ўрта денгиз буйи ва олд осиё тоғлари

DOC 107.0 KB Free download

Page preview (4 pages)

Scroll down 👇
1
1404132534_51320.doc ўрта денгиз буйи ва олд осиё тоғлари евросиё ва африканинг ўрта денгиз соҳилларида жойлашган ўлкаларнинг табиий ва маданий ландшафтлари бир хилдир. бу табиатнинг ва одам хўжалик фаолияти шароитининг жуда катта территорияда бир хиллиги географлар томонидан жуда қадмдан қайд қилинган ва географияга ўрта денгиз бўйи тушунчасининг киритилишига сабаб бўлган. ўрта денгиз бўйи табиий шароитининг хусусиятлари ва ўзига хослиги, биринчи навбатда, ёзи қуруқ, қиши сернам келадиган субтропик иқлимга боғлиқдир. иқлимнинг бу типи ер шарининг ҳеч бир жойида ўрта денгиз бўйидагичалик кенг территорияда ҳукмрон эмас ва бунчалик аниқ ифодаланмаган, шунинг учун ҳам бу иқлим типи ўрта денгиз иқлими деб ном олган. иқлимнинг хусусиятига боғлиқ равишда ўзига хос тупроқ ҳосил қилиш жараёни ва жигар ранг тупроқларнинг махсус генетик типи вужудга келган. ёзги қурғоқчиликка яхши мослашиб олган ўсимликларнинг махсус типи (қаттиқ баргли доимий яшил ўрмон ва бутазорлар) ҳам ўрта денгиз типли иқлим билан боғлиқдир. бу ўсимлик типи ҳам ўрта денгиз типли ўсимлик деб аталади. …
2
иб юборган. ғарбий қисми корсика ва сардиния ороллари орқали ажралган. шарқроқда эса бу ороллар билан апеннин ярим ороли ва сицилия оралиғида чуқурлиги 3330 м дан ортиқ бўлган тиррен денгизи ботиғи жойлашган. апеннин ва болқон ярим ороллари оралиғида саёз адриатика денгизи мавжуд. жануброқда, иония денгизи ботиғида энг катта чуқурлик-5121 м аниқланган. болқон ярим оролидан шарқда бу ярим орол билан кичик осиё оралиғида кўпдан-кўп ороллари бўлган эгей денгизи бор. дарданелл бўғози, мормар денгизи ва боофор бўғози ўрта денгизни қора денгиз билан боғлайди. ўрта денгизни атлантика океани билан боғлайдиган тор гибралтар бўғозида сув ости остонаси бўлиб, бу ерда чуқурлик бор-йўғи 300 м га етади. ўрта денгиз бўйи гидрологик режимининг асосий хусусияти унинг океандан ажралиб турганлиги, субтропик минтақада жойлашганлигч ва oijhm характерига боғлиқдир. йиллик ёғин миқдори жуда кам ва оқим нисбатан оз бўлгани ҳолда денгиз устида сув илийди ҳамда кучли даражада буғланади. шундай қилиб, денгизга тушган ёғин ва дарё сувлари буғланган сув ўрнини қопламайди, …
3
жанубда +17, +18°с атрофида, адриатиканинг шимолий қисмида эса +6, +7°с гач.а пасаяди ва чуқурдаги сувга нисбатан анча совуқ бўлади. қишда ўрта денгизнинг жанубий қисми устидан атлантика ҳавоси олиб келадиган циклонлар ўтади. нисбатан илиқ жуда катта сув массаси евросиёнинг жануби-ғарбий қирғоқлари яқинида субтропик минтақанинг тинч океан бўйи секторидаги шароитдан анча фарқ қилувчи ўзига хос қишки шароитни вужудга келтиради. ўрта денгиз соҳилида ёки унинг яқинида евросиёнинг қадимий маданий давлатлари ташкил топган. уларнинг аҳолиси деҳқончилик билан шуғулланиб, минг йиллар давомида табиатга таъсир кўрсатган ва уни ўзгартирган. иккинчи томондан, бу ўлка аҳолисининг хўжалик фаолияти қадимдан денгиз билан жуда боғланган бўлган. денгиз ўз бойликлари билан миллионлаб кишиларни боқади. денгиз кемачилиги ҳам, афтидан, ўрта денгиз ҳавзасида вужудга келган, унинг қирғоқларида қадимги дунё, ўрта асрлар ва ҳозирги замоннинг йирик денгиз портлари ҳамда савдо шаҳарлари пайдо бўлган. янги ўлкаларни кашф этиш ва тадқиқ қилиш учун узоқ-узоқларга уюштирилган кўп экспедициялар шу ердан бошланган. ҳозирги вақтда муҳим халқаро йўллар, шу …
4
тициклонининг шарқий чеккасидан эсиб, континентал тропик ҳаво олиб келади. бу тоғликларда, айниқса уларнинг ички қисмида қурғоқчил бўлиши ва юқори температуралар ана шу ҳаво билан боғлиқдир. қишда мўътадил кенгликлар фронтининг эрон тармоғи тоғликларни кесиб ўтади ва у билан боғлиқ бўлган циклон фаолияти ёғин ёғишига сабаб бўлади. лекин тоғликларнинг материк ичкарисида жойлашганлиги ва тоғ-котловина рельефи қишки шароитларни ўрта денгиз бўйидагидан катта фарқ қилишига сабаб бўлади: ғарбий тоғ тизмаларининг фақат шамолга рўпара ёнбағирларигагина ёғин кўп тушади. шарққа борган сари, айниқса ички платоларда, ёғин камайиб ва қиш қаттиқ бўлиб боради. олд осиё тоғликлари флористик ва зоогеографик районлаштиришда ўрта денгиз бўйига киради. уларнинг флораси ва айниқса фаунаси ўрта денгиз бўйининг фауна ва флораси билан кўпгина умумийликларга эга, лекин уларда ғарбдан шарққа томон кучайиб борадиган аридликнинг белгилари мавжуддир. олд осиё тоғликлари доирасида воҳа деҳқончилиги билан бирга қадимги маданият марказлари таркиб топган. жуда катта ўрта денгиз бўйи-олд осиё региони табиатининг вужудга келиш ва ривожланиш тарихининг умумийлиги, шунингдек, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўрта денгиз буйи ва олд осиё тоғлари"

1404132534_51320.doc ўрта денгиз буйи ва олд осиё тоғлари евросиё ва африканинг ўрта денгиз соҳилларида жойлашган ўлкаларнинг табиий ва маданий ландшафтлари бир хилдир. бу табиатнинг ва одам хўжалик фаолияти шароитининг жуда катта территорияда бир хиллиги географлар томонидан жуда қадмдан қайд қилинган ва географияга ўрта денгиз бўйи тушунчасининг киритилишига сабаб бўлган. ўрта денгиз бўйи табиий шароитининг хусусиятлари ва ўзига хослиги, биринчи навбатда, ёзи қуруқ, қиши сернам келадиган субтропик иқлимга боғлиқдир. иқлимнинг бу типи ер шарининг ҳеч бир жойида ўрта денгиз бўйидагичалик кенг территорияда ҳукмрон эмас ва бунчалик аниқ ифодаланмаган, шунинг учун ҳам бу иқлим типи ўрта денгиз иқлими деб ном олган. иқлимнинг хусусиятига боғлиқ равишда ўзига хос тупроқ ҳосил қилиш жараёни ва ж...

DOC format, 107.0 KB. To download "ўрта денгиз буйи ва олд осиё тоғлари", click the Telegram button on the left.