o'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti

DOCX 25 sahifa 68,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ******* “сиёсий фанлар” кафедраси 2-мавзу. ўзбек давлатчилиги тарихи, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт. режа 1.давлат тушунчаси ва унинг моҳияти. мамлакатимиз ҳудудларида ташкил топган илк давлатлар ва уларнинг тараққиёт босқичлари 2. ўрта аср (илк ва ривожланган ўрта асрлар) ўзбек давлатчтлиги: давлат бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт 3. амир темур ва темурийлар даври ўзбек давлатчилиги 4. xvi-xix аср ўзбек давлатчилиги ижтимоий-иқтисодий ҳаёт, сиёсий вазиятдаги зиддият ва муаммолар. 1.давлат тушунчаси ва унинг моҳияти. мамлакатимиз ҳудудларида ташкил топган илк давлатлар ва уларнинг тараққиёт босқичлари дунё тарихидаги дастлабки давлатлар м. а. iv - iii минг йилликда миср, месопотамияда пайдо бўлган ва шарқдаги бошқа ҳудудларга ҳам ( ҳиндистон, хетт давлати, элам ва бошқалар) ўз таъсирини ўтказиб, янги сифат ўзгаришлар касб эта борган. давлатчилик азалий ва абадий мавжудлик эмас. давлат тарихий тараққиётнинг муайян босқичида, муайян тарихий шарт-шароит ва сабаблар туфайли унга эҳтиёж сезилганда вужудга келиб, жамият билан узвий тараққий этади ва ривожланиб боради. …
2 / 25
инг пайдо бўлиши жамият ҳаётида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини янада тезлаштирди. натижада уруғ жамоаси ўзининг дастлабки ижтимоий ишлаб чиқариш ва жамоа мулкчилигига асосланган қиёфасини йўқота бошлади. 2. бронзанинг кашф этилиши (м. а. 3-минг йилликнинг ўрталари), жамият ҳаётида металлнинг кенг ёйилиши, меҳнат қуролларининг металдан ясалиши, меҳнат унумдорлигининг ошиши ортиқча маҳсулотнинг пайдо бўлишига олиб келди. ўзлаштирувчи хўжалик ишлаб чиқарувчи хўжаликка айланди ва ортиқча маҳсулотнинг пайдо бўлиши айирбошлашни келтириб чиқарди. ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг пайдо бўлиши ва жадаллик билан ривожланиши ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришларга сабаб бўлди. 3. ижтимоий ва иқтисодий ҳаётда юз берган ўзгаришлар қадимги аҳолини ишлаб чиқаришнинг маълум бир соҳаси - деҳқончилик, чорвачилик ёки ҳунармандчиликка ихтисослашиб боришига олиб келди. металнинг кашф этилиши, ортиқча маҳсулотнинг пайдо бўлиши сўнгги бронза даврида биринчи ижтимоий меҳнат тақсимотига олиб келди, яъни деҳқончиликдан чорвачилик ажралиб чиқди ва жамоа аъзолари ишлаб чиқаришнинг ўзларига қулай соҳасини танлаб олдилар. 4. бронза давридаёқ сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик ўрта осиё аҳолиси хўжалигининг асосини ташкил этди. суғорма …
3 / 25
металга, ёғочга, суякка ишлов бериш турлари ҳам кенг тарқалди. 6. м. а. i минг йилликнинг бошларида темирнинг кашф этилиши натижасида иккинчи ижтимоий меҳнат тақсимоти рўй берди. темир деҳқончиликдан ҳунармандчиликнинг ажралиб чиқиши ва алоҳида хўжалик тармоғи сифатида шаклланиб, ривожланишига олиб келди. ҳунармандчиликнинг қатор соҳаларида ихтисослашувнинг содир бўлиши натижасида илк шаҳарларнинг белгиларидан бири сифатида бозорлар пайдо бўлди. жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётида кенг кўламдаги товар айирбошлаш юз берди. оқибатда айрим шахслар қўлида тезкорлик билан бойлик тўплана бошлади. бу жамиятнинг иқтисодий тараққиёти ва давлатнинг пайдо бўлиши учун муҳим бўлган ортиқча маҳсулот - товарнинг вужудга келишига туртки бўлди. 7. ортиқча маҳсулотнинг пайдо бўлиши натижасида ўзаро айирбошлашнинг келиб чиқиши, ривожи ва маданий алоқаларнинг кенгайиб бориши илк давлатлар шаклланишида катта аҳамиятга эга. шуни айтиб ўтиш жоизки, ўрта осиё ҳудудларида яшаган аҳоли ўртасида қадимги даврлардан бошлаб ўзаро алоқалар мавжуд бўлиб, бронза даврига келганда шимолдаги кўчманчи чорвадор қабилалар ва жанубдаги ўтроқ деҳқончилик аҳолиси ўртасида ўзаро мол айрбошлаш ва маданий алоқалар …
