ўрта осиё хонликлари давлати ва ҳуқуқи тарихи

DOC 215,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1447862521_62339.doc ўрта осиё хонликлари давлати ва ҳуқуқи тарихи (xvi-xixасрнинг i-ярми) режа: 1. бухоро хонлигининг ижтимоий ва давлат тузуми. 2. бухоро амирлигининг ташкил топиши ва давлат бошқаруви. 3. бухоро амирлигида суд ҳокимияти. 4. бухоро амирлиги ҳуқуқ тизимининг асосий соҳалари (солиқ, жиноят ҳуқуқи, савдо ҳуқуқи, оила-никоҳ, мерос ҳуқуқи ва бошқалар). 5. хива хонлиги марказий ва маҳаллий бошқаруви. 6. қўқон хонлигининг давлат тузуми. 7. қўқон хонлигида суд ва судлов масалалари. 8. қўқон хонлигининг ҳуқуқий тизими. 1. бухоро хонлигининг ижтимоий ва давлат тузуми xvi асрга келиб, мовароуннаҳр давлатчилик ва ҳуқуқи тарихида абдулхайрхон авлодлари бўлган дашт ўзбеклари давлатининг ташкил топиши билан характерланади. 1558 йилда абдулхайрхоннинг авлодларидан энг ёши каттаси пирмуҳаммад “хонлар хони” этиб сайланган. шайбоний султонлар ичида катта мавқега эга бўлган убайдуллахон олий ҳокимиятни ўз қўлига олишга эришгач, (1533-1539). мовароуннаҳр айниқса, бухоро вилояти ҳар томонлама ривожланган. хонликнинг пойтахти самарқанддан бухоро шаҳрига кўчирилган. шундан сўнг, шайбонийлар давлати расман бухоро хонлиги деб атала бошланган. лекин убайдуллахоннинг ўлимидан …
2
ти янги сулола аштархонийлар (жонийлар) қўлига ўтган. хонликнинг асосий бойлиги ер эди. ер эгалигининг қуйидаги турлари мавжуд бўлган: 1. “мулкий султоний, амлок ерлар”- бу ерлардан олинадиган даромад хон ва унинг хонадонига тегишли эди. 2. хусусий ерлар - маъмурий ва диний амалдорларга тегишли бўлган ва суюрғол, иқтоъ, танҳо шаклидаги хусусий ерлар. 3. вақф ерлари – диний ташкилотларга тегишли ерлар. аштархонийлар даврида суғориладиган ерларда ўрта осиё минтақаси учун анъанавий бўлган буғдой, арпа, жўхори, ловия, мош, шоли, пахта, сабзавот ва полиз экинлари дашт ва тоғ олди лалми ерларида буғдой, арпа, кунжут, тарвуз, қовун ва бошқалар экилиб деҳқончилик қилган. бу даврда шайбонийлар даврларидек ижтимоий табақалар сақланиб қолган. 1. олий табақа - хон ва йирик сарой амалдорлари. 2. уламолар ва бошқа диний амалдорлар (айниқса жўйбор хўжалари). 3. раият – солиқ тўловчилар. 4. қуллар. (сарой хизматидаги қуллар, хоннинг шахсий қўриқчилари). аштархонийлар даврида хонликнинг ҳудуди қисқариб кетади. хонлик таркибига олтита вилоят бухоро, самарқанд, сагараж, ўратепа, шаҳрисабз ва …
3
зир лавозими ҳисобланган. кейинчалик унга зарафшон дарёси сувини бошқариш ваколати юклатилган. девонбеги – молия ва солиқ ишларини юритиш, унга раҳбарлик қилиш, ташқи алоқа масалалари билан шуғулланган. бундан ташқари парвоначи, додҳоҳ, кўкалдош, катта иноқ, қушбеги каби мансабдорлар ҳам бўлган. хонлик таркибига кирувчи балх ўзи хонлик деб аталиб, уни тахт вориси бошқарар эди, у дастлаб “навваб” ўринбосар ёки хон кейинчалик “кичик хон” деб аталган. у ўзининг девони аморат, амлок, таваджи, молия девонларидан ташқари, унга ярим қарам бўлган бадахшон девонлари каби марказий бошқарув девонларига эга бўлган. аштархонийлар даврида ҳарбий ва маъмурий амалдорлар катта ҳуқуқларга эга эди. улар билан бир қаторда йирик дин пешволари хожалар ва диний мансаб эгалари – шайхулислом, қози калон, садр ва бошқаларнинг аҳамияти ҳам катта бўлган. давлат бошқарувида жўйбор ҳожаларининг мавқеи юқори бўлиб, асл диний мансабдорлар улар ичидан тайинланар эди. бу даврда қўшин унча яхши ташкил қилинмаганлигини кўрамиз. хонликка хос бўлган хирож, закот, ихрожот, бож каби солиқлардан ташқари жуда кўплаб …
4
тарихий манбалардан маълумки, аштархонийлар сулоласи ҳукм сурган даврда, айниқса, унинг охирги вакилларидан бири абулфайзхон ҳукмронлиги йилларида (1711-1747) давлатда ўзбошимчалик, бошбошдоқлик, ўзбек қабила-уруғлари ўртасида ҳокимият учун кураш, айрим ҳудудларнинг мустақилликка бўлган интилишларининг кучайиши билан боғлиқ ҳолатлар бухоро давлатини ҳам ички ҳам ташқи сиёсатда тўла таназзул ёқасига олиб келган эди . жамият ҳаётида бундай муаммоларнинг юзага келишига асосий сабаблардан бири – аштархонийлар сулоласининг сўнгги вакили абулфайзхоннинг давлатни бошқаришдаги ролининг пасайганлиги ва унинг етарли бошқарув қобилиятига эга эмаслигида эди. шарқшунос анке фон кюгельген маълумотларига эътибор қаратадиган бўлсак, аштархонийларнинг сўнгги вакиллари давлатни бошқариш, уни мустаҳкамлаш ва давлатнинг ички ҳамда ташқи хавфсизлиги масалаларига жиддий эътибор қаратмаганлар . бунинг оқибатида жойлардаги ички сиёсий низоларни ҳал этиш ва эрон давлати томонидан бўлган ташқи хавф олдида мамлакат ожиз бўлиб қолган эди. шу билан бирга, объектив сабаблар билан бир қаторда, бизнинг фикримизча, мамлакатда бундай хавфли вазиятнинг юзага келишига қуйидаги учта субъектив омил ва воқеалар ҳам муайян даражада ўзининг таъсирини …
5
инг кучли норозилигини келиб чиқишига сабаб бўлган . бинобарин, 1721-1722 йилларда самарқанднинг ражаб султон бошқарувига ўтиши нафақат бухоро хонлигига қарши қаратилган ғалаён сифатида, балки мамлакат заифлашувининг асосий сабабларидан бири сифатида баҳоланади . қозоқ ва қорақалпоқларнинг 1723 йилдан 1730 йилгача давом этган исёнининг асосий сабабчиларидан бири ҳам ражаб султоннинг яқин кишиси шаҳрисабз ҳокими иброҳимбий кенагас эди. бунинг оқибатида, абулфайзхон ва унинг ҳарбий қўшини исёнчи кучлар олдида ҳимоясиз қолган эди. мамлакатда тинимсиз давом этаётган ғалаёнлар натижаси ўлароқ ҳамда ўша даврда рўй берган табиий офатлар (сурункасига узоқ муддат ёмғир ёғиши) сабабли ҳайдаладиган ерларнинг деҳқончилик учун яроқсиз аҳволга келиши ва ўз навбатида аҳолининг катта қисмини самарқанд ва миёнқол ҳудудларини тарк этишга мажбур этган . шарқшунос анке фон кюгельгеннинг маълумотларига кўра, оталиқ лавозимида фаолият юритган муҳаммад ҳакимбий (муҳаммад раҳимнинг отаси) исёнчилар ва ички душманлар билан тинчлик йўлида музокаралар олиб бориши натижасида муайян муддат давомида барқарорликни сақлашга муваффақ бўлган . шу билан бирга, юқорида номи тилга …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўрта осиё хонликлари давлати ва ҳуқуқи тарихи"

