осиёнинг иклими ва ички сувлари

DOC 68.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1350548901_16467.doc осиёнинг иқлими ва ички сувлари www.arxiv.uz осиёнинг иқлими ва ички сувлари р е ж а: 1. осиё иқлимининг ҳосил бўлиши. 2. иқлим минтақалари. 3. ички сувлари. осиёнинг шимолий ярим шардаги барча географик кенгликларда жойлашганлиги унинг ер юзасига қуёшдан келадиган иссиқликнинг турли миқдорда тушишига сабаб бўлади. чунончи, қуёш радиациясининг умумий миқдори экваторда йилига хар бир см2 майдонда 140--160 к кал ни ташкил этади. осиё устидаги ҳаво массаларининг циркуляцияси юқори ҳамда паст босим марказларининг мавсумий жойлашишига боғлиқдир. қиш вақтида материк устидаги атмосфера босимининг энг муҳим маркази ер шарида қишки иқлимий марказларнинг энг қудратли маркази хисобланган осиё антициклонидир. бу антициклондан ҳамма томонга совуқ ва қуруқ континентал мўтадил ҳаво тарқалиб, бир неча тармоқ ҳосил қилади. осиёнинг жануби-шарқида қишда совуқ қуруқлик билан илиқ океан ўртасида ҳаво босимининг жуда катта грдаиенти ву-жудга келадики, у қуруқликдан денгизга эсувчи, кучи ва йуналиши барқарор бўлган ҳаво оқимларининг, яъни қишки континентал муссоннинг вужудга келишига сабаб бўлади. тинч океанининг шимолий …
2
олд осиё депрессияси деб аталади. бу босим маркази томонга ҳинд океанидан нам ҳаво эсиб ҳинд муссонини ҳосил қилади.ҳинд океани устидаги жанубий тропик антициклони бу муссонни кучайишига сабаб бўлади. бу муссон шамоллари жанубий ва жануби-шарқий осиё устида ҳукмронлик қилади, ғарбий покистон ва ражасханда арабистон ва эрондан континентал ҳавонинг депрессияга тортилишидан қурғоқчил иқлим шаклланади. марказий осиё устида паст босим вужудга келади, лекин қатор тоғ тизмалари бу ерга ҳинд ва тинч океанларидан ҳаво массаларини кириб келишига йўл қўймайди. шарқий осиёга гавайи антициклонининг ғарбий чеккасидан денгиз тропик ҳавоси кириб келади. кичик осий ва левант (сурия, исроил, ливан) соҳиллари азор максимуми таъсирида қолади ва иқлимнинг қуруқ ва иссиқ бўлишига сабаб бўлади. осиё иқлимининг қарор топишида, унинг чўллари иқлимининг, хусусан баланд тоғ тизмалари ва берк тоғлар иқлимининг, шакилланишида рельеф жуда катта роль ўйнайди. юқорида қайд қилиб ўтилганидек, марказий осиё иқлимининг арид иқлим эканлигига кўп жиҳатдан унинг океанлардан узоқлиги ва орографик жиҳатдан берк хавза эканлиги сабаб бўлган. …
3
континентда қуйидаги иқлим типларини ажратиб кўрсатиш мумкин. экваториал минтақа. бу минтақада йил бўйи экватор ҳавоси ҳукмрон, ёғин йил бўйи бир текисда ёғади, конвектив ёғинлар ёғиб туради, ҳарорат йил бўйи бир ҳилда, илиқ фаслда t0 27-280 c, салқин фаслда 25-260 с, намлик кўп. субэкваториал минтақа (экваториал муссонлар иқлими). бу минтақада экватор ва тропик ҳавоси мавсумлар бўйича алмашиб туради. ёғин мавсумий, асосан ёз ва кузда ёғади, қуруқ мавсум қиш ва бахор (май-июнгача), энг иссиқ фасл баҳор t0 +400 с ва ундан баланд (жакобободда +52,80 с), ёғин рельефга боғлиқ ҳолда тушади (черрапунжида 12666 мм, ҳинд дарёсининг юқори оқимида 81 мм). тропик (пассат иқлими) минтақа. йил давомида континентал тропик ҳавоси ҳукмрон, ҳаво доимо қуруқ, илиқ, ёзда иссиқ. суткалик амплитуда ката, ёғин кўп жойларда 100 мм дан кам, тоғларда бир оз кўпроқ (400-1000 мм). субтропик минтақа. бу минтақада бир нечта иқлим типлари мавжуд. ғарбда ўрта денгиз бўйи субтропик иқлим типии ҳукмрон. бу иқлим типида ёғин …
