ҳадислар ва уларнинг исломда ҳамда мусулмонлар ҳаётида тутган ўрни

DOC 96.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1557121311_74233.doc ҳадислар ва уларнинг исломда ҳамда мусулмонлар ҳаётида тутган ўрни режа: 1. шариат - мусулмон давлати қонунчилиги ва аҳлоқий дастури 2. ислом динининг маросимлари ҳадислар ва уларнинг исломда ҳамда мусулмонлар ҳаётида тутган ўрни қуръон илк исломда якка-ю ягона манба эди. аммо араб истилолари натижасида вужудга келган халифалик ҳудудларида яшаётган турли халқлар талаб-эҳтиёжларига қуръон тўла жавоб бера олмас эди. шу тариқа ўзгарган тарихий шароитдаги талаб ва эҳтиёжларга жавоб берадиган янги манбалар вужудга келиши зарур бўлди. ислом олимлари муҳаммад пайғамбарнинг ҳаёт йўли, у айтган ҳикматлари, ибратли хабарлар, кўрсатган йўл-йўриқлари, унинг ва саҳобаларининг яхши ишлари, ўгит ва насиҳатларини, билган шахслардан эшитиб, тўплай бошлаганлар. бу янги маълумотларни «ҳадис», яъни «ҳикоя», «хабар», «ҳикмат» деб айтиш мумкин. ҳадислар тўплами сунна деб юритилади. сунний йўналишдаги мусулмонлар тан олган, ҳадисларгина сунна ҳисобланиб, у қуръондаги кейиндаги иккинчи манба ҳисобланади. ҳадисларни дастлаб муҳаммаднинг қариндош-лари, халифалар, саҳобалар ишлатган, яъни улар бирон-бир кўрсатмани (аввало ҳуқуқий ҳарактердаги кўрсатмани) қонунлаштириш учун ўзлари муҳаммаддан эшитган …
2
каз-ган ҳадислар бўш (заиф) деб аталган. ҳақиқий рост, чин ҳадисларни сохта ҳадисдан ажратиш энг муҳим иш ҳисобланган. бу ишда ҳам қиёслаш, таққослаш усулидан фойдаланилган. масалан, бирон ҳадис турли шахслардан, турли, бир-биридан узоқ жойларда солишти-рилган улар айнан туғри келса ўшандай ҳадис саҳиҳ, яъни чин ҳадис ҳисобланган, агар бир-бирига биронта сўзда, маънода тўғри келмаса ундай ҳадис сохта ёки заиф ҳисобланган ва ташлаб юборилган. ix-x асрларда ҳадисшунослик ва ҳадисларни тўплаш тугалланган. тўпланган ҳадислар ҳажми, чинлиги, тартиби, аҳамияти билан мусулмон оламида олти муҳаддис (ҳадис тўпловчи) машҳур бўлган. шулардан учтаси марказий осиё-дан чиққан. муҳаддислар орасида энг орбўлиси ва машҳури имом муҳаммад ибн исмоил ал-бухорий (809-870 йиллар) дир. у бухорода туғилиб, шу ерда ўз даври илмларини, айниқса, диний билимларини ҳар томонлама ўрганган. сўнг ўз билимларини мукаммаллаштириш мақсадида макка, мадина, боғдод, дамашқ, ҳижоз, куфа, нишопур каби шаҳарларга борган. бу шаҳарларда жуда кўп олимлар, диншунослар, муҳаддислар билан учрашган, ҳадислар тўплаган, сўнг бухорога қайтган. у самарқанд яқинида вафот этган. …
3
билан ҳам маълумдир. бу асар 160 қисмдан иборат бўлиб, 3450 бобни ўз ичига олади. чунки, бухорий 20 мингдан ортиқроқ ҳадис тўплаб, булардан 7250 тасини мана шу китобига киритган. бухорий тўпламига ҳақиқий билган ҳадисларнигина киритган. бу китобдаги ҳадисларда инсон учун тарбиявий аҳамияти, унинг маънавий юксалиши, поклиги, донолиги, яхши-ёмонни ажрата билиши каби ғоялар баён этилган. ҳадисларнинг асосий мақсади: дўстлик, адолат, ўзаро яхши муносабатларни мустаҳкамлаш, инсонни ёмонликдан асрашдир. исмоил бухорий «саҳиҳ»нинг ҳозир тўрттала жилди ўзбек тилига таржима қилиниб, ундан халқимиз фойдаланмоқда. бухорийнинг яқин шогирдларидан бўлмиш машҳур муҳаддислардан бири имом исо ат-термизийдир (824-892 йиллар). ундан «жамеъ ал-кабир», «жомеъ ат-термизий», «аш-шамоил ал-набавия», «ат-тарих», «китоб аз-зухд» каби ўндан ортиқ асарлар қолган. термизийни мусулмон оламига машҳур қилган асари «жомеъ ат-термизий» бўлиб, унда инсонпарварлик ғоялари кенг ифодаланган. ўғирлик, зўра-вонлик, ёлғончилик, ичкиликбозлик, манманлик каби салбий, аҳлоққа зид қусурлар қаттиқ танқид қилинган. исломда машҳур бўлган мухаддислардан яна бири абу абдураҳмон ан-насойидир (850-915 йиллар). у ниса (туркманистон) шаҳрида туғилиб, ҳорижий шарқ …
4
ри шундаки, у фақат ҳуқуқ ва қонунчиликка хос масалалар билан чекланиб қолмай, у аҳлоқ ва диний маросимчилик масалаларини ҳам ўз ичига олади. мусулмонлар учун бажариш фарз, яъни мажбур ҳисобланган дастурларни белгилаб беради ва уларнинг диний қонун тусига киритади. шуни ҳисобга олганда, шариатни фақат шартли равишда диний ҳуқуқ тизими деб аташ мумкин. шариат инсоннинг ҳуқуқий, аҳлоқий ва диний ҳаётини қаттиқ назоратга олади, у ҳатто инсоннинг шахсий ва оилавий ҳаёти, кундалик турмушига оид барча масалаларни ҳам ўз тасарруфига олади ҳамда уларни диний қоидалар даражасига кўтаради. шариат феодал тизимдаги ижтимоий муносабатлар, таълим-тарбия, рухсат этилган ва қатъиян таъқиқланган ҳатти-ҳаракатлар: оила, никоҳ ва талоқ масалалари, савдода олди-сотди тартиби ва мулкий муносабатлар, жиноий ҳаракатлар ва жазолаш меъёрлари каби бир бутун, яхлит тизимдир. шариат ва унинг қоидалари исломда аллоҳ томонидан белгилаб берилган илоҳий йўл бўлганлиги учун у муқаддас ҳисобланади. чунки, юқорида айтиб ўтилганидек, муҳаммад пайғамбар диний жамоада якка ҳукмдор сифатида - ҳам ҳоким, ҳам қози, ҳам лашкарбоши, …
5
шариатни ўз хоҳиш-иродаларига қўллаш имкониятига эга бўлдилар. натижада исломнинг муҳаммад пайғамбар давридаги кўп талаблари бузилди. исломга бидъат ҳисобланган янгиликлар кириб қолган. кейинги вақтларда ваҳҳобийлар «исломни тозалаш»ни талаб қилмоқдалар. шариат энг аввало қонунчилик бўлиб, у муҳаммад вафотидан кейин 5 аср давомида ишлаб чиқилган. бу ишлар билан шуғулланиш натижасида қонуншуносликка оид диний фиқх билими вужудга келади. фиқх сўзи арабча бўлиб, у билиш, тушуниш, англаш мазмунидан олинган. фиқх билан машғул бўлган уламолар фиқхлар, яъни қонуншунос, диний қонунлар соҳасида билимдон кишилар демакдир. масалан, марғилон шаҳридан етишиб чиққан бурҳонуддин марғилоний (1197 йилда вафот этган) али ибн абу бакр ал-фарғоний ар-риштоний қатор асарлар муаллифи бўлиб, унинг фиқхга оид энг машҳур китоби «ҳидоя фи-л-фуруз» («шариат соҳалари бўйича қўлланма»)дир. «ҳидоя» мусулмон ҳуқуқшунослиги соҳасидаги энг йирик ва кенг тарқалган асарлардан бири бў-либ, ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотган эмас. шариатни яратиш жараёнида фиқх категориялари ишлаб чиқилган. 1. «фарз» деб номланади ва бунга бевосита қуръонда кўрсатилган ҳар қандай ҳолда ҳам бажарилиши мажбур …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ҳадислар ва уларнинг исломда ҳамда мусулмонлар ҳаётида тутган ўрни"

