ислом ҳуқуқи меъёрлари ва уларнинг 1924 йилгача ўрта осиё қози судлари томонидан қўлланилиши

DOC 164,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404187262_51707.doc ислом ҳуқуқи меъёрлари ва уларнинг 1924 йилгача ўрта осиё қози судлари томонидан қўлланилиши режа: 1. туркистон ассрда қози судлари фаолияти 2. бухоро ва хоразм республикаларида қози судлари фаолияти қози (араб. - тайин қилувчи, ҳукм чиқарувчи) - мусулмонлар амалдор-ҳакамининг умумий қабул қилинган номи, ҳукмдор томонидан тайинланиб, шариат асосида судловни бажаради. дастлабки қозиларни халифа умар ибн хаттоб (634-644) мадина, басра, куфада тайинлаган. шундан сўнг қозилар йирик шаҳарлар ва вилоятларда, ҳарбий юришлар вақтида эса, қўшинларда ҳам тайинлана бошлаган. қозини фақат олий ҳукмдор - халифа тайинлаши мумкин эди. қозининг ҳукми устидан халифага шикоят қилиш мумкин бўлган. бундай шикоят натижасида қози ишдан бўшатилиши мумкин эди. viii асрнинг иккинчи ярмида олий қози - қози ул-қузот лавозими жорий қилинди, унга халифа номидан халифаликдаги барча қозиларни тайинлаш ва уларнинг ҳукми юзасидан даъволарни қабул қилиш ҳуқуқи берилди. халифаликдан мустақил мусулмон давлатлари пайдо бўлиши билан бу давлатларнинг ҳукмдорлари ўзлари қози ва қози ул-қузотларни тайинлай бошладилар. бироқ, халқ ва кўп …
2
и турма нозирларини назорат қилиш, закот, садақа ва бошқа жамоат маблағлари тўғри йиғилиши ҳамда тақсимланишини кузатиб бориш каби кўп ишлар кирган . айрим ҳолларни ҳисобга олмаганда, қозилар фақиҳлар орасидан чиққан. гарчи қозилик авлоддан авлодга ўтиши мумкин бўлмаса-да, кўпинча бундай лавозимга кўп йиллар давомида бир оила вакиллари тайинланиб келган . xix аср ўрталаридан усмонли турк салтанати ва мисрда европа андозасидаги фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар ташкил этилиши натижасида қози судлари ўз аҳамиятини йўқота бошлади. чор россиясида мусулмонлар яшайдиган ҳудудларда (шу жумладан туркистонда) қозиларга кенг ваколатлар берилган. октябр тўнтариши арафасида собиқ туркистон генерал-губернаторлигида русийзабон аҳоли учун фуқаролик ишлари бўйича судлар, ўзбеклар ва тожиклар учун қози судлари, қирғизлар, қорақалпоқлар ва туркманлар учун бий судлари мавжуд бўлган. фуқаролик ишлари бўйича судларнинг судьялари асосан юристлар бўлган, қози лавозимига тегишли маълумотга эга, ислом ҳуқуқини яхши биладиган уламолар, бий лавозимига - одат ҳуқуқи билимдонлари тайинланган. 1917 йилги октябр тўнтаришидан кейин қози судлари аввал тарқатиб юборилди, бироқ …
3
ини бекор қилиш, уларни «миллати ва диний эътиқодидан қатъий назар, барча туркистон фуқаролари учун ягона халқ суди» билан алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилди . 1919 йил августда тошкентнинг «эски шаҳар»ида бўлиб ўтган халқ оммавий намойишларидан сўнг туркистон туб аҳолиси учун ягона халқ суди жорий этиш, қози судларини эса тугатишга қарор қилинди. суд шаклан ўзгарди: биргина қози ҳукмига асосланган суд коллегиал судга айланди. ишларни судда кўришнинг янги тартиби, иш юритишнинг янги шакли жорий этилди. шунга қарамай, халқ суди ўз мазмуни ва руҳига кўра қози суди ишининг давомчиси бўлиб қолди. бу табиий бир ҳолдир, чунки туб аҳоли шариат қоидалари асосида тарбияланган, аксарият ҳолларда собиқ бий ва қозилардан сайланган халқ судьялари фақат шариат меъёрларини қўллаши мумкин ва қўллар эдилар. хуллас, судлар номи ва шаклига кўра халқ суди деб аталса-да (улар судьялар, халқ маслаҳатчиларидан иборат, иш шўроча андозага кўра юритиларди), моҳият эътибори билан қози ва бий судлари бўлиб қолган эди. ўз-ўзидан равшанки, халқ судлари …
