ўзбекистон ҳудудининг геологик тузилиши фойдали қазилмалари ва сейсмиклиги

DOCX 802,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1502531976_68809.docx ўзбекистон ҳудудининг геологик тузилиши фойдали қазилмалари ва сейсмиклиги режа: 1. стратиграфияси ва литологияси. 2. тектоникаси. 3. республика ҳудудида табиатнинг ривожланиш босқичлари ва рельефининг вужудга келиши. 4. ўзбекистон ҳудудининг сейсмиклиги. 5. фойдали қазилмалари. стратиграфияси ва литологияси. ўзбекистоннинг геологик тузилиши жуда мураккаб, унинг ҳудудида протерозой эрасидан то тўртламчи давргача ҳосил бўлган чўкинди, магматик ва метаморфик тоғ жинслари мажмуи учрайди. протерозой ва полеозой тоғ жинслари бурмаланган ва жуда кўп ёриқлар билан парчалаб юборилган. тоғли ҳудудларда, қолдиқ тоғларда бу тоғ жинслари ер юзасига чиқади, турон плитасининг текисликларида ва тоғлар орасидаги ботиқларда эса бу жинслар катта чуқурликларда ётади ва устини мезозой ва қайнозойнинг чўкинди тоғ жинслари қоплаган. протеразой ётқизиқлари ўзбекистонда писком тоғ тизмасида, ҳисор тоғ тизмасининг жануби- ғарбий тармоқларида ва марказий қизилқумда борлиги аниқланган. бу ётқизиқлар писком тоғ тизмасида гнейслардан (350 м), ҳисорда гнейслардан, кристаллашган сланецлардан, марказий қизилқумда асосан сланецлардан, гнейслардан, доломитлардан ташкил топган. уларнинг қалинлиги 3000-3500 метрга боради. палеозой ётқизиқлари туркуми асосан антикли …
2
еозой гуруҳи ётқизиқлари ичида катта майдонни эгаллайди ва ётқизиқларининг ранг-баранглиги билан ажралиб туради. улар, масалан, чотқол-қурама, туркистон ва ҳисор тоғ тизмаларида, шунингдек нурота тоғларида алевролитлар, қумтошлар, сланецлар, оҳактошлар, доломитлар, мармарлар, конгломератларнинг аралашмасидан ташкил топган бўлиб, қатламининг қалинлиги 3000 метрга боради. девон даври ётқизиқлари чотқол-қурама, зирбулоқ-зиёвуддин, марказий қизилқум, султонувайс тоғларида кенг тарқалган бўлиб, асосан карбонатли жинслар-доломит, оҳактош, мармар ва қаттиқ мергеллардан ташкил топган.қатламининг қалинлиги 3500 метргача боради. тошкўмир даври ётқизиқларининг литологик таркиби жуда ҳам хилма-хил ва қопламининг қалинлиги 4500-5000м бўлиб, оҳактошлар, доломитлар, мергеллар, кремнийли сланецлар ва бошқа ётқизиқлардан иборат, улар қатламлари ўзаро алмашиниб туради. баланд тоғли ҳудудларда тошкўмир даври ётқизиқлари оҳактошнинг қалин қатламларидан иборат. унда бокситнинг юпқа қатламлари ва линзалари учрайди. чотқол, қурама, туркистон ва олой тизмаларида бу давр ётқизиқлари қалин бўлиб, 4500 метргача боради. пермь ётқизиқларининг чотқол, қурама, ҳисор ва бошқа тоғ тизмаларида, шунингдек сурхондарё ва амударё ботиқларида тарқалганлиги аниқланган. улар асосан конгломератлар, қумтошлар, алевролитлардан иборат бўлиб, ораларида оҳактошлар, порфирлар, …
3
ё ва устюртда гилли-қумоқли, ғарбий ўзбекистонда аргелитлардан ташкил топган бўлиб, қалинлиги 100-300 метргача боради. бўр даври ётқизиқлари ўзбекистоннинг деярли ҳамма ерида ажратилган ва уларнинг таркиби хилма-хилдир. кайнозой туркумига кирувчи палеоген, неоген ва тўртламчи давр ётқизиқлари ўзбекистонда кенг тарқалган. палеоген ўз навбатида палеоцен, эоцен ва олигоцен ётқизиқларидан ташкил топган. палеоцен ётқизиқлари қумтош, гил, алевролит, оҳактошлардан иборат, қалинлиги устюртда 50 метргача боради. ҳисор тизмасининг жануби-ғарбий тармоқларида эса қатламлари қалинлиги 160 метргача бориб, у оҳактошлар ва доломитлардан иборат. эоцен ётқизиқлари устюртда, қуйи амударёда қумтош ва оҳактошлардан (қалинлиги 2-25м), қизилқумда, тошкент атрофида асосан гиллардан (1-30м), фарғона водийсида гипслашган гиллардан ва қумлардан иборат. олигоцен ётқизиқлари эоценга нисбатан камроқ ҳудудларда аниқланган бўлиб, асосан гиллардан, қумтошлардан алевролитлардан иборат бўлиб, қалинлиги 10 дан 150 метргача етади. неоген ётқизиқлари ўзбекистонда кенг тарқалган. устюртда қумтошлар, гиллар, алевролитлар, қумлар, оҳактошлар ва мергеллардан иборат қатламлар ҳосил қилган. қалинлиги 75 метргача боради. қизилқумда неоген ётқизиқлари анча қалин (150 м) бўлиб, гиллардан иборат. ҳисорнинг …
