ta'limning tashkiliy shakllari

DOC 14 pages 102.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
8.1-мавзу. таълимни ташкилий шакллари. режа: 1.таълимнинг ташкилий шаклларининг ривожланиши. 2. дарс – ўқув фаолиятини ташкил этишнинг асосий шакли. 3. дарсга турлари ва тузилиши. таянч иборалар! таълимнинг ташкилий шакллари, синф-дарс тизими, дарс тузилиши, дарс турлари, дарс шакллари, дарс босқичлари, заонавий дарс талаблари, дарсга тайёргарлик босқичлари. 1.таълимнинг ташкилий шаклларининг ривожланиши. таълим турлари ва уларнинг тавсифи. дидактик ғоялар (тизимлар) тарихий тараққиёт жараёнида янги ғоялар билан бойиб давр талабига мос келувчи тизимларга айланади. дидактик тизимлар таълим турларини тавсифлаш имконини беради. ибтидоий жамоа ва қулдорлик тузуми даврларида инсоният тараққиёти давомида орттирилган ҳаётий тажрибалар амалий ҳаракатлар ёрдамида ёш авлодга узатиб борилган бўлса, кейинчалик улар аниқ белгиланган жой ва айрим тоифа кишилар томонидан махсус ўқитила бошланди. ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражасига кўра ўқитиш мазмун-моҳияти, тузилиши ва мақсадига кўра турли кўриниш ва шаклларда ташкил этиб келинган. ўқитишнинг илк махсус тури қадимги юнон файласуфи суқрот (эр. ав. 469-399 йиллар) томонидан ташкил этилган саволларга жавоб топишдан иборат ўқитиш ҳисобланади. ўқитишнинг бу тури …
2 / 14
лаш)ни бошланғич мактабларда олганлар. догматик ўқитишда ўқувчиларнинг асосий фаолиятлари тинглаш, ўқиш, ёд олиш, эслаб қолиш ва матнни сўзма-сўз такрорлашдан иборат бўлган. олий таълим мадрасаларда берилган. мадрасаларда ўқитиш форс тилларида олиб борилган. талабалар мажбурий тарзда араб тилини ҳам ўрганганлар. ўқув режасига грамматика, қуръон, ҳадис, риторика, логика, метафизика, геология, адабиёт, ҳуқуқшунослик каби фанлар кирган. ўқитиш асосан оғзаки шаклда олиб борилган. бироқ талабалар фойдаланган ўқув адабиётлари аста-секин анча кўп қиррали, турли-туман бўлиб боради. мактаб таълими эркаклар учун мўлжалланган. аммо бадавлат оила қиз болани ўқитиш учун уйга ўқитувчини таклиф этган. догматик ўқитиш ўрнига аста-секин ўқув жараёнида кўргазмалиликни таъминлашга эътибор қаратилган. бунинг натижасида таълимнинг кўргазмали ўқитиш тури ривожланиб боради. узлуксиз таълим тизимида қуйидаги таълим турлари қўлланилади: мужассамлаштирилган таълим ўқув материалларини ўқувчиларнинг билиш хусусиятларига имкон қадар мослаштиришни ифодалайди. унга кўра машғулотлар яхлит мавзуни муайян қисмларга бўлиб ўзлаштирилишга йўналтирилади. ўқув материалларини бу тарзда ўзлаштириш билиш имкониятлари турлича бўлган талабалар томонидан мавзу моҳиятининг пухта англанишига ёрдам беради. методни …
3 / 14
компьютер варианти кўринишидаги ўқув материаллари билан таъминланадилар. ўқувчилар ўқув материалларини ўрганганларидан сўнг уларга назарий билимларини мустақил баҳолаш, уларни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган топшириқ (машқ)лар юборилади. ривожлантирувчи таълим талабаларнинг ички имкониятлари ва уларни рўёбга чиқаришга йўналтирилади. ушбу таълим турига кўра машғулотларда амалий тренинглардан кенг фойдаланилади. амалий тренинглар талабаларда педагогик билимларни самарали ўзлаштиришга ёрдам бериш билан бирга уларнинг имкониятлари тўла рўёбга чиқишини таъминлайди. ўқув машғулотларида ривожлантирувчи таълим элементи сифатида тақдимот методидан фойдаланиш ҳам кутилган натижаларни беради. бу метод талабаларда педагогик фаолиятни ташкил этишга нисбатан ижодий ёндашиш, ўз устида ишлаш, мустақил таълим олиш кўникмаларини ҳам ривожлантиради. тадқимот методидан семинар машғулотларда талабаларнинг билимларини баҳолаш мақсадида фойдаланиш мумкин. табақалаштирилган таълим ўқувчиларнинг лаёқати, қизиқиш ва қобилиятларини аниқлаш учун қулай шароитларни яратишга хизмат қилади. ўқувчиларга индивидуал равишда ўқув материалларини ўзлаштиришга имкон берадиган мазкур таълим турини қўллашда ҳам дтсда белгиланган меъёрдан кам бўлмаган бкм ўзлаштирилади. мустақил таълим ўқувчилар томонидан турли фанлар асосларининг мустақил ўзлаштирилишини назарда тутади. таълим тизимида мустақил …
4 / 14
ш ибтидоий жамиятда юзага келган. ёзув пайдо бўлиши билан қавм бошлиғи турли белгилар ёрдамида ўзининг тажрибаларини ёшларга ўргатган. ўқитувчи ва ўқувчининг бевосита ва индивидуал алоқасига мисол сифатида репетиторликни кўрсатиш мумкин. ўқишни ташкил этишнинг индивидуал шакли антик давр ва ўрта асрларда ягона усул бўлган, ундан баъзи мамлакатларда хviii асргача кенг фойдаланилиб келинган. фаол ўқитиш (ёки интерфаол таълим) таълим тизимида тобора оммалашаётган таълим тури саналади. у таълим субъектлари – ўқитувчи, ўқувчи ва ўқувчилар гуруҳи ўртасида юзага келувчи ҳамкорлик, қизғин баҳс-мунозалар, ўзаро фикр алмашиш имкониятига эгалик асосида ташкил этилади. шунингдек, ўқувчиларда эркин фикрлаш, шахсий қарашларини эркин ифодалаш, муаммоли вазиятлар ечимларини биргаликда излаш кўникма, малакаларини шакллантиради. интерфаол таълим жараёнида баҳс-мунозара, муаммоли вазият, тренинг, дебат, интервью, тақдимот намойиш ва ўйин технологияларидан мақсадли фойдаланиш кутилган натижани беради. муаммоли таълим замонавий таълим моҳиятини акс эттирувчи илғор пт ҳисобланади. ундан таълим амалиётида фойдаланиш талабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, илмий фаразларни илгари суриш, натижаларни асослаш ва маълум …
5 / 14
арида юзага келди. компьютерли таълим ўқитиш жараёнини махсус таълим дастурларига мувофиқ ташкил этилишини назарда тутади. ривожланган мамлакатларда компьютер хизматидан таълимда фойдаланишнинг кенг ривожланиши бу борадаги қуйидаги асосий йўналишларни аниқлашга имкон берди: ўқув фанлари бўйича ўзлаштириш самарадорлигини таъминлаш; идрок этиш қобилияти (қўйилган масалани ҳал этиш, мустақил фикрлаш, коммуникатив малакаларни эгаллаш (ахборотни тўплаш, анализ, синтез қилиш)ни ривожлантириш, у ёки бу кўникмани шакллантиришга имкон берувчи жараёнларга эътибор)ни кучайтириш. компьютерлардан автоматлаштирилган тест синовлари ўтказиш, баҳолаш ва бошқаришда кенг фойдаланилади, бу вақтни тежаш имконини беради, натижада педагогик жараённинг самарадорлиги ошади. сўнгги йилларда инновацион (янгилик киритиш) таълимни ташкил этишга алоҳида аҳамият берилмоқда. ушбу таълим ўзига хос хусусиятларга эга: 1) олдиндан кўра билиш, яъни ўқувчининг аввалги ва ҳозирги тажрибаси асосида ўқитиш эмас, балки уни узоқ келажакни мўлжаллашга ўргатишдан иборат бўлиб, ўқувчи ижтимоий ҳаёт ва касбий фаолиятда тахмин қилиш, кўзлаш, моделлаштириш ва лойиҳалаштиришни амалга ошира олиши зарур; 2) ўқувчининг ҳамкорликда таълим олиш ва муҳим қарорларни қабул қилиш (локал …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ta'limning tashkiliy shakllari"