1447862521_62339.doc ўрта осиё хонликлари давлати ва ҳуқуқи тарихи (xvi-xixасрнинг i-ярми) режа: 1. бухоро хонлигининг ижтимоий ва давлат тузуми. 2. бухоро амирлигининг ташкил топиши ва давлат бошқаруви. 3. бухоро амирлигида суд ҳокимияти. 4. бухоро амирлиги ҳуқуқ тизимининг асосий соҳалари (солиқ, жиноят ҳуқуқи, савдо ҳуқуқи, оила-никоҳ, мерос ҳуқуқи ва бошқалар). 5. хива хонлиги марказий ва маҳаллий бошқаруви. 6. қўқон хонлигининг давлат тузуми. 7. қўқон хонлигида суд ва судлов масалалари. 8. қўқон хонлигининг ҳуқуқий тизими. 1. бухоро хонлигининг ижтимоий ва давлат тузуми xvi асрга келиб, мовароуннаҳр давлатчилик ва ҳуқуқи тарихида абдулхайрхон авлодлари бўлган дашт ўзбеклари давлатининг ташкил топиши билан характерланади. 1558 йилда абдулхайрхоннинг авлодларидан энг ёши каттаси пирмуҳа...

Формат DOC, 215,0 КБ. Чтобы скачать "ўрта осиё хонликлари давлати ва ҳуқуқи тарихи", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўрта осиё хонликлари давлати ва… DOC Бесплатная загрузка Telegram