информатика фанлариниўқитишнинг асосий дидактик тамойиллари

PPT 32 стр. 5,8 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 32
кейс-стади 2-маъруза. информатика фанларини ўқитишнинг асосий дидактик тамойиллари * а.а.абдукадыров * режа: 1. илмийлик. 2. тизимли ва изчил баён қилиш. 3. тушунарлилик. 4. кўргазмалилик. 5. назарияни амалиёт билан боғлиқлиги. 6. билимларни мустаҳкам ўзлаштириш. 7. фаоллик. кунлардан бир кун кўл бўйида оч қолган бир киши балиқ тутиб турган донишмандга дуч келибди ва ундан қуйидагиларни сўрапти: «мен очман, менга ёрдам бер!». донишманд қуйидагича жавоб берибди: «мен сенга балиқ беришим мумкин, сен тез тўясан ва худди шундай яна оч қоласан ва мендан яна ёрдам сўрайсан. мен сенга қармоқ беришим мумкин, лекин у қачондир синиб қолиши мумкин, унда сен мени яна ëрдамга чақиришинг мумкин. мен сенга қармоқ ясашни ўргатишим мумкин, бу узоқ ва қийин, лекин кейинчалик мени ёрдамим керак бўлмай қолади. ўзингни … йўлингни танла». дидактика: дидактика - юн. didaktikos — ўргатувчи, таълим берувчи) дидактика — ўқитиш ва таълим, уларнинг мақсади, мазмуни, воситалари, ташкил этиш ҳақидаги фан. дидактика ёш авлодни «нимага ўқитиш», «нимани ўқитиш» …
2 / 32
лабалар орасида кўринмайдиган, пассив ва яширин мусобақа боради; машғулотлар мобайнида талабалар пассив рол ўйнайдилар; ўқитишнинг моҳияти – билимни бир томонлама узатишдан иборат. фаол метод талаба талаба талаба ўқитувчи методга хос ҳолатлар - ўқитувчи ва талабалар орасида мулоқот мавжуд; -талабалар дарснинг фаол ва ўқитувчи билан бир хил ҳуқуқдаги иштирокчиси; - дарс авторитар ўқитиш стили-дан фаол демократик стилига ўтади. интерфаол (ўзаро таъсир этиш) методи талаба талаба талаба ўқитувчи замонавий таълим моделига хос ҳолатлар ўқитиш технологиясининг марказида - талаба; ўқув фаолият асосида – ҳамкорликда ишлаш; ўқитиш жараёнида талаба фаол иштирокчи; технологиянинг моҳияти – талабаларнинг мустақил таълим олиш қобилиятларни ривожлантиришдан иборат. таълим табиати: таълим индивидуал характерга эга. таълим манбаларида (дарслик, кўргазмали қурол, ўқитув-чи нутқи) берилган билимлар аудиториядаги барча ўқувчилар учун бир хил бўлсада, уларни ўқувчилар турлича ўзлаштирадилар; таълим чегараланган. таълимда инсоният кашф этган билимлар ўзлаштирилади. билиш жараёни чексиздир. унда табиат, жамият ва инсон тафаккури қонуниятларининг ҳали ўрганилмаган қирралари кашф этиб борилади. ўқитувчи вазифалари: ўқувчилар …
3 / 32
тамойиллари қаторига кири-тилган ва киритилиб борилиши мумкин. тамойилларни киритилиши: а.коменский таълимда мослик, кўргазмалилик, изчиллик, к.в.елницкий онглилик, скворцова яккалантирилган ўқитиш, и.а.лашкарёва предмет-лараро алоқадорлик, с.м.михайлов тарихийлик, м.и.махмутов муаммолилик, в.оконь самарадорлик, ю.к.бабанский оптималлаштириш, с.м.риверс фаоллик, мослик, е.н.мединский ўқитувчининг роли, с.ражабов таълим ва тарбия бирлиги, и.т. огородников илмийлик ва м. а. данилов ғоявийлик, тарихийлик тамойилларини таклиф этган. а. коменский киритган дидактик тамойиллар: таълимда онглилик ва фаоллик; таълимда тизимлилик; таълимда табиий мослик; таьлимда пухта ўқитиш; таълимда кетма-кетлик; ўқитишда кургазмалилик; ўқитишда тақлид қилиш. а.п.пинкевич таклиф этган тамойиллар а.п.пинкевич яратган дидактик тамойиллари тизимида қуйидаги тамойиллар ўрин олган: таълимнинг ҳаёт билан боғликлиги; ўқув жараёнининг ижодий тусда бўлиши; таълимда мустақиллик. е.м.мединский тамойиллари е.м.мединский илгари сурган таълим тамойиллар: таълимда тизимлилик; таълимда онглилик; таълимда назариянинг амалиёт билан боғлиқлиги; таълимнинг тарбияловчилиги; таълимда ўқитувчининг етакчилик роли; таълимда техника тамойиллари. тамойиллар: н.г.казанский таълимда онглилик, кўрсатмалилик, кетма-кетлик тамойиллари аҳамиятини ёритиб берган. с.м.михайлов қуйидаги таълим тамойиллари тизимини таълим жараёнининг асосий дидактик тамойиллари деб таъкидлаган: таълимда кўргазмалилик …
4 / 32
тамойили. информатика таълимига оид асосий тамойилларнинг таснифи илмийлик тамойили: илмийлик ўрганилаётган масалаларни моҳиятига чуқур кириб бориш билан белгиланади. ўқувчиларга билимлар, маълумотлар тўғри бўлиб, замонавий фан назариясига мувофиқ келиши лозим. информатика – тез ривожланиб бораётган фан. кейинги ўн йил ичида информатикада жуда кўп янги тушунчалар, янги назариялар пайдо бўлди, янги компьютерлар ва қурилмалар яратилди. шунинг учун «информатика» ўқув курсининг мазмуни ва тузилиши доимо янгиланиб боради. «информатика» курси қанчалик элементар бўлмасин, у ҳар доим илмий бўлиши лозим. педагоглар илмийлик тамойилини амалга оширишнинг бир қатор қоидаларини ишлаб чиқишган. ўқувчиларни информатикадаги янгиликлар билан тизимли равишда хабардор қилиб бориш; замонавий илмий атамаларни қўллаш; ўқувчиларни кибернетика ва информатика соҳасидаги олимларнинг таржимаи ҳоли, уларнинг фан ривожига қўшган ҳиссалари билан таништиришдан кенг фойдаланиш; тарихий материаллардан фойдаланиш. тарихий материал яхши эслаб қолинади. демак, унинг ёрдамида информатиканинг ривожланиш тарихи, унинг асосий ғоя ва усулларини шакллантириш жараёнлари эслаб қолинади. улар кўз ўнгида информатика динамик ижодий яратувчанликда намоён бўлади. фан тарихи унинг …
5 / 32
ломаларнинг (мутафаккирларнинг) кибернетика, информатика ва дастурлаш ҳақидаги сўзлари. ўқувчиларда ватанпарварлик хислатларини шакллантириш мақсадида ўқувчиларни қадимий шарқдаги ал-хоразмий, беруний каби буюк олимларнинг илмий натижалари ҳақидаги материаллар билан таништириб бориш ниҳоятда фойдалидир. тизимли ва изчил баён қилиш информатика ўқувчилар олдида аниқ кетма-кетликда бериладиган билимлар мажмуасидан иборат бўлиши лозим. бу тамойилни амалиётда амалга оширилши: «информатика»да турли мавзулар ўзаро алоқаларини кўрсатувчи схема ва кластерлардан фойдаланиш; илгари ўзлаштирилган билимларни такрорлаш ва такомиллаштириш; илгариги материални янги материални тушунтириш учун етарли бўладиган даражада эсга олиш; янги материални ўтишда енгил, содда ва табиий алоқадаги маълумотлардан қочиш; ўқувчилар фикрини баён қилиш усул ва шаклни кузатиш; ҳар бир бўлим сўнгида умумлаштирувчи ва тизимлаштирувчи дарсларни ўтказиш; тушунарлилик тамойили: бу тамойил кўп йиллик ўқитиш амалиёти натижасида и/ч талаблардан келиб чиқади. ҳар хил илмий мазмунни баён қилишда ўқувчининг ёши, ривожланиши ва мавжуд вақт қатъий ҳисобга олиниши лозим. ўқувчига таълимнинг ҳар бир босқичда материалларни берилиши, унинг ривожланиши даражасига мос материални қамраб олиши ва ўзлаштирила …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 32 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "информатика фанлариниўқитишнинг асосий дидактик тамойиллари"

