хондиза маъдан майдонидаги ёнғоқлик конининг геологик тузилиши ва маъдандорлиги

DOCX 5,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
маъдан майдонидаги ён.docx «хондиза маъдан майдонидаги ёнғоқлик конининг геологик тузилиши ва маъдандорлиги» мавзусидаги битирув малакавий иши мундарижа кириш умумий қисм i-боб ҳудуднинг умумий геологик тузилиши............................................ i.1 ҳудуднинг физик-географик шароити................................. i.2 ҳудуднинг геологик ўрганилиш тарихи.................................................... i.3 стратиграфия............................................................................................... i.4 магматизм..................................................................................................... i.5 тектоника...................................................................................................... i.6 худуднинг гидрогеологияси....................................................................... i.7 фойдали қазилмалари.................................................................................. махсус қисм ii-боб хондиза маъданли майдонидаги ёнғоқлик конининг геологик тузулиши............................................................................................................... iii-боб ёнғоқлик конида тарқалган тоғ жинсларнинг маъдандорлиги.. iv-боб ёнғоқлик конининг минералогик хусусиятлари............................. v-боб хулоса.................................................................................................................... фойдаланилган адабиётлар рўйхати............................................................. кириш ўзбекистон минерал хом ашё базасини кенгайтиришга қаратилган дозарб вазифалар қаторига тоғ-маъданли районларда топилган конларни хар томонлама чуқур ўргашаниш, уларни ҳосил бўлиш жарёнлари, менералогияси, геокимёсини тадқиқ этишдан, ва шулар асносида олинган маълумотлар бўйича янги маъдан намёонларини қидириб топиш вазифалари туради. мазкур битирув малакавий иш ёнғоқлик кони бўйича олинган материаллар ва маълумотлар асосида тайёрланди. ишнинг мақсади – ёнғоқ
2
лик конининг геологик тузилиши, унинг ўзига хос хусусиятлари, фойдали қазилмалари, конда тарқалган тоғ жинсларининг маъдандорлиги, маъдан таналарининг ҳосил бўлишида унга таъсир этувчи баъзи омиллар хамда коннинг генезисини ёритиб беришдир. шу билан бирга кондаги сульфид минералларининг тўлиқ тавсифини ёритишдир. ишни тайёрлашда асосий вазифалар қилиб қуйидагилар белгиланди: 1. хондиза маъданли майдони бўйича дастлаб ўтказилган илмий, амалий тақиқотлар ҳисоботлари ва нашр этилган маълумотлар тўплаш. тўпланган маълумотлар асосида малакавий ишининг умумий қисмини тайёрлаш. 2. амалиёт майдони бўлмиш ёнғоқлик конининг геологик харитасини, стратеграфик устунини ва маълум йўналиш бўйича геологик кесмасини тайёрлаш. 3. амалиёт майдонида тўпланган маълумотларни кузатув натижалари, схематик чизмалар, фотосуратларни таҳлил этиш ва умумлаштириш. 4. амалиётда тўпланган намуналарни лабаратория шароитида ўрганиш. 5. барча ўтказилган таҳлил ва тадқиқотлар асосида малакавий ишининг махсус қисмини тайёрлаш. хондиза геолого-қидирув экспедициясида ўтилди. амалиётда ишлаб чиқариш ташкилоти томонидан бириктирилган мураббий ёрдамида ёнғоқлик конининг геологик тузилиши, тоғ жинсларининг турлари улар ёшлари, маъданли жинслар бўйича маълумотлар олинди. бундан ташқари участкада олиб борилаётган …
3
қисми илмий раҳбарим наврузов с.сҳамда кафедра мудири қ.а.раманович маслаҳатларига ва кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ёздим, бунда менга ўзининг қимматли маслаҳатлари билан ёрдам берган илмий раҳбаримга чин дилдан миннатдорчилик, узоқ умир ва келгуси ишларига омадлар тилайман. умумий қисм i-боб ҳудуднинг умумий геологик тузилиши i.1 худуднинг физик-географик шароити тадқиқ этилаётган майдон ўзбекистон республикасининг сурхондарё вилояти сариосиё тумани ҳудудига тегишли бўлиб, жануби–ғарбий хисор тизмаларидаги сурхонтов тоғларини шимолий-шарқий қисмларида жойлашган. хондиза кони хондиза маъдан даласининг ғарбий қисмини, ўрганилаётган ёнғоқлик кони эса шарқий қисмини эгаллайди. рельефи баланд тоғлик ҳисобланиб, сойлар билан кескин равишда қисмларга бўғимлашган. мутлақ баландликлари 1400-2000м. сурхондарё вилоятининг денов шахридан тахминан 60-65 км шимолий шарқда жойлашган бўлиб, хондиза ахоли яшайдиган қишлоқ билан асфальт йўл орқали туташган. иклими ўртача, ёзда ҳарорат 30-350с гача, баъзан 400с гача исийди, қишда -15-200с гача совуйди. ўсимлик дунёси турли-туман, ясси ён бағирларда ёнғоқ, олма, ўрик, олча каби мевали дарахтлар мавжуд. ҳайвонот дунёси турлича: бўри, тулки, тўнғиз, баъзан юқори баландликларда …
