didaktika - pedagogik ta'lim nazariyasi

DOC 15 pages 185.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 15
4-мавзу. дидактика - педагогик таълим назарияси. ўқитиш жараёни яхлит тизим сифатида режа: 1. дидактика педагогиканинг таркибий қисми сифатида. 2. дидактиканинг асосий категориялари. 3. замонавий таълим парадигмалари. 4. ўқитиш жараёни моҳияти ва унинг вазифалари. 5. ўқитиш жараёни босқичлари. 6. ўқувчиларнинг билиш фаолияти ва унинг тузилиши. 7. таълим қонуниятлари ва тамойиллари. таянч тушунчалар: дидактика, ўқитиш, ўқитиш жараёни, дидактиканинг асосий категориялари, таъ лим парадигмалари, таъ лим қонинуятлари, таълим тамойиллари. 1. дидактика педагогиканинг таркибий қисми сифатида. дидактика педагогика назариясининг нисбатан мустақил қисми бўлиб, унда ўқитиш жараёнининг умумий қонуниятлари очиб берилади. дидактиканинг сўзма-сўз таржимаси «таълим назарияси» маъносини англатади. дидактика «юнонча» сўздан олинган бўлиб, «дидаcтиcос» - ўргатиш, ўқитиш маъносини билдиради. дидактика - таълим жараёни, мазмуни, қонуният ва тамойиллари, шакл, метод ва воситаларини илмий асослаб берувчи таълим назарияси, педагогиканинг алоҳида соҳаси. бу атамани немис педагоги в.ратке (1571-1635) фанга киритган, деб ҳисобланади. дидактика номи остида фанни назарий ва методологик асосларини тадқиқ қиладиган илмий фанни тушунди. дидактиканинг фундаментал илмий …
2 / 15
з? қандай ўқитамиз? қаерда ўқитамиз? каби саволларга жавоб изладилар. дидактика “нимага ўқитиш?”, “нимани ўқитиш?”, “қаерда ўқитиш?”, “қандай ўқитиш?” каби саволларга жавоб беради. ушбу ҳолатга асосан 1990 йилларнинг ўрталарида таълим соҳасига оид теориялар ва уларнинг асосчилари, ўша давр амалий дарслари ва ўқитиш тарихи, талқин қилиш кабилар бевосита таъсир кўрсатади. мен ўз ҳамкасбларимга қарата ўзида “ қандай ўқитиш” каби саволларга жавоб топиш имкониятига эга бўлган қўлланмалар аввал ҳам, хозир ҳам таълим жараёнида асосий устун бўлиб келган ва талабалар, изланувчиларга амалий маслаҳат кўрсата олган деб айта оламан. дидактиканинг объекти - ўсиб келаётган авлодга ижтимоий тажрибаларни, миллий ва умуминсоний маданиятни таркиб топтиришга йўналтирилган фаолиятнинг асосий тури ҳисобланган таълим беришдир. дидактиканинг предмети сифатида ўргатиш (ўқитувчи фаолияти) ва ўрганиш (ўқувчиларнинг билиш фаолияти), уларнинг ўзаро ҳаракати акс этади. ўқитиш жараёни педагогнинг ўргатувчилик фаолиятини ва ўқувчиларнинг махсус ташкил этилган билиш фаолиятини ўз ичига олади. шу ўринда бу жараёнларнинг таҳлилига эътибор қаратайлик. таълимда ўқитувчининг бошқарувчилик роли ўз касбининг ижтимоий …
3 / 15
айтсак, бутун ўқув жараёнини режалаштиради, ушбу жараёнда ўқувчилар билан биргаликдаги фаолиятни ташкил этади. ўқувчиларга қийинчиликларни енгиб ўтишда ёрдам беради ҳамда уларнинг билимларини ва бутун таълим жараёнини ташхис қилади. ўз навбатида ўқувчиларнинг фаолияти ўқув жараёнида ўрганишга, билим, кўникма ҳамда малакаларни эгаллашга, ўзини жамиятга фойдали фаолиятга тайёрлашга йўналтиради. таълим жараёнида ўқувчиларнинг фаолияти кўп қиррали йўналган ҳаракатни ифодалайди ва бу ҳаракат билишга доир вазифаларни ҳал қилишда уларга катта ёрдам беради. дидактика ва методика мустаҳкам алоқа ва ў заро боғ лиқликда жойлашади. дидактика ў қитишнинг умумий қонуниятларини ўрганади. аниқ бир предметни ўқтишнинг ўзига хос хусусиятлари хусусий методикаларда ишлаб чиқилади. дидактиканинг асосий категориялари. муайян фанга хос бўлган тушунчаларда инсоният томонидан ижтимоий тараққиёт жараёнида тўпланган билимлар акс этади. 1. дидактиканинг асосий категориялари қуйидагилардан иборат: ўргатиш, ўрганиш, ўқитиш, таълим, билим, кўникма, малака, компетенсия, мақсад, мазмун, ташкил этиш, шакл, метод, восита, натижа. ўргатиш - ўқитиш мақсадини амалга ошириш бўйича педагогнинг тартибланган фаолияти. ўрганиш - англаш, машқ қилиш, ва …
4 / 15
инг нимага қаратилганлиги, унинг кучлари келгусида қай йўсинда сафарбар этилиши. мазмун - ўқитиш жараёнида эгалланиши лозим бўлган илмий билим, амалий кўникма ва малакалар, фаолият, фикрлаш усуллари тизими. ташкил этиш - қўйилган мақсадни самарали амалга ошириш учун унга зарурий шаклни тақдим этадиган, аниқ мезонлар бўйича тартибланган дидактик жараён. шакл - ўқув жараёнининг ташқи ифодаси, унинг ички моҳияти, мантиғи, мазмуни учун қобиқ. метод - ў қитишнинг мақсад ва вазифаларига эришиш (амалга ошириш) йўли. восита - ўқув жараёнининг предметли қўллаб-қувватланиши, янги материални ўзлаштириш жараёнида ўқитувчи ва талабалар томонидан фойдаланиладиган объ ект. натижа - ўқув жараёнининг сўнгги маҳсули, белгиланган мақсадларнинг амалга ошганлик даражаси. 1. дидактиканинг асосий категориялари. 2. замонавий таълим парадигмалари. 3. ўқитиш жараёни моҳияти ва унинг вазифалари. 4. ўқитиш жараёни босқичлари. 5. ўқувчиларнинг билиш фаолияти ва унинг тузилиши. 6. таълим тамойиллари ва қонуниятлари. 3. замонавий таълим парадигмалари. парадигма (грекча, парадеигма) сўзининг ўзи кенг маънода турмуш ва фикрлашининг бирор соҳасининг фундаментал асосларини аниқлаб берувчи …
5 / 15
оёблигини асраш ва ривожлантириш, инсоннинг эркинликка эришиш механизми сифатида индивидуал шахсий танловни амалга оширишни ўзида намоён этиш, қилинган танлов учун жавобгарликни бўйнига олишда уларни амалга оширишнинг муҳим шартини кўради. шунинг учун шахснинг ривожланиши ва инсоннинг шаклланиши бошқалар билан ҳамжиҳатликда, ишонч, ошкоралик, севгига асосланган инсонпарвар муносабатларни ўрнатиш жараёнида содир бўлади. асосида таълимга янгича ёндашув ётадиган ғояларнинг ривожланишида психологлар ҳам муҳим ҳисса қўшишган: яқин зонадан ривожланиш ва инсон ривожланишида биргаликдаги фаолиятни роли ҳақидаги таълимот, шахснинг ҳаётий фаолиятдаги вазифалари, фикрий соҳа, инсоннинг рефлектив имкониятларининг ривожланиши, ўқув фаолияти жараёнида унинг психик ривожланиш қонуниятлари ҳақидаги тадқиқотлар, шулар жумласидандир. замонавий педагогик фанлардаги мақсадига (таълимий, тарбиявий), таълимнинг бош мақсади - маданиятга ёндашувга, ўқув-тарбия жараёни доирасида ҳал этиладиган вазифаларига, педагог ва талабалар орасидаги ўзаро таъсир этиш тавсифига кўра парадигмалар фарқланади. таълимнинг кенг тарқалган бешта парадигмаси мавжуд: анъанавий (билимга йўналтирилган парадигма); феноменологик (инсонпарварлик парадигмаси); ратсионалистик (бихевиористик, хулқ- атворга доир); технократик; эзотерик. анъанавий (билимга йўналтирилган) парадигма. билимга йўналтирилган парадигмада таълимнинг …

