жанубий ва жануби-шарқий осиё

DOC 1,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404128618_51066.doc жанубий ва жануби-шарқий осиё осиёнинг жануби материкнинг ярнм орол ва оролларга бўлиниб кетган, тропикдан жанубда жойлашган чекка қисмидир. ғарбдан шарққа томон қирғоқларнинг парчаланиб кетганлиги ортиши билан бирга геологик тузилиши ва рельефи ҳам мураккаблашиб боради. шарқий осиёдаги каби жанубий осиёда ҳам табиатини уйғунлаштирувчи омиллар муссон циркуляциясининг ҳукмронлиги, шунингдёк, органик дунёсининг вужудга келиши ҳамда таркибининг умумийлиги бўлиб ҳисобланади. ўртача йиллик ҳароратнинг юқори (+20°с дан ортиқ) эканлиги, ўлканинг катта қисмида йил давомида температура амплитудасининг кичиклиги бутун ўлка учун хосдир. жанубий осиёнинг деярли бутун материк қисмида ёғиннинг йиллик миқдори ва намгарчилик даврининг узунлиги турли районларда турличадир. ороллар қисмида бутун йил давомида ҳарорат ва намгарчилик бир хил бўладиган экваториал иқлим ҳукмронлик қилади. ўсимлик қопламида сернам тропик ўрмонлар, йилнинг қуруқ фаслида баргини тўкадитан тропик сийрак ўрмонлар, саванналар қўшилиб кетган. ўсимликларнинг бу ҳамма типлари ва айниқса сернам тропик ўрмонлар турларга бойлиги ҳамда ўсимликларнинг кўплиги билан ажралиб туради. бу ўсимликлар ҳозир кўп жойларда ўстирилмоқда. ўлканинг ҳайвонот дунёси …
2
злигида ўрнашганфилиппин оролларига туташган қисми таги нотекис бўлган тектоник ботиқдан иборат, бу қисмида кўпгина саёзликлар бор, энг чуқур ери 5420 м. денгиздаги оролларнинг деярли ҳаммаси маржон оролларидир. жанубий хитой денгизи бутунлай муссон шамоллари ҳаракати зонасида жойлашган, ундаги оқимлар системаси ҳам муссонларга боғлиқ: ёзда оқимлар шимолдан, шимоли-шарқдан, қишда жанубдан келади. шу сабабли юзадаги сувлар температураси йил бўйи юқори бўлади. фақат шимолда февраль ойида сув ҳарорати +20°с гача пасаяди. малайя архипелагининг ороллари орасидаги денгизлар суви ҳам йил давомида жуда илиқ бўлади (+26-29°с). сувнинг шўрлиги океан суви шўрлигига тенг ёки бир оз пастроқ (30-32%). тинч океаниинг тропик денгизлари органик дунёси ниҳоятда бой. уларда маржонлар, моллюскалар, денгиз булўтлари, игнаоёқлилар, балиқлар энг кўп тарқалган. балиқларнинг тури 2000 тага етади. денгиз илонлари ва тошбақалари ҳам бор. ҳиндистон ва ҳиндихитой ярим ороллари орасида жойлашган бенгалия қўлтиғи аслида ҳинд океанининг денгизидир. қўлтиқнинг жанубий қисми энг чуқур жойи 5258 м бўлган ёш тектоник ботиқдан иборат. шарқий қисмида сув ости …
3
нинг табиий географик ва геоморфологик чегаралари аниқ ифодаланган. ҳимолай тоғлари шимолда ҳинд ва брахмапутра дарёларининг бўйлама водийлари, жанубда ҳинд-ганг пасттекислигининг чеккаси, шимоли-ғарбда ҳинд дарёсининг ва жануби-шарқда брахмапутра дарёсининг кўндаланг водийлари билан чегараланади. шимоли-ғарбда ҳимолай тоғлари ҳиндикуш тоғлари билан, жануби-шарқда синатибет тоғлари билан чегарадошдир. тоғ системасининг умумий узунлиги 2400 км, кенглиги 200-300 км. ҳимолайнинг ўнлаб тоғ тепалири 7000 м га етади, 11 та чўққиси 8000 м дан ошади, довонларнинг баландлиги ўрта ҳисобда 5000 м, бу эса альп тоғларидаги энг баланд чўққидан ҳам баланддир. ҳимолай тоғларининг ва бутун дунёнинг энг баланд чўққиси-жомолунгма (эверест)га биринчи марта 1953 йилда чиқилган. ҳимолай тоғлари хитой, ҳиндистон, непал ва покистон ерларида жойлашган. сўнгги вақтгача ҳукм суриб келган фикрларга кўра ҳимолай тоғлари системаси тетис геосинклинал ҳавзасида жанубий европа ва ғарбий осиё тоғлари билан бир вақтда вужудга келган. у орогенезнинг учта асосий босқичида таркиб.топган: олигоценда, бунда қадимги кристалл ядроси ва чўкинди жинслардан иборат марказий ўқ зона вужудга келган, миоценда …