4
опган бўлиб, тоғ этакларида кенг тарқалган. делювиал ётқизиқлар асосан чақиқ жинслардан, лёссимон гиллардан иборат бўлиб, тоғлар ён бағриларида, дарё водийларида тарқалган. ўзбекистон ҳудудидаги тўртламчи давр ётқизиқлари ю.а.скворцов, ғ.а.мовлонов ва бошқалар томонидан стратиграфик бўлиниш схемасига кўра 4та комплексга-нанай, тошкент, мирзачўл, сирдарё комплексларига ажратилган. 1.нанай комплекси q1-қуйи тўртламчи давр ётқизиқлари асосан катта харсанг тошлардан, шағаллардан, конгломератлардан ташкил топган бўлиб, устидан лёссимон жинслар билан қопланган. нанай комплекси ётқизиқларининг қалинлиги ботиқларда 600 метргача боради. 2.тошкент комплекси q2-ўрта тўртламчи давр ётқизиқлари лёссимон жинслардан иборат бўлиб, унинг тубида шағал тошлар ётади. умумий қалинлиги 350 метргача боради. 3.мирзачўл комплекси q3-юқори тўртламчи давр ётқизиқлари тоғ тизмаларида 20-30 м, текисликларда 40 метр ва ундан кўпроқ бўлиб, асосан лёссимон жинслардан таркиб топган, қатламида қум, майда шағал ва шағаллар учрайди. бу қатлам туби шағаллардан таркиб топган. 4.сирдарё комплекси q4-ҳозирги давр ётқизиқлари тоғларда ҳам, текисликларда ҳам кенг тарқалган. чотқол-қурама тоғ массивида ва ҳисорнинг жануби-ғарбий тармоқларида бу ётқизиқлар билан қайирдан ташқари қайр усти …
5
арказий қизилқум туркистон нурота, зиёвуддин-зирабулоқ чотқол-қурама, султонувайс нанай тошкент сирдарё, пермь. сайёҳ олимлар: ю.а.скворцов, ғ.а.мовлонов. тектоникаси. ўзбекистон ҳудуди тектоник тузилишининг ўзига хослиги, ер пўстининг қалинлигига ва ер юзасининг тузилишига кўра тектоник жараёнларнинг кечиши кескин фарқ қилувчи 2 та тектоник ўлкага ажратилади. 1. ороген (тоғли) ўлка. 2. текислик-платформа ўлкаси. ўзбекистоннинг ороген (тоғли)-яъни жанубий, шарқий ва марказий қисмлари неоген ва тўртламчи даврларда тектоник ҳаракатнинг ишини бошидан кечирганлиги учун платформадан кейин ҳосил бўлган ороген ўлка киритилади. у ҳар хил катта-кичикликдаги тектоник тузилмалардан иборат. буларнинг асосийлари чотқол-қурама, нурота-олой, ҳисор-зарафшон системаларидаги тоғ тизмалари, афғон-тожик ботиғининг шимоли-ғарбий қисми, қизилқум қолдиқ тоғлари ҳамда тошкент ёни ёки тоғ олди ботиғи, зарафшон,фарғона ботиқлари ҳисобланади. текислик-платформа ўлкаси ўзбекистоннинг ғарбида жойлашган ва унга сирдарё синеклизасининг(ер пўстининг платформадаги сал букилган ботиқ қисми) жануби, амударё гемисинеклизасининг (ботиғининг) шимоли-шарқий қаноти, олий ва жанубий устюрт синеклизалари ҳамда марказий устюрт тепаликлари киради ва буларнинг ҳаммаси турон плитасининг бир қисми ҳисобланади. бу плитанинг палеозой фундаменти ер бетидан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистон ҳудудининг геологик тузилиши фойдали қазилмалари ва сейсмиклиги" haqida

1502531976_68809.docx ўзбекистон ҳудудининг геологик тузилиши фойдали қазилмалари ва сейсмиклиги режа: 1. стратиграфияси ва литологияси. 2. тектоникаси. 3. республика ҳудудида табиатнинг ривожланиш босқичлари ва рельефининг вужудга келиши. 4. ўзбекистон ҳудудининг сейсмиклиги. 5. фойдали қазилмалари. стратиграфияси ва литологияси. ўзбекистоннинг геологик тузилиши жуда мураккаб, унинг ҳудудида протерозой эрасидан то тўртламчи давргача ҳосил бўлган чўкинди, магматик ва метаморфик тоғ жинслари мажмуи учрайди. протерозой ва полеозой тоғ жинслари бурмаланган ва жуда кўп ёриқлар билан парчалаб юборилган. тоғли ҳудудларда, қолдиқ тоғларда бу тоғ жинслари ер юзасига чиқади, турон плитасининг текисликларида ва тоғлар орасидаги ботиқларда эса бу жинслар катта чуқурликларда ётади ва устини мезозой ва...

DOCX format, 802,9 KB. "ўзбекистон ҳудудининг геологик тузилиши фойдали қазилмалари ва сейсмиклиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.