4
органлар тегишли кўрсатмалар бериб, судьялар ишини «тўғри йўлга солиш»га ҳаракат қилдилар, лекин бу натижа бермади. кўрсатмаларни бажармаган халқ судьялари қамоққа ҳам олинди. масалан, тошкент вилояти пскент туманида халқ судьяси ва маслаҳатчилар бир аёлни эрдан ажратишни рад этганлари учун қамоққа олиндилар . нима бўлганда ҳам, халқ суди аҳоли эътиборини қозона олмади. амалиёт қози судларини бекор қилиш шошмашошарлик бўлганини кўрсатди. туркистон марказий ижроия қўмитаси (туркмиқ)нинг 1921 йил 6 сентябрдаги декрети билан қози ва бий судлари қисман тикланди. 26 майда тасср ҳукумати бутун республика ҳудудида қози ва бий судларини қонунийлаштириш тўғрисида декрет қабул қилди. мусулмон суд ходимлари қурултойи томонидан қабул қилиниб, туркмиқнинг 1921 йил 25 июл қарори билан тасдиқланган «туркистон республикаси мусулмон халқ судлари тўғрисидаги низом»нинг 1-моддасига мувофиқ, туркистон республикаси ҳудудида туб мусулмон аҳоли учун халқ суди билан бир қаторда, қуйидаги таркибда мусулмон халқ судлари ҳам таъсис этилди: - ўтроқ аҳоли учун халқ қозиси (қозилар суди); - кўчманчи аҳоли учун халқ бийи (бийлар …
5
йланган. халқ судлари фақат бхср ва ххср ҳудудида жойлашган русларнинг манзилгоҳларида амал қилган, шариат эса халқ қози судлари фаолиятининг ҳуқуқий негизи бўлиб қолган . шуни таъкидлаш зарурки, бхср ва ххср ҳукуматлари мазкур судлар фаолиятининг хусусияти ва асосларини ҳамда шариат меъёрларини қўллаш тартибини сезиларли даражада ўзгартирди. бу меъёрларни бхср ва ххсрда ҳуқуқ манбаларидан бири сифатида тан олган ҳолда, уларнинг ҳукуматлари мазкур меъёрлар инқилобий ҳокимият декретлари ва қарорларига зид келмайдиган даражада қўлланилишини таъкидлади . шариатнинг амал қилиш доираси ҳам анча торайди. лекин бхср ва ххср қози судларининг ваколати рсфсрнинг мусулмон аҳоли яшайдиган автоном республикалари ва вилоятларидаги қози судлари ваколатига қараганда анча кенг эди. бухорода эски қози судлари бхср муваққат инқилобий ҳукуматининг 1920 йил 2 сентябрдаги декретига мувофиқ тугатилди. 1920 йил ноябр ойининг ўрталарида адлия вазири бхср ҳукуматига маълумотида шундай деб ёзади: «иккинчи октябрдан бошлаб махсус комиссия маҳаллий инқилобий қўмиталар тавсиясига кўра қозихоналар ташкил этиб, қозиларни тайинлашга киришди. улар хизмат кўрсатадиган ҳудудлар белгиланди, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ислом ҳуқуқи меъёрлари ва уларнинг 1924 йилгача ўрта осиё қози судлари томонидан қўлланилиши" haqida

1404187262_51707.doc ислом ҳуқуқи меъёрлари ва уларнинг 1924 йилгача ўрта осиё қози судлари томонидан қўлланилиши режа: 1. туркистон ассрда қози судлари фаолияти 2. бухоро ва хоразм республикаларида қози судлари фаолияти қози (араб. - тайин қилувчи, ҳукм чиқарувчи) - мусулмонлар амалдор-ҳакамининг умумий қабул қилинган номи, ҳукмдор томонидан тайинланиб, шариат асосида судловни бажаради. дастлабки қозиларни халифа умар ибн хаттоб (634-644) мадина, басра, куфада тайинлаган. шундан сўнг қозилар йирик шаҳарлар ва вилоятларда, ҳарбий юришлар вақтида эса, қўшинларда ҳам тайинлана бошлаган. қозини фақат олий ҳукмдор - халифа тайинлаши мумкин эди. қозининг ҳукми устидан халифага шикоят қилиш мумкин бўлган. бундай шикоят натижасида қози ишдан бўшатилиши мумкин эди. viii асрнинг иккинчи ярмида олий...

DOC format, 164,0 KB. "ислом ҳуқуқи меъёрлари ва уларнинг 1924 йилгача ўрта осиё қози судлари томонидан қўлланилиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.