дидактика. дидактик тамойиллар ва уларнинг амалиётда қўлланилиши

DOC 588,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1443936390_61662.doc дидактика. дидактик тамойиллар ва уларнинг амалиётда қўлланилиши дидактика – педагогиканинг таълим, билим бериш жараёни ва ўқитиш назариясини умумий қонуниятларини ўрганувчи мустақил бўлими ҳисобланади. дидактика юнонча “didasko” сўзидан олинган бўлиб, “ўқитиш”, “ўргатиш” маъноларини билдиради. таълим қонуниятларини ўрганиш, таҳлил қилиш жараёнида таълим тушунчаси унинг моҳияти, мазмун ва вазифалари, ўқитиш принциплари шакллари ҳақидаги билимлар баён этилади. демак, дидактика педагогиканинг ёш авлодни “нимага ўқитиш”, “нимани ўқитиш” ва “қандай ўқитиш” каби саволларига жавоб излайди. таълим назарияси тарихига назар ташлайдиган бўлсак, ўзбек халқ педагогикасида инсон ақлан баркамол бўлишининг энг муҳим шарти уни болалигида ўқитиш ва тарбиялаш деб ҳисоблайди. ал-хоразмий, киндий, беруний, форобий, ибн сино, умар хайём, юсуф хос хожиб, алишер навоий каби кўплаб шарқ алломалари қарашларининг муҳим хусусияти шундан иборат эдики, улар билишнинг предмети ва манбаларига, билиш жараёни қандай босқичлардан таркиб топишига, билиш фаолияти билан амалий фаолият ўртасидаги муносабатларга эътибор берганлар. масалан, муҳаммад ибн мусо ал-хоразмий (783-850) шахсни узлуксиз камол топиши назариясини ривожлантириш борасида муҳим …
2
қат», – деб ёзган эди ал-киндий, – ҳар қандай нарсани ва унинг барқарорлигини билишнинг сабабидир, бинобарин ҳаётдаги мавжуд ҳамма нарса ҳақиқийлиги билан мавжуддир. ҳакиқатни билиш зарур ва шунга кўра мавжуд нарсаларни билиш мумкин». абу наср ал-форобий (870-950) ўқитиш методларининг таснифини ишлаб чиққан. уларни амалий ва назарий методларга ажратган, шу тариқа ўқитишнинг амалий йўналиши ва кишиларнинг ҳаёти ҳамда кундалик фаолияти билан боғлиқлиги ғояларини олға сурган. олим ўқитишнинг тажриба – кўрсатмали, индуктив ва дедуктив амалий методларига алоҳида эътибор берган. барча методларни ўқувчиларнинг ҳаётий тажрибасига, мантиқий тафаккурига таянган ҳолда бирлаштирган. ўқув жараёнини ташкил этишга кўйиладиган талабларни ишлаб чиқишда дедуктив методини устун кўйиб, ўқувчиларга материални тушунтиришда нималарга алоҳида эътибор бериш ҳақида, энг муҳим нарсаларни фанга ишончли билимлар берадиган ва шубҳалантирмайдиган далиллар билан ёритиш ва ҳоказолар бўйича ўкитувчилар учун қимматли тавсияларини баён қилган. форобий математика фани мисоллари асосида ўкитишнинг илмийлилик, кўрсатмалилик, тушунарлилик ва изчиллик принципларини ишлаб чиққан. билиш жараёнининг ва фандаги билим шаклларини мохиятини ёритган. …
3
қара билиш: 3. нотўғри назарияни рад эта билиш ва ҳакиқатни ёлғондан фарқлаш, хатоларни тўғрилаш учун бошқа муаллифларнинг фикрларини таҳлил қила билиш. борлиқнинг акс этиши сифатидаги ҳиссий билиш муаммоси ва энг асосий масала – билишнинг манбалари масаласи доимо абу райҳон беруний (973-1048) назарий билиш фаолиятининг дикқат марказида турди. олим билишнинг назарий асосини чексиз ва узлуксиз жараён сифатида таҳлил ҳамда талқин қилди. у қадимги давр олимлари ишлаб чиққан билишнинг илмий методларини ривожлантириб дидактик йўсинда муҳим хулосалар чиқарди. «ўқиш ва такрорлаш орқали, – деб ёзган эди беруний, – дунёнинг тузилишини, осмоннинг ва ернинг шаклларини билиш астрономия фани учун ғоятда фойдалидир. бинобарин ана шу тариқа таълим олувчи малака ҳосил қилади ва мазкур санъат аҳли ишлатадиган сўзларни ўрганади, бу сўзларнинг маъносини англайди. кейинчалик астрономия фанидаги турли сабаблар ва исботларни ўрганишда ана шундай сўзлар учраса, уларни бемалол тушуниб бораверади ва у ёки бу нарсаларни ўзлаштиришда чарчамайди». беруний таъкидлаганидек, ўқитиш изчил, кўрсатмали, мақсадга мувофиқ бўлиши ва маълум …
