o'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti

DOCX 25 sahifa 101,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ******* “сиёсий фанлар” кафедраси 9-мавзу. ўзбекистон республикасидаги ижтимоий узгаришлар. (1 соат) режа: 1. давлатнинг ижтимоий сиёсати. ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишлари. 2. аҳоли даромадлари ва унинг таркиби. аҳоли турмуш даражаси ва унинг кўрсаткичлари амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асл мақсади инсонга муносиб яшаш ва фаолият кўрсатиш шароитларини вужудга келтиришдан иборат. шу сабабли иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг бутун даври давомида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бўйича чора-тадбирлар кўриш объектив заруратдир. республикада аҳолини ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирлари қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилди: биринчи йўналиш – нархлар эркинлаштирилиши ва пулнинг қадрсизланиш даражаси ортиб бориши муносабати билан даромадларнинг энг кам ва ўртача даражасини мунтазам ошириб бориш; иккинчи йўналиш – республиканинг ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат моллари асосий турлари истеъмолини муайян даражада сақлаб туриш; учинчи йўналиш – ислоҳотларнинг дастлабки босқичида аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш. республика учун ижтимоий ҳимоялаш тизимини танлаб олишда халқнинг узоқ йиллар …
2 / 25
даги муносабатларни инсонпарварлаштириш ҳамда ички талабни ушлаб туриш ҳисобланади. аҳоли реал даромадлари даражасига инфляция сезиларли таъсир кўрсатиши сабабли даромадларни давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим вазифаси истеъмол товарлари нархларининг ўсишини ҳисобга олиш ва даромадларни индексациялаш, яъни номинал даромадларни нархлар ўсишига боғлиқликда ошириб бориш ҳисобланади. шахсий даромадни ҳимоя қилишда ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналиши аҳоли камбағал қатламини қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. амалий ҳаётда қашшоқликнинг ўзи ҳаёт кечириш минимуми ёрдамида аниқланади. бу ижтимоий ва физиологик (жисмоний) минимумда ифодаланади. ижтимоий минимум жисмоний эҳтиёжларни қондиришнинг минимал меъёри билан бирга ижтимоий талабларнинг минимал харажатларини ҳам ўз ичига олади. физиологик минимум эса фақат асосий жисмоний эҳтиёжларни қондиришни кўзда тутади. бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда аҳолининг ижтимоий ёрдамига муҳтож қисмини аниқлашда турли хил мезонлар асос қилиб олинади. улар жумласига даромад даражаси, шахсий мол-мулки миқдори, оилавий аҳволи ва шу кабилар киритилади. ижтимоий сиёсат – бу давлатнинг даромадлар тақсимотидаги тенгсизликни юмшатишга ва бозор иқтисодиёти қатнашчилари ўртасидаги зиддиятларни бартараф қилишга йўналтирилган сиёсатдир. республикада бозор муносабатларига …
3 / 25
ларининг энг оз миқдорини бир вақтнинг ўзида қайта кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилади. даромадлар нисбатини ўзгартиришда 1993 йил жорий этилган янги ягона тариф сеткаси катта аҳамиятга эга бўлди. бу барча тоифадаги ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдорларини тариф коэффициентлари орқали, энг кам иш ҳақи воситаси билан бевосита ўзаро боғлаш имконини берди. аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг иккинчи йўналиши – ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат моллари асосий турлари истеъмолини муайян даражада сақлаб туриш бўлди. бунга эришишда муҳими маҳсулотлар экспортини божхона тизими орқали назорат қилиш ва уларга юқори бож тўловлари жорий этиш, кундалик зарур товарларни меъёрланган тарзда сотишни ташкил қилиш каби тадбирлар катта аҳамиятга эга бўлди. миллий валюта жорий этилиши билан озиқ-овқат маҳсулотларини меъёрланган тарзда сотишдан воз кечиш эркин нархларга ўтиш имкониятинэ яратади. иқтисодий ислоҳотларнинг илк босқичида ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг учинчи йўналиши – аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш борасида кучли чора-тадбирлар ўтказилганлиги бўлди. бу йўналишда аҳолининг …
