ислом ҳуқуқида тақиқлар

DOC 80,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404187212_51706.doc ислом ҳуқуқида тақиқлар режа: 1. тижорат ишидаги тақиқлар 2. оила-никоҳ ва бошқа масалалардаги тақиқлар ислом ҳуқуқида белгиланган тақиқлар ва ножоиз деб белгиланган амаллар исломдаги савдо-сотиқ битимларини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. савдо-сотиқ соҳасида белгиланган тақиқларни ўрганиш мазкур битимларнинг хусусиятини ҳамда улар билан боғлиқ шариат қоидаларининг мазмунини янада яхшироқ тушуниш имконини беради. зотан, мазкур қонун-қоидаларни билмаслик, жумладан, мусулмон шарқи мамлакатлари билан савдо битимларини тузишда зарар кўрилишига олиб келиши мумкин. чунончи, шариатдаги баъзи бир тақиқлар мусулмонлар билан ғайридинлар ўртасидаги савдо-сотиқ муносабатларига тааллуқли. ислом ҳуқуқи қуйидаги олти ҳолда савдо битимлари тузишни тақиқлайди: 1) ҳаром нарсалар билан олди-сотди қилиш (бундай нарсалар қаторига чўчқа гўшти, спиртли ичимликлар ва ш.к. киради); 2) ўғирлик мол билан олди-сотди қилиш; 3) сотувчининг мулки ҳисобланмаган нарсалар (масалан, ушланмаган ёввойи ҳайвон) билан олди-сотди қилиш; 4) қимор ўйини билан боғлиқ тижорат иши; 5) судхўрлик (рибо) билан боғлиқ битимлар; 6) бирини иккинчисидан ажратиш мумкин бўлмаган аралаш нарсалар (масалан, бошқа мой билан аралаштирилган мол …
2
касаб). бордию кимдир бошқа шахсдан олиб қўйилган буюмни сотган бўлса, у тушган пулни буюмнинг эгасига қайтариши шарт. мусиқа асбобларини (ҳатто болаларнинг мусиқа асбобларини) сотиш тақиқланади. егулик нарсаларни тақиқланган маҳсулотлар тайёрлаш, масалан, узумни шароб тайёрлаш мақсадида сотиб олиш мумкин эмас. тақиқланган (ҳақиқий бўлмаган) савдо битими «ботил» деб аталади. ҳайкаллар ва ёдгорликлар билан олди-сотди қилиш ҳам тақиқланади. қоида тариқасида, мусулмон мамлакатларида озиқ-овқат маҳсулотлари жойланган қутилар ва идишлар устига тирик жонзотлар расмини солиш тақиқланади (ислом ҳуқуқи нуқтаи назаридан ҳаром саналган ҳайвонлар – итлар, чўчқалар ва ҳ.к. расмини солиш мутлақо мумкин эмас). агар харидоргир дори-дармонлар ёки пардоз-андоз буюмлари номусулмон мамлакатларидан келтирилган ва уларни тайёрлашда ислом ҳуқуқи нуқтаи назаридан «нопок» нарсалар ишлатилган ё ишлатилмаганлиги номаълум бўлса, бундай дори-дармонлар ва буюмлар билан олди-сотди қилиш тақиқланади. номусулмон мамлакатидан ёки «ғайридин»дан сотиб олинган мол ёғи ва мойидан фойдаланиш ҳам мумкин эмас. номусулмон мамлакатидан ёки «ғайридин»дан сотиб олинган мол ёғи ёки мойи шариат қоидаларига кўра сўйилган ҳайвондан олинган тақдирдагина …
3
а фойда (фоиз) олиш. ўрта асрлардаёқ бу тақиқ ё юридик найранглар ёрдамида, ё фоиз олишни қонунийлаштириш мақсадида қўшимча тижорат амалларини бажариш (масалан, олиб сотиш) орқали четлаб ўтилган. айрим ислом ҳуқуқшунослари қонуний фойда (фоиз) олиш (рибо ал-фазл) ва ғайриқонуний фойда (фоиз) олиш (рибо ан-насия)ни фарқлаган. пулга фойда (фоиз) олиш (рибо) ёки судхўрлик мусулмончиликдаги энг катта гуноҳлардан бири ҳисобланади. қуръони карим уни мутлақо тақиқлайди. пулга фойда олиш бойларнинг бойлигини янада оширади, камбағалларни эса янада ночор аҳволга солади ва уларни қарз мажбуриятлари билан чирмаб, тобе қилиб қўяди. шу боис мусулмон жамияти ўз ислом банкларини ташкил этади. мазкур банклар ислом ҳуқуқи қонун-қоидаларига биноан фаолият кўрсатади. қуръони каримда шундай дейилади: «275. судхўрлар (қиёмат куни қабрларидан) жин чалиб кетган одам каби (ҳолатда) қўпадилар. бунинг сабаби - уларнинг: «байъ (савдо-сотиқ) ҳам судхўрликнинг худди ўзи» деган гапларидир. ҳолбуки, аллоҳ байъни ҳалол, судхўрликни (эса) ҳаром қилган. бас, ким раббидан насиҳат етгач (судхўрликдан) тўхтаса, у ҳолда аввалги ўтгани ўзига ва …
4
котибларини аллоҳ таоло лаънат қилади, дедилар» (имом абу довуд). рибо (арабча судхўрлик) пулга фойда (фоиз) олиш деган маънони англатади. исломдан илгари араблар орасида рибо кенг тарқалган эди. илк исломда савдо қилиш ва у орқали фойда кўриш кенг рағбатлантирилгани ҳолда, пулга фойда олиш қатъиян тақиқланган ва бу тақиқ қуръони каримда ҳам ўз ифодасини топган. юқорида зикр этилган сура ва оятлар бунинг яққол далилидир. ҳозир ҳам мусулмон мамлакатларидаги банк ва молия ишларида ушбу тақиққа амал қилинади. нафсиламрини айтганда, савдо-сотиқ ишларидаги ҳар қандай эгри даромад рибо деб аталади. исломда ҳалол одам сифатида ном чиқариш учун пулга товар деб эмас, балки муомала воситаси деб қараш лозим, акс ҳолда катта пул эгалари ишлаб чиқарувчилар ва савдогарлар олдида ноҳақ тарзда устунликка эга бўладилар. улар товар (айтайлик, маълум қишлоқ хўжалик маҳсулоти ёки бошқа тез бузиладиган маҳсулот)нинг нархи тушишини кутиб туриб, савдогарларни бу маҳсулотларни арзон нархларда сотишга мажбур қилишлари мумкин. худди шунингдек улар турли товарларни ялпи сотиб олиб, …
5
нг йирик мамлакатларида сақлаб, фоиз шаклида фойда олаётирлар. уларнинг фикрича, сармоядан фойдаланишга ижозат бор, зотан, ислом ҳуқуқи мусулмонларга ўз маблағларини банкларга қўйиш ва фоиз олишни тақиқламайди, чунки бундай операция судхўрлик ҳисобланмайди. 12.2. оила-никоҳ ва бошқа масалалардаги тақиқлар ислом эркакларга муайян тоифадаги аёллар билан никоҳ тузишни ман этади. ўз онаси, синглиси, қайнонасига уйланиш тақиқланган. мусулмон эркак маҳрам (қариндош) аёлларга уйланиши мумкин эмас. эркак никоҳ шартномаси тузган бўлса, эр-хотин қўшилгунга қадароқ хотиннинг аёл аждодлари (онаси, бувилари ва ҳ.к.) эрнинг қариндошлари ҳисобланади. эр-хотин қўшилганидан кейин хотиннинг барча авлодлари (қизи, қиз неваралари, қиз чеваралари ва ҳ.к.) эр учун маҳрам (қариндош)га айланади. бинобарин, у мазкур аёлларга уйланиши мумкин эмас. эрнинг эркак жинсига мансуб шунга ўхшаш ҳар қандай аждоди ва авлодлари хотин учун маҳрам (қариндош)га айланади. қуръонда шундай дейилган: «22. оталарингиз уйланган хотинларни никоҳингизга олманг! магар илгари ўтган бўлса (улар кечирилади). албатта, бу қабих, жирканч ва ёмон йўлдир. 23. сизларга (никоҳи) ҳаром қилинган (аёллар) – бу …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ислом ҳуқуқида тақиқлар"

