шимолий америка материгининг табиий географик ўлкалари

DOC 111,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350456047_15577.doc шимолий америка материгининг табиий географик ўлкалари р е ж а: 1. гренландия. 2. канада арктика архипелаги. 3. лаврентий ясси тоғлиги. 4. марказий текисликлар 5. буюк текисликар 6. аппалачи тоғлари. 7. қирғоқ пасттекисликлари. 8. аляска кордильераси. 9. канада кордильераси. 10. ақш қордильераси тоғлари. 11. мексика кордильераси. гренландия дунёдаги энг катта орол. унинг майдони 2176 минг км. кв. бундан 1800 минг км. кв. қисми ёки худуднинг 84% музликлар билан қопланган. қуруқликнинг муз босмаган қисмлари асосан жануби – ғарбий, шимолий ва шимолий-шарқий қирғоқларида учрайди. қирғоқларнинг табиий шароити деярли ҳамма жойда арктиканинг юқори географик кенгликларидаги каби нихоятда қаттиқ. муз қалқони яхлит массив шаклида бўлиб юзаси жуда қия, деярли ясси ва қирғоқлардан орол марказига томон аста – секин кўтарила боради. бу ерда музнинг баландлиги 3300 м га етади. муз қалқони 67°30 шимолий кенгликдан шимолда ва 66° шимолий кенгликдан жанубда жойлашган ва бир-бирига қўшилиб кетган иккита гумбаздан иборат. музнинг қалинлиги 3,5 км, хажми 2,7 млн. …
2
гади. бу ёғинларнинг ҳаммаси қор бўлиб тушади. музлик юзасида тушган қор аста-секин ўзгаради ва фирн ҳамда музликка айланади. музликни марказий балан қисмларида муз чеккаларига қараб аста-секин оқади. муз қалқони чеккаларидан тор музлик тиллари бошланиб, океаннинг тропик водийларига етиб боради. бундай музликларни харакат тезлиги суткасига 20-40 м га етади, музликнинг силжиши натижасида жуда чуқур ва хавфли ёриқлар ҳосил бўлади. хар йили гренландия қирғоқлари яқинида асосан оролнинг ғарбида 10-15 мингга яқин айсберг ҳосил бўлади. музликнинг асосий қисми эришга ва буғланишга сарф бўлади. муз қалқонининг йиллик баланси тахминан қуйидагича: қор тўпланиши - 425-446 км. куб қор ва музнинг сарф бўлиши - 295-315 км. куб айсберглар тарзида сарф бўлган муз - 115-215 км. куб жами сарф бўлган қор ва муз - 445-530 км. куб бу муълумотлардан кўринадики, муз қалқони деярли ўзгармайди ёки бир оз қисқариб боради. қирғоқларнинг иқлимига океан оқимлари ҳам анчагина таъсир кўрсатади. ғарбий гренландия иқлими оқим ўраб турадиган жанубий ғарбий гренландия иқлими …
3
йдо бўлади. канада арктика архипелаги ер шаридаги энг катта архипелаглардан биридир. унинг ороллари умумий майдони 1,3 млн. км 2 дан ортади. бу оролларнинг энг йириклари баффин ери (512 минг км2), виктория (208 минг км2), элсмир (200 минг км.кв) оролларидир. оролларнинг кўпчилиги материкнинг айрим қисмларидан иборат, улар яқин геологик ўтмишдагина материкдан ажралиб қолган. табиий шароитига кўра жанубий ва ғарбий ороллар материкнинг шимолий қисмларига, шимолий шарқий ороллар эса гренландиянинг шимолий қисмига ўхшаб кетади. архипелагнинг геологик тузилиши ва рельефининг таркиб топиш тарихи сўнгги йиллардагина умумий тарзда ўрганилган. жанубий ороллар шимолий америка платформасининг бир қисмидан иборат. яқинда ўтқазилган тадқиқотлар бу тоғларнинг геологик жихатдан мураккаб тузилганлигини кўрсатди. улар тошкўмир, мезозой ва қуйи учламчи даврнинг дисклокацияланган чўкинди жинсларидан таркиб топган. кейинчалик тез-тез трансгрессиялар бўлиб турган ва улар денгиз террасаларини вужудга келтирган. бу террасалар кўпгина оролларда 200 м гача баландликда, элсмир оролида эса хатто 330 м баландликда ҳам учрайди. террасаларнинг вужудга келиши неотектоник харакатлар билан ҳам боғлиқ, …
