ta'limning asosiy tushunchalari

DOC 10 sahifa 75,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
12-мавзу: ўқитиш қонуниятлари ва принциплари асосий саволлар: 1.ўқувчиларнинг билиш фаолияти ва унинг тузилиши. 2.таълим тамойиллари ва қонуниятлари. мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: ўқитиш, ўқиш, таълим икки томонлама жараён, билиш фаолияти турлари, таълим жараёнининг фалсафий асоси, билиш назарияси, билишнинг уч босқичи, таълим жараёнининг функсиялари, таълимда қарама-қаршиликлар, билимларни ўзлаштириш босқичлари, ўқув мотивлари. дидактика, билим, таълим, билиш, фаолият, ўқитувчи, ўқувчи, «буюк дидактика» дарс мақсади: дидактиканинг моҳиятини талабаларга тушунтириш. уларга дитактика тушунчасини чуқур эгаллашига ёрдам бериб, ўқитувчилик касбига қизиқиш уйғотиш. 1-савол баёни. ўқитиш жараёни икки фаолият — ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятини ўз ичига олади. ўқитувчинннг фаолияти ўқув материалларини баён қилишдан, ўқувчиларда фанга қизиқишни таркиб топтиришдан, ўқувчиларнинг мустақил машғулотларига раҳбарлик қилишдан, уларнинг билим, кўникмаларини текшириш, ўқув ишларига мойиллигини уйғотиш, рағбатлантириш, билим даражаларини холис баҳолашдан иборатдир. ўқитувчннинг фаолияти таълим жараёнининг ташқи томонини ташкил қилади, чунки у ўқитади, таълим беради. ўқувчи фаолияти ички жараёнини ташкил этади, чунки у ўқитувчи берган билимни ўқиб, тушуниб олади. ўқитиш жараёнининг …
2 / 10
имлари — асоси ўрганилади. бунинг учун ўқитувчи ўқувчига билим берар екан, уни соддадан мураккабга, умумийдан хусусийга етаклайди, хулосалар чиқаришга, ҳаётда, ишлаб чиқаришда қўллай билишга ўргатади. ўқитувчи ўз фанини қанчалик содда усулда баён қилмасин, у чуқур илмий бўлиши лозим. муаллим билимларни ўргатар екан, ўша жараёнда болаларнинг имкониятларини ўрганади, қийинчиликларини кўради, уларни бартараф этиш чораларини излайди. ижодий ишловчи ўқитувчи материални ўзида ҳам, уни ўқитиш усулларида ҳам янги жиҳатларини очади. худди ана шундай иш жараёнида педагогнинг ўзига хос усули шаклланади. ўқитувчи мактаб ўқувчиларини янги билимларни фаол идрок қилишга, уни ҳаётда қўллай олишга тайёрлайди. бу тасодифий ҳодиса бўлмай, ўқув жараёнининг мантиқи шуни тақозо этади. ўқувчиларнинг ўқитувчи сабоғини ўзлаштириш жараёни билимларни идрок қилиш, тушуниш, мустаҳкамлаш ҳамда уларни амалда қўллаш босқичларидан иборат бўлади. билимларни ўзлаштириш воқеъликдаги нарса ва ҳодисаларни ёзиш ва идрок қилишдан бошланади. билимларни ўзлаштиришда бу босқичларнинг аҳамияти ниҳоятда каттадир. идрок — борлиқни одам онгида акс этишидир (биз дарахтни, одамни, ҳайвон ва бошқаларни идрок қиламиз). …
3 / 10
атериални дастлабки мустаҳкамлаш вақтида материалга оид саволлар қўйиш билангина кифояланмаслик керак. бунинг учун ўқувчининг китоб ва дарсликлар билан мустақил ишлашдан, турли хил машқлар, амалий машғулотларни бажариш, кўрсатмали қуроллар, компютерлар устида ишлашларидан ҳам фойдаланиш мумкин. материалнинг кейинги мустаҳкамланиши уй вазифаларини бажариш жараёнида давом этади. материалнинг ҳар бир кейинги дарсда такрорланиб бориши, мавзу ёки бўлимнинг охирида умумлаштирувчи такрорлаш ўтказилиши ҳамда ўқув йилининг охиридаги такрорлаш мустаҳкамлашнинг зарурий элементидир. билим, кўникма ва малакаларни муваффақиятли эгаллаб олиш воситаларидан бири аввал ўзлаштириб олинган билимларни амалда қўллашдир. амалиёт жараёнида билимлар тўлдириб борилади, уларни амалда қўлланиш кўникмаси ҳосил қилинади. амалий вазифаларни ҳал қилиш вақтида билимларга эҳтиёж пайдо бўлади, бу эса янги билимларни эгаллаш учун туртки беради. 2-савол баёни. ўқув жараёнида амал қилувчи барча қонуниятлар умумий ва хусусий тарзига икки гуруҳга ажратилади. амал қилинишига кўра яхлит дидактик тизимни қамраб оладиган қонуниятлар умумий, амал қилинишига кўра фақат алоҳида таркибий қисмларига тааллуқли бўлган қонуниятлар эса хусусий (аниқ) деб аталади. и.п.подласый таълим …