4
играфияси, магматизми ҳамда геологик тузилишларига бағишланган. кейинчалик эса аниқ ва режали ишлар олиб борилган (в.а.вахромеев, о.н.чёрних, п.в.панкратьев, ю.в.михайлова, г.с.чикризов, х.в.рискина, е.а.репман, е.м.головин ва бошқалар). ҳудуддаги илк тадқиқот ишлари олтин қидириш, геологик хариталаш ва фойдали қазилмаларни қидириш билан бирга олиб борилган. 1938-1942 йилларда и.м.головин 1:200 000 масштабдаги геологик хариталаш ва қидириш ишларини олиб борган, ҳамда топалеозой ҳосилаларини ўрганиш билан шуғулланган. у беш-тахта дарёси водийсидаги аллювиал ётқизиқлардан олинган 4та шлих наъмуналаридан жуда майда ва сиқилган пластина шаклидаги олтинни аниқлаган, лекин олтиннинг туғма манбалари аниқланмаган. 1957 йилда қашқадарё гқэ “сурхонтов партияси” (а.д.шмулевич ва бошқалар), сурхонтов тоғларида 1:25000 масштабдаги қидирув ишларини олиб борган ва хондиза маъдан майдонини ўрганишни бошлаган. бу ишлар натижасида қуйи тошкўмир даврига қарашли баъзи бир горизонтларнинг ёши аниқланган ва худуднинг тектоникаси ҳақида маълумотлар тўпланган. хондиза маъдан майдонидаги қуйи карбон “карбонат кремнийли” горизонтида полиметалл минерализацияси (pb-zn) аниқланган ва ёнғоқлик олтин маъдан нишонаси аниқланган. хондиза кони 1958-1960 йилларда в. м. бирюков ва т.ш. …
5
логик таърифи яратилган. хондиза полиметалл маъданларида умумий учрайдиган олтин миқдори аниқланган. геокимёвий наъмуналардан олинган маълумотлар бўйича майдонсой-новасой сувайирғичида тошкўмир даври ётқизиқлари ривожланган, ҳудудда 0.025-0.1 г/т миқдордаги олтин ореоли ажратилган. 1966-1968 йилларда ёнғоқлик грп си (а. б. бедер 1969 й) бойсунтов ва сурхонтовдаги ёнғоқлик олтин нишонасида қидирув варазведка ишлари олиб борилган.бу ерда қилинган ишлар натижаси таркибида олтинли сидеритлар гидротермал ўзгарган кварцли порфирлар ва боксид кўринишли триас жинслари контакт қисмига тўғри келиши таъкидланган. мавжуд тоғ жинслари а.б.бедер фикрича маъданлар ҳосил бўлишида экран вазифасини ўтаган. юзаликдаги тоғ жинсларида олтиннинг юқори миқдорлари оксидланиш зонасидаги иккиламчи тўйиниш деб қабул қилинган. 1973-1974 йилларда хондиза конида мукаммал қидирув ишлари олиб борилган ва гкз да металлар заҳирасини тасдиқлаган (г.м.залетова,л.к.понамаренко,1974 й). 1972-1974 йилларда грп ва 1975-1976 йилларда қашқадарё грэ экспедициялари (г.м.залетова, в.а.волкодав ва бошқалар 1976 й)хондиза маъдан майдонида колчедан-полиметалл маъданлашув майдонларига қидирув ишлари олиб борилган. чинорсой участкасида маъдан майдони учун янги олтин-кумуш минерализацияси турининг мавжудлиги аниқланган. чинорсой маъдан нишонасида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хондиза маъдан майдонидаги ёнғоқлик конининг геологик тузилиши ва маъдандорлиги" haqida

маъдан майдонидаги ён.docx «хондиза маъдан майдонидаги ёнғоқлик конининг геологик тузилиши ва маъдандорлиги» мавзусидаги битирув малакавий иши мундарижа кириш умумий қисм i-боб ҳудуднинг умумий геологик тузилиши............................................ i.1 ҳудуднинг физик-географик шароити................................. i.2 ҳудуднинг геологик ўрганилиш тарихи.................................................... i.3 стратиграфия............................................................................................... i.4 магматизм..................................................................................................... i.5 тектоника...................................................................................................... i.6 худуднинг гидрогеологияси............

DOCX format, 5,6 MB. "хондиза маъдан майдонидаги ёнғоқлик конининг геологик тузилиши ва маъдандорлиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.