1557121311_74233.doc ҳадислар ва уларнинг исломда ҳамда мусулмонлар ҳаётида тутган ўрни режа: 1. шариат - мусулмон давлати қонунчилиги ва аҳлоқий дастури 2. ислом динининг маросимлари ҳадислар ва уларнинг исломда ҳамда мусулмонлар ҳаётида тутган ўрни қуръон илк исломда якка-ю ягона манба эди. аммо араб истилолари натижасида вужудга келган халифалик ҳудудларида яшаётган турли халқлар талаб-эҳтиёжларига қуръон тўла жавоб бера олмас эди. шу тариқа ўзгарган тарихий шароитдаги талаб ва эҳтиёжларга жавоб берадиган янги манбалар вужудга келиши зарур бўлди. ислом олимлари муҳаммад пайғамбарнинг ҳаёт йўли, у айтган ҳикматлари, ибратли хабарлар, кўрсатган йўл-йўриқлари, унинг ва саҳобаларининг яхши ишлари, ўгит ва насиҳатларини, билган шахслардан эшитиб, тўплай бошлаганлар. бу янги маълумотларни «ҳа...

DOC format, 96.0 KB. To download "ҳадислар ва уларнинг исломда ҳамда мусулмонлар ҳаётида тутган ўрни", click the Telegram button on the left.