ислом ҳуқуқининг асосий хусусиятлари, аҳамияти, манбалари, институтлари

DOC 126.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1447860297_62330.doc ислом ҳуқуқининг асосий хусусиятлари, аҳамияти, манбалари, институтлари режа: 1. ислом ҳуқуқининг манбалари 2. ислом ҳуқуқи мазҳаблари 3. ислом ҳуқуқининг соҳалари 1. ислом ҳуқуқининг манбалари ўрганилаётган даврда минтақанинг ҳуқуқ тизимида туб ўзгаришлар юз берди. араблар босқинига қадар бу ерда амал қилган ҳуқуқ манбалари, соҳалари ва институтларига барҳам берилди. уларнинг ўрнига мусулмон ҳуқуқи манбалари, соҳалари ва институтлари жорий этилди. мусулмон ҳуқуқининг ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи асосий восита сифатида қарор топиши араблар томонидан мовароуннаҳрнинг босиб олиниб араб халифалиги таркибига киритилиши ва бу ерда ислом динининг ёйилиши билан чамбарчас боғлиқ ҳолда юз берди. мусулмон ҳуқуқи бутун ўрта асрлар давомида ўлка ҳуқуқ тизимида асосий манба ролини ўйнади. назарий жиҳатдан мусулмон ҳуқуқининг асосий манбалари сифатида қуръони карим, ҳадислар, ижмоъ ва қиёс эътироф этилади. қуръони карим 114 сурадан иборат бўлиб, ҳар бир сура ўз навбатида оятларга бўлинган. сураларда оятлар сони 3 тадан 286 тагача. жами оятлар сони бўйича мутахассислар фикри турлича: …
2
қоидалар ўз аксини топган. ҳадислар қуръони каримдан кейинги мусулмон ҳуқуқининг манбаи бўлиб, муҳаммад пайғамбарнинг(с.а.в.) у ёки бу масала бўйича айтган сўзлари, қилган ишлари, берган йўл-йўриқлари, кўрсатмалари, панд-насиҳатлари ва ўгитларидир. ҳадисларнинг мусулмон ҳуқуқи манбаи сифатида эътироф этилишига асос, муҳаммад пайғамбарнинг(с.а.в.) қуйидаги сўзлари бўлган: «эй умматларим! мен сизлар учун қуръони карим билан ўзимнинг суннатим - йўл- йўриқларимни қолдирдим. сизлар бу иккаласини қаттиқ ушлаб, уларга амал қилсангиз, тўғри йўлдан асло адашмайсиз». дастлабки даврларда ҳадисларни муҳаммад пайғамбарнинг(с.а.в.) яқин қариндош-уруғлари, саҳобалари ва сафдошлари ёд олишган. кейинчалик улар орқали ҳадислар халқ орасида тарқалган. viii асрнинг ўрталаридан бошлаб ҳадисларни қоғозга тушириш ва тўплаш ҳаракати кучайган. ҳадисларни тўплаш, бир тизимга келтириш, шарҳлаш ва халқ орасида тарғиб қилиш билан шуғулланганлар муҳаддислар деб аталган. ix аср ҳадис илмининг энг ривожланган даври - «олтин даври» сифатида тарихга кирган. манбаларда қайд этилишича, ушбу даврда бир неча юзлаб муҳаддислар яшаб ижод этишган. уларнинг орасида энг машҳурлари имом исмоил ал-бухорий(810-869), имом муслим ибн хаттот(819-874), …
3
ар ёзган. асар бир қанча хорижий тилларга таржима қилинган. унинг тўрт жилди 1991-1996 йилларда ўзбек тилида мамлакатимизда илк бор нашр этилди. яна бир ватандошимиз имом ат-термизий йигирма йил давомида турли мамлакатларда бўлиб ҳадисларни тўплаган, уларни мантиқий изчилликда бир тизимга келтириб ўзининг «ал-жомиъ ас-саҳиҳ»(«ишонарли тўплам»), «ал-жомиъ ул-кабир»(«катта тўплам»), «сунани термизий»(«термизий суннатлари») номлари билан ислом оламида машҳур бўлган асарида баён қилган. ушбу асар олти жилддан иборат бўлиб, мусулмон мамлакатларида бир неча бор нашр этилган, унга ўнлаб шарҳлар ёзилган. асарнинг биринчи жилди мамлакатимизда 1999 йилда ўзбек тилида илк бор нашр қилинди. ҳадисларда солиқлар, мулк, оила-никоҳ, савдо-сотиқ, ижара, ҳамкорликдаги фаолият, мерос ва уни тақсимлаш, жиноят ва жазо, судлов, уруш ва тинчлик кабилар билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қоидалар ўз аксини топган. мусулмон ҳуқуқининг учинчи манбаи ижмоъ - диний ва ҳуқуқий илмларни мукаммал эгаллаган олимларнинг ҳуқуқий масалалар бўйича якдиллик билан қабул қилган қарори. ижмоъдан ҳуқуқ манбаи сифатида ҳал қилиниши лозим бўлган масаланинг ечими қуръони …
