ўрта асрларда мовароуннаҳр давлати ва ҳуқуқи

DOC 225,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1447862478_62338.doc ўрта асрларда мовароуннаҳр давлати ва ҳуқуқи (xiii асргача) режа: 1. ўрта осиёда араблар ҳукмронлигининг ўрнатилиши. 2. сомонийлар давлати ва ҳуқуқи. 3. ғазнавийлар давлати ва ҳуқуқи. 4. салжуқийлар давлати ва ҳуқуқи. 5. қорахонийлар давлати ва ҳуқуқи. 6. хоразмшоҳлар давлати ва ҳуқуқи. 7. мўғуллар ҳукмронлиги даврида мовароуннаҳр давлати ва ҳуқуқи. 1. ўрта осиёда араблар ҳукмронлигининг ўрнатилиши араблар ўзбекистон ҳудудини босиб олишда хуросонни ўзларининг таянч нуқталарига айлантирганлар. ўша ерда туриб, ўзбекистон ҳудудини «мовароуннаҳр» - «дарёнинг орти», «дарёнинг нариги томони» деб атаганлар. шу даврдан бошлаб «мовароуннаҳр» деган ибора бизнинг ҳудудимизга нисбатан ишлатиладиган бўлган. марказий осиё ерларига биринчи бор лашкар тортиб келган ҳукмдор зиёд ибн абу суфёндир. у 666 йилда (ҳижрий 46 йилда) амударё бўйларигача келади, марвни эгаллаб катта бойлик ва ўлжалар олиб юртига қайтиб кетади. ўрта осиёнинг қулай ва гўзал табиий иқлими ва шароити ҳамда беҳисоб бойликлари мол-дунёга ўч араб саҳройиларининг тинчлигини бузган эди. ҳар икки ўртада шартнома-битим тузилган бўлса-да, убайдуллоҳ ўрнига хуросон …
2
саъид ибн усмон саройига бостириб кирадилар ва аввал уни, сўнгра ўзларини ўлдирадилар. наршахийнинг ёзишича, бухоро аҳолиси ҳар сафар ислом лашкарлари келганда мусулмон бўлар, араблар қайтиб кетгандан сўнг, эса яна диндан қайтар эдилар. 704 йилда хуросон тахтига қутайба ибн муслим ўтиради ва хуросонни батамом ўзига бўйсундиради. ана шу даврдан эътиборан араб босқинчилари томонидан мовароуннаҳрни забт этишнинг иккинчи даври бошланади. наршахийнинг маълумот беришича, қутайба “катта тайёргарликдан сўнг «саксон саккизинчи йили (12 декабрь 706- 30 ноябрь 707) жайҳун дарёсидан ўтади. пойканд аҳолиси бундан хабардор бўлиб, шаҳарни жуда мустаҳкам девор билан ўрайдилар. шунинг учун ҳам уни «жез шаҳар» деб ҳам аташган. мусулмонлар қаттиқ ва шиддатли жанглардан сўнг, бу шаҳарни эгаллашган. икки ўртада сулҳ тузилади. қутайба пойканд шаҳрига амир этиб, варқо ибн наср боҳилийни тайинлаб, ўзи бухоро томон юришни давом эттиради. пойқандда ҳукмрон бўлиб қолган варқо шаҳар халқига жабр ва зулм ўтказади, ахлоқий бузуқ ишлар билан шуғулланади. бунга жавобан шаҳар фуқаролари қўзғолон кўтарадилар. қутайба бу …
3
арабларга ҳар йили икки миллион дирҳамдан хирож тўлайдиган бўлади. fоятда оғир вазиятдан устамонлик билан чиқиб кетган қутайба энди асосий зарбани кучли рақиб, лекин лақма сиёсатдон сўғд ҳокими тархунга қарши қаратади. ўртада тузилган сулҳ шартномасига қарамасдан, ўзаро келишув асосида самарқанддаги масжид қурилишини тезлаштириш баҳонасида шаҳарга ғишт терувчилар ўрнига 4000 қуролланган араб киритилади. шаҳар таланиб, аҳоли қирғин қилинади. тархун ҳам қатл этилади. сосонийларнинг энг сўнггиси яздигарднинг қизи асир олинади ва у халифа валидга юборилади. самарқандда қўлга олинган олтин бутлар ва уларнинг жиҳозлари 50 минг мисқолни ташкил этади. самарқандни эгаллашда 300 та деворбузар мосламалар ишлатилиб араблар самарқандни батамом вайрон этадилар. ниҳоят самарқанднинг янги ҳокими гурак (709-738) билан қутайба ўртасида сулҳ битими имзоланиб, бу битимга кўра у арабларга йилига 2 млн 200 минг дирҳам товон тўлаши керак бўлади. яна арабларга 300 минг соғлом кишини қул ўрнида бериш шарти ҳам бор эди. шартномага асосан шаҳар маркази арабларга бўшатиб берилади. қутайба у ерда (афросиёбда) масжид қурдиради. …
4
ан, араблар мовароуннаҳр ҳудудларига бостириб келганларида бу ерда кўп динлик ҳукм сурарди. бу ҳол арабларга қарши ўлкамиз ҳудуди халқларининг бирлашувига тўсқинлик қилган ва араб босқинчиларининг ғалабасини енгиллаштирган. араблар талончилик сиёсатини юритиб, ўзбекистоннинг жуда кўп маданий бойликларини вайрон қилганлар, жуда катта ўлжаларни қўлга киритганлар ва маҳаллий аҳолининг катта қисмини қулларга айлантирганлар. манбаларда қутайба ибн муслим ўрта осиёдан 100 мингтага яқин асирларни қул қилиб олиб кетганлиги кўрсатилади. араблар босиб олган ерларига ўзларининг дини- исломни ва у билан бирга ҳалифаликда ҳукмрон бўлган ҳуқуқ тизими – мусулмон ҳуқуқини куч билан жорий қилганлар. халифаликнинг талончилик ва маҳаллий халқни ҳуқуқ жиҳатдан эзиш сиёсати маҳаллий маданиятни емириш, араб тили, ёзуви ва ислом дини ақидаларини зўрлаб ўрнатиш халқ ғазабига дуч келган. кучли қўзғолонлар ҳам бўлган. 720-722 ва 728 йилларда сўғдда катта халқ қўзғолонлари кўтарилган. кейинчалик абу муслим, айниқса, муқанна бошчилигидаги қўзғолонлар шафқатсиз бостирилган бўлса ҳам, аммо улар халифаликни ларзага келтирган. 806 йилда сўғдларнинг самарқандда рофе ибн лайс бошчилигидаги …
5
рмини арабларга беришни талаб қилган. хонадонларга кириб олган араблар ўзларини катта тутар, саҳоба авлодиданмиз деб пеш қилар эдилар. шунинг учун ҳам кейинчалик улар хўжа номи билан танилиб кетади. демак, тарихдан халқни хўжа ва фуқаро (қора халқ)ларга ажратиш ўша вақтлардан бошланган. маҳаллий аҳолининг асосий машғулоти деҳқончилик ҳисобланган. бу даврдаги бутун деҳқонлар оммасини озод деҳқонларга, ярим қарам (кадивар) деҳқонларга ёки қулларга ажратиш мумкин. чорикорлик ижарасининг кенг тарқалиши натижасида кадиварлар сони ўсган. бадавлат ер эгалари ўзларининг йирик хўжаликларига эга эмас эдилар. улар ўз ерларини майда қисмларга ажратиб, деҳқонларга турли шартлар асосида бўлиб берганлар. бундай чорикорлик ижараси асосида ер олган деҳқонлар эгаларига ҳосилнинг ярмини 1/3 ёки 1/4 қисмини беришлари лозим эди. чорикор кадивар, эркинликка чиқарилган қул ёки қул бўлиши мумкин эди. баъзан эркин деҳқонлар ҳам кам ерли бўлгани туфайли хонавайрон бўлиб, ҳосилсизлик ёки бошқа сабаблар билан чорикор бўлиб қолишар эди. халифа давлат ерларини шахсларга “иқто” тариқасида тухфа қилган. давлат ерлари айрим ҳарбий йўлбошчилар ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўрта асрларда мовароуннаҳр давлати ва ҳуқуқи" haqida