Want to read more?

Download all 15 pages for free via Telegram.

Download full file

About "didaktika - pedagogik ta'lim nazariyasi"

4-мавзу. дидактика - педагогик таълим назарияси. ўқитиш жараёни яхлит тизим сифатида режа: 1. дидактика педагогиканинг таркибий қисми сифатида. 2. дидактиканинг асосий категориялари. 3. замонавий таълим парадигмалари. 4. ўқитиш жараёни моҳияти ва унинг вазифалари. 5. ўқитиш жараёни босқичлари. 6. ўқувчиларнинг билиш фаолияти ва унинг тузилиши. 7. таълим қонуниятлари ва тамойиллари. таянч тушунчалар: дидактика, ўқитиш, ўқитиш жараёни, дидактиканинг асосий категориялари, таъ лим парадигмалари, таъ лим қонинуятлари, таълим тамойиллари. 1. дидактика педагогиканинг таркибий қисми сифатида. дидактика педагогика назариясининг нисбатан мустақил қисми бўлиб, унда ўқитиш жараёнининг умумий қонуниятлари очиб берилади. дидактиканинг сўзма-сўз таржимаси «таълим назарияси» маъносини англатади. дидактика...

This file contains 15 pages in DOC format (185.5 KB). To download "didaktika - pedagogik ta'lim nazariyasi", click the Telegram button on the left.

Tags: didaktika - pedagogik ta'lim na… DOC 15 pages Free download Telegram