марказий хитой

DOC 65,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404129625_51128.doc марказий хитой бу табиий географик область янцзи дарёси ҳавзасида жойлашган. шимолда циньлин тоғлари ҳам шу областга қарайди. ғарбий чегараси синатибет тоғларининг шарқий этакларидан ўтади. область субтропик минтақада жойлашган. марказий хитойдаги энг кенинги тектоник ҳаракатлар натижаеида платформанинг ўзгаришидан ҳосил бўлган тоғлар орасида ер юзаси сертепа сойликлар бор. область шимолида жойлашиб, хуанхэ ва янцзи дарёлари орасида сувайирғич бўлган циньлин тоғлари энг баланд (4000 м гача), ҳамда уларни чуқур даралар кесиб кирган. унинг қия жанубий ёнбағирлари ва ясси тепалари янцзининг йирик ирмоғи-ханьшуй дарёсининг кенг водийси устидан кўтарилиб туради. жануброқда унчалик баланд бўлмаган дабашинь тоғ тизмаси кўтарилган. янцзи оқими бўйлаб тоғ тизмалари орасида атрофи берк сойликларга ўхшага,н пастликлар бор, улар тагини кайнозой ўрталарида кўллар эгаллаган бўлган. бу сойликлардан энг ғарбдагиси қизил ҳавза деб аталади. бу ҳавзани лагуна ва кўлларнинг қизил рангли ётқизиқлари тўлдирган, уларнинг қайси даврга мансуб эканлиги аниқланган эмас. унинг ер юзасини дарёлар қирларга бўлиб юборган, уларнинг баландлиги баъзан 1000 м дан …
2
оҳактошларда,н тузилган ҳамда эрозия натижасида парчаланиб кетган гуйчжоу платоси туташган. марказий хитойнинг турли хил металл рудаларига бойлиги унинг геологик тузилиши х-усусиятлари билан боғлиқдир. темир рудалари кўп районларда бор, лекин магнетитли рудаларнинг энг бой конлари янцзининг қуйи оқимида жойлашган. бу кон мезозой эрасида чиққан интрузин жинслар билан боғлиқдир. янцзидан жанубда жойлашган рангдор металл рудалари запаси айниқса катта. хитой вольфрам, сурьма ва қалай запаси жиҳатидан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. молибден, рух қўрғошин, мис, марганец рудалари катта аҳамият касб этади. баъзи районларда олтин ва кумуш бор. муссон иқлими учун хос бўлган ҳаво массаларининг фаслий алмашиниши-ёзда денгиз ҳавосининс, қишда континентал ҳавонинг келиши марказий хитойда жуда аниқ намоён бўлган. область иқлимининг таркиб топишида циньлин тоғ тизмаси му-ҳим роль ўйнайди: у шимолдан эсадиган совуқ ҳавони тўсиб қолади. шу сабабли бу тизмадан жанубда қиш шамолдагидан анча илиқ бўлади. январнинг ўртача температураси шу географик кенгликлардаги бошқа жойларга нисбатан анча паст бўлса ҳам, лекин бутун областда мусбатдир. чунончи, …
3
и довулларни (тайфунларни) келтириб чиқаради. натижада денгиздан жуда катта тўлқинлар босиб келади, қаттиқ жала қуяди, оқибатда дарёлар тошиб кетади. тайфунлар аксари ёз охири вакузда, яъни циклон депрессияларининг кириб келишига тўсқинлик қилувчи осиё максимуми таъсири сезилмайдиган вақтга келиб туради. марказий хитойнинг қишлоқ хўжалиги муссонларга жуда боғлиқ. ҳосил кўлами муссонларнинг кучига, келиш вақтига, келтирадиган ёғин миқдорига анча даражада боғлиқдир. муссонлар қурғоқчиликларга ҳам, сув тошқинларига ҳам сабаб бўлиши мумкин. ёзги муссон етарли даражада кучли бўлмаса, шимолий районларга етиб бора олмай, у ерларда қурғоқчилик бўлади. баъзан муссон янцзи дарёсининг қуйи қисми қолиб, шимолига ўтиб кетадида, жанубдаги районларда қурғоқчилик бўлади. муссон ёмғирлари ёзда кучли ёққанда, айниқса ёмғирлар тоғларда қор эриш даврига тўғри келганда тошқинлар бўлади. хитойда қаттиқ ёмғир катта тошқин, кучсиз ёмғир кичик тошқин, ёғмаса қурғоқчилик деган мақолнинг мавжудлиги бежиз эмас. хитойнинг энг муҳим сув артерияси бўлган янцзи тектоник ботиқларни ва уларни бир-биридан ажратиб турган тоғларни кесиб ўтади. дарё синатибет тоғлари ёнбағирларидан қизил ҳавзага тушиб, …
