш ва бошқарув органларининг ҳолатини текшириш. шуни таъкидлаш зарурки, аббосийлар фақиҳлар кўмагини жуда қадрлаганлар. халифа аввало мужтаҳидлар ҳайъатининг бошлиғи сифатида қаралган. аббосийлардан бўлган айрим халифалар муайян фармонни чиқаришдан олдин ўз атрофига мужтаҳид ва фақиҳларни тўплаб, уларнинг фикрини тинглаган. илк феодал халифалик давлати vii аср - х асрнинг биринчи ярмида марказлашган …
5
-кесил шаклланган миршаблар суди (араб. шурта) қозилар (шариат) судига ўзига хос қўшимча бўлди. араблар vii асрда византия вилоятлари - сурия ва мисрни фатҳ этгач, у ерда амалда бўлган юстиниан суд тизимини ўзлаштирдилар. ушбу суд тизими тамойилига кўра, ҳукмдор фуқаролик ва суд ҳокимияти вазифаларини бажарар эди. судья сифатида у нафақат тегишли маслаҳатчилар кенгашининг, балки махсус суд хизматчиларининг ҳам ёрдамидан фойдаланар, уларга ўз ваколатларини қисман ўтказар эди. шу тариқа қозилар пайдо бўлди. бу унвон христианлар ва яҳудийлар учун сақлаб қолинган номусулмон судьяларга нисбатан ҳам, мусулмонлар орасида одил судловни амалга ошириш учун тайинланган мусулмон суд хизматчиларига нисбатан ҳам тенг даражада қўлланилар эди. xvi асрда турк султонлари (салим i, сулаймон i) қозилар иерархиясини тузиб, ислом адлиясининг таъсирчанлик даражасини оширдилар. бу иерархияни бошқариш учун «шайх ул-ислом» унвонига эга бўлган истанбул бош муфтиси лавозими таъсис этилди . ҳуқуқшунослар, уламолар ва қозилар тайёрлаш учун мўлжалланган олий ўқув юртларида юридик таълим тизими қайта ташкил этилди. фиқҳда мусулмон жамоасининг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"исломда оммавий ҳуқуқ ва жиноят ҳуқуқи тушунчалари" haqida

1404187129_51704.doc исломда оммавий ҳуқуқ ва жиноят ҳуқуқи тушунчалари режа: 1. оммавий ҳуқуқ 2. жиноят ҳуқуқи ҳуқуқшунослар фикрига кўра, оммавий ҳуқуқ - бу, ҳуқуқнинг хусусий манфаатни ҳимоя қилувчи тармоқларидан фарқли ўлароқ, умумий, ялпи (оммавий) манфаатни таъминловчи муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ тармоқлари мажмуидир. ислом ҳуқуқига келсак, оилавий ҳаёт, ворислик ва вақфлар (ҳабуслар)га доир масалалар шариатда алоҳида, айрим ҳолларда (буни биз олдинги бобларда кўрдик) анча муфассал тартибга солинган. айни вақтда конституциявий, солиқ ва жиноят ҳуқуқи меъёрлари ислом ҳуқуқида кам ўрин эгаллайди. буни ислом ҳуқуқи мутахассислари ҳам таъкидлайди. масалан, таниқли француз ҳуқуқшуноси р.шарль муҳаммад пайғамбар (сав) ўзининг бўлажак ворисларини тайинламагани ислом оммавий ҳуқу...

DOC format, 90,0 KB. "исломда оммавий ҳуқуқ ва жиноят ҳуқуқи тушунчалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.