4 / 10
кўрсатиш ҳамда ўқувчиларнинг билим олишга қобилиятлари ва таълим вақти. 4. таълим методлари самарадорлиги қуйидагиларга боғлиқ: методларни қўллашда билимлари ва кўникмалари, таълим мақсади, таълим мазмуни, ўқувчиларнинг ёши, таълим олиш имкониятлари, моддий-техник таъминот ҳамда ўқув жараёнини ташкил этиш. 5. таълимни бошқариш маҳсулдорлиги қуйидагиларга боғлиқ: таълим тизимида қайта алоқаларнинг интенсивлиги ва тузатиш, таъсир кўрсатишларнинг асосланганлилиги. 6. таълимни рағбатлантириш самарадорлиги қуйидагиларга боғлиқ: таълимнинг ички рағбатлари (сабаблари) ҳамда ташқи (ижтимоий, иқтисодий, педагогик) рағбатлари. замонавий фанга аниқ қонуниятлар кўплаб сони маълумдир. улар қаторига қуйидагилар киради: 1. дидактик қонуниятлар. 2. гносеологик қонуниятлар. 3. психологик қонуниятлар. 4. кибернетик қонуниятлар. 5. социологик қонуниятлар. 6. ташкилий қонуниятлар. дидактик тамойиллар (дидактика тамойиллари) ўқув жараёнининг умумий мақсадлари ва қонуниятларига биноан унинг мазмуни, ташкилий шакл ва методларини белгиловчи бошланғич қоидалардир. тамойил (юнонча «принcипиум») – бирор-бир назариянинг асоси, негизи, асосий бошланғич қоидаси; бошқарувчи ғоя, фаолиятнинг асосий қоидаси; умумлаштирилган талаб. таълим қонуниятлари ва тамойилларининг шаклланиш тарихи. ибтидоий жамиятда инсоният ўсиб келаётган авлодга мавжуд билимларни узатиш …
5 / 10
ал-хоразмий (787-850 йиллар), абу наср форобий (870-950 йиллар), ал-киндий (800-870 йиллар), абу райҳон беруний (973-1050 йиллар), абу али ибн сино (980-1037 йиллар) ва бошқалар унинг асосчилари сифатида машҳур бўлдилар. бу маданиятнинг асосий марказлари сурия, эрон, марказий осиё ҳудудларида жойлашган. шарқ мутафаккирлари ўз асарларида таълим усуллари, қоидалари, тамойиллари, методлари ва шакллари асосида таълим амалиётининг моҳиятини ифода этадилар. бироқ таълим масалалари билан улар махсус ва изчил шуғулланмаганликлари боис махсус дидактик назария яратилмади. таълимни улар фан сифатида эмас, бошқа фанларга ўргатиш санъати, ҳунармандчилик сифатида тушундилар. шарқ алломалари томонидан илгари сурилган қоида, усул ва тамойилларнинг аксарияти замонавий мактабларда ҳам қўлланилмоқда. қуйидаги жадвалдан шарқ алломалари муҳаммад ал-хоразмий, абу наср форобий, ал-киндий, абу райҳон беруний, абу али ибн сино, муслиҳиддин саъдий, абдураҳмон жомий, алишер навоийлар ҳам таълимнинг илмийлиги, онглилиги, кўргазмалилиги, тушунарлилиги, кетма-кетлиги, мунтазамлиги, мослашувчанлиги ва мустақиллиги, шунингдек, боланинг индивидуал хусусиятлари, лаёқати ва қобилиятларини ҳисобга олиш, таълимни инсонпарварлаштириш каби қоида ва тамойилларини ифода этиб берганлари англанади (93-бетга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ta'limning asosiy tushunchalari" haqida

12-мавзу: ўқитиш қонуниятлари ва принциплари асосий саволлар: 1.ўқувчиларнинг билиш фаолияти ва унинг тузилиши. 2.таълим тамойиллари ва қонуниятлари. мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: ўқитиш, ўқиш, таълим икки томонлама жараён, билиш фаолияти турлари, таълим жараёнининг фалсафий асоси, билиш назарияси, билишнинг уч босқичи, таълим жараёнининг функсиялари, таълимда қарама-қаршиликлар, билимларни ўзлаштириш босқичлари, ўқув мотивлари. дидактика, билим, таълим, билиш, фаолият, ўқитувчи, ўқувчи, «буюк дидактика» дарс мақсади: дидактиканинг моҳиятини талабаларга тушунтириш. уларга дитактика тушунчасини чуқур эгаллашига ёрдам бериб, ўқитувчилик касбига қизиқиш уйғотиш. 1-савол баёни. ўқитиш жараёни икки фаолият — ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятини ўз ичига олади. ўқитувчинннг фаолияти ўқув матер...

Bu fayl DOC formatida 10 sahifadan iborat (75,5 KB). "ta'limning asosiy tushunchalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ta'limning asosiy tushunchalari DOC 10 sahifa Bepul yuklash Telegram