didaktika va ta'lim nazariyasi

DOC 24 pages 177.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 24
3-мавзу: дидактика таълим назарияси сифатида. таълим мазмуни, давлат таълим стандартлари. режа: 1. дидактиканинг предмети ва вазифалари. 2. дидактиканинг предмети, функциялари ва вазифаси. 3. замонавий педагогикада таълим парадигма (модели)лари. 6. таълим қонуниятлари ва тамойиллари. дидактика ҳақида тушунча. дидактиканинг предмети ва вазифалари. дидактиканинг ташкил топиши ва ривожланиши. таълим барча даврларда ҳам ижтимоий ҳодиса саналади. унинг ёрдамида шахс ва ижтимоий муҳитнинг ўзаро таъсири мустаҳкамланади. таълим шахс томонидан ижтимоий тажрибаларнинг ўзлаштирилиш жараёнини тезлаштиради, уни зарур кўникма ва малакалар билан қуроллантиради. бу тушунчани буюк чех педагоги ян амос коменский (1592-1670 йиллар) “буюк дидактика” (1657 йил) номли машҳур асарида тилга олади. айни ўринда педагог “дидактика бу фақат таълимгина эмас, балки тарбиялаш ҳам” эканлигини алоҳида қайд этади. дидактиканинг предмети, функциялари ва вазифаси. дидактика предметини аниқлаш бўйича турли қарашлар илгари сурилган. кўпчилик олимлар таълим объекти деб ўқитиш жараёнининг мақсади, мазмуни, қонуниятлари, методлари ва тамойилларини кўрсатадилар. дидактика таълимни ижтимоий тажрибани бериш воситаси сифатида эътироф этилади. таълимий фаолиятни ташкил этишда …
2 / 24
рнинг моҳиятини очиб бериш, ривожланиш тенденциялари ва келажагини аниқлашдан иборатдир. ўзлаштирилган назарий билимлар таълим амалиётини йўналтириш, таълимни жамият томонидан қўйилаётган ижтимоий талабларга мувофиқ такомиллаштиришга имкон беради. таълим мазмунини англаб олиш, таълим тамойиллари, таълим метод ва воситаларини қўллаш меъёрларини аниқлаш асосида дидактика амалий-меъёрий ҳамда ташкилий-технологик вазифани бажаради. дидактиканинг асосий категориялари ва дидактик тушунчалар тизими. муайян фанга хос бўлган тушунчаларда ижтимоий тараққиёт жараёнида тўпланган билимлар акс этади. мавжуд илмий тушунчалар икки асосий гуруҳга ажратилади: 1) фалсафий тушунчалар; 2) хусусий илмий, яъни, муайян фангагина хос бўлган тушунчалар. дидактика учун “умумий”, “алоҳида”, “моҳият”, “ҳодиса”, “қарама-қаршилик”, “боғлиқлик” каби фалсафий тушунчалар ҳам муҳим аҳамиятга эга. дидактикада қўлланиладиган умумий-илмий тушунчалар орасида “тизим”, “тузилма”, “вазифа”, “элемент” кабилар алоҳида ўрин тутади. педагогикага хос дидактик тушунчалар сирасига қуйидагилар киради: дидактиканинг асосий категориялари қуйидагилардан иборат: асосий дидактик категориялар сирасига таълимнинг дидактик тизими ва таълим технологияси каби тушунчаларни ҳам қайд этиш мумкин. дидактик назария (концепция)лар ва уларнинг фалсафий асослари. таълим жараёни психологик-педагогик …
3 / 24
атмалар тўплами бўлиб, у таълимнинг концептуал модели сифатида қўлланилади. айни вақтда таълимнинг қуйидаги парадигмалари кенг тарқалган: 1. анъанавий-консерватив парадигма (билим парадигмаси)га кўра таълимнинг асосий мақсади “қанчалик қийин бўлмасин билим олиш”. яъни ёш авлодга индивидуал ривожланиши ҳамда ижтимоий тартибни сақлаб қолишга ёрдам берувчи маданий меросларнинг муҳим элементлари – билим, кўникма ва малакалар, илғор ғоялар ва қадриятларни сақлаб қолиш, уларни ёшларга етказиш зарур деган ғоя илгари сурилади. 2. рационалистик (бихевиористик) парадигма негизида таълим мазмуни эмас, балки ўқувчилар томонидан турли билимларни ўзлаштирилишини таъминловчи самарали усуллари ётади. таълим муассасаларининг вазифаси ўқувчиларда маънавий-ахлоқий меъёрлар, ижтимоий талаблар ва кўзлаган мақсадларига мос келадиган хулқ-атвор кўникмаларини шакллантиришдан иборат. 3. гуманистик (феноменологик) парадигмага кўра таълим олувчи эркин шахс, ижтимоий муносабатлар субъекти сифатида ўзига хос ривожланиш имкониятларига эга. таълимнинг феноменологик (феномен юнонча “phainomenon” – ҳисобланган, яъни, машҳур, алоҳида нодир одам) модели ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олиб, уларнинг талаб ва қизиқишларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни кўзда тутади. гуманистик парадигма доирасида фаолият …
4 / 24
атта бойликдир”(. 4. эзотерик парадигма (юнонча “esoterikos” ички, сирли, яширин) моҳияти ҳақиқат абадий ва ўзгармас, доимий эканлигини таъкидлашдан иборат. парадигма тарафдорлари ҳақиқатни билиб бўлмаслиги, унга фақатгина фаҳмлаш асосида эришиш мумкинлигини таъкидлайдилар. 5. илмий-техник, технократик парадигманинг асосий мақсади амалиётни такомиллаштириш асосида таълим олувчиларга “аниқ” илмий билимларни бериш ва уларнинг ўзлаштирилишини таъминлашдир. билим - кучдир, шу боис шахс қиммати унинг ўрганиш, билим олиш, имкониятлари билан белгиланади. шахс муайян (ўртача, стандартлаштирилган) билим ёки хулқ-атвор эгаси бўлсагина қадрият сифатида эътироф этилади деган ғоя ушбу парадигманинг асосини ташкил этади. 6. ноинституционал парадигма таълимни ижтимоий институтлар, яъни, мактаб ва олий таълим муассасаларидан ташқарида ташкил этиш ғоясини илгари суради. бу таълим internet ва компьютерлар воситасида таълим дастурларига (масофадан ўқитиш) мувофиқ ўқитишни самарали дея ҳисоблайди. таълим жараёни яхлит тизим сифатида. таълим тушунчаси ва моҳияти. таълим тизимли билим олишнинг энг муҳим ва ишончли усулидир. таълимга икки томонлама алоқа (таълим олиш ва таълим бериш), шахсни ҳар томонлама ривожлантириш ва бошқа …
5 / 24
ғридан тўғри, бевосита ва нисбий муносабат( акс этади. таълим жараёнининг яхлит тизим сифатидаги тавсифи. таълим жараёнининг “яхлитлиги” “тизимлилиги” ва “мажмуавийлиги”ни бир хилда талқин этиш мумкин эмас. бироқ, таълим жараёнининг яхлитлиги унинг тизимлилиги билан узвий боғлиқ. таълим яхлит тизим сифатида кўплаб ўзаро боғлиқ қуйидаги элементларни ўз ичига олади: таълим мақсади, ўқув ахборотлари, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг таълимий фаолиятлари, унинг шакллари, педагогик мулоқот воситалари, шунингдек, таълим жараёнини бошқариш усуллари. таълим жараёни яхлит тизим сифатида қуйидагича намоён бўлади: таълим жараёнининг негизини ўқитувчи ва ўқувчиларнинг таълимий фаолиятлари ташкил этади. таълим функциялари. “функция” тушунчаси “таълим вазифалари” тушунчасига яқиндир. таълим функцияси таълим жараёни моҳиятини ифода этади, вазифаси эса таълимнинг компонентларидан бири ҳисобланади. дидактика (таълим жараёни)нинг қуйидаги учта функциясини ажратиб кўрсатади: таълим бериш, ривожлантириш ва тарбиялаш. таълим натижаси сифатида билимларнинг тўлалиги, чуқурлиги, тизимлилиги, англанганлиги, мустаҳкамлиги ва амалий хусусият касб этиши муҳимдир. бу каби ҳолатлар таълим жараёнининг методик жиҳатдан тўғри ташкил этилганлигини ифодалайди. таълим жараёнида ўқувчиларда улар томонидан ўзлаштирилган …