1404187212_51706.doc ислом ҳуқуқида тақиқлар режа: 1. тижорат ишидаги тақиқлар 2. оила-никоҳ ва бошқа масалалардаги тақиқлар ислом ҳуқуқида белгиланган тақиқлар ва ножоиз деб белгиланган амаллар исломдаги савдо-сотиқ битимларини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. савдо-сотиқ соҳасида белгиланган тақиқларни ўрганиш мазкур битимларнинг хусусиятини ҳамда улар билан боғлиқ шариат қоидаларининг мазмунини янада яхшироқ тушуниш имконини беради. зотан, мазкур қонун-қоидаларни билмаслик, жумладан, мусулмон шарқи мамлакатлари билан савдо битимларини тузишда зарар кўрилишига олиб келиши мумкин. чунончи, шариатдаги баъзи бир тақиқлар мусулмонлар билан ғайридинлар ўртасидаги савдо-сотиқ муносабатларига тааллуқли. ислом ҳуқуқи қуйидаги олти ҳолда савдо битимлари тузишни тақиқлайди: 1) ҳаром нарсалар билан о...

Формат DOC, 80,0 КБ. Чтобы скачать "ислом ҳуқуқида тақиқлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ислом ҳуқуқида тақиқлар DOC Бесплатная загрузка Telegram