кейс-стади 2-маъруза. информатика фанларини ўқитишнинг асосий дидактик тамойиллари * а.а.абдукадыров * режа: 1. илмийлик. 2. тизимли ва изчил баён қилиш. 3. тушунарлилик. 4. кўргазмалилик. 5. назарияни амалиёт билан боғлиқлиги. 6. билимларни мустаҳкам ўзлаштириш. 7. фаоллик. кунлардан бир кун кўл бўйида оч қолган бир киши балиқ тутиб турган донишмандга дуч келибди ва ундан қуйидагиларни сўрапти: «мен очман, менга ёрдам бер!». донишманд қуйидагича жавоб берибди: «мен сенга балиқ беришим мумкин, сен тез тўясан ва худди шундай яна оч қоласан ва мендан яна ёрдам сўрайсан. мен сенга қармоқ беришим мумкин, лекин у қачондир синиб қолиши мумкин, унда сен мени яна ëрдамга чақиришинг мумкин. мен сенга қармоқ ясашни ўргатишим мумкин, бу узоқ ва қийин, лекин кейинчалик мени ёрдамим керак бўлмай қолади...

Этот файл содержит 32 стр. в формате PPT (5,8 МБ). Чтобы скачать "информатика фанлариниўқитишнинг асосий дидактик тамойиллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: информатика фанлариниўқитишнинг… PPT 32 стр. Бесплатная загрузка Telegram