4
лик қилади. қиш совуқ, қуруқ, ёз илиқ, озроқ ёмғирли бўлади. намлик етишмайди. ички сувлари. осиё учун дарёларнинг мавжудлиги қуруқлик майдонининг ғоят катталиги билан боғлиқдир. айни вақтда материкнинг иқлими турли жойларда турлича бўлганлигидан дарёлар режими ва уларнинг тўйиниш типлари хилма-хилдир. осиё йиллик оқим ўртача хажмининг катталиги жиҳатидан бошқа материклар орасида биринчи ўринни эгаллайди. бу материкнинг ер юзасидан океанларга хар йили 12850 км.куб. сув оқиб тушади, бу микдор дунё ўртача йиллик оқимининг 1/3 қисмига яқинини ташкил этади. осиё майдонининг ғоят катта эканлиги, алоҳида районларнинг географик ўрни сабаблигина эмас, тоғ-котловина рельефи туфайли ҳам вужудга келувчи кескин иқлимий фарқлар сабабли оқим материк ҳароратда ниҳоятда нотекис тақсимлангандир. асосий сувайригичларнинг катта қисми тоғ тизмаларига тўғри келади, лекин уларнинг айрим қисмлари монголия, жунғориянинг баланд текисликлари ва марказий тибетнинг тоғликлари орқали ўтади. дарёнинг номи узунлиги, км ҳавзаси минг км.кв янцзи меконг ҳинд брахмапутра ганг фрот хуанхэ енисей обь лена амур сирдарё 5800 4500 3180 2900 2700 2700 4670 …
5
ирманинг калта дарёлари мавсумий ёмғир сувларидан тўйинади, лекин ёғин сувларидан тўйинади, лекин ёғин тушиши режимига қараб, уларнинг максимал сув сарфи даври баъзи районларда ёз ойларида, бошқа районларда эса куз ойларида бошланади. ганг дарёси бош хималай тизмасидаги музликлардан бошланади. гангнинг кўпдан-кўп ирмоқлари унга кўп сув келтириб қуяди. ганг дарёси тоғдан чиққан жойда ёзги муссон даврида ҳамда хималай тоғларидаги муз ва қор эрийдиган вақтда кенг тошади. бу дарё қуйилиш жойида брахмапутра билан бирга кенг дельта ҳосил қилади. режими хусусиятларига қараб шарқий осиёдаги дарёлар икки типга: амур ва хитой типларига бўлинади. амур типидаги дарёларга россиянинг узоқ шарқининг жанубий қисмидаги ҳамма шимоли-шарқий хитойдаги ёзги оқимга эга бўлган, ёмғирдан ва қисман қор сувидан тўйинадиган дарёлар киради. хитой типига кирувчи дарёлар учун ҳам ёзги оқим катта аҳамиятга эга. шу билан бирга шарқий хитойда ва япониянинг субтропик районларида қиш амур хавзасидагига қараганда анча илиқ келади. шу сабабли дарёлар музламайди, лекин буғланиш миқдори ёздаги каби кўп бўлади: бу …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "осиёнинг иклими ва ички сувлари"

1350548901_16467.doc осиёнинг иқлими ва ички сувлари www.arxiv.uz осиёнинг иқлими ва ички сувлари р е ж а: 1. осиё иқлимининг ҳосил бўлиши. 2. иқлим минтақалари. 3. ички сувлари. осиёнинг шимолий ярим шардаги барча географик кенгликларда жойлашганлиги унинг ер юзасига қуёшдан келадиган иссиқликнинг турли миқдорда тушишига сабаб бўлади. чунончи, қуёш радиациясининг умумий миқдори экваторда йилига хар бир см2 майдонда 140--160 к кал ни ташкил этади. осиё устидаги ҳаво массаларининг циркуляцияси юқори ҳамда паст босим марказларининг мавсумий жойлашишига боғлиқдир. қиш вақтида материк устидаги атмосфера босимининг энг муҳим маркази ер шарида қишки иқлимий марказларнинг энг қудратли маркази хисобланган осиё антициклонидир. бу антициклондан ҳамма томонга совуқ ва қуруқ континентал мўтадил ҳаво т...

DOC format, 68.0 KB. To download "осиёнинг иклими ва ички сувлари", click the Telegram button on the left.