африка материгининг иқлими ва ички сувлари

DOC 70,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1350801065_18837.doc африка материгининг иқлими ва ички сувлари www.arxiv.uz африка материгининг иқлими ва ички сувлари режа: 1. иқлими ва унинг ҳосил бўлиши 2. иқлим минтақалари 3. ички сувлари чўллар умумий материк майдонининг деярли яримини эгалайди, шунга асосланиб, африкани чўллар ўлкаси деб тўғри айтишади. континентал тропик ҳавонинг доимо мавжудлиги, ҳавонинг ҳам қуруқлиги ва айниқса ёз ойларида хароратнинг юқори эканлиги африка учун характерлидир. нил асосан учта дарё - кўк нил билан атбара (84%) ва қисман оқ нил(16%) дарёлардан сув олади. африка иқлими унинг аввало тропик кенгликларда жойлашганлигига. асосан, ялпи куёш радиациясининг кўплигига (йилига 180-200 ккал/см) боғлиқ. шунга кура, африканинг кўпчилик қисмида харорат юқори бўлади ва африка энг иссиқ материк хисобланади. африка кенгликларда океан устида пассат шамоллар кўпроқ эсади, лекин пассат шамоллари материк устига келганда мавсумий харорат ўзгришига учрайди ва экваториал муссон шамоллари билан алмашинади. иккала ярим шардаги қишки муссон пассатга мос келади ва континентал ҳавони экваторга элтади. ёзда иккала ярим шарга экватордан нам …
2
а ёғин- сочин кўп бўлади, шунинг учун гвинея сохилида йилига 3000 мм дан ошиқроқ ёғин ёғади. африка шарқий сохилининг иқлимига осиё билан ҳинд океани жуда катта таoсир кўрсатади. шимолий ярим шар қишида материкнинг шимолий қисми жанубий қисмига нисбатан бир мунча совийди. африканинг шимолий сохили бўйлаб 120с изотерма ўтади. берк калахари ботиғида харорат 250с гача кўтарилади ва ундан ҳам ошади. конго ботиғида ва гвинея кўлтиги сохилида термик экватор минтақасида харорат йил бўйи 25 - 260с атрофида туради. океанлар устидаги доимий баланд атмосфера босими марказлари азон, жанубий атлантика ва жанубий хиндистон марказлари жанубга сурилади. азон максимумининг бир тармоғи совиган сахрои кабир устига кириб боради, шаркда арабистон босим максимумига қўшилиб кетади. жанубий африкада, калахарида эса, аксинча, махалий (кичик) босим минимум таркиб топади. шунга кўра бутун африка учун шимолий ярим шар қишида ҳаво массаларининг материк шимолидан жанубий қисмига ўтиши асосий циркуляцион жараён бўлиб қолади. тропик кенгликларда африка шарқий сохилига илиқ ва нам жануби- шарқий …
3
и. бу максимумга ғарбда ва шаркда динамик океаник максимумлар (азон максимуми сингари ўрта ўриндан шимол томонга сурилган максимумлар) қўшилади. босим термик марказларнинг қайта тақсимланиши сабабли ҳаво массаларининг материкнинг совиган жанубий қисмидан иссиқ шимолий қисмига кўчиши шимолий ярим шар ёзида африка устидаги янги циркуляцион жараён бўлиб қолади. экваториал иқлим минтақаси гвинея қўлтиғининг сохили бўйлаб камбар бир полоса шаклида боради, сўнгра материк ичкарисига ўтиб, виктория кўлининг шарқий сохилига етади, асосан шимолий ярим шарда термик экватор амплитудаси минтақасида жойлашади. экваториал иқлим минтақасининг чегаралари қишда хар бир ярим шарда тропик фронтнинг қаерда бўлишига боғлиқ. экваториал иқлим минтақаси деярли бутунлай субэкваториал иқлим (экваториал мусонлар иқлими) минтақаси билан ўралаган. субэкваториал иқлим минтақасига судан, шарқий африка ва жанубий африканинг шимолий қисми (замбези дарёсигача) киради. бу иқлим минтақасидаги хабашистон тоғлигида ва шарқий африканинг баланд тепаларида баландлик иқлим минтақалари (хабашистон тоғлигидаги қишки нивал иқлимга ва климанжаро, кения, рувензори ва бошқа жойлардаги доимий нивал иқлимга қадар) яққол акс этган. бундан …
