евросиёда бевосита ер юзасидаги ўртача ҳаво температураси

DOC 573,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404127912_51026.doc евросиёда бевосита ер юзасидаги ўртача ҳаво температураси (июль) европада ёзда ёмғир қишдагига қараганда унча кўп ёғмайди, чунки циклонлар ҳаракати сусаяди. жанубий европа ва ғарбий осиёда ёзда деярли ёғин бўлмайди; бунга сабаб шимолий атлантика максимумининг шарқий чеккасидан шамоллар эсиб, қуруқ тропик ҳаво келтиради. атлантика ҳаво массаларининг ғарбдан шарққа томон ҳаракати вақтида ўзгаришига боғлиқ ҳолда июль ойи ўртача температурасининг ортиши ва ёғинлар миқдорининг камая бориши деярли бутун материк давомида сезилади. материкнинг океан томонидан келувчи нам ҳаво оқимларидан тоғлар билан тўсилган ички қисмларида (ўрта ва марказий осиё) ҳаво қуруқ ва иссиқдир. арабистон ярим оролининг катта қисми учун ҳам ёзнинг қуруқ келиши ва ҳаво температурасининг юқорилиги (июль ойининг ўртача температураси + 32°с гача) характерлидир; ярим орол шимолий атлантика максимумидан келувчи шимоли-шарқий пассатлар таъсиридадир. материкнинг тинч ва ҳинд океанларига туташ шарқий ва жанубий чекка қисмлари шароити бошқачадир. евросиёнинг жуда катта қуруқлиги билан бу океанлар орасидаги температура ва босим тафовутлари ёзда айниқса каттадир. осиёга тинч …
2
катта аҳамиятга эгадир. тинч ва ҳинд океанларида ҳар йили июнь-октябрь ойлари орасида тропик циклонлар, яъни тайфунлар ҳосил бўлади; бироқ тайфунлар кеч кузда ҳам пайдо бўлиб, шарқий ва жанубий осиё мамлакатларига катта офат келтиради. тайфунлар жуда кучли циклон пўртанасидан иборат бўлиб, уларнинг тезлиги океанда жуда камдан-кам ҳолларда 350-400 км/с га етиши мумкин, одатда эса 200-300 км/с ra тенг бўлади. тайфунлар новая гвинея билан уэйк ороли орасида, тинч океаниинг шимолий ярмида жуда катта сув юзаси устида вужудга келади ва ғарбга томон ҳаракат қилади, материк яқинида эса шимол ва шимоли-шарққа бурилади. тайфун турганда жала қуяди ва бунда 150 мм ва ундан ҳам кўп миқдорда ёғин тушиши мумкин. соҳилларда шамол ҳайдаб келган тўлқинлар катта хавф туғдиради; бу тўлқинлар кучли жалалар билан бирга ҳалокатли сув тошқинларига сабаб бўлади. тайфундан филиппин ва япон ороллари айниқса катта зарар кўради, бироқ офат баъзан материк чеккасининг то узоқ шарқининг жанубигача бўлган қисмини қамраб олади. ҳинд океанида тропик циклонлар шимол …
3
денгиз иқлимига эгадир; уларнинг қишки температураси нисбатан юқори (-16° дан-20°с гача) ва ёғинлар миқдори анча кўпдир (300 мм атрофида). исландияни, скандинавиянинг қутбий доирадан шимолдаги қисмини ўз ичига олувчи ва шарқда бирмунча кенгаювчи суб-арктика минтақаси евросиёни камбар полоса ҳосил қилиб кесиб ўтади. у арктика фронтининг ёзги ва қишки ўрни орасида жойлашади ва ёзда ғарбий циркуляциянинг, қишда эса совуқ арктика шамолларининг кўп эсиши билан характерланади. европанинг ғарбида, айниқса исландияда, субарктика районлари учун қишнинг нисбатан юмшоқ (-5-10°с), ёзнинг салқин ( + 10°с дан ошмайди) келиши ва ёғинларнинг (300-700 мм) йилнинг барча фаслида ёмғир ёки қор тарзида тушиши характерлидир. евросиёнинг энг кенг ва яхлит қисми мўътадил иқлим минтақасида жойлашган; бу минтақанинг жанубий чегараси ўртача кенгликлар ҳаво фронтининг ёздаги ўрнига қараб белгиланади ва у бискай қўлтиғининг жанубий қирғоғидан бошланиб, қора ва каспий денгизларининг ўрта қисми орқали корея ярим оролининг шимолий қисми билан хонсю оролининг ўрта қисмига) томон ўтади. йил бўйи ҳаво массаларининг асосан ғарбдан шарққа …
4
кўп тушади. областнинг деярли барча қисмида йиллик ёғин миқдори 1000 мм дан ортади, буғланиш миқдори эса 800 мм дан ошмайди. шу сабабли европанинг атлантика бўйи районлари намликнинг ортиқча эканлиги билан характерланади. европа мўътадил минтақасининг бошқа барча қисми иқлими то урал тоғларига қадар океан иқлимидан континентал иқлимга ўтувчи (оралиқ) иқлим деб аталиши мумкин. бу ерлар иқлимида атлантика ҳаво массаларининг трансформацияси ва материк устида қарор топувчи континентал ҳаво массалари таъсирининг кучая бориши энг муҳим роль ўйнайди. олдинги иқлим областига нисбатан бу область ёғинлар миқдорининг камлиги, ҳаво температураси тебранишлари амплитудасининг катталиги, турлича давом этувчи совуқ даврнинг мавжудлиги билан характерланади. кўриб чиқилаётган область доирасида олдинги областдагига қараганда шимол билан жануб ўртасидаги иқлим тафовути каттадир. скандинавия ярим ороли билан финляндияда қиш узоқ давом этади ва қаҳратон совуқ келади. скандина-вия тоғлари рельефи атлантика ҳаво массалари трансформа-циясини кучайтиради ва айни вақтда арктикадан совуқ ҳаво массаларининг кириб келишига тўсқинлик қилмайди. арктика ҳаво массалари кириб келиши сабабли швеция ва …
5
ш миқдори шимолий районлардагига қараганда камаяди. осиёнинг совет иттифоқи доирасидаги катта қисми, шунингдек, монголия ва шимоли-ғарбий хитой (гоби билан жунғория) мўътадил минтақанинг материк иқлими областида жойлашган; бу область йил бўйи ҳам шу жойда таркиб топган, ҳам ғарбдан келувчи континентал ҳаво массалари таъсирида бўлади. область иқлими осиё максимуми таъсирида қишнинг совуқлиги ва қиш температурасининг бир жойдан иккинчи жойга томон кескин ўзгариб туриши билан характерланади. мхр да январнинг ўртача температураси-16° дан-24°с гача бўлгани ҳолда шамолсиз ва булутсиз об-ҳавода айрим кунлар ҳаво температураси-50°с гача тушиб кетади. қиш температураси барқарор паст келиши ва қор қоплами деярли бутунлай бглмаслиги сабабли кўп йиллик музлоқлар ривожланади. йиллик ёғиннинг деярли ҳаммаси (200 мм га яқин) ёзда фронтал ёмғирлар тар-зида ёғади. июль ойининг ўртача температураси +30°с га етади. намланиш етарли эмас. катта хинган тоғ тизмасидан шарқдагишимоли-шарқий хитой, корея ярим оролининг шимоли, хоккайдо ороли ва хонсю оролининг шимолидаги иқлим-муссон иқлимидир. бу областнинг ҳамма қисми температура, ёғинлар ҳамда намланишнинг ёз ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"евросиёда бевосита ер юзасидаги ўртача ҳаво температураси" haqida

1404127912_51026.doc евросиёда бевосита ер юзасидаги ўртача ҳаво температураси (июль) европада ёзда ёмғир қишдагига қараганда унча кўп ёғмайди, чунки циклонлар ҳаракати сусаяди. жанубий европа ва ғарбий осиёда ёзда деярли ёғин бўлмайди; бунга сабаб шимолий атлантика максимумининг шарқий чеккасидан шамоллар эсиб, қуруқ тропик ҳаво келтиради. атлантика ҳаво массаларининг ғарбдан шарққа томон ҳаракати вақтида ўзгаришига боғлиқ ҳолда июль ойи ўртача температурасининг ортиши ва ёғинлар миқдорининг камая бориши деярли бутун материк давомида сезилади. материкнинг океан томонидан келувчи нам ҳаво оқимларидан тоғлар билан тўсилган ички қисмларида (ўрта ва марказий осиё) ҳаво қуруқ ва иссиқдир. арабистон ярим оролининг катта қисми учун ҳам ёзнинг қуруқ келиши ва ҳаво температурасининг юқорилиги (июл...

DOC format, 573,0 KB. "евросиёда бевосита ер юзасидаги ўртача ҳаво температураси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.