4
и қатламлари жуда кам тарқалган ва гондвана ётқизиқларига ўхшаш континентал жинслар ётқизиқлари мавжуд. буларнинг ҳаммаси ҳимолай тоғларини ўрта денгиз бурмаланиши минтақасида вужудга келган тоғлар системасига киритишга эмас, балк-и ҳиндистон платформасининг чеккаси ўрнида неоген-антропоген даврида активлашган тектоник ҳаракатлар натижасида вужудга келган деб қарашга асос бўлади. 92. альп ва ҳимолай тоғларининг қиёсий профили. ҳимолай тоғлари узоқ масофага чўзилган тизмалар ҳосил қилмай, балки бир-биридан дарёларнинг чуқур кўндаланг водийлари орқали ажралган айрим массивларга бўлиниб кетган. бунга сабаб шуки, энг катта дарёларҳинд, сатлаж, брахмапут-ра дарёларининг водийлари тоғларнинг умумий ва улкан кўтарилишидан олдин вужудга кела бошлаган. кўтарилиш билан бирга дарёлар тоғларни ўйиб тушган ва ҳимолай тоғларининг эпигёнетик водийлари ҳосил бўла борган. ҳимолайнинг тоғ олдилари ёш, шу жумладан илк тўртламчп давр ётқизиқларидан тузилган, бу ётқизиқлар антропогеннинг ўрталарида бурмаланган. булар умумий ном билан сивалик трғлари деб аталади; уларнинг непал территориясидаги баландлиги 1000 м га яқин. сивалик тоғлари баъзи жойларда шимолий тизмаларга жуда тақалиб жойлашган, бошқа ерларда эса кенинги …
5
иви орқали катта ҳимолай тоғлари (бош ҳимолай тизмаси) билан туташган. ундан шарққа томон бутун ҳимолай тоғлари системаси торайиб боради, кичик ҳимолай зонаси бош тизмага яқинлашиб, ўртача баландликдаги махобхарат тоғларини, яна шарқроқда баланд ва жуда парчаланиб кетган дуара тоғларини ҳосил қилади. 93. ғарбий ҳимолай орқали ўтказилган тектоник кесим: 1. ганг аллювийси. 2. сивалик катламлари. 3. туб жинслар. 4. крол жинслари қоплами. 5. гархеал жинслари қоплами. 6. метаморфик жинслар. 7. катта ҳимолай гранитлари. кичик ва катта ҳимолай тоғлари оралиғида қатор тектоник сойликлар жойлашган, улар яқин ўтмишда кўллар билан банд бўлган, уларни музликлар ўзгартирган. бу сойликлардан энг ажойиби ғарбдаги қашмир сойлигидир, у 1600 метр баландликда жойлашган, бу ерда кашмирнинг бош шаҳри еринагар бор. енбағирларда яхши сақланиб қолган террасалар сойликни бир вақтлар кўл тўйдириб турганидан далолат беради. сойлик тагидаги ясси текисликда бир неча қолдиқ кўллар сақланиб қолган. ҳимолай тоғлари марказий қисмидаги иккинчи йирик сойлик-непалдаги катманду сойлиги 1400 метрга яқин баландликда жойлашган; мамлакат аҳолисининг катта …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жанубий ва жануби-шарқий осиё" haqida

1404128618_51066.doc жанубий ва жануби-шарқий осиё осиёнинг жануби материкнинг ярнм орол ва оролларга бўлиниб кетган, тропикдан жанубда жойлашган чекка қисмидир. ғарбдан шарққа томон қирғоқларнинг парчаланиб кетганлиги ортиши билан бирга геологик тузилиши ва рельефи ҳам мураккаблашиб боради. шарқий осиёдаги каби жанубий осиёда ҳам табиатини уйғунлаштирувчи омиллар муссон циркуляциясининг ҳукмронлиги, шунингдёк, органик дунёсининг вужудга келиши ҳамда таркибининг умумийлиги бўлиб ҳисобланади. ўртача йиллик ҳароратнинг юқори (+20°с дан ортиқ) эканлиги, ўлканинг катта қисмида йил давомида температура амплитудасининг кичиклиги бутун ўлка учун хосдир. жанубий осиёнинг деярли бутун материк қисмида ёғиннинг йиллик миқдори ва намгарчилик даврининг узунлиги турли районларда турличадир. ороллар қисм...

DOC format, 1,2 MB. "жанубий ва жануби-шарқий осиё"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.