европанинг шаклланиш тарихи. рельефи. фойдали казилмалари

DOC 96,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350711790_18327.doc www.arxiv.uz eвропанинг шаклланиш тарихи, рельефи, фойдали қазилмалари режа: 1. евросиё материгига умумий таъриф. 2. европанинг шакилланиш тарихи. 3. рельефи ва геологик тузилиши. 4. фойдали қазилмалари. ер шари ахолисининг ярмидан ортиғи яшайдиган ва планетамиздаги энг катта қуруқлик массиви бўлмиш евросиё материгини тўрт океан шимолий муз океани, атлантика океани, тинч океани ва хинд океани ўраб олган бўлиб, у экватор билан 77° шим. кенглик орасида жойлашган. материкнинг чекка нуқталари - челюскин бурни (77° 43 ш.к.). пиай бурни (1°16 ш.к.). рока бурни (9°34 г.у.) ва дежнёв бурнидир (169° 40 ғ.у.). у шимолдан жанубга 8 минг км га, ғарбдан шарқка 16 минг км га чўзилган. евросиёга киритиладиган баъзи ороллар бу материкдан анча олисда жойлашган. шпицберген, франц иосиф ери ва северная земля ороллари 80° ш.к. дан шимолга кириб борган. малайя архипелагидаги ороллар эса жанубий ярим шарда 11° ш.к. гача тушиб келган. атлантика океанидаги азор ороллари 28° ғ.у. дадир. оролларнинг умумий майдони 2,75 млн. км2, евросиёнинг …
2
жойи 6000 м дан ортади. материк саёзлигидан шимолда шимолий муз океани бир қанча чуқур сув ости сойликларига бўлиниб кетган: бу сойликларни бир-биридан ажратиб турган сув ости тизмаларида бир группа материк ороллари-шпицберген, франц-иосиф ери ва бошқалар жойлашган. баъзи ороллар 80° ш.к. дан шимолдадир. шимолий муз океанини тинч океанидан сув ости баландликлари ажратиб туради, бу баландликлар устида чуқурлиги 50 м гача бўлган беринг буғози жойлашган. евросиёнинг шарқий қирғоқларини тинч океан сувлари ювиб туради, бу океан бутун дунё океанининг ярмини ташкил этади. тинч океанининг ғарбий қирғоқлари нихоятда ўйилиб кетганлиги ва оролларнинг жуда кўплиги билан ажралиб туради. деярли меридионал йўналган қатор ороллар ва ярим ороллар бир-бирига туташ чекка денгизлар системасини океандан ажратиб туради, чунончи, камчатка ярим ороли ва курил ороллари охота денгизини, япон ороллари ва корея ярим ороли япон денгизини очиқ океандан ажратиб туради. материк, корея ярим ороли ва рюкю ороллари ўртасида материк саёзлигида сариқ денгиз билан шарқий хитой денгизи жойлашган: хиндихитой, филиппин ва …
3
рқда зонд оролларининг жанубий сохиллари яқинидан энг чуқур жойи 7430 м бўлган букилмалар полосаси ўтади. океаннинг катта қисмида 3000-5000 м ли чуқурликлар устун туради. евросиё қирғоқлари яқинидаги энг катта сув ости сойлиги арабистон сойлигидир. 2. хозирги евросиё ўрнида табиат ривожланишининг кембрийгача бўлган босқичида учта жуда катта платформа области бўлган. булар европа, сибирь ва хитой платформаларидир. жануброкда, асосан шимолий тропикдан жанубда, бундан ҳам олдинроқ жуда катта гондвана суперплатформаси вужудга келган. платформалар орасида геосинклинал минтақалар бўлган. учта шимолий платформадан жанубда альп-химолай геосинклинал минтақа чўзилиб кетган. бу геосинклинал хозирги хорижий европанинг кўп қисмини эгаллаган ва жануби-шарқка томон давом этиб, шимолий платформаларни гондванадан ажратиб туради. шимолдан ўнгга урал-тяншань, монголия-охота ва каледон геосинклинал областлари келиб туташган. бу платформалар шимолий платформаларни бир-биридан ажратиб турган. жануби-шарқда альп-химолай геосинклинал минтақа меридионал йўналишда чўзилган ғарбий тинч океан геосинклинал минтақа билан қўшилган. бу минтақа эса тинч океан геосинклинал халқасини бир қисмидан иборат бўлган. 3. тектоник тузилиши ва рельефининг асосий хусусиятлари. …