Want to read more?

Download all 24 pages for free via Telegram.

Download full file

About "didaktika va ta'lim nazariyasi"

3-мавзу: дидактика таълим назарияси сифатида. таълим мазмуни, давлат таълим стандартлари. режа: 1. дидактиканинг предмети ва вазифалари. 2. дидактиканинг предмети, функциялари ва вазифаси. 3. замонавий педагогикада таълим парадигма (модели)лари. 6. таълим қонуниятлари ва тамойиллари. дидактика ҳақида тушунча. дидактиканинг предмети ва вазифалари. дидактиканинг ташкил топиши ва ривожланиши. таълим барча даврларда ҳам ижтимоий ҳодиса саналади. унинг ёрдамида шахс ва ижтимоий муҳитнинг ўзаро таъсири мустаҳкамланади. таълим шахс томонидан ижтимоий тажрибаларнинг ўзлаштирилиш жараёнини тезлаштиради, уни зарур кўникма ва малакалар билан қуроллантиради. бу тушунчани буюк чех педагоги ян амос коменский (1592-1670 йиллар) “буюк дидактика” (1657 йил) номли машҳур асарида тилга олади. айни ўринда пед...

This file contains 24 pages in DOC format (177.0 KB). To download "didaktika va ta'lim nazariyasi", click the Telegram button on the left.

Tags: didaktika va ta'lim nazariyasi DOC 24 pages Free download Telegram