евросиё иқлими

DOC 546.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404128006_51033.doc иқлими евросиё иқлимида бу материк майдонининг жуда катталиги билан боғлиқ хусусиятлар яққол акс этган. материк асосий қисмининг экватор билан шимолий қутбий доира оралиғида жойлашганлиги, шарқий ва марказий қисмларнинг яхлит эканлиги, ғарбий ва жанубий қисмларининг эса парчаланганлиги, океан ҳавзаларининг таъсири, орографиясининг мураккаблиги евросиё иқлим шароитининг ниҳоятда хилма-хил бўлишига олиб келган. евросиёда йиллик ялпи радиация қуйидаги миқдорларда ўзгаради: у арктика оролларида 60 ккалга, европанинг ғарбий қисмида 70-140 ккалга, осиёнинг жануби ва жануби-шарқида 120-180 ккалга тенг, арабистон ярим оролида эса ер юзидаги энг катта миқдорга, яъни 200-220 ккалга тенг. евросиёда йиллик радиация баланси 10 ккалдан 80 ккалгача ўзгаради. бретань ярим ороли-адриатиканинг шимоли-қора денгизнинг ўрта қисмиқаспий денгизининг жануби-корея ярим оролининг шимоли-япон оролларининг шимолини туташтирувчи чизиқдан шимолда январь ойида радиация баланси манфийдир. евросиёнинг катта қисмидаги асосий атмосфера процесси ҳаво массаларининг ғарбдан шарққа томон ҳаракат қилиши ва у билан боғлиқ бўлган циклонлар фаолияти билан боғлиқ. ғарбдан материкка йил бўйи атлантика ҳаво массалари кириб келади ва …
2
г бошқа барча районларидагига қараганда энг яққол намоён бўлади. евросиёнинг жанубий қисми устидаги атмосфера циркуляцияси ҳам амалда муссон характерига эгадир; фарқи шуки, бу ерда муссон циркуляцияси материк билан ҳинд океанининг ўзаро таъсирида рўй беради. энди евросиёда метеорологик шароит мавсумлар бўйича қандай ўзгарншини кўриб чиқамиз. қишда бир томондан материк ҳавоси билан, иккинчи томондан атлантика ва тинч океан ҳавосининг исиши ҳамда босимнинг тақсимланиши ўртасидаги тафовут айниқса катта бўлади. евросиё ва унинг атрофидаги океан ҳавзаларининг январь изобарлари картасида қуйидаги барик областлар (босим областлари) яққол ажралиб туради. атлантика океанининг шимолий қисмида паст босимли берк область (шимолий атлантика ёки исландия минимуми) мавжуд, бу паст босим области шимолий атлантика илиқ оқимининг таъсири ва шимолий америка қирғоқларидан шарққа томон ҳаракат қилувчи паст босимли циклонларнинг тез-тез ўтиши билан боғлиқдир. илиқ оқим тармоғининг таъсири ва денгизлар қуруқлик ичига чуқур кириб келганлиги муносабати билан паст босим шимолий муз океанининг жанубий қисми ҳамда европанинг ғарбий соҳилига ҳам ёйилади. жануброқда, 30° ш. …
3
рқали ўтади. циклонлар айрим йиллари шу йўналиш бўйича ҳинд дарёси водийсигача кнриб боради. баланд осиё тоғлари ғарбий ҳаво оқимининг тропосферанинг қуйи қатламларида бўлиниб кетиши ҳамда бир тармоғининг ҳимолайдан жанубга томон бурилишига сабаб бўлади. европада циклонлар ўтганда ҳавони булут қоплаб ёмғир ёки ҳўл қор ёғади, бундай об-ҳаво ғарбий европанинг қиши учун типикдир. кўпинча ўртача кенгликларнинг денгиз ҳавосидан сўнг арктика ҳавоси кириб келиб, температуранинг кескин пасайишига ва ёғинларнинг камайишига сабаб бўлади. арктика хавоси жанубга ёйилади, бироқ европанинг жанубий қисмига камроқ кириб келади, чунки уни кенглик йўналишидаги тоғ тизмалари тўсиб қолади. шарққа томон арктика ҳавоси ичкарироққа кириб келади ва узоқ сақланиб туради. ғарбий ҳаво массалари материк устидан ўтганда совийди ва қуруқлашади. осиёнинг ички районлари устида атмосферанинг ер юзидаги пастки қисмлари совиши натижасида антициклон области вужудга келади. ғарбдан келаётган трансформациялашган ҳаво массалари бу антициклонга келиб, уни янада кучайтиради. бунда осиё ички қисмлари орографиясининг таъсири ҳам сезилади: антициклон вужудга келадиган областдан жануброқда қад кўтарган баланд …