4
гдр, гфр нинг шимолий қисмлари ҳамда голландиянинг деярли ҳамма қисмини ўз ичига олувчи ўрта европа қатламли текислиги тўғри келади. бу барча районлар максимал музланиш, қисман эса сўнгги музланиш чегараси ичида жойлашган бўлиб, бу хол унинг рельефида акс этган. балтика кристалли қалқонининг қаттиқ заминли текислиги музланиш марказида жойлашган бўлиб, неоген-антропогенди интенсив равишда парчаланиб кетган, у музлик эрозияси-экзарацияси рельефи шаклларининг устун туриши билан характерланади. хитой платформаси доирасида токембрий фундаментида бурмали палахсани ва палахсали тоғлар ҳам тарқалган бўлиб, улар қадимги фундаментнинг ботиқларида жойлашган паст акумулятив текисликлар ёки платолар билан алмашиниб туради. эпиплатформадаги ўртача баландликдаги тоғ массивларига шаньдун ярим ороли ёки шимолий кореядаги тоғлар, паст акумулятив текисликка - марказий манчжурия ёки шимолий хитой текисликлари: баланд платога - ордос мисол бўла олади. қашқар сойлигининг (ботиғининг) асосида чуқур чўккан тарим массиви ётади. евросиё материгининг катта-катта майдонлари палеозой эрасида ҳосил бўлган бурмали тоғлардан иборат бўлиб, улар структураларининг нихоятда хилма-хиллиги ҳамда мезо-кайнозойдаги ривожланиш тафовутлари билан ажралиб туради. марказий …
5
бий ва жанубий қисмларининг эса парчаланганлиги, океан хавзаларининг таъсири, орографисининг мураккаблиги евросиё иқлим шароитининг нихоятда хилма-хиллигига олиб келган. совуқ ва қуриқ континентал ҳаво осиё максимумининг шимолий ва шарқий чеккаси бўйлиб, бу вактда илиқрок бўлган тинч океанига томон эсади, тинч океан устида эса паст босим области-шимолий тинч океан минимуми ривожланади. осиёнинг жанубий қисми қишда пассат циркуляцияси тасирида бўлади. шимолда январнинг ўртача харорати - 20-25°с га тенг. осиёнинг қишда пассат шамоллари таъсирида бўлган жанубий ярим оролларида ҳам қуруқ об-ҳаво устун туради. ёзда евросиёдаги ва океанларнинг унга қушни районларидаги метеорологик шароит анча ўзгаради. осиё максимуми тугаб, қизиб кетган материк устида паст босим қарор топади ва бу паст босимнинг берк марказлари хинд дарёси хавзаси ва форс қўлтиғи сохилида жойлашади. арабистон ярим оролининг катта қисми учун ҳам ёзнинг қуруқ келиши ва ҳаво хароратининг юқорилиги характерлидир, ярим орол шимолий атлантика максимумидан келувчи шимоли-шарқий пассатлар таъсиридадир. ички сувлари - оролларни ҳам қўшиб хисоблаганда, евросиё худудида ҳосил бўладиган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"европанинг шаклланиш тарихи. рельефи. фойдали казилмалари" haqida

1350711790_18327.doc www.arxiv.uz eвропанинг шаклланиш тарихи, рельефи, фойдали қазилмалари режа: 1. евросиё материгига умумий таъриф. 2. европанинг шакилланиш тарихи. 3. рельефи ва геологик тузилиши. 4. фойдали қазилмалари. ер шари ахолисининг ярмидан ортиғи яшайдиган ва планетамиздаги энг катта қуруқлик массиви бўлмиш евросиё материгини тўрт океан шимолий муз океани, атлантика океани, тинч океани ва хинд океани ўраб олган бўлиб, у экватор билан 77° шим. кенглик орасида жойлашган. материкнинг чекка нуқталари - челюскин бурни (77° 43 ш.к.). пиай бурни (1°16 ш.к.). рока бурни (9°34 г.у.) ва дежнёв бурнидир (169° 40 ғ.у.). у шимолдан жанубга 8 минг км га, ғарбдан шарқка 16 минг км га чўзилган. евросиёга киритиладиган баъзи ороллар бу материкдан анча олисда жойлашган. шпицберген, франц иосиф ...

DOC format, 96,0 KB. "европанинг шаклланиш тарихи. рельефи. фойдали казилмалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.