ix-xii асрларда ўзбек давлатчилиги: сиёсий, ижтимоий ваиқтисодий хаёт

PPT 50 pages 5.9 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 50
ix-xii асрларда ўзбек давлатчилиги: сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий хаёт ix-xii асрларда ўзбек давлатчилиги: сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий хаёт араб хукмронлигидан кейин мамлакатда вужудга келган ижтимоий-сиёсий вазият. марказий осиёда шаклланган мустақил давлатлар (сомонийлар, ғазнавийлар, қорахонийлар, салжуқийлар, хоразмшохлар давлатлари), уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти. адабиётлар рўйхати азамат зиё. ўзбек давлатчилиги тарихи. т.: «шарқ», 2000 й. бобоев ҳ., ҳасанов с. «авесто» - маънавиятимиз сарчашмаси. т.: «адолат», 2001 й. буюк сиймолар, алломалар (уч китоб). т.: «мерос», 1995,1996,1998 йиллар. р.муртазаева ва бошқалар. ўзбекистон тарихи «дарслик»2003 й. муртазаева р.х., дорошенко т.и и др. история узбекистана. электронный учебник для вузов. – ташкент. 2010. муртазаева р.х. ва бошқалар. ўзбекистон тарихи. ўқув қўлланма. –т.: академия, 2010. усмонов қ, содиқов м, обломуродов н. ўзбекистон тарихи. i қисм. ўқув қўлланма. т.: «мерос», 2002 й. ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари. т.: «шарқ», 2001 й. ўзбекистон миллий энциклопедияси. т.1-7. т.: ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2001-04 й ix-xii асрларда ўзбек давлатчилиги. сиёсий, ижтимоий - иқтисодий ҳаёти тоҳирийлар (ix …
2 / 50
тоҳирий ҳукмдорларга қарши халқ ҳаракатлари кучайди. бу ҳаракатга ғозийлар бошчилик қилдилар. ("ғозийлар" асосан кўчманчи қабилалар ҳужумини бартараф қилиш мақсадида камбағал ҳунармандлар ва ерсиз зироатчилардан ташкил топган қуролли қўшин). ғозийлар ҳаракатини ака-ука ёқуб ва амир бинни лайс бошқардилар 873 йилда тоҳирийлар сулоласи барҳам топди ва хуросонда ҳокимият саффорийлар (мисгарлар, ёқуб ва амир асли ҳунарманд-мисгар-"саффор" эдилар.) қўлига ўтиб кетди. сомон қишлоғи (балх яқинида, баъзи манбаларда эса, - термиз яқинида) оқсоқоли сомонхудотнинг авлодлари асос солган халифа маъмунга бўлган садоқатлари эвазига 819-820-йилларда сомонхудотнинг набиралари нух самарқандга, аҳмад фарғонага, яҳё чоч ва уструшонага, илёс ҳиротга ҳоким этиб тайинландилар. исмоил 899 ва 900 йиллардаги ҳарбий тўқнашувларда амр ибн лайс бошлиқ саффорийлар қўшинларини тор-мор келтирди. халифа исмоил ибн аҳмадни ҳоким сифатида тан олишга мажбур бўлди. хоразм, исфижоб, чағониён ва хутталондан ташқари (уларнинг ҳокимлари сомонийларга тобеъ эдилар), улкан ҳудуд (мовароуннаҳр ва хуросон) сомонийлар томонидан бўйсундирилган эди. улар бу ерда 100 йилча ҳукмронлик қилдилар. 997 йили нуҳ ii ҳам, …
3 / 50
ида ташкил топди. унинг асосчиси сотуқ буғрохон (915-955) ҳисобланади. қорахонийлар давлатига икки қабила-яғмо ва жикил қабилалари бирлашдилар сотуқ замонида қорахонийлар давлати иккига бўлиниб кетади. бирининг пойтахти боласоғун бўлиб, олий ҳокимият ёши катта бўлган ҳоқон томонидан бошқарилган; иккинчи давлатнинг пойтахти тароз, кейинчалик қошғар бўлиб, кичик ҳоқон томонидан бошқарилган. 1001-йилда, султон маҳмуд қорахонийлар хони наср билан шартнома тузиб, амударёни икки ўртадаги чегара қилиб белгилади. сомонийлар давлати ўрнида икки улкан давлат ташкил топди: биринчиси-қошғардан амударёгача чўзилган шарқий туркистоннинг бир қисмида, еттисув, шош, фарғонанинг қадимги ҳудудларини ўз ичига олган қорахонийлар давлати иккинчиси-шимолий ҳиндистон сарҳадларидан каспий денгизининг жанубий қирғоқларигача чўзилган ҳамда ҳозирги афғонистон ва шимолий- шарқий эронни ўз ичига олган ғазнавийлар давлати эди салжуқий туркларнинг келиб чиқиши сирдарё қуйи этакларида, орол ҳавзасида яшаган, кўпроқ кўчманчи ҳаёт кечирган ўғиз уруғларига бориб тақалади «ўғизнома» китобида нақл қилинишича, ўғиз уруғлари, қавмлари жуда қадим тарихга эга бўлиб, уларга илк бор ўғизхон номли буюк шахс бошчилик қилган ix аср охири …
4 / 50
шаклланишида салжуқий туркларнинг роли ва таъсири алоҳидадир сомонийлар ҳукмронлиги даврида уларнинг рухсати билан салжуқий қабилалари зарафшон воҳасига, нуротанинг тоғли ерларига келиб ўрнашиб, чорвачилик билан шуғулланганлар кейинроқ мовароуннаҳр ҳудудлари қорахонийлар сулоласи томонидан эгалланиб, уларнинг чорвадор хўжаликлари бу ерларни банд этгач, салжуқийларнинг яшаш шароитлари мушкуллашади шу боис улар ғарбга томон силжишга мажбур бўладилар. xi асрнинг 20-30 йилларига келиб салжуқий уруғ-қабилаларнинг ҳозирги туркман ерлари орқали ғазнавийлар тасарруфидаги хуросон ўлкасига кириб бориши фаоллашади 1038 йилда сарахсда, 1040 йилда данданаканда бўлиб ўтган ҳал қилувчи урушлар давомида салжуқийлар азнавийларни енгиб, бутун хуросон ерларини эгаллаб, ўз давлати марказини шу ҳудудга кўчирадилар шу тариқа нишопур шаҳри салжуқийлар пойтахтига айланади салжуқийлар ҳукмдори туғрулбек эгалланган мовароуннаҳр ва хуросон ҳудудларини ўз авлодлари - чағрилбек ва довудбеклар тасарруфида қолдириб, ўзи ғарбга томон ҳарбий юришларни давом эттиради туғрулбекнинг 1038-1063 йилларни ўз ичига олган ҳукмронлик даври олд осиё ва кичик осиёнинг катта ҳудудларини қўлга киритилганлиги билан тавсифланади бу давр мобайнида салжуқийлар гургон, табаристон, хоразм, …
5 / 50
тўғри келади худди шу йилларда маликшоҳ ва унинг тадбиркор, доно вазири низомулмулк (асли исми абу али ибн али ибн исҳоқ) томонидан мамлакат ҳаётининг кўплаб соҳаларида жуда муҳим ижобий ўзгаришлар амалга оширилди у ўзининг юксак салоҳияти ва тажрибасини умумлаштириб, машҳур «сиёсатнома» асарини ёзади. бу китоб катта шуҳрат ва эътироф қозониб, мана, неча асрлардирки, шарқ ва ғарб мамлакатларининг давлат арбоблари, вазиру вузаролари учун сисат бобида муҳим дастуруламал қўлланма вазифасини бажариб келмоқда салжуқийларнинг энг сўнгги ҳукмдори султон санжар (1118-1157) подшолиги бу давлатнинг, ҳам юксалиши, ҳам ҳалокатга юз тутиши билан ўзига хос мураккаб, зиддиятли даврни акс эттиради xi асрнинг 40-йилларига келиб салжуқийлар давлатининг мавқеига путур эта бошлайди. бунда айниқса шарқдан бостириб келган қорахитойлар бир вақтнинг ўзида ҳам қорахонийлар ва ҳам салжуқийлар салтанатига катта хавф солади султон санжар ва қорахонийлар хони маҳмуднинг бирлашган қўшини 1141 йилда самарқанд яқинидаги катвон чўлида қорахитойлар билан бўлган ҳал қилувчи жангда қақшатқич маёлубиятга учрагач, мовароуннаҳр ерлари қорахитойлар қўли остига ўтади …

