илк ўрта асрларда ўзбек давлатчилиги: ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаёт

DOC 6 sahifa 84,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
4-мавзу 4-мавзу. илк ўрта асрларда ўзбек давлатчилиги: ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаёт. р е ж а 1. ватанимиз ҳудудларида илк феодал давлатларнинг вужудга келиши, уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаёти (кидарийлар, хионийлар, эфталийлар). 2. турк ҳоқонлигининг вужудга келиши. турк ҳоқонлиги даврида ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаёт. 3. араблар истилоси ва ҳукмронлиги давридаўрта осиё. 1. ватанимиз ҳудудларида илк феодал давлатларнинг вужудга келиши, уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаёти (кидарийлар, хионийлар, эфталийлар). iv асрнинг ii ярмида эрон сосонийлари билан бўлган доимий тўқнашувлар туфайли парчаланиб кетган кушон подшолиги худудларида мустақил бошқарув тизимлари ва мулкдорлар пайдо бўла бошлади. мулкдорларнинг қуллар ва қарам кишилардан тузилган ҳарбий дружиналари бўлиб, улар «чокарлар» деб аталган. марказий ҳокимият ана шу мулк эгалари уюшмасидан ташкил топган. уларни бухорода - бухорхудот, чағониёнда - чағонхудот, варданзида - варданхудот, шошда - тудан, самарқанд ва фарғонада-ихшид, усрушонада - афшин, хоразмда- хоразмшоҳлар бошқарган. iv аср ўрталарида турон ҳудудига шимолдан кўчманчи қабилаларининг хужуми бошланган. улар туркий хион …
2 / 6
чилигида кидарийлар қандаҳор (пешавор) га ва ундан шимолий ҳиндистонга ўтиб, гупта подшолигини тобе этганлар ва у ерда 75 йил ҳукмронлик қилганлар. v - vi аср тарихчи олимларидан иешу стилит, пракопий кесарийский, себеос, егише вардапетлар хионийлар, кидарийлар ва эфталийлар бир- бирларига яқин бўлган қабилалар иттифоқидан иборат деган фикрни билдирадилар. бу улар ўртасидаги фарқ фақат сулолавий характерга эга деган фикрга олиб келади. эфталийлар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар юнон, хитой, араб ва бошқа халқлар манбаларида учрайди. уларда эфталийлар турли номлар билан аталган. жумладан, хитой манбаларида е-да ёки и-да, сурия ва лотин «эфталит», арман ёзувларида «тетал» ёки «хеттал», араб ва форс манбаларида «ҳайтал» ёки «ҳафтал», юнонларда «абдел», ҳиндларда «хуна» ва б. баъзи таричилар «эфтал» атамасини эфталийлар ҳукмдори вахшунвор эфталон номи билан боғлашади. хитой манбаларида эфталийлар турклар (тукюе)га яқин дейил-са, византиялик тарихчи прокопий кесарийский уларнинг келиб чиқишини «хуннлар» билан боғлайди. аксарият олимлар эса эфталийларни мил. авв. i- милодий iv асрда еттисувва или воҳасидан орол денгизи бўйларига …
3 / 6
қт хирож тўлаб турган. кейинчалик эфталийлар марв, қобул ва панжоб водийси, қашғар ва хўтанни ҳам эгаллаб, кушон подшолиги худудлари, яъни ўрта осиё, шарқий туркистон, шимолий ҳиндистон, шарқий эронни бирлаштирган улкан давлатга асос солдилар. эфталийлар улкан ҳудудларни қўлга киритгач обод деҳқончилик воҳаларига, ривожланган шаҳарларга, савдо йўлларига эга бўлдилар. вақт ўтиши билан эса маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетдилар. натижада уларнинг бевосита ворисига айландилар. шу боис, 568-569 йилларда византия императори юстин ii ҳузурида бўлган турк элчиси императорнинг «эфталийлар шаҳарларда яшайдиларми ёки қишлоқлардами?» деган саволга «улар шаҳарлик сулолалар, олий ҳазратлари» деб жавоб берган. прокопий кесарийскийнинг ёзишича: «эфталийлар (салтанати) бир ҳукмдор орқали идора этилиб, ўз қонуний (адолатли) давлатчилигига эгадир. ўзаро ва қўшнилар билан (муносабатларда) адолат меъёрини сақлашда византиялик ва форслардан ҳеч бир қолишмайдилар». жамиятда ер эгалиги муносабатлари шакллана бошлаган бўлса-да қул меҳнатидан фойдаланиш давом этган. зодагонлар жамиятда чекланмаган ҳуқуқларга эга бўлган. зодагон вафот этса махсус тайёрланган тош даҳма (мақбара)га хотини, қуллари ва улфатлари билан биргаликда …