4 / 25
лар ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимига изчиллик билан ўтиш – ижтимоий сиёсатни амалга оширишга, ижтимоий ҳимоя воситасини кучайтиришда сифат жиҳатдан янги босқич бошлашини билдиради. янгиланган ижтимоий сиёсат адолат тамойилларига изчиллик билан риоя қилишга асосланиб, ижтимоий кўмаклашишнинг мавжуд усулларини ва пул билан таъминлаш манбаларини тубдан ўзгартиришни тақозо қилади. бу сиёсат ижтимоий ҳимоя аниқ мақсади ва аҳолининг аниқ табақаларини қамраб олишни кўзда тутади. ёрдам тизими фақат кам таъминланган ва меҳнатга лаёқациз фуқароларга нисбатан қўлланилиб, шу мақсад учун давлат манбалари билан бир қаторда меҳнат жамоалари, турли ташкилот ҳамда жамғармаларнинг маблағларидан ҳам фойдаланилади. ижтимоий кўмаклашишнинг янги тизимида болалар ва кам даромадли оилалар ёрдамдан баҳраманд бўлувчи асосий кишилар ҳисобланиб, улар учун ҳамма нафақа ва моддий ёрдамлар фақат маҳалла орқали етказиб берилади. шу мақсадда маҳаллаларда бюджет маблағлари, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик тузилмалари ва айрим фуқароларнинг ихтиёрий ўтказган маблағлари ҳисобидан махсус жамғармалар ҳосил қилинди. ижтимоий кўмаклашишнинг янги тизими меҳнатга рағбатлантирадиган омиллар ва воситалар янги тузилмаси пайдо бўлишини …
5 / 25
блари ўқитувчилари ва шифокорлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг янада такомиллаштирилган тизимижорий этилди. натижада кейинги икки йилда уларнинг иш ҳақи миқдори тегишли равишда 2,8 ва 2,7 баробар оширилди. мамлакатимиз аҳолиси пул даромадларининг ошиб бориши ўз навбатида улар турмуш шароити ва сифатининг босқичма-босқич яхшиланиб боришига замин яратмоқда. бу эса, ўтган даврда қатор ижобий ўзгаришларни қўлга киритиш имконини берди. жумладан: - қорақалпоғистон республикаси, хоразм вилояти, самарқанд ва бухоро, гулистон, жиззах ва қарши шаҳарларида аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш бўйича йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилди; - қишлоқ жойларда 1,6 минг километрдан ортиқ сув қувурлари ва 710 километр газ тармоқлари фойдаланишга топширилди; - аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш 84 фоизга, шу жумладан, қишлоқ жойларда 77 фоизга этди; - табиий газ билан таъминлаш 82 фоиз, қишлоқларда эса 77 фоизгача ўсди. таълим соҳасида ҳам аниқ мақсадли умуммиллий ижтимоий дастурлар амалга оширилиб, ўтган йил давомида қуйидаги салмоқли натижалар қўлга киритилди: - янги қурилиш ва капитал реконструкция қилиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti" haqida

ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ******* “сиёсий фанлар” кафедраси 9-мавзу. ўзбекистон республикасидаги ижтимоий узгаришлар. (1 соат) режа: 1. давлатнинг ижтимоий сиёсати. ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишлари. 2. аҳоли даромадлари ва унинг таркиби. аҳоли турмуш даражаси ва унинг кўрсаткичлари амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асл мақсади инсонга муносиб яшаш ва фаолият кўрсатиш шароитларини вужудга келтиришдан иборат. шу сабабли иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг бутун даври давомида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бўйича чора-тадбирлар кўриш объектив заруратдир. республикада аҳолини ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирлари қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилди: биринчи йўналиш – нархлар эркинлаштирилиши ва пулнинг қадрсизланиш даражас...

Bu fayl DOCX formatida 25 sahifadan iborat (101,2 KB). "o'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'zbekiston jurnalistika va omm… DOCX 25 sahifa Bepul yuklash Telegram