хорижий евросиёнинг фойдали казилмалари

DOC 179.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404131293_51241.doc хорижий евросиёнинг фойдали қазилмалари европа платформаси хорижий европада скандинавия ярим оролининг шарқий қисми билан финландияда жойлашган балтика қалқонидан ҳамда асосий қисми совет иттифоқида жойлашган ўлканинг ғарбий чеккасидан ташкил топган. рельефда унга швеция билан финландиянинг замини қаттиқ текисликлари ва ясси тоғликлари, шунингдек ютландия ва дания ороллари, польша, гфр нинг шимолий қисмлари ҳамда голландиянинг деярли ҳамма қисмини ўз ичига олувчи ўрта европа қатламли текислиги тўғри келади. бу барча районлар максимал музланиш, қисман эса сўнгги музланиш чегараси ичида жойлашган бўлиб, бу ҳол унинг рельефида акс этган. балтика кристалли қалқонининг қаттиқ заминли текислиги музланиш марказида жойлашган бўлиб, неоген-антропогенда интенсив равишда парчаланиб кетган, у музлик экзарацияси рельефи шаклларининг устун туриши билан характерланади. балтика қалқонининг чекка қисмида ва ўрта европа текислигида музлик аккумуляцияси рельефи шакллари-чекка мореналар, озлар ва бошқалар тарқалган бўлиб, улар морфоструктура устини қоплаб ётади. балтика денгизи билан шимолий денгиз соҳилларида музланишлардан кенинги трансгрессия натижасида ҳосил бўлган аккумулятив текисликлар жойлашган. хитой платформаси доирасида токембрий …
2
рим оролида эса, бу рельеф типига ғарбий, қисман эса шарқий гат тоғлари тўғри келади. ҳиндистоннинг қолган қисмлари қаттиқ фундаментли (денуданион) текисликлардан иборат. фундамент юзасида бўр ва палеоген даврларида оқиб чиққан базальт қоплами ҳосил бўлган шимоли-ғарбидагина зинапоясимон траппали платолар тарқалган. арабистон платформасининг шарқий ва жанубий қисмлари қалин чўкиндн жинслар билан қопланган бўлиб, бу районлардаги асосий рельеф типи горизонтал ва қия текисликлар ҳамда платолардир. бу платформа областларининг қуйи географик кенгликларда жойлашганлиги ва ривожланиш хусусиятлари улар доирасида флювиал ва арид морфоскульптуранинг кенг тарқалишига сабаб бўлган; шуниси ҳам борки, айрим районларда (масалан, арабистон ярим оролида) плювиал даврлардан сақланиб қолган қадимги флювиал рельеф шакллари ҳозирги арид морфоскульптура рельефи шакллари билан ёнмаён учрайди. евросиёнинг қадимги платформаларида фойдали қазилмаларнинг катта запаслари тўпланган. бу ердаги архей ва протерозой структуралари учун темир, марганец, хром (скандинавия ва ҳиндистон ярим ороллари), шунингдек, баъзи рангдор ва нодир металлар (мис, кобальт) характерлидир. ҳиндистон плат-формасининг ер бағрида олтин, олмос ва қимматбаҳо тошлар бор. платформа …
3
опанинг шимоли ва ўрта қисмида, шунигдек, марказий ҳамда шарқий осиёда тарқалган. бу территорияларда ҳам тоғ рельефи, ҳам текислик рельефи тарқалган. ер юзасининг шаклланишида қайта-қайта рўй берган текисланиш ва аккумуляция процесслари, шунингдек, неоген-антропоген босқичидаги турлича намоён бўлган тектоник активлашув процесси катта роль ўйнаган. европада каледон бурмали тоғлари ўрнида вужудга келган скандинавия тоғлиги ва британия оролларидаги тоғлар анча катта тоғлардир. пиреней ярим оролидаги галисия массиви ҳамда иберия ва кантабрия тоғлари рельефининг мураккаблиги ҳам улардан қолишмайди. британия оролларидан то ўрта польшагача давом этган ёшарган (қайта кўтарилган) ўрта европа тоғлари рельефи ҳам ниҳоятда хилма-хил. бу ерда тектоник активлик турли даражада рўй берганлиги сабабли ҳозирги рельеф учун инверсион характердаги унча баланд бўлмаган массивлар (бретань қирлари, карнуэлл ярим оролидаги массивлар, силезия қирлари), нисбатан кичик майдонни эгалловчи палахса тоғлар (гарц, рудали тоғлар, судет тоғлари, вогеза тоғлари, шварцвальд, марказий массивнинг кўп қисми ва бошқалар) ясси тоғликлар ҳосил қилувчи баландга кўтарилган пенепленлар (рейн сланец тоғлари, марказий массивнинг шимолий қисми) …
