бухоро амирлиги сиёсий тарихи

DOC 97,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1556542011_74181.doc бухоро амирлиги сиёсий тарихи режа: 1. бухоро амирлиги 2. амирликнинг ҳудуди, маъмурий тузилиши ва аҳолиси 3. давлат бошқаруви тизими. 4. мансаблар, унвонлар ва амаллар бухоро амирлиги. сиёсий тарих. сўнгги аштархонийлардан бўлган абдулфайзхон ҳукмронлиги даврида марказий ҳокимият заифлашганлигидан фойдаланган ўзбек уруғлари турли вилоятларда ҳокимиятга қарши исён ва ғалаёнлар кўтаришиб, ўзларини мустақил деб эълон қила бошладилар. улар орасида аштархонийлар саройида катта нуфузга эга бўлган, манғит уруғи бошлиқлардан бири муҳаммад ҳакимбий оталиқ (вафоти 1743й) ҳамда унинг ўғли муҳаммад раҳимбийнинг ҳаракатлари айниқса кескин эди. бухорода бўлиб ўтаётган тартибсизликлардан фойдаланган эрон шоҳи нодиршоҳ 1745 йилда муҳаммад раҳимбий раҳбарлигида бухорога катта қўшин жўнатди. муҳаммад раҳимбий бухорода визиятни юмшатиш борасида катта ишларни амалга оширди. миёнқол ва шаҳрисабздаги қўзғолонлар бостирилди. муҳаммад раҳимбий давлат аппарати тизими ишлари ва ҳукумат амалдорларини алмаштириш ишларига жиддий киришди. у деярли барча йирик давлат мансабларига ўзининг яқин қариндошлари ва маслакдошларини қўйиб, уларнинг ёрдамига таяниб пойтахтда ўз мавқени мустаҳкамлаб олди. 1746 йилда нодиршоҳ ўлдирилгач, …
2
қа муддат ичида жуда катта ҳудудни бирлаштирган манғитларнинг марказий давлат тизимини барпо этди. 1758 йилга келиб тошкент, қўқон, марв, балх, қундуздан элчилар келиб унинг ҳокимиятини тан олганликларини билдирадилар. муҳаммад раҳимхон вафотидан сўнг унинг балоғатга етмаган кабираси фозилтўра тахтга ўтқазилиб, ҳокимият аслида муҳаммад раҳимхоннинг тоғаси дониёлбий оталиқ (1750-1785 йй) қўлига ўтди. дониёлбийнинг ҳукмронлиги даври марказий ҳокимиятнинг заифлашуви билан изоҳланади. у тахтга ўтирган дастабки пайтдаёқ марказлашаган давлат сиёсатига қарши ғалаёнлар ва қўзғолонлар кўтарилди. миёнқол воҳаси, шаҳрисабз ва китоб, шеробод ва бойсун, ҳисор вилоятларида катта-катта халқ ғалаёнлари ва чиқишлар бошланиб кетди. даставвал, ҳисорга бадарға қилинган юз, кенагас, буркут, баҳрин, сарой каби ўзбек уруғларининг амирлари бош кўтардилар. улар манғитлар сулоласини тахтдан ағдаришни режалаштирган эдилар. дониёлбийнинг амирларни тинчлаштириш учун қилган ҳаракатлари зое кетди. шундан сўнг дониёлбий қўзғолонларга қарши қўшин жўнатди ва бухоро шаҳри аҳолисининг ёрдами билан қўзғолон бостирилди. исёнчи амирларнинг кўпчилиги қатл этилди. орадан кўп ўтмасдан юз уруғларининг бошлиғи фозилбий бош кўтарди. дониёлбий қийинчилик билан …
3
ивожига алоҳида эътибор берди. тарихда “амири маъсум” (“гуноҳсиз амир” ) номи билан қолган шоҳмурод ўз даврида марказий ҳокимиятни нисбатан мустаҳкамлашга эришди. унинг ҳукумронлиги даврида мамлакатни ривожлантиришга йўналтирилган тўртта муҳим ислоҳот- молия, суд, маъмурий ва ҳарбий ислоҳотлар ўтказилди. аввало,1758 йилдан бошлаб, амирликда тўла ҳолатда (аралашмаларсиз) кумушдан иборат бўлган кумуш тангалар,олдингиларидан ўзининг қиймати, сифати ва ташқи кўриниши билан фарқ қиладиган соф тилла тангалар зарб этила бошланди. у давлат зарбхоналарида аҳолининг ўз шахсий жамғармаларидан олиб келган кумиш ва олтиндан бир хил ўлчамдаги кумуш ва тилла тангаларни зарб қилишга кенг рухсат берди. амир шоҳмурод адлия соҳасида ўтказган ислоҳоти билан мамлкатда суд ишларини олиб боришни бирмунча эркинлаштирди. манбаларга кўра, амирликдаги суд ҳайъати ишларини шоҳмуроднинг бевосита ўзи бошқарган. суд ишларини олиб бориш учун махсус судлов қонунлари мажмуаси ишлаб чиқилган бўлиб, барча вилоят, туман, беклик қозилари айнан мана шу қонунлар мажмуаси асосида иш олиб борганлар. умуман олганда, амир шоҳмурод томонидан ўтказилган ислоҳотлар мамлакатдаги марказий ҳокмиятни мустаҳкамлаб, иқтисодий …
4
ли ҳарбий ҳаракатлар натижасида анча мустаҳкамланиб олган шоҳмурод қўшни афғонистонга ҳам ҳарбий юришлар уюштиради. хусусан, шоҳмурод амударёнинг ўнг қирғоғидаги илгариги бухоро ерларини қайтариб олиш учун афғон амири темуршоҳга қарши урушлар олиб боради. бу урушлардан сўнг шоҳмурод ва тимуршоҳ ўртасида сулҳ тузилиб, амударё ҳар иккала давлат ўртасидаги чегара деб белгиланди. амир шоҳмурод 1800 йилда вафот этганидан сўнг унинг ўғли амир ҳайдар (1800-1876 йй.) валиаҳд сифатида тахтга ўтирди. отаси даврида қаршининг ҳокими бўлган амир ҳайдар оқ кигизга ўтқаизилиб хон этиб кўтарилади. аммо, ҳайдар хон унвонини эмас, балки “амир ал-мўминин” унвонини олди. манбаларга кўра, хутба амир ҳайдар номига ўқилган бўлса-да, тангалар амир ҳайдар, амир шоҳмурод ва дониёлбий номларидан зарб этилган. отасининг сиёсатини давом эттиришга ҳаракат қилган амир ҳайдар ўз ҳукмронлигининг дастлабки йилларида бухоро ҳудудининг бутунлигини сақлаш, зарафшоннинг юқори оқими ҳудудлари, шаҳрисабз, миёнқол ерларини қўлда сақлаб қолиш учун курашлар олиб борди. ўратепани вақтинча ўзига бўсундиришга эришди. амир ҳайдар даврида хива хонлари амирлик ҳудудларига тез-тез …
5
ни катта қийинчиликлар билан, қўзғолончиларга катта ваъдалар бериш эвазига бостиришга эришди. шаҳрисабз ва марв воҳаси учун ҳам амир ҳайдар урушлар олиб боришга мажбур бўлди. ўз даврида амир ҳайдар қўшни афғон давлати ҳукмдори шужоъ ал-мулк дурроний билан дўстлик алоқаларини ўрнатган бўлса-да, қўқон ва хива давлатлари билан бухоро давлати ўртасидаги муносабатлар кескин эди. манбаларга кўра, шундай шароитда амир ҳайдар ҳатто туркия султони маҳмуд ii га ёрдам сўраб мурожаат этган ва унинг итоатига ўтишга тайёр эканлигини ҳам маълум қилган. амир ҳайдар 1826 йилда вафот этганидан сўнг унинг иккита катта ўғиллари амир ҳусайн(икки ярим ой) ва амир умар (тўрт ой) қисқа муддат тахтга ўтириб, ўз укалари насрулло томонидан ўлдириладилар. шундан сўнг тахтга амир ҳайдарнинг учинчи ўғли насрулло ўтирди. амир насруллонинг ҳукмронлик даври (1826-1860 йй.) аввало, бухоро амирлигидаги сиёсий тарқоқлик, зодагонларнинг бошбошдоқликларига барҳам бериш билан изоҳланади. амир насрулло ҳокимиятни бошқаришда ниҳоятда қаттиқ қўллик сиёсатини олиб борди. ўзининг бераҳмлик сиёсати туфайли амир насрулло “қассоб амир” деган …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бухоро амирлиги сиёсий тарихи"