4 / 6
инг оқибатида суғорма ерларга бўлган эҳтиёж ортди. кичик-кичик суғориш каналлари қазиб чиқарилиб, минглаб, гектар янги ер майдонлари ўзлаштирилди. суғориш услуби такомиллашди, шоҳариқлар чуқурлашиб, серсув суғориш тармоқларига айланди. ҳозирги вақтда ҳам мавжуд бўлган заҳариқ, бўзсув, дарғом каналлари ўша даврда барпо этилган йирик суғориш тармоқлари бўлган. шунингдек, тоғ олдиларига сув чиқариш учун сув чиқариш асбобларидан кенг фойдаланилган. суғорма ерларнинг бир қисми ибодатхоналар мулки ҳисобланган ва улар «вағнзе» деб юритилган. яйловларнинг асосий қисми оқсоқол зодагонлар қўлида бўлган. ерга эгалик муносабатларининг таркиб топиши билан суғориладиган ер майдонларининг катта қисми мулкдор зодагон табақа вакиллари - «деҳқонлар» қўлида тўплана бошлаган. бунинг натижасида қишлоқ жамоасининг эркин аъзолар зодагонлар асоратига тушиб, уларга тобе бўлган. хўжалик юритишда рента - солиқ тизими кенг қўлланилган. эфталийлар даврида дехқонларга ёлланиб ишлашга мажбур бўлган кишилар «кадиварлар», ўз ерига эга бўлган эркин кишилар «кашоварзлар»деб аталган. эфталийлар даврида кўплаб шаҳар-қалъалар қурилган. қалин мудофаа деворлари билан ўралган қўрғонлар - нахшаб воҳасидаги заҳоки-морон ва бухородаги варахша, хоразмдаги …
5 / 6
галари ҳам қўлланилган. савдо орқали суғд тили ва ёзуви шарқий туркистонга қадар борган. суғд ёзувидан ташқари хоразмий ва эфталий ёзувлари ҳам мавжуд бўлган. бундай ёзувлар зангтепа, қоратепа, афросиёб харобаларидан, кофирқалъадан топилган. кўчманчи аҳолининг кўпчилиги туркийда сўзлашгани туфайли туркий тил тобора кўпроқ ёйилган. эфталийлар давлатида суғдда зардуштийликка, тоҳаристон ва шарқий туркистонда буддавийликка эътиқод қилувчилар кўпчиликни ташкил қилган. шаҳарларда насронийлар ва яҳудий жамоалари ҳам мавжуд булган. монийлик дини ва маздак таълимоти ёйилган. маздак ҳамадон (470-529) таълимотининг ёйилишига ерларнинг жамоа ихтиёридан тортиб олиниб, мулкдорлар қўлида тўпланиши сабаб бўлган. маздак зардуштийлик динига асосланиб, барча кишилар бу дунё неъматларидан баробар фойдаланишлари лозим деган ғояни илгари сурган. шу боис маздакчилар «з» ҳарфи билан бошланувчи тўрт нарса: 1. замин (ер), 2. зар (олтин), 3. зўрлик (ҳокимият, куч), 4 зан (хотин) - жамият аъзолари ўртасида тенг тақсимланиши талабини қўйганлар. маздакийлик ҳаракати кучайиб кетгач, эрон шоҳи кубодшоҳ 429 йили эфталийлар ёрдамида бу ҳаракатни бостирди. кубодшоҳ 429 йилда маздакни қатл …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"илк ўрта асрларда ўзбек давлатчилиги: ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаёт" haqida

4-мавзу 4-мавзу. илк ўрта асрларда ўзбек давлатчилиги: ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаёт. р е ж а 1. ватанимиз ҳудудларида илк феодал давлатларнинг вужудга келиши, уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаёти (кидарийлар, хионийлар, эфталийлар). 2. турк ҳоқонлигининг вужудга келиши. турк ҳоқонлиги даврида ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаёт. 3. араблар истилоси ва ҳукмронлиги давридаўрта осиё. 1. ватанимиз ҳудудларида илк феодал давлатларнинг вужудга келиши, уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаёти (кидарийлар, хионийлар, эфталийлар). iv асрнинг ii ярмида эрон сосонийлари билан бўлган доимий тўқнашувлар туфайли парчаланиб кетган кушон подшолиги худудларида мустақил бошқарув тизимлари ва мулкдорлар пайдо бўла бошлади. мулкдорларнинг қуллар ва қарам кишилардан тузилган ҳарбий др...

Bu fayl DOC formatida 6 sahifadan iborat (84,0 KB). "илк ўрта асрларда ўзбек давлатчилиги: ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаёт"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: илк ўрта асрларда ўзбек давлатч… DOC 6 sahifa Bepul yuklash Telegram