4
сқичда – таёқчаларни чиза бошлаган, қаламдан фойдаланишни ўрганаётган боланинг ақли тасаввур қилинади; учинчи босқичда инсон ақлий шаклларни ва уларга мувофиқ ҳиссий образларни эгаллаган бўлади. ибн сино ақл деганда инсоннинг туғма истеъдодини, шунингдек, тажриба асосида ва билиш жараёнида шаклланадиган фикрлаш қобилиятини тушунади, ақлни инсоннинг бирламчи туғма соғлом фикрлаши, яхши ва ёмон ишларни вужудга келтирадиган, уларни фарқлантирадиган куч, деб таърифлайди. ақл инсоннинг хатти-ҳаракатларида намоён бўлади. инсон ақл ёрдамида нарсалар ва ҳодисаларни таҳлил қилади, умумлаштиради ҳамда уларнинг энг яхшиларини танлайди, деб уқтиради. шунингдек, ақлни икки категорияга ажратади. уларнинг бири – назарий ақл бўлиб, борлиқдаги умумий нарсаларнинг моҳиятини идрок этишдир, иккинчиси эса амалий ақл бўлиб, буюмларни танлашда туртки сифатида кўринадиган қобилиятдир. абдулла авлоний (1878-1934) ўзининг барча асарларида илм муаммосини биринчи ўринга қўйган. «алҳосил – деб ёзган эди у, – бутун ҳаётимиз, саломатлигимиз, саодатимиз, сарватимиз, маишатимиз, ҳимматимиз, ғайратимиз, дунё ва охиратимиз илм билан боғлиқдур... шунинг учун ўқимак, билмак замонларини қўлдан бермай, вужудимизнинг душмани бўлган жаҳолатдан …
5
и, ҳозирги пайтда педагогика назариясидан ўқув дастурини, қўлланма ва дарсликларни яратишда ўзбек халқ педагогикаси ва шарқ мутафаккирларининг дидактик меросидан фойдаланмасдан туриб таълим ва тарбия жараёнида юксак самарадорликка эришиши мумкин эмас. хусусан, ал-хоразмий, ал-киндий, абу райҳон беруний, ал-форобий, ибн сино ва бошқа мутафаккирларнинг дидактик ғоялари дунё ижтимоий-педагогик фикрлар тараққиётига кўп жиҳатдан таъсир этиб, муайян даражада европада уйғониш даврининг асосий шарт-шароитларини яратиб берган, албатта. бундай фикрларни тасдиқлаш учун қуйидаги бир неча далилларнинг ўзи кифоя. масалан, ал-хоразмийнинг “ал-китоб-ал-мухтасар фи-ҳисоб ал-жабр ва-л-муқобила” (“алжабрда муқобала ҳисоби ҳақида қисқача китоб”) ҳамда “китоб сурат ал-арз” рисолаларидан жаҳонга машҳур математик ва географлардан фибонначи, пичиоли, тарталья, кардано, феррари, леонардо машҳур юнон олими клавдий ii птолемей, ньютон, гершель, жозеф туссен рейно ва бошқалар кенг фойдаланганлар. шунингдек, абу али ибн синонинг “ҳайй ибн яқзон” (“зийракли – тирик ўғлон”) асари испаниялик педагог ва адиб ибн туфайланинг “якзон ўғли хайя” ҳақидаги қиссасини; ж.ж.руссонинг “эмиль ёки тарбия ҳақида” асарини, форобийнинг “фанлар саноғи” рисоласи испаниялик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"дидактика. дидактик тамойиллар ва уларнинг амалиётда қўлланилиши" haqida

1443936390_61662.doc дидактика. дидактик тамойиллар ва уларнинг амалиётда қўлланилиши дидактика – педагогиканинг таълим, билим бериш жараёни ва ўқитиш назариясини умумий қонуниятларини ўрганувчи мустақил бўлими ҳисобланади. дидактика юнонча “didasko” сўзидан олинган бўлиб, “ўқитиш”, “ўргатиш” маъноларини билдиради. таълим қонуниятларини ўрганиш, таҳлил қилиш жараёнида таълим тушунчаси унинг моҳияти, мазмун ва вазифалари, ўқитиш принциплари шакллари ҳақидаги билимлар баён этилади. демак, дидактика педагогиканинг ёш авлодни “нимага ўқитиш”, “нимани ўқитиш” ва “қандай ўқитиш” каби саволларига жавоб излайди. таълим назарияси тарихига назар ташлайдиган бўлсак, ўзбек халқ педагогикасида инсон ақлан баркамол бўлишининг энг муҳим шарти уни болалигида ўқитиш ва тарбиялаш деб ҳисоблайди. ал-хоразмий...

DOC format, 588,0 KB. "дидактика. дидактик тамойиллар ва уларнинг амалиётда қўлланилиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.