4
н қатламқатлам аккумулятив ясси текислик рельефи характерлидир. унча катта бўлмаган аккумулятив текисликлар чўкмалар (вогеза тоғлари билан шварцвальд орасидаги юқори рейн текислиги, марказий массив билан альп тоғлари орасидаги қуйи рона водийси)дан иборатдир. осиёдаги палеозойда ҳосил бўлган бурмали тоғлар неоген-антропоген, яъни (неотектоник) босқичда айниқса интенсив актив ҳаракатлар таъсирига учраган. натижада марказий осиёнинг қайта ёшарган (эпиплатформа типидаги) бурмали-палахсали ва палахсали баланд ҳамда энг баланд тоғлари (монголия олтойи, тяншань, куньлунь ва унинг шимолий тармоқлари-олтинтоғ билан наньшань) пайдо бўлган. уларнинг ўртача баландлиги 3000 м дан 4500 м гача бўлиб, айрим тоғ тепаларининг баландлиги 6000 м ва ҳатто 7000 м дан ортади. улар рельефида қадимги текисланган юзаларнинг турлича баландликка кўтарилган қисмлари сақланиб қолган. узилмалар ҳосил қилган ёнбағирлар тикдир. тектоник ва эрозион парчаланиш натижасида тоғлар орасида сойликлар ёки кенг бўйлама водийлар ҳоснл бўлган. қирраси яққол акс этган жуда узун тизмалар одатда учрамайди. 4000 м дан баландда қадимги ва ҳозирги тоғ-гляциал ва нивал рельеф шакллари кенг тарқалган. хэнтэй …
5
ларига бойдир. герцин босқичида пайдо бўлган тоғ олди букилмаларида жуда катта тошкўмир конлари бор (хорижий европадаги силезия, рур ҳавзалари ва бошқа ҳавзалар, шимоли-шарқий хитойдаги коплар). евросиёнинг жанубий ва жануби-шарқий қисмлари тектоник структураси жиҳатидан мезокайнозой бурмали тоғлари зонасига киради. ҳиндихитойнинг катта қисми (малакка ярим ороли ҳам шунга киради), тибет тоғлигининг жанубий чеккаси ва қорақуруммезозой бурмаланишида пайдо бўлган тоғлардан иборат бўлиб, неоген-антропоген даврида актив неотектоник ҳаракатлар таъсирида бўлган. бу ҳаракатлар қорақурумда ҳамда тибетнинг жанубида энг кучли рўй берган. бу тоғлар ер шаридаги энг улкан тоғли ўлка-баланд осиё системасига киради. баланд осиё антропоген бошидаёқ ниҳоятда юқорига кўтарилиб қолган ҳамда ҳозирги вақтда ҳам кўтарилаётган тоғларни ўз ичига олади. ҳиндихитойнинг шимолий ва шарқий қисмларида ҳамда малакка ярим оролида мезозойда рўй берган бурмаланиш, ер пўстининг энг янги давридаги кўтарилиш ва узилишлари ўртача баландликдаги бурадали-палахсали тоғларнинг тарқалишига сабаб бўлган. тоғ тизмалари орасида жойлашган шань тоғлиги, аннам тизмасининг бир қисми ва камбоджа пасттекислиги жанубда ёши бирмунча қадимий бўлган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "хорижий евросиёнинг фойдали казилмалари"

1404131293_51241.doc хорижий евросиёнинг фойдали қазилмалари европа платформаси хорижий европада скандинавия ярим оролининг шарқий қисми билан финландияда жойлашган балтика қалқонидан ҳамда асосий қисми совет иттифоқида жойлашган ўлканинг ғарбий чеккасидан ташкил топган. рельефда унга швеция билан финландиянинг замини қаттиқ текисликлари ва ясси тоғликлари, шунингдек ютландия ва дания ороллари, польша, гфр нинг шимолий қисмлари ҳамда голландиянинг деярли ҳамма қисмини ўз ичига олувчи ўрта европа қатламли текислиги тўғри келади. бу барча районлар максимал музланиш, қисман эса сўнгги музланиш чегараси ичида жойлашган бўлиб, бу ҳол унинг рельефида акс этган. балтика кристалли қалқонининг қаттиқ заминли текислиги музланиш марказида жойлашган бўлиб, неоген-антропогенда интенсив равишда парчалан...

DOC format, 179.5 KB. To download "хорижий евросиёнинг фойдали казилмалари", click the Telegram button on the left.