4
ф қилади. марказий хитойнинг органик дунёси бой ва хилма-хил. у узоқ давом этган геологик давр давомида иқлим деярли ўзгармаган ва шимол билан жануб ўртасида ўсимлик ҳамда ҳайвон турлари бемалол аралашиб турган шароитда таркиб топган. табиий ўсимлик қопламида қизил тупроқларда ўсувчи жуда бой субтропик ўрмонлар кўпчиликни ташкил этади, бу ўрмонларда доний яшил дарахтлардан магнолия, лавр, доимий яшил дуб, камфара дарахти, тунг дарахти (aleurites fordii), ҳар турли игна баргли ўсимликлар-жануб қарағайи, сарв, подокарпус ўсади. қуйи ярусда камелия, рододендрон, елпиғичсимон пальма бор. ғаров қалин чакалакзорлар ҳосил қилади. чирмашиб ўсадиган ўспмликларнинг кўплигидан бу ўрмонлар тропик ўрмонларга, ўхшадди, мўътадил минтақанинг баргини тўкувчи дарахт турларининг-дуб, қайин, букнинг ҳамда қадимги дарахт турлари (гинкго-cinkgo diloba) ёки баъзи бир папоротникнинг мавжудлиги туфайли бу ўрмонлар ер юзидаги энг бой ва ўзига хос ўрмонлар ҳисобланади. субтропик ўрмонлар 500-1000 м баландликкача кўтарилади, ундан юқорида улар мўътадил минтақанинг барг тўкувчи ўрмонларн билан алмашинади, уларга игна баргли айрим турлар аралашади, дарахт тагида бой бутазорлар, …
5
айтиш керакки, у ҳам флорасига ўхшаб турларга бой ва унда голарктика ва ҳинд-малайя ҳайвон турлари аралашиб кетган. осиёнинг одатда хуанхэ дарёсидан шимолга ўтмайдиган субтропик ва тропик ҳайвон турлари-қоплонлар, ҳимолай қора айиғи, панда, ёқутсимон ит, макака, гиббон (бу фақат жанубда), лемурлар, виверралар кенг тарқалган.қушлардан ранг-баранг патли тустовуқлар, тўтилар, чумчуқлар, қурлар кўп. кўллар ва дарёлар бўйидаги қамишзорларда сувда ёки сув бўйида яшовчи қушлар-қўтонлар, ғозлар, ўрдаклар, турналар ин қўяди. марказий хитой дарё ва кўлларининг балиқ фаунаси дунёдаги энг бой шундай фауналардан бири ҳисобланади. унинг таркибидаги балиқ турлари 1000 дан ортади.

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "марказий хитой"

1404129625_51128.doc марказий хитой бу табиий географик область янцзи дарёси ҳавзасида жойлашган. шимолда циньлин тоғлари ҳам шу областга қарайди. ғарбий чегараси синатибет тоғларининг шарқий этакларидан ўтади. область субтропик минтақада жойлашган. марказий хитойдаги энг кенинги тектоник ҳаракатлар натижаеида платформанинг ўзгаришидан ҳосил бўлган тоғлар орасида ер юзаси сертепа сойликлар бор. область шимолида жойлашиб, хуанхэ ва янцзи дарёлари орасида сувайирғич бўлган циньлин тоғлари энг баланд (4000 м гача), ҳамда уларни чуқур даралар кесиб кирган. унинг қия жанубий ёнбағирлари ва ясси тепалари янцзининг йирик ирмоғи-ханьшуй дарёсининг кенг водийси устидан кўтарилиб туради. жануброқда унчалик баланд бўлмаган дабашинь тоғ тизмаси кўтарилган. янцзи оқими бўйлаб тоғ тизмалари орасида атро...

Формат DOC, 65,5 КБ. Чтобы скачать "марказий хитой", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: марказий хитой DOC Бесплатная загрузка Telegram