4
клари, баланд ясси тоғларда эса муз гумбазлари учрайди. шельф музликларининг кенглиги деярли 20 км ва қалинлиги бир неча ўн метрлаб бўлади. унинг чекка қисмларидан йирик муз ороллари узилиб чиқади ва шимолий муз океанининг марказий қисмларида сузиб юради. тундрадаги икки ёки уч ярусли ўсимлик туркумлари асосан йирик ғарбий ороллари нинг ички қисмларида тарқалган. архипелагнинг хайвонот дунёси ҳам умуман олганда, ўсимлик қоплами каби, бой эмас. ороллар хайвонлар турига бойлиги жихатидан эмас, балки хайвонлар сонининг кўплиги билан характерланади. архипелагнинг минерал ресурслари яхши ўрганилмаган ва улардан деярли фойдаланилмайди. қазилма бойликлардан кўнғир кўмир, лигнит, мис конлари борлиги маълум. архипелаг нефть конлари кўп деб хисобланади. лаврентий ясси тоғлиги - бу худуд геологик тузилиши ҳамда, қисман, рельефига кўра бир-биридан фарқ қиладиган, шу билан бирга кўпгина умумий хусуиятларга эга бўлган бир қанча районларни ўз ичига олади. лаврентий ясси тоғлиги канада қалқонининг асосий қисмидир. у узоқ вақт давомида кўтарилган ва субаэраль аль эрозия таъсирида бўлган. лаврентий ясси тоғлиги табиий …
5
муз океани сохилларида бор-йўғи 40-50 кун давом этса, жанубда 160 кунгача чўзилади. аксинча, гудзон қўлтиғидан ғарбдаги жойлар иқлими кескин континентал бўлиб, қиш қаттиқ келади ва океандан узоқлашган сари ёз нисбатан илиқ бўлади. агар тупроқни яхши намлаб турадиган доимий музлоқ ерлар бўлмаганда эди, кордильера тоғларидан шарқдаги худудларни қурғоқчил дейиш мумкин бўлар эди: чунки бу ерда йилига бор-йўғи 250-300 мм ёғин тушади. ясси тоғликнинг сув энергияси запаслари ҳам катта, бироқ хозирги вақтда канада қалқонидаги кўплаб қазиб олинаётган рудалар-полиметаллар, темир, уран, олтин ва бошқалар энг катта қийматга эгадир. марказий текисликларни табиий шароитига кўра европа текислигига ўхшатиш мумкин. уларнинг айниқса геологик тузилиши, рельефи, қисман иқлими ва тупроқ-ўсимлик қоплами кўпроқ ўхшайди. хар иккала текислик геологик тарихининг бир хил босқичларини бошдан кечирган; бу геологик босқичларда кристал фундамент, кенг, қия синеклиза ва антеклизалар тарзида дислокацияланган қалин чўкинди жинслар қатламлари ҳамда герцин бурмали структурали вужудга келган. хар иккала худудни ҳам тўртламчи давр музликлари босиб, улар табиатнинг барча хусусиятларида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"шимолий америка материгининг табиий географик ўлкалари" haqida

1350456047_15577.doc шимолий америка материгининг табиий географик ўлкалари р е ж а: 1. гренландия. 2. канада арктика архипелаги. 3. лаврентий ясси тоғлиги. 4. марказий текисликлар 5. буюк текисликар 6. аппалачи тоғлари. 7. қирғоқ пасттекисликлари. 8. аляска кордильераси. 9. канада кордильераси. 10. ақш қордильераси тоғлари. 11. мексика кордильераси. гренландия дунёдаги энг катта орол. унинг майдони 2176 минг км. кв. бундан 1800 минг км. кв. қисми ёки худуднинг 84% музликлар билан қопланган. қуруқликнинг муз босмаган қисмлари асосан жануби – ғарбий, шимолий ва шимолий-шарқий қирғоқларида учрайди. қирғоқларнинг табиий шароити деярли ҳамма жойда арктиканинг юқори географик кенгликларидаги каби нихоятда қаттиқ. муз қалқони яхлит массив шаклида бўлиб юзаси жуда қия, деярли ясси ва қирғоқлардан...

DOC format, 111,0 KB. "шимолий америка материгининг табиий географик ўлкалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.