4
таъсирида бўлади. арабистон ярим ороли қўшни саҳрои кабир билан бирга атлантика максимумининг шарқий чекка қисми ва у билан боғлиқ қуруқ шимолий шамоллар таъсирига тушиб қолади. ҳиндистон, ҳиндихитой, шри ланка ороли, филиппин ороллари ва зонд оролларининг шимолида шимоли-шарқий пассатлар кўп эсиб, улар шимолий тинч океан антициклонидан бу вақтда жанубга сурилган экваториал депрессияга (паст босим областига) томон тарқалади. осиё мамлакатларида бу пассат шамоллари қишки муссон деб аталади. евросиёда қишда температура ва ёғинларнинг тақсимланиши қуйидаги хусусиятларга эга бўлади. атлантика ҳаво массалари қишда нисбатан илиқ бўлгани учун 39-40° шим. кенгликда, шимолда радиация баланси мафий бўлишига қарамай, океанга яқин районларда январь ойининг ўртача температураси 0°с дан анча юқори бўлади. январь изотермалари хорижий европа территориясининг катта қисмида субмеридионал йўналишда бўлади ва фақат жанубий ҳамда шарқий районлардагина географик кенгликка яқин йўналиш олади. шарққа борган сари қишнинг ўртача температураси пасая боради. хорижий европанинг шарқий қисмидаёқ қишнинг ўртача температураси манфий қийматга эга бўлади. 15. йиллик мумкин бўлган (потенциал) буғланиш. …
5
бу аномалия температура 0°с гача тушиши мумкин бўлган тропикка қадар сезилади. шимолда январнинг ўртача температураси-20-25°с га тенг.осиёнинг қишда пассат шамоллари таъсирида бўлган жанубий ярим ороллари ва оролларида ҳам қуруқ об-ҳаво устун туради. фақат экваторда жойлашган зонд архипелаги оролларидагина конвектив ёмғирлар ёғади. январь температураси бутун жанубий осиёда юқори: +16-20°с, малайя архипелаги оролларининг баъзи жойларида +25°с га етади.ёзда евросиёдаги ва океанларнинг унга қўшни районларидаги метеорологик шароит анча ўзгаради. осиё максимуми тугаб, қизиб кетган материк устида паст босим қарор топади ва бу паст босимнинг берк марказлари ҳинд дарёси ҳавзаси ва форс қўлтиғи соҳилида жойлашади (жанубий осиё минимуми). бу минимум экваториал босим депрессиясининг шимолий чеккасидан иборат бўлиб, у евросиёда экватордан энг узоққа (22-28° ш. к. гача) ёйилади. океан устида босим кўтарилади. исландия минимуми сусаяди ва шимолий тинч океан минимуми тугайди. юқори босим области қутбий ҳавза устидагина сақланиб қолади. шимолий атлантика ва шимолий тинч океан максимумлари кучайиб, шимолга томон кенгая боради. ҳинд океанида, тропикдан жанубда …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "евросиё иқлими"

1404128006_51033.doc иқлими евросиё иқлимида бу материк майдонининг жуда катталиги билан боғлиқ хусусиятлар яққол акс этган. материк асосий қисмининг экватор билан шимолий қутбий доира оралиғида жойлашганлиги, шарқий ва марказий қисмларнинг яхлит эканлиги, ғарбий ва жанубий қисмларининг эса парчаланганлиги, океан ҳавзаларининг таъсири, орографиясининг мураккаблиги евросиё иқлим шароитининг ниҳоятда хилма-хил бўлишига олиб келган. евросиёда йиллик ялпи радиация қуйидаги миқдорларда ўзгаради: у арктика оролларида 60 ккалга, европанинг ғарбий қисмида 70-140 ккалга, осиёнинг жануби ва жануби-шарқида 120-180 ккалга тенг, арабистон ярим оролида эса ер юзидаги энг катта миқдорга, яъни 200-220 ккалга тенг. евросиёда йиллик радиация баланси 10 ккалдан 80 ккалгача ўзгаради. бретань ярим ороли-адриат...

DOC format, 546.0 KB. To download "евросиё иқлими", click the Telegram button on the left.

Tags: евросиё иқлими DOC Free download Telegram