Want to read more?

Download all 50 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ix-xii асрларда ўзбек давлатчилиги: сиёсий, ижтимоий ваиқтисодий хаёт"

ix-xii асрларда ўзбек давлатчилиги: сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий хаёт ix-xii асрларда ўзбек давлатчилиги: сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий хаёт араб хукмронлигидан кейин мамлакатда вужудга келган ижтимоий-сиёсий вазият. марказий осиёда шаклланган мустақил давлатлар (сомонийлар, ғазнавийлар, қорахонийлар, салжуқийлар, хоразмшохлар давлатлари), уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти. адабиётлар рўйхати азамат зиё. ўзбек давлатчилиги тарихи. т.: «шарқ», 2000 й. бобоев ҳ., ҳасанов с. «авесто» - маънавиятимиз сарчашмаси. т.: «адолат», 2001 й. буюк сиймолар, алломалар (уч китоб). т.: «мерос», 1995,1996,1998 йиллар. р.муртазаева ва бошқалар. ўзбекистон тарихи «дарслик»2003 й. муртазаева р.х., дорошенко т.и и др. история узбекистана. электронный учебник для вузов. – ташкент. 2010. муртазаева р.х. ва бошқ...

This file contains 50 pages in PPT format (5.9 MB). To download "ix-xii асрларда ўзбек давлатчилиги: сиёсий, ижтимоий ваиқтисодий хаёт", click the Telegram button on the left.

Tags: ix-xii асрларда ўзбек давлатчил… PPT 50 pages Free download Telegram