таълим назарияси ва унинг турлари

PPT 17 sahifa 619,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 17
таълим назарияси (дидактика) режа 1. дидактика ва унинг тузилиши тўғрисида тушунча. 2. таълим мазмуни. 3. таълим принциплари ва методлари тўғрисида тушунча таълим назарияси ва унинг турлари режа: 1. таълим мазмуни. 1. дидактика ва унинг тузилиши тўғрисида тушунча. 3. таълим принциплари ва методлари тўғрисида тушунча 1. таълим мазмуни ўқув дастурида ўқув йили давомида ҳар қайси синфда алоҳида фанлар бўйича ўқувчиларга бериладиган илмий билим, кўникма ва малакаларнинг ҳажми белгилаб берилади. дастурда ҳар қайси ўқув фанларининг мазмуни изчиллик билан ёритилади ва маълум мавзулар орқали кўрсатилади. маълум мавзу юзасидан ўқувчи ўзлаштирилиши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар қисқача ифодалаб берилади. касб – ҳунар коллежлари дастурининг тузилиши уч бўлимдан иборат бўлиб, биринчи бўлимда мазкур дастурга амал қилиш юзасидан йўл – йўриқлар – қисқача уқтириш хати; иккинчи бўлимда – ўқув материалларининг мазмуни; учинчи бўлимда эса ўқувчиларнинг қўшимча равишда ўрганишлари лозим бўлган адабиётлар рўйхати берилади. дарслик ўқув жараёнининг зарур қисмидир. кўп вақтлардан бери у ўқитишнинг энг муҳим …
2 / 17
ерадиган давлат ҳужжатидир. дарслик – ўқувчиларнинг иккинчи «муаллими». чунки у, аввало, ўқувчи учун зарур қўлланмадир. ҳар бир ўқув фанининг мазмуни дарсликда батафсил ёритилади. дарслик тегишли фанга оид илмий билим асосларини дастурга ва дидактика талабларига мувофиқ равишда баён қилувчи китобдир. 2. дидактика ва унинг тузилиши тўғрисида тушунча. таълим жараёнини тасаввур қилар эканмиз, доимо кўз ўнгимизга икки киши – ўқитувчи ва ўқувчи келади. ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчилар фан чўққиларини эгаллайдилар: ўқиш – ёзишга топшириқлар, масалалар ечишга ўтадилар, мавзу бўйича хулосалар қилишга, ўз фикрларини асослаб бериш, таққослашни ўрганадилар. ўқитиш жараёнининг самарали бўлиши ҳам ўқувчиларга фаоллик, ҳамфикрликни талаб қилади. хусусан бугунги кунда оммавий ахборот воситаларининг кенгайишини, ҳаётимизга компьютер, интернет тармоқларининг кириб келиши ўқитувчидан жуда катта меҳнатни талаб қилади. бугунги ўқитувчи ўз фанини чуқур билиши билан бир қаторда ўқитишни замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил қила олиши даркор. демак, ўқитиш – билимлар, малакалар, кўникмалар ҳосил қилиш ва ўзлаштириш жараёнидир. ўқитишнинг асосий вазифаси – ёш авлодни билимлар билан …
3 / 17
аратайлик. таълимда ўқитувчининг бошқарувчилик роли ўз касбининг ижтимоий асосларидан келиб чиқиб, аждодларининг бой тажрибасини, инсониятнинг асрлар давомидаги билиш, меҳнат, мулоқот, умумий алоқалар, эстетик ҳамда ахлоқий қарашлар жараёнида қўлга киритган ютуқларни эгаллашни шарт қилиб қўяди. буларнинг барчаси ўқитувчининг таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи вазифаларини амалга оширишида ўз аксини топмоғи лозим. ана шу асосдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, таълим жараёнида ўқитувчи ўқувчиларига қўлга киритилган билимларни ўргатади. ўқув фаолиятида уларни кўникма ва малакалар билан қуроллантиради. шу билан бир пайтда у ўқувчиларда дунёқараш ва ахлоқ нормаларини ҳосил қилади, қизиқиш ва қобилиятларни шаклантиради, уларнинг билиш фаоллигини оширади. ўқитувчининг фаолияти ўқувчи шахсининг мақсадга мувофиқ шаклланишига катта имкониятлар очиб беради. янада аниқ қилиб айтсак, бутун ўқув жараёнини режалаштиради, ушбу жараёнда ўқувчилар билан биргаликдаги фаолиятни ташкил этади. ўқувчиларга қийинчиликларни енгиб ўтишда ёрдам беради ҳамда уларнинг билимларини ва бутун таълим жараёнини ташхис қилади. ўз навбатида ўқувчиларнинг фаолияти ўқув жараёнида ўрганишга, билим, кўникма ҳамда малакаларни эгаллашга, ўзини жамиятга фойдали фаолиятга тайёрлашга йўналтиради. …
4 / 17
моқда. ана шуларга асосланган ҳолда қуйидагича таълим қоидаларини кўрсатиб ўтиш мумкин: 1. таълимнинг илмий бўлиш қоидаси. 2. таълимнинг тизимли ва изчил бўлиш қоидаси. 3. таълимнинг тарбияловчилик характери 4. таълимда назариянинг амалиёт билан боғлиқлик қоидаси. 5. таълимда онглилик, фаоллик ва мустақиллик қоидаси. 6. таълимда кўрсатмалилик қоидаси. 7. таълим жараёнида ҳар қайси ўқувчига хос хусусиятларни ҳисобга олиш қоидаси. 8. таълимда илмий билим ва кўникма, малакаларни пухта, мустаҳкам ўзлаштириш қоидаси.. 9. таълим ва тарбиянинг бирлиги қоидаси. таълим методлари. ўқитиш методлари – ўқитувчи ва ўқувчиларнинг иш усулллари бўлиб, улар ёрдамида ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларни ўзлаштиришларига эришилади, уларнинг дунёқараши таркиб топтирилади ва қобилиятлари ривожлантирилади. таълим методлари. ўқитиш методлари маълум воситалар ёрдамида амалга оширилади. восита – маълум ўқитиш усулини амалга оширмоқ учун зарур бўлган ёрдамчи ўқув материаллари – асбоб, қурол, аппарат ва бошқа шу кабилардан фойдаланишдир ўкитишнинг ташкилий шакллари: замонавий ўқитиш тизимида ўқитишнинг янги педагогик технологияларини қўллаш билан бир қаторда, ўқитишнинг анъанавий – ташкилий шаклларидан …
5 / 17
ларнинг маълум билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш, талабаларда мутахассисликлари бўйича назарий билимлар билан бир қаторда амалий билимга эга бўлиш ҳамда уни тадбиқ қила олиш имкониятини яратади. чунки, талабалар амалий тажриба машғулотларида ўзларининг мутахассисликларига оид иш қуроллари ва бошқа воситалар билан танишиб, улардан қандай фойдаланишни ўрганадилар. шу билан бир қаторда санитария гигиена талаблари, техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш ва ишни тўғри ташкил қилишни ўзлаштирадилар адабиётлар: 1. педагогика. а.қ.мунаваров таҳрири остида. т., “ўқитувчи”, 1994 йил, 62-63 бетлар. 2. педагогика. и.н.решетен ва в.в.белорусова таҳрири остида. т., “ўқитувчи”, 1990 йил, 72-78-бетлар 3. криско в.г. психология и педагогика (схемы и комментарии). м. “владос”, 2001, стр 295-299. 4. педагогика. под ред. ю.к.бабанского. 2-е издание. дополненное и переработанное. м. “просвеҳение”, 1988 г. стр-324-239. 5. подласый и.п. педагогика. в 2-х книгах. 1-часть. м. “владос” 1999 г, стр-291-316. 6. современный словарь по педагогике. сост. рапоцевич е.с. м. “современное слово”, 2001 г. стр-181-184. www.pedagog.uz www.ziyonet.uz