4 / 25
нг сиёсий, иқтисодий, маданий, диний ва ҳарбий марказлари вазифасини бажарган. 9. эгалик бобидаги зиддиятлар, мулкий табақаланиш ва мулкий тенгсизликнинг юзага келиши. металнинг хўжалик ҳаётига жадал кириб келиши уруғ жамоасининг емирилиши, ишлаб чиқариш жамоаларининг шаклланиши, хусусий мулкнинг пайдо бўлиши жараёнини тезлаштирди. натижада уруғ жамоаси ўзининг дастлабки мазмунини, туб маънодаги ижтимоий ишлаб чиқариш ва жамоа мулкчилигига асосланган қиёфасини йуқотди. ишлаб чиқариш жамоаларининг пайдо бўлиши биринчи навбатда жамоада ортиқча маҳсулотнинг ҳосил бўлиши ва айирбошлашнинг келиб чикиши билан боғлиқ эди. деҳқончилик, чорвачиликдан келадиган даромад жамоанинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириб қолмай, унинг ихтиёрида ортиқча бойликнинг пайдо бўлишига ҳам олиб келди. бойлик аввало жамоа оқсоқоллари, ҳарбий бошлиқлар, мўътабар шахслар қўлида тўплана борди. авваллари уруғлараро урушларда асир олинган кишилар хун олиш одатига кўра ўлдирилган бўлса, энди улар ё катта бойлик эвазига алмаштирилди ёки улардан жамоа ишларида қул сифатида фойдаланилди. синфий табақаланиш жараёнлари кучайган сари жамиятни бошқариш қийинлашди, чунки жамоа бойлигини тақсимлаш ва уни бошқаришда адолатсизликлар келиб чиқди …
5 / 25
мамлакатимиз ҳудудларида қадим даврлардан бошлаб одамлар умргузаронлик қилиб келишади. архелог олимлар томонидан топилган ва ўрганилган кўплаб тарихий ёдгорликлар бундан гувоҳлик беради. мамлакатимиз ҳудудларида бундан 3-3,5 минг йиллар аввал илк давлатлар вужудга келган ва бунга кўплаб асослар мавжуд. аждодларимиз ўз даврида кучли, тараққий этган давлатлар барпо этишган. хўш, давлат – бу қандай тушунча? давлат кишилик жамияти тараққиётининг маълум бир даврига келиб жамиятдаги етилган эҳтиёж ва зарурат маҳсули тариқасида вужудга келган. кишилик жамияти тараққиётига назар ташланса, инсоният ўз ҳаётининг энг узоқ ва катта даврини давлатларсиз ўтказган. аммо жамият ўзининг ички тартиблари асосида бошқарилиб келинган. инсоният тараққиётининг маълум даврига келиб жамиятда кучли бир бошқарув тизимига эҳтиёж етилди. ташқи хавфнинг ортиб бориши, ўзаро савдо ва мол айрибошлашнинг кучайиши, ишлаб чиқариш муносабатларининг ўсиб бориши натижасида жамиятда ортиқча маҳсулотнинг вужудга келиши ва унга эгалиқ қилишга интилиш ва ҳ.к. буларнинг барчаси жамиятда ўзгаришлар бошланишига туртки бўлди. сиёсий ташкилот сифатида давлатлар шакллана бошлади. шундай қилиб, жамиятнинг олий сиёсий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti" haqida

ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ******* “сиёсий фанлар” кафедраси 2-мавзу. ўзбек давлатчилиги тарихи, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт. режа 1.давлат тушунчаси ва унинг моҳияти. мамлакатимиз ҳудудларида ташкил топган илк давлатлар ва уларнинг тараққиёт босқичлари 2. ўрта аср (илк ва ривожланган ўрта асрлар) ўзбек давлатчтлиги: давлат бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт 3. амир темур ва темурийлар даври ўзбек давлатчилиги 4. xvi-xix аср ўзбек давлатчилиги ижтимоий-иқтисодий ҳаёт, сиёсий вазиятдаги зиддият ва муаммолар. 1.давлат тушунчаси ва унинг моҳияти. мамлакатимиз ҳудудларида ташкил топган илк давлатлар ва уларнинг тараққиёт босқичлари дунё тарихидаги дастлабки давлатлар м. а. iv - iii минг йилликда миср, месопотамияда пайдо бўлган ва шарқдаги бо...

Bu fayl DOCX formatida 25 sahifadan iborat (68,1 KB). "o'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'zbekiston jurnalistika va omm… DOCX 25 sahifa Bepul yuklash Telegram