4
н. ушбу қоидадан келиб чиқиб мусулмон ҳуқуқида кишиларни маст қилувчи ҳар қандай моддани истеъмол қилиш ман этилган. ҳадислардан бирида «мерос қолдирувчини ўлдирган киши мерос олмайди», - дейилади. ушбу қоидадан келиб чиқиб, вафот этган кишининг мулкидан васият бўйича мерос олиш ҳуқуқига эга бўлган киши мулкдорни ўлдирган бўлса, васият бўйича меросга эга бўла олмайди. қуръони каримнинг жума сураси 9-оятида жума намозига чақирилган пайтдан эътиборан мусулмонлар савдо-сотиқни тўхтатиб намозга боришлари лозим. ушбу қоида қиёслаш йўли билан ижара, гаров масалалари билан банд бўлган кишиларга ҳам тааллуқли. 2. ислом ҳуқуқи мазҳаблари мусулмон ҳуқуқининг алоҳида ҳуқуқ тизими сифатида шаклланиши, ривожланиши ва турли ҳудудларга ёйилишида ҳуқуқ мазҳаб(мактаб)ларининг роли катта бўлган. тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича vii аср ўрталаридан эътиборан араб халифалигида мусулмон ҳуқуқи назарияси ва амалиёти муаммолари билан шуғулланувчи ҳуқуқ мактаблари(мазҳаблари) шакллана бошлаган. кейинчалик уларнинг сони бир неча юзтага етган. улар ўртасида давлатнинг ҳуқуқий ҳаётига ўз таъсирини ўтказиш учун олиб борилган кескин кураш жараёнида майда ва назарий жиҳатдан …
5
бга олиши, бошқа динга эътиқод қилувчиларга нисбатан ижобий муносабати билан ажралиб туради. ушбу мазҳабнинг асосчиси - абу ҳанифа ан-нуъмон ибн собит(имоми аъзам) бўлиб, 699-767 йилларда яшаб ижод этган. абу ҳанифа ва унинг издошлари мусулмон ҳуқуқининг манбаи сифатида қуръони карим, сунна(ҳадислар), ижмоъ, қиёсни тан олишади; уларда ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи норма бўлмаса, масала кўрилаётган ҳудуддаги урф-одат нормаларидан фойдаланиш тарафдори; ижтиҳодни - ҳуқуқий масалалар бўйича мустақил фикр юритиш принципини, раъй - ҳукм чиқаришда ўз шахсий фикри ва раъйига таяниб иш кўришни ёқлайди; истиҳсон - ҳуқуқ масалаларига қиёсни тадбиқ этиш натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган хулосалардан мусулмонлар жамоаси(давлати) учун яхшироғини, фойдалироғини, маъқулроғини қўллаш тамойили тарафдори; бошқа динларга эътиқод қилувчиларга муносабати нисбатан ижобий. шунинг учун ҳам ушбу мазҳаб таълимоти бошқа мазҳаблар таълимотига нисбатан ислом оламида кенг тарқалган. ушбу мазҳаб таълимоти ўрта асрларда мовароуннаҳрда тўла ҳукмронлик қилган. шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мусулмон ҳуқуқининг умумий назарияси, алоҳида тармоқлари ва институтларининг ривожланиши, амалиёти такомиллашуви ҳамда ҳанафия мазҳаби …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ислом ҳуқуқининг асосий хусусиятлари, аҳамияти, манбалари, институтлари"

1447860297_62330.doc ислом ҳуқуқининг асосий хусусиятлари, аҳамияти, манбалари, институтлари режа: 1. ислом ҳуқуқининг манбалари 2. ислом ҳуқуқи мазҳаблари 3. ислом ҳуқуқининг соҳалари 1. ислом ҳуқуқининг манбалари ўрганилаётган даврда минтақанинг ҳуқуқ тизимида туб ўзгаришлар юз берди. араблар босқинига қадар бу ерда амал қилган ҳуқуқ манбалари, соҳалари ва институтларига барҳам берилди. уларнинг ўрнига мусулмон ҳуқуқи манбалари, соҳалари ва институтлари жорий этилди. мусулмон ҳуқуқининг ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи асосий восита сифатида қарор топиши араблар томонидан мовароуннаҳрнинг босиб олиниб араб халифалиги таркибига киритилиши ва бу ерда ислом динининг ёйилиши билан чамбарчас боғлиқ ҳолда юз берди. мусулмон ҳуқуқи бутун ўрта асрлар д...

DOC format, 126.0 KB. To download "ислом ҳуқуқининг асосий хусусиятлари, аҳамияти, манбалари, институтлари", click the Telegram button on the left.