1556542011_74181.doc бухоро амирлиги сиёсий тарихи режа: 1. бухоро амирлиги 2. амирликнинг ҳудуди, маъмурий тузилиши ва аҳолиси 3. давлат бошқаруви тизими. 4. мансаблар, унвонлар ва амаллар бухоро амирлиги. сиёсий тарих. сўнгги аштархонийлардан бўлган абдулфайзхон ҳукмронлиги даврида марказий ҳокимият заифлашганлигидан фойдаланган ўзбек уруғлари турли вилоятларда ҳокимиятга қарши исён ва ғалаёнлар кўтаришиб, ўзларини мустақил деб эълон қила бошладилар. улар орасида аштархонийлар саройида катта нуфузга эга бўлган, манғит уруғи бошлиқлардан бири муҳаммад ҳакимбий оталиқ (вафоти 1743й) ҳамда унинг ўғли муҳаммад раҳимбийнинг ҳаракатлари айниқса кескин эди. бухорода бўлиб ўтаётган тартибсизликлардан фойдаланган эрон шоҳи нодиршоҳ 1745 йилда муҳаммад раҳимбий раҳбарлигида бухорога катта қўшин жў...

Формат DOC, 97,0 КБ. Чтобы скачать "бухоро амирлиги сиёсий тарихи", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бухоро амирлиги сиёсий тарихи DOC Бесплатная загрузка Telegram