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 17 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"таълим назарияси ва унинг турлари" haqida

таълим назарияси (дидактика) режа 1. дидактика ва унинг тузилиши тўғрисида тушунча. 2. таълим мазмуни. 3. таълим принциплари ва методлари тўғрисида тушунча таълим назарияси ва унинг турлари режа: 1. таълим мазмуни. 1. дидактика ва унинг тузилиши тўғрисида тушунча. 3. таълим принциплари ва методлари тўғрисида тушунча 1. таълим мазмуни ўқув дастурида ўқув йили давомида ҳар қайси синфда алоҳида фанлар бўйича ўқувчиларга бериладиган илмий билим, кўникма ва малакаларнинг ҳажми белгилаб берилади. дастурда ҳар қайси ўқув фанларининг мазмуни изчиллик билан ёритилади ва маълум мавзулар орқали кўрсатилади. маълум мавзу юзасидан ўқувчи ўзлаштирилиши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар қисқача ифодалаб берилади. касб – ҳунар коллежлари дастурининг тузилиши уч бўлимдан иборат бўлиб, биринчи бўлимд...

Bu fayl PPT formatida 17 sahifadan iborat (619,0 KB). "таълим назарияси ва унинг турлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: таълим назарияси ва унинг турла… PPT 17 sahifa Bepul yuklash Telegram