8.1-мавзу. таълимни ташкилий шакллари. режа: 1.таълимнинг ташкилий шаклларининг ривожланиши. 2. дарс – ўқув фаолиятини ташкил этишнинг асосий шакли. 3. дарсга турлари ва тузилиши. таянч иборалар! таълимнинг ташкилий шакллари, синф-дарс тизими, дарс тузилиши, дарс турлари, дарс шакллари, дарс босқичлари, заонавий дарс талаблари, дарсга тайёргарлик босқичлари. 1.таълимнинг ташкилий шаклларининг ривожланиши. таълим турлари ва уларнинг тавсифи. дидактик ғоялар (тизимлар) тарихий тараққиёт жараёнида янги ғоялар билан бойиб давр талабига мос келувчи тизимларга айланади. дидактик тизимлар таълим турларини тавсифлаш имконини беради. ибтидоий жамоа ва қулдорлик тузуми даврларида инсоният тараққиёти давомида орттирилган ҳаётий тажрибалар амалий ҳаракатлар ёрдамида ёш авлодга узатиб борилган бўлса, к...

This file contains 14 pages in DOC format (102.0 KB). To download "ta'limning tashkiliy shakllari", click the Telegram button on the left.

Tags: ta'limning tashkiliy shakllari DOC 14 pages Free download Telegram