1447862478_62338.doc ўрта асрларда мовароуннаҳр давлати ва ҳуқуқи (xiii асргача) режа: 1. ўрта осиёда араблар ҳукмронлигининг ўрнатилиши. 2. сомонийлар давлати ва ҳуқуқи. 3. ғазнавийлар давлати ва ҳуқуқи. 4. салжуқийлар давлати ва ҳуқуқи. 5. қорахонийлар давлати ва ҳуқуқи. 6. хоразмшоҳлар давлати ва ҳуқуқи. 7. мўғуллар ҳукмронлиги даврида мовароуннаҳр давлати ва ҳуқуқи. 1. ўрта осиёда араблар ҳукмронлигининг ўрнатилиши араблар ўзбекистон ҳудудини босиб олишда хуросонни ўзларининг таянч нуқталарига айлантирганлар. ўша ерда туриб, ўзбекистон ҳудудини «мовароуннаҳр» - «дарёнинг орти», «дарёнинг нариги томони» деб атаганлар. шу даврдан бошлаб «мовароуннаҳр» деган ибора бизнинг ҳудудимизга нисбатан ишлатиладиган бўлган. марказий осиё ерларига биринчи бор лашкар тортиб келган ҳукмдор зиёд ибн аб...

DOC format, 225,0 KB. "ўрта асрларда мовароуннаҳр давлати ва ҳуқуқи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.