4
инг янгилиги ва материк четларидаги баландликларнинг, шунингдек кенг ички қозонсойлар ён бағирларининг дарё суви билан ювилиб кетиши африканинг характерли белгисидир. тўртламчи даврнинг плювиал эпохаларида африкада сув хозирги вақтдагига нисбатан кўпроқ эди, аммо илк геологик эпохаларидаги каби африка асосан ички сув области бўлиб қолаверади. чучук сувли жуда катта кўллар калахари ботиғининг шимолий африкада эди; сахрои кабирнинг жануби-ғарбий чеккасидаги ал-жоф ботиғида “сахрои кабир денгизи”, марказий судан козонсойда эса қадимий чад кўли бор эди. конго - шарқий ярим шарнинг энг серсув дарёси бўлиб, узунлиги жихатидан африка дарёлари ўртасида иккинчи уринда туради (4320 км). бу дарё луапулига қуйиладиган замбезининг ирмоғи-калунга дарёсидан бошланади. калунга дарёси танганpика кўлининг жанубий чеккаси якинидадаир. нил дунёда энг узун дарё бўлса ҳам (6671 км), хавзаси майдони жихатидан фақат бешинчи ўринда туради, чунки сахрои кабирдаги атбарадан пастроқда ўрта ва қуйи қисми оқимида 2700 км масофада ирмоқлар қўшилмайди, талайгина суви қумга шимилиб ва буғланиб кетади. шу сабабли нил дарёсининг асвон ёнидаги қисмида …
5
ён бағирларнинг кесиб ўтувчи чуқур дарага кириб йўколади. нил асосан учта дарё - кўк нил билан атбара (84%) ва қисман оқ нил (16% ) дарёлардан сув олади. нигер узунлиги жихатидан (нил ва конгодан кейин, 4160 км), хавза майдони жихатидан (конго ва нилдан кейин) ва йилига оқиб ўтадиган сув хажми жихатидан (конго ва замбезидан кейин) африка дарёлари ўртасида учинчи ўринда туради. замбези. африка дарёларнинг узунлик ва хавза майдони жихатидан тўртинчисидир (2660 км). шунга қарамай, замбези нихоятда серсув бўлиб, йиллик сув миқдори жихатидан конгодан кейин иккинчи уринда туради. замбези лунда-катанга баландлигининг ясси текисликларида бошланади. юқори оқими то виктория шаршарасига қадар тинч оқадиган кенг дарё бўлиб, ёзда ёғингарчилик мавсумида сув босадиган кенг водийнинг бепоён ботқоқликларда оқими кўринмай йўқолиб кетади. замбези бир неча жойдагина қаттиқ жинсларнинг дўнгларини кесиб ўтади. 120 м баландликдаги виктория шаршарасидан бошлаб дарё тик ён бағирлари чуқур водийдан ўтади. замбезига чап ирмоғи кафуэ қўшилгандан кейин дарё водийси кенгаяди, дарёнинг ўзи кебрабас …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "африка материгининг иқлими ва ички сувлари"

1350801065_18837.doc африка материгининг иқлими ва ички сувлари www.arxiv.uz африка материгининг иқлими ва ички сувлари режа: 1. иқлими ва унинг ҳосил бўлиши 2. иқлим минтақалари 3. ички сувлари чўллар умумий материк майдонининг деярли яримини эгалайди, шунга асосланиб, африкани чўллар ўлкаси деб тўғри айтишади. континентал тропик ҳавонинг доимо мавжудлиги, ҳавонинг ҳам қуруқлиги ва айниқса ёз ойларида хароратнинг юқори эканлиги африка учун характерлидир. нил асосан учта дарё - кўк нил билан атбара (84%) ва қисман оқ нил(16%) дарёлардан сув олади. африка иқлими унинг аввало тропик кенгликларда жойлашганлигига. асосан, ялпи куёш радиациясининг кўплигига (йилига 180-200 ккал/см) боғлиқ. шунга кура, африканинг кўпчилик қисмида харорат юқори бўлади ва африка энг иссиқ материк хисобланади. афри...

Формат DOC, 70,0 КБ. Чтобы скачать "африка материгининг иқлими ва ички сувлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: африка материгининг иқлими ва и